#Семинар
⚡️ ⚡️ ⚡️ Энергетика соҳасида жорий этилган “ижтимоий норма”ни қандай тушуниш керак?
Хабарингиз бор, 2024 йил 16 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.
Бугун туман ҳокимлигида мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламига етказиш, бу борада келиб чиқадиган саволларга батафсил жавоб берилишини таъминлаш мақсадида “маҳалла еттилиги” учун семинар ташкил этилди.
Ҳоким Сардор Исоқулов ҳамда туманимиздаги тегишли ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этган семинарда Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарорининг мазмун-моҳияти шарҳлаб берилди.
Шунингдек, энергетика соҳасида жорий этилган “ижтимоий норма”ни қандай тушуниш кераклиги ҳақида маълумот бериб ўтилди.
Таъкидланганидек, ушбу ҳужжат орқали энергия истеъмол қилишнинг ижтимоий нормаси жорий қилинмоқда.
Яъни аҳоли учун ижтимоий норма миқдори электр энергияси истеъмоли бўйича 200 кВт соатгача, табиий газ бўйича мавсумийлик нуқтаи назаридан келиб чиқиб, март – октябрь ойлари учун 100 куб метргача ва ноябрь-февраль ойлари учун 500 куб метргача ўрнатилади.
Бунда ижтимоий нормадан ортиқ энергия ресурсларини истеъмол қилганлар қўшимча – оширилган нархларда ҳақ тўлайди.
Шунингдек, давлат томонидан эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича ажратиладиган маблағлар ва уни ажратиш механизмлари тўғрисида “маҳалла еттилиги”га батафсил маълумот бериб ўтилди.
Семинар якунида “маҳалла еттилиги” саволларига баътафсил жавоб олишди.
👉 @PARKENT_TONGI

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Танлов
⚡️ ⚡️ ⚡️ Паркентлик ҳамшира Тошкент вилоятида йилнинг энг яхши ҳамшираси бўлди
Аввал хабар берганимиздек, туманимиздаги 29-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида "Ҳамшира – 2024" кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтганди.
Ушбу танловнинг якуний натижаларга кўра, Болалар бўлими ҳамшираси Назокат Мирсаъдиева 1-ўринни қўлга киритиб, Тошкент вилояти босқичида иштирок этишга йўлланма олганди.
Мазкур танловнинг Тошкент вилояти босқичида қатнашган Назокат Мирсаъдиевани малакали ҳакамлар ҳайъати 1-ўринга лойиқ, деб топишди.
Тошкент вилояти босқичида ғолиб бўлган тумандошимиз ташкилотчиларнинг дипломи ва замонавий телевизор билан тақдирланди.
Паркентлик ҳамшира Назокат Мирсаъдиева энди танловнинг республика босқичида вилоятимиз ҳамда туманимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
👉 @PARKENT_TONGI
Аввал хабар берганимиздек, туманимиздаги 29-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида "Ҳамшира – 2024" кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтганди.
Ушбу танловнинг якуний натижаларга кўра, Болалар бўлими ҳамшираси Назокат Мирсаъдиева 1-ўринни қўлга киритиб, Тошкент вилояти босқичида иштирок этишга йўлланма олганди.
Мазкур танловнинг Тошкент вилояти босқичида қатнашган Назокат Мирсаъдиевани малакали ҳакамлар ҳайъати 1-ўринга лойиқ, деб топишди.
Тошкент вилояти босқичида ғолиб бўлган тумандошимиз ташкилотчиларнинг дипломи ва замонавий телевизор билан тақдирланди.
Паркентлик ҳамшира Назокат Мирсаъдиева энди танловнинг республика босқичида вилоятимиз ҳамда туманимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_эълон
⚡️ ⚡️ ⚡️ Паркентлик ёш ва иқтидорли тадбиркор Илҳомжон Аҳмаджонов "Миллиард" клуби раҳбари Алишер Исаев эътирофида
Автомобилингизни сотмоқчимисиз, янги автомобиль харид қилишни истайсизми?
Бу борада Паркент туманида "Nerds Auto" МЧЖ сизга қуйидаги хизматларини таклиф қилади.
➖ "Nerds Auto" МЧЖ томонидан ҳар қандай русум ва йилдаги автомобилни сотиб олиш;
➖ Сиз истаган русумдаги автомобилни харид қилишингизда ёрдамлашиш;
➖ Авто кредит олишда кўмаклашиш;
Мурожаат учун қўйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг
📞 +998-555-120-666
Бизни қўйидаги телеграм каналимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
✅ @nerds_auto
🔻 Инстаграм саҳифасида ҳам кузатиб боринг!
🔹 https://instagram.com/nerds.auto?igshid=NzZlODBkYWE4Ng==
🔴 Автомобиль харид қилиш ёки сотиш учун энди кимга мурожаат қилишни биласиз!
👉 @PARKENT_TONGI
Автомобилингизни сотмоқчимисиз, янги автомобиль харид қилишни истайсизми?
Бу борада Паркент туманида "Nerds Auto" МЧЖ сизга қуйидаги хизматларини таклиф қилади.
Мурожаат учун қўйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг
Бизни қўйидаги телеграм каналимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
🔻 Инстаграм саҳифасида ҳам кузатиб боринг!
🔴 Автомобиль харид қилиш ёки сотиш учун энди кимга мурожаат қилишни биласиз!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак
⚡️ ⚡️ ⚡️ Хайрли кун!
Уйингизга нур, дардингизга дармон, оилангизга бахт, ишингизга омад, қўлингизга даромад, яқинларингизга қувонч, бир-бирингизга ишонч, дастурхонингизга қут-барака ато этсин!
✨ Кунингиз мазмунли ва мароқли ўтсин!
👉 @PARKENT_TONGI
Уйингизга нур, дардингизга дармон, оилангизга бахт, ишингизга омад, қўлингизга даромад, яқинларингизга қувонч, бир-бирингизга ишонч, дастурхонингизга қут-барака ато этсин!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хулоса_қилинг
⚡️ ⚡️ ⚡️ Ўғлинг еб, ўрга кетар, қизинг еб, қирга...
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Ҳолиқназар ҳазратлари ўқиган шеърни тинглаб хулоса қилинг!
👉 @PARKENT_TONGI
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Ҳолиқназар ҳазратлари ўқиган шеърни тинглаб хулоса қилинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти
⚡️ ⚡️ ⚡️ Бирлашган ўзар, деб бежизга айтилмаган
Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!
👉 @PARKENT_TONGI
Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расман
⚡️ ⚡️ ⚡️ Туман ҳокимининг ўринбосари тайинланди
Туман ҳокими Сардор Исоқуловнинг қарорига биноан Дилёр Диловаров Паркент тумани ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
Дилёр Диловаров 1994 йилда Паркент туманида туғилган.
Маълумоти олий, Тошкент давлат аграр университетини 2018 йилда тамомлаган.
У мазкур лавозимга тайинланишидан аввал Паркент туман Маданият бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётганди.
➖ ➖ ➖
Таҳририятдан: Маълумот учун айтганда, Паркент тумани ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи ҳудудларга инвестициялар киритиш ҳажмини кенгайтиришни рағбатлантириш, туманда инвестицион муҳитини янада яхшилаш, бу борада хорижий корхоналарни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга масъул ҳисобланади.
Шунингдек, туманимизга хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ҳудудларда айни масаладаги фаолиятини кенгайтириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича доимий равишда таклифлар ишлаб чиқади ҳамда юқори турувчи ташкилотларга киритиб боради.

#Туризм
⚡️ ⚡️ ⚡️ “Кумушкон” ва “Чашма” қишлоқлари “Туризм қишлоғи” мақомини олди
Бу ҳақида Кумушкон ҳудудида бўлиб ўтган тадбирда маълум қилинди.
“Кумушкон” ва “Чашма” қишлоқларига “Туризм қишлоғи” мақомини берилиши муносабати билан ташкил этилган маросимда Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев, туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов, тегишли соҳа мутасаддилари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда таъкидланганидек, жорий йилда ҳам туманимизда туризм салоҳиятини янада ошириш, бунда сайёҳларга қулайлик яратиш бўйича кенг кўламли ободончилик ишлари олиб борилди.
Шунингдек, туризм объектлари барпо этилиб, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун замон талабларига мос даражада шарт-шароитлар, сифатли хизматлар кўрсатиш йўлга қўйилди.
Энг асосийси, туманимизга сайёҳлар қатновини ошириш баробарида аҳоли даромадларини оширишга катта эътибор берилмоқда.
Маълумотларга кўра, туманимизга ўтган йилда 49 минг 305 нафар хорижий ва 863 минг 548 нафар маҳаллий сайёҳ келган.
Туманимизнинг туризм салоҳияти ошиб бораётгани боис, Туризм қўмитаси томонидан “Кумушкон” ва “Чашма” қишлоқларига “Туризм қишлоғи” мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

#Лирик_чекиниш
⚡️ ⚡️ ⚡️ Сенда риё кўпдир
Сенда риё кўпдир, менда харидор,
Бозорим қизиса айламайман ор,
Қуён де, чаён де, майли дегин мор,
Сот мени, баҳоим чиққунича сот.
Ёмон от ёлини силатмас бу чин,
Яхши зот бировни йиғлатмас, бу чин,
Чаманни топташга етса бас, кучинг,
Сот мени, расвоим чиққунича сот.
Авлиё эмасман, мен ҳам бир ғофил,
Сен ҳам тош йўлдан юр, мен каби қоқил,
Ахтар, кўмаклашар бирор бир жоҳил,
То кичик хатойим чиққунича сот.
Мен жим туражакман, табиатим шу,
Отамдан олганим, тарбиятим шу,
Бир сўзим ошиғинг айлагайдир чув,
Бир оғиз садоим чиққунича сот.
✍️ Усмон БЕК, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир
👉 @PARKENT_TONGI
Сенда риё кўпдир, менда харидор,
Бозорим қизиса айламайман ор,
Қуён де, чаён де, майли дегин мор,
Сот мени, баҳоим чиққунича сот.
Ёмон от ёлини силатмас бу чин,
Яхши зот бировни йиғлатмас, бу чин,
Чаманни топташга етса бас, кучинг,
Сот мени, расвоим чиққунича сот.
Авлиё эмасман, мен ҳам бир ғофил,
Сен ҳам тош йўлдан юр, мен каби қоқил,
Ахтар, кўмаклашар бирор бир жоҳил,
То кичик хатойим чиққунича сот.
Мен жим туражакман, табиатим шу,
Отамдан олганим, тарбиятим шу,
Бир сўзим ошиғинг айлагайдир чув,
Бир оғиз садоим чиққунича сот.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
⚡️ ⚡️ ⚡️ Туманимизда электр-энергиясидан фойдаланишдаги муҳим масалалар муҳокама қилинди
Туманимиз прокурори Жасурбек Хайитбоев бошчилигида ИИБ бошлиғи Азизбек Алиасқаров, Давлат солиқ инспекцияси раҳбари Равшан Рўзибоев ҳамда тегишли ташкилот мутасаддилари, “маҳалла еттилиги” иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 16 апрелидаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сонли қарорининг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтиришда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида сўз борди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган йиғилишда маҳаллаларда қарорнинг мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш баробарида электр-энергияси ресурсларидан оқилона фойдаланиш юзасидан тушунтириш ишларини ҳам олиб бориш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, тарғибот ишларини жадаллаштириш, баробарида электр-энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш бўйича рейд тадбирларини кучайтириш ҳам айтиб ўтилди.
Прокурор коммунал соҳа масъулларига айни масалалар юзасидан бажариладиган ишларда хатога йўл қўймаслик юзасидан тегишли кўрсатмаларни берди.