"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.2K subscribers
12.8K photos
4.28K videos
144 files
4.4K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Яна бир болалар сиропи дорихоналардан қайтариб олинди

Ижтимоий тармоқларда "Rinotin kids" сиропи сифати ҳақида танқидий постлар эълон қилинди.

Санэпидқўмита мутахассислари томонидан ушбу ҳолат юзасидан қонун доирасида ўрганиш ишлари олиб борилиб, аҳоли орасида овқатдан заҳарланиш ҳолатларини келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида сироп маҳсулотларига берилган рухсатномалар бекор қилинди.

Шу билан биргаликда “CYNERGY PHARMCO” масъулияти чекланган жамиятига республика ҳудудларидаги барча савдо тармоқлари ҳамда дорихоналардаги “Rad Gida Laboratuvarive Ilac Sanayi Ticaret Limited” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “Rinotin kids” сироп маҳсулотларини қайтариб олиш топшириғи берилиб, ижроси назорат остига олинди.

Бугунги кун ҳолатига корхона томонидан 28 та дорихонадан маҳсулотлар қайтариб олинди. Мазкур ҳолат юзасидан профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда, дейилади Санэпидқўмита хабарида.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️ Аёллар ва уларнинг фарзанди учун қуйидаги хизматларимизни таклиф қиламиз!

Аёллар умумий массажи 50 000 сўм (1:30 соат);

Асалли массаж (елкага ) 40 000 сўм;

Асалли чистка (юзга ) 20 000 сўм;

⭕️ Юз чистка (юз териш)

Юз массажи 15 000 сўм;

⭕️ Остеохондроз (тузли йиғилмага)

Парафин 10 000 сўм;

Электрофорез 10 000 сўм;

Оздирувчи массаж (қоринга) 20 000 сўм;

Болалар умумий массажи  + ЛФК1 курс (10 кун) 200 000 сўм;

Массаж +парафин 1 курс (10 кун) 250 000 сўм;

Массаж +парафин +электрофорез 1 курс (10 кун) 300 000 сўм;

📍Манзил: Паркент деҳқон бозорининг катта йўл бўйидаги дорихоналар қаторидаги бинонинг 3-қаватида жойлашган.

🔴 Мурожаат учун қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг!

📞+998938881448 Марям Эрматова

Бизни қўйидаги телеграм гуруҳи орқали кузатиб боришингиз мумкин!
          👇👇👇👇
https://t.iss.one/My_baby8888

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эзгулик

⚡️⚡️⚡️ Прокурор секторида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, туманимиз маҳаллаларида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Хусусан, туманимизнинг 2-секторига бириктирилган Истиқбол, Сурхи маҳалласида ҳам кенг миқёсдаги ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ишлари кетмоқда.

Маҳалла аҳолиси кўча ва йўл бўйларини тозалаб, хонадонларига ҳам кўчат ва турли хил гулларни экишмоқда. Дарахтларга шакл бериб, таг қисми оқланмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, туманимизда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида дарахт экиш режаси ортиғи билан бажарилган бўлсада, Истиқбол маҳалласида бу жараён ҳали ҳам давом этмоқда.

Бу бўйича Истиқбол маҳалласида 300 та арча, 500 та терак кўчати тегишли ташкилот ходимлари, маҳалла раиси ва жамоатчилик фаоллари бошчилигида ҳудуд аҳолиси томонидан уюшқоқликда экилди.

Прокурор Жасурбек Хайитбоев назоратида амалга оширилаётган кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давомида ҳудудлардаги коммунал соҳа билан боғлиқ масалалар тезкорликда ҳал этилмоқда.

Шунингдек, прокурор аҳоли томонидан билдирилаётган мурожаатларни қонун доирасида ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.

Прокурор аҳоли билан суҳбатларда томорқадан унумли фойдаланиш масаласида ўзининг таклиф ва тавсияларини бериб, бу борада амалий ёрдам беришга тайёрлигини ҳам таъкидлади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Танлов

⚡️⚡️⚡️ "Йилнинг энг яхши ҳамшираси" ким?

Бугун 29-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида "Ҳамшира – 2024" кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг республика ижроия Кенгаши ва Ўзбекистон Ҳамширалар ассоциацияси билан ҳамкорликда ўтказилаётган кўрик-танловнинг туман босқичида 6 нафар ўрта тиббиёт ходимлари иштирок этишди.

Танловда белгиланган шартлар бўйича туман Тиббиёт бирлашмаси ҳамшираларининг касбий билим ва малакалари тажрибали шифокорлар ҳамда олий тоифали ҳамширалардан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Якуний натижаларга кўра, Болалар бўлими ҳамшираси Назокат Мирсаъдиева 1-ўринга, 2-ўринга эса 46-оилавий поликлиника катта ҳамшираси Дилнавоз Мажлимова лойиқ, деб топилди.

Кўп тармоқли марказий поликлиниканинг Қизилтоғ  филиали патронаж ҳамшираси Зуҳра Абдиллаҳакимова 3-ўринга муносиб кўрилди.

Мазкур танловда 1-ўринни қўлга киритган Назокат Мирсаъдиева танловнинг Тошкент вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.

Якунда ғолиб ва совриндорлар  ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️ "ISHONCH" дўконлар тармоғининг Паркент туман филиали ўз мижозига "Умра" зиёратига бепул йўлланмани топширди

Хабарингиз бўлса, туманимиздаги "ISHONCH" савдо тармоғи Рамазон ойи муносабати билан 10 мартдан 10 апрелгача акция ўтказганди. Акция шартларига кўра, мижоз 3 миллион сўмдан юқори бўлган харидни амалга ошириши керак эди.

Ана шу акцияда "Умра" зиёратига бепул йўлланмани туманимизнинг Саид ота маҳалласидаги Фотима Ҳошимова ютиб олди.

Бизнинг "ISHONCH"дўконлар тармоғининг доимий мижози бўлиб яқинларингизни харидлару-у, йўлланмалар билан хурсанд қилинг!

📍Манзил: Паркент тумани, Ойбек МФЙ, А.Навоий кўчаси 18-А уй.

📍Мўлжал: "HAVAS" дўкони ёнида жойлашган.

⭕️ Мурожаат учун қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилинг!

📞 +998958881103

📞 +998990471103

📞 +998735152222

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM