"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.5K photos
4.22K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Саломатлик

⚡️⚡️⚡️ Кўз атрофидаги ажинлардан тезда халос бўламиз

Икки чойқошиқ сметана 1 чойқошиқ майдаланган петрушка билан аралаштирилади. Бу аралашма кўз атрофига суртилади ва 15 дақиқадан сўнг ювилади.

Бир чойқошиқ асал ва 1 дона тухум сариғи аралаштирилади. Уни кўз атрофига суртилади. Ўн беш дақиқадан сўнг ювилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Глобал исиш туфайли вақт ҳам қисқариб кетмоқдами?

Бутунжаҳон мувофиқлаштирилган вақти тизимида жиддий ўзгаришлар кузатилмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аччиқ_ҳақиқат

⚡️⚡️⚡️ Иккиюзламачилик нега кўпайиб кетди?

Сизда шу саволга жавоб борми?

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Тиббиёт соҳасида ҳам қисқаришлар бўлиши кутилмоқда

Соғлиқни сақлаш ташкилотларида
қисқартирилиши мумкин бўлган штатлар ҳақидаги маълумотлар тарқалди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туризм

⚡️⚡️⚡️ Сайёҳларни мафтун этаётган Паркент

"Шаҳардаги ҳаётам одамни зериктиради. Гавжумлик, сигнал овозлари, ҳавоям яхшимас. Дам олиш кунлари шарт транспортга ўтириб, тоза ҳаво алмаштириб келиш керак. Оиладагиларам хурсанд бўлади. Тошкент вилоятида шунақа жойлар кўп. Масалан Паркентдаги Қизилтоғ.

Бу ер шунчаки дам олиш масканимас. Эко туризм учун тайёр андоза. Чиқинди учун махсус идишлар, био ҳожатхоналар, машинангиз учунам қулай парковка. Варрак учиринг, тоза ҳаводан нафас олинг. Фақат экологияга зарар етказманг. Экомаданиятни шакллантиринг", деб ёзмоқда журналист Зафарбек Солижонов.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️ “Қизилтоғ” ҳудудига ташриф буюрган ҳар бир сайёҳ кўчат экади

Бугун Паркентнинг “Қизилтоғ” ҳудуди ҳар қачонгидан гавжум. Таъкидланишича, охирги уч кун давомида 100 минг нафарга яқин сайёҳ шу ерга келган ва бу рақамлар ортиб бормоқда, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Дам олувчиларга муносиб шарт-шароит яратиш, ноқулайликлар олдини олиш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан зарурий чоралар кўрилмоқда.

Ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш, автотранспорт воситалари учун махсус автотураргоҳ ташкил этиш, шунингдек, биоҳожатхона, кўчма чиқинди қутилари, савдо дўконларини кўпайтириш бўйича вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ўрганиш ишлари олиб бормоқда.

Бу борада масъулларга тегишли тартибда топшириқлар юкланди.

Шунингдек, махсус жойларда мевали дарахт кўчатлари экиш ишлари йўлга қўйилди. Сабаби ҳар бир борган сайёҳ мазкур ҳудудда ўз кўчатларини ўтқазади.

Вилоят фаоллари ҳам бугун нуронийлар билан бирга мевали ва манзарали кўчатлар экишга ўз ҳиссасини қўшишди.

Бугунги кўчат экиш ишларида туманимиз ҳокими Сардор Исақулов ҳамда прокурор Жасурбек Хайитбоев ҳам иштирок этди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот
#Пресс_анонс
        
"ПАРКЕНТ ТОНГИ" ГАЗЕТАСИНИНГ 2024 ЙИЛ 13 АПРЕЛЬ СОНИДА:

👉 Истиқболдаги устувор
вазифалар муҳокамаси


👉 Туманимиздаги
архив хизматидан
хабардормисиз?


👉 Мактаб ошхонасидаги тушлик ёхуд ишониш қийин бўлган арзон нархлар

👉 Иккинчи сектордаги ҳашар

👉 Танловнинг туман босқичи

Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарларни ўқийсиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#mol_mulk_soligi #yer_soligi

⚡️⚡️⚡️ 15 aprelga qadar joriy yil uchun hisoblangan mol-mulk va yer solig'i summasining birinchi yarmini to'lashni unutmang!

Soliq kodeksining 423- va 440- moddalariga muvofiq, jismoniy shaxslar mol-mulk va yer soliqlarini 15-aprel va 15-oktabrga qadar teng ulushlarda to‘lashi lozim.

📲Siz Soliq mobil ilovasi orqali 2024-yil uchun hisoblangan mol-mulk va yer soliqlari haqida ma'lumot olishingiz hamda to‘lovlarni amalga oshirishingiz mumkin.

❗️Eslatib oʻtamiz soliq to'lash majburiyatining bajarilishi kechiktirilgan har bir kun uchun toʻlanmagan soliq summasining 0,047% (MB qayta moliyalash stavkasi - 14% dan 1/300) miqdorida penya hisoblanadi.
👉 Soliq kodeksi 110-moddasi

Soliqlarni o'z vaqtida to'lang!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️ Мактабимизда мўъжазгина боғ яратдик

Туманимизда "Яшил макон" лойиҳаси доирасида 629 минг 200 дона кўчат экиш режалаштирилган эди.

Маълумотга кўра, амалда 644 минг 980 дона кўчат экилиб, белгиланган режа 102, 5 фоизга бажарилди. Айни шу режага 45-мактаб жамоаси ҳам ўз  ҳиссасини қўша олгани  биз учун катта хурсандчилик бўлди.

Мактабимизда ҳам кўчат экиш ишларини  уюшқоқликда ўтказиш мақсадида ҳудуддаги  фойдаланилмай келинаётган майдончага 50 туп арча, 200 дона манзарали кўчат экдик.

Бу бир қарашда айримлар учун унча катта аҳамиятга эга бўлмаслиги мумкин.

Лекин жиддий мулоҳаза қилиб кўрилса, мактабимизда бир боғ яратишда ўқитувчиларнинг катта синф ўқувчилари билан биргаликда кўчат экиши, кичик ёшдаги ўқувчиларни ҳам туманимиз табиатини асраб-авайлаш баробарида, уларни меҳнатсеварликка ўргатади.

Кенг қулоч ёзган хайрли иш давом этиб, туманимизнинг турли давлат ва жамоат ташкилотларида, катта йўл бўйларида кўчат экилаётган экан, демак, ёш авлод қалбида Паркентнинг бетакрор табиатини кўз қорачиғидек асраш туйғуси ҳам мустаҳкамланиб бораверади.

✍️ Бахтиниса ИСОҚОВА,
45-мактаб директори ўринбосари


👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM