"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.5K photos
4.22K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Бу йилда баҳор фаслининг биринчи ойи қандай бўлади?

Жаҳон прогнозлаш марказларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, март ойи нисбатан салқин бўлиши тахмин қилинмоқда.

Март ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 1-2 даражага паст, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиб, 4-9 даража илиқни, жанубда 10-11 даража илиқни ташкил этади.

Ой давомида ҳарорат кечалари 0-5 даража совуқдан 5-10 даража илиққача, кундуз кунлари 5-10 даража илиқдан 17-22 даража илиққача, жанубда 20-25 даража илиққача кескин ўзгариб туриши прогноз қилинмоқда.

Республика ҳудудининг катта қисмида ойлик ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида, баъзи жойларда ундан кўп бўлиши кутилмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Бўш ер участкасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаролар томонидан таклифлар киритиш тизими борлигидан хабарингиз борми?

https://yerelektron.uz/ тизимидан фойдаланиб сиз бўш турган ер учаскаларини аукционга чиқариш учун таклиф билан чиқишингиз мумкин.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоқот

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким маҳаллаларда аҳоли билан учрашув ўтказмоқда

Аввал хабар берганимиздек, туман ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедовнинг ҳудудлардаги назорат тадбирлари давом этмоқда.

Унда аҳоли билан учрашувлар ҳам ўтказилмоқда. Мана шундай учрашувлар Булоқбоши, Қўшшукур, Тожибой Ризаев, Шампан ҳамда Новдак маҳаллаларида бўлиб ўтди.

Ҳоким бошчилигидаги маҳалла идораси масъуллари, тегишли ташкилот вакиллари аҳоли билан бўлган суҳбатларда асосий эътиборни  жиноятчиликнинг  олдини олиш, қиш мавсумидан хавфсиз ва беталафот ўтиш ҳамда фуқароларнинг мурожаатларини қонун доирасида имкон борича ҳал этишга қаратди.

Мулоқотлар чоғида ҳоким жиноятчиликнинг олдини олишда нафақат маҳалла идораси вакиллари, профилактика инспекторлари, балки шу маҳаллада яшаётган  ҳар бир фуқаронинг ҳушёрлиги, сергаклиги, шу билан бир қаторда, маҳалла аҳолисининг  ўзаро ҳамжиҳатлиги ҳам муҳим ўринга эга эканлигини  таъкидлади.

Бу борадаги назоратни кучайтиришда маҳалла фаоллари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ёшлар иштирокини таъминлаш аҳамияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Учрашувларда туманимизда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам айтиб ўтилди.

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш сифатини ошириш, уларда кўтарилган масалаларга қонун доирасида имкон борича ечим топишда "маҳалла еттилиги"нинг фаолиятини янада кучайтириш зарурлиги қайд этилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Аҳоли учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди

Бугун Оқтепа маҳалласидаги оилавий шифокорлик пунктида Тошкент вилоятидаги  тиббиёт марказларининг малакали мутахассисларидан ташкил топган жамоа жами 253 нафар фуқарони чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди.

“Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун” шиори остида ташкил этилган бепул тиббий кўрикда кардиолог, жарроҳ, педиатр, гинеколог, эндокринолог, невропатолог, офтальмолог, травматолог, онколог, лор, уролог каби тор соҳа мутахассислари иштирок этди.

Тиббий кўрикда ЭКГ, УТТ ва скрининг текширувлари ўтказилди. Шунингдек, лаборатория, тез тиббий ёрдам шифокорлари ва тез ёрдам автомашиналари ҳам жалб этилди.

Чуқурлаштирилган тиббий текширувлар учун зарур шарт-шароит яратилиб, унда энг аввало, ёши улуғлар, ҳомиладорлар, бир ёшгача бўлган болалар, юрак қон-томир хасталиги, жумладан, артериал гипертония касаллиги, қандли диабет, ўпканинг сурункали касалликлари, хавфли ўсмалар, сурункали буйрак ва жигар касалликлари бор бўлган фуқароларга эътибор қаратилди.

Ушбу кўрик жараёнида иштирок этган 253 нафар фуқаронинг  178 нафаридан турли касалликлар аниқланди.

Касаллик аниқланган 164 нафар беморга амбулатор шароитда даволанишга тавсия берилиб, 11 нафари туман, 2 нафари вилоят муассасасига ва яна 1 нафар бемор Республика ихтисослаштирилган Онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилояти филиалига текшириш учун юборилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фидокорлик

⚡️⚡️⚡️ Нони ҳалол, касби улуғ инсонлар

Туманимизда ёғиб ўтган қордан кейин катта йўл бўйидаги пиёдалар йўлакчаларининг серқатнов қисмида яхмалак юзга келди.

Бугун пиёдалар йўлакчаларини яхмалакдан тозалаётган Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси ходимларига раҳмат айтганлар кўп бўлди.

Ҳа, совуқ кунларда халқ учун жонини аямай хизмат қилаётган нони ҳалол, касби улуғ инсонларни ҳар қанча қадрласак арзийди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️Хайрли кун!

Умримизнинг яна бир қайтарилмас куни хайрли бўлсин!

Яратганнинг ўзи бахтни ва офиятни, хуш кайфиятни кун давомида ҳамроҳингиз қилсин!

Кунингиз Аллоҳнинг паноҳида, гўзал амалларда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM