"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
22.9K subscribers
14.4K photos
4.48K videos
153 files
4.55K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Назорат

⚡️⚡️⚡️ Фермер хўжаликларининг ички ариқларини бетонлаш ишлари амалга оширилмоқда

Ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов туманимизда деҳқон-фермерларнинг даромадини ошириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалигида юқори ҳосилдорликка эришишдаги муҳим омилларга эътибор қаратиб келмоқда.

Жумладан, ҳоким қишлоқ хўжалигида сув йўқотишларини камайтириш ва сувни тежаб ишлатиш борасида зарур чора-тадбирлар режасини амалга оширмоқда.

Режага кўра, фермер хўжаликларига тегишли бўлган ер майдонидаги ички ариқларни бетонлаш ишлари бошлаб юборилди.

Ҳоким туманимиз бўйлаб жами 63 км. узунликдаги ички ариқларни бетонлаш тадбирларининг боришини назорат қилиб туриш мақсадида Гулбоғ ва Бойқозон ҳудудида бўлиб, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва ишчилари билан суҳбатлашди.

Ҳоким ва прокурор ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида ўтган назорат тадбирларидаги суҳбатларда ички ариқларни бетонлаш ишларининг сифатига эътибор қаратиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, ирригация тизимларини яхшилаш, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ҳам агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш юқори ҳосилдорликка сабаб бўлиши ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тунги_назорат

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким қорли кунларда келиб чиқадиган муаммоларни олдини олиш мақсадида тунги назоратни амалга оширмоқда

Туманимизда қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилди.

Шундай бўлсада, туманимизда қор ёғиши қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг самарадорлигини текширишни тақозо қилади.

Шу боис, ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов тун вақтида туман тиббиёт бирлашмасида бўлди.

Ҳоким тиббиёт бирлашмасининг қозонхоналарини синчиклаб текшириб чиқди. Назорат тадбирида муассасада газ босими бир маромдалиги, иссиқлик таъминоти талаб даражасида эканлиги маълум бўлди.

Шоҳрух Шоаҳмедов тиббиёт бирлашмаси мутасаддиларига қорли кунларда эътибор қаратиш шарт бўлган вазифаларни айтиб ўтди.

Жумладан, қозонхоналарни муаммосиз ишлаши учун тунги навбатчиларнинг масъулиятини ошириш, муассаса ҳовлисини қордан тозалаб, қум сепиш ишларини ўз вақтида бажариш ҳақида зарур топшириқларни берди.

Ҳокимнинг тунги назорат тадбирлари давом этмоқда!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Яна бир янги кунингиз файзли ўтсин.

Уйингизга нур, дардингизга дармон, оилангизга бахт, ишингизга омад, даромад, яқинларингизга қувонч, бир-бирингизга ишонч, дастурхонингизга қут-барака ато этсин!

Кунингиз мазмунли ва мароқли бўлсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос

Бирор нарса ҳақида ёлғон гапиришни бошлаган инсон, қўлга тушмаслик учун чексиз ёлғон гапиришда давом этади.

✍️ Харуки Мураками

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Нега хафа бўлганлиги эсидан чиқиб қолди

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Огоҳ_бўлинг

⚡️⚡️⚡️ “Бар-ВИПС” дори воситасининг сертификатлаштирилмаган серияси аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси сотувда “ВИПС-МEД” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган, оғиз орқали юбориш учун суспензия тайёрлаш кукуни шаклидаги “Бар-ВИПС” препаратининг сертификатлаштирилмаган 520723 серияси аниқлангани ҳақида хабар беради.

Маълумот учун, “Бар-ВИПС” дори препаратининг қуйидаги серияларига 500820, 530820, 510820, 520820, 540820, 370622, 380622, 480722 мамлакатимизда тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган бўлиб, уларнинг сифатини тасдиқловчи тегишли мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилган.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик

⚡️⚡️⚡️ Сочнинг эрта оқаришининг сабабини биласизми?

Сочнинг эрта оқаришига қуйидагилар сабаб бўлади.

Ирсий омиллар;
Соч озиқланишининг бузилиши – Б, C, Д, Е витаминлари ва мис, йод, темир элементларининг етишмаслиги;
Камқонлик ёки овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилиши;
Психоген омиллар ва гормонал ўзгаришлар;
Стресс натижасида танадаги антиоксидантлар камаяди, натижада бошқа ҳужайраларни ўлдирувчи эркин радикаллар кўпайиб, соч оқариши, витилиго каби касалликлар келиб чиқади.

Оқ сочларни юлиб олманг, бу янги рангсиз тукларнинг ўсишини ва қўшни соч фолликулаларига рангсизланишнинг тарқалишини рағбатлантиради.

⭕️ Яқинларга улашишни унутманг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билиб_олинг

⚡️⚡️⚡️ Совуқ таъсирида "шок" ҳолатига тушган экинларга қандай агротехник ишлов берилади?

Тўқсонбости усулидаги пиёз ва бошқа экинларини шу кунларда кузатилаётган совуқдан асраш бўйича зарур агротехник тадбирларни ўтказиш юзасидан олимлар томонидан илмий тавсиялар ишлаб чиқди.

Таъкидланишича, қисқа муддатли совуқ кунлар бўлиб ўтгандан сўнг, сабзавот экинларини "стресс" ва "шок" ҳолатидан олиб чиқиш учун қуйидаги агротехник тадбирлар амалга оширилади.

1. Ўсимликни қўшимча озиқлантиришга катта эътибор қаратиш лозим, бунда турли микроэлемент, аминокислоталарга бой препаратлар (Виусид, Биотраc сингари таркибида бор элементи мавжуд бўлган озуқалар) билан баргидан озиқлантириш яхши самара беради.

2. Ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиш жараёнини тезлаштириш мақсадида азотли ўғитлар билан озиқлантириш зарур, бунда тез таъсир этувчи (Сульфат аммония) минерал ўғитлардан фойдаланилади.

3. Ҳаво ҳарорати ўсимлик учун паст бўлса, эгат устини симбағаз усулида шаффоф плёнка билан вақтинча ёпиб туриш мақсадга мувофиқ.

4. Барча агротехник тадбирларини интенсив усулда, қисқа муддатларда амалга ошириш, тупроқ намлигини сақлаб туриш учун суғориш лозим.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Фарзанднинг энг яхши тарбиячиси ота-она ҳисобланади

Ота-она ўз фарзандини тўғри тарбиялаётгани уни қай даражада назорат қилиб боришига боғлиқ.

Лавҳада берилаётган саволлар таълим сифати, жойларда жиноятчиликни жиловлаш каби долзарб масалаларга тўғридан-тўғри дахлдор.

Аслида тарбия учун муҳим бўлган саволларга доим қониқарли жавоб бера олишингиз жамият ривожида катта аҳамиятга эга эканлигини унутманг!

🇺🇿Паркент туман прокуратураси

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Яна бир янги кунингиз муборак бўлсин!

Қалбингиз иймонга, уйингиз қувончга, юзингиз нурга, кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Кунингиз хайрли ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос

Тўй қилиш учун эр-хотин бўлинмайди, эр-хотин бўлиш учун тўй қилинади, орзу-ҳавасни тўйда бир маротаба эмас, тўйдан кейин ҳар куни кўриш керак.

✍️ Абдулла Қаҳҳор

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Рашкчи хотин

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик

⚡️⚡️⚡️ Аллергия қатиқдан "қўрқади"

Таиландлик олимларнинг таъкидлашича, аллергик таъсирланишлар биз истеъмол қиладиган қатиққа тескари пропорционалдир.

Бу дегани, қанча кўп қатиқ ичсак, шунча кам аллергияга учраймиз.

Демак, кунига, ҳеч бўлмаганда, бир стакан қатиқ ёки кефир ичиш аллергик хасталикларнинг олдини олишда энг яхши профилактикадир.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоқот

⚡️⚡️⚡️ Ёш спортчилар билан учрашув

Туманимиздаги 29-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида спортчи ёшлар иштирокида ватанпарварлик мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда туман Спорт мактабининг тўгаракларида мунтазам  шуғулланаётган 350 нафар ёшга Ватанга садоқат, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг  оқибатлари тўғрисида зарур тушунчалар берилди.

Спорт мактаби раҳбарияти, туман ИИБ Вояга етмаганлар бўйича инспектор-психолог, туман бош имом хатиби, Истиқбол маҳалла идораси вакиллари ҳамда тегишли соҳа масъуллари иштирок этган давра суҳбатида ёш спортчиларнинг дарс жараёнларида тўлиқ иштирок этиши, ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиши борасида ҳам ҳаётий мисоллар айтиб ўтилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM