"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.5K subscribers
12.4K photos
4.2K videos
140 files
4.35K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Прокурор Қайилма маҳалласида сайёр қабул ўтказди

Жойларда қонун устуворлигини таъминлашни назорат қилувчи мутасаддига осон бўлмаслиги бор гап.

Буни туманимиз прокурори Жасурбек Ҳайитбоевнинг маҳаллалардаги сайёр қабуллари мисолида ҳам кўриш мумкин.

Прокурор одамларнинг муаммоларини имкон қадар ҳал қилиш мақсадида ташкил этиб бораётган навбатдаги сайёр қабули Қайилма ва Боғбон маҳалла аҳолиси учун бўлиб ўтди.

Унда туманимизнинг бир қатор тегишли ташкилот раҳбарлари бошчилигида прокурор мурожаатчиларнинг муаммоларини диққат билан тинглади.

Тегишли соҳалар бўйича билдирилган мурожаатлар юзасидан прокурор ташкилот мутасаддиларига қонун доирасида ҳал қилиш чораларини кўриш талабини қўйди. Ҳеч бир қонуний асосга кўра ҳал қилишнинг имкони йўқ бўлган мурожаатлар эгаларига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Очиқ айтиш керак, прокурорга айни шу ҳолатлар қийин бўлиши шундаки, одамларнинг ишончини сақлаб қолиш масъулиятини ҳис қилиб туриши керак бўлади. Шу боис, ҳар бир мурожаатни тинглашда унинг қонуний ечими бор ёки йўқлигига қараб ваъда беришга тўғри келади.

Қайилма маҳалласидаги сайёр қабулда коммунал соҳа, саломатликни тиклаш, маҳалладаги янги ҚВПни очиш, моддий ёрдам олиш каби мурожаатлар келиб тушди.

Жами 12 та мурожаатнинг 8 таси жойида қаноатлантирилиб, қолган 4 таси вақт талаб қилингани боис ижрога йўналтирилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ "Neuralink" бу йил одамларга мия-компьютер интерфейсларини имплантация қилишни бошлайди

Мазкур компания жорий йилда 11 кишига, 2030 йилга бориб эса 22 мингдан ортиқ кишига чипни имплантация қилишни режалаштирмоқда.

Илон Маскнинг сўзларига кўра, имплантлар нафақат ногирон кишиларга бошқалар билан мулоқот қилиш қобилиятини тиклайди, балки том маънода фалаж бўлганларни оёққа турғизишга ҳам имкон беради.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Раис бўлсанг ҳам ўзингни кўрсат, Ҳоким ёрдамчиси бўлсанг ҳам ўзингни кўрсат

"Ташаббусли бюджет"нинг жорий йилги илк мавсуми 1 февралдан бошланиши маълум қилинди.

Лойиҳаларни киритиш: 1–20 февраль;

Лойиҳаларни саралаш: 21 февраль –11 март;

Овоз бериш: 12–31 март саналари давомида ўтказилади.

Ушбу мавсум учун туманимиз бюджети маблағларининг 30 фоизи йўналтирилади!

Жорий йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 млрд. 360 млн. сўмни ташкил этади.

"Ташаббусли бюджет"га ўз таклифларингизни киритмоқчи бўлсангиз, 👉 мана шу постдаги видеодан 👈 батафсил маълумот олишингиз мумкин.

Ишонамизки, туманимиздаги "Маҳалла еттилиги" ҳудудларимизда одамлар турмуш шароитларини яхшилашда энг етакчилар қаторида бўлади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Бугунги дам олиш куни — якшанба мазмунли, файзли ўтсин!

Яна бир янги кун файзи фикрларингизни эзгуликка, хаёлларингизни яхшиликка етакласин!

Янги кунингиз ёрқин лаҳзаларга бой бўлиб, ажойиб дўстлар даврасида, меҳрибон яқинларингиз ҳамроҳлигида ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос

Фикрнинг қуввати, зийнати, кенглиги муаллим тарбиясига боғлиқдир.

✍️ Абдулла Авлоний

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Рефлекс бўлиб қолган экан

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик

⚡️⚡️⚡️ Мияга дам бериш учун тавсия

Одамчалардан биттасини танлаб охиригача кузатиб қўйинг ва буни 3 марта такрорланг! Бу мия фаолиятига ёрдам беради.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мактабларимиз_ҳаётидан

⚡️⚡️⚡️ Ойдин орзулар маскани

Айни пайтда туманимиздаги 1-ИДУМда 851 нафар ўқувчига 57 нафар ўқитувчи таълим-тарбия бериб келмоқда.

Замон талабларига мос таълим даргоҳи ўқувчиларининг орзулари йўлида яратилган шарт-шароитлар ҳақида лавҳа тайёрладик.

⭕️ Бизни кузатишда давом этинг, туманимиз мактаблари ҳаётидан лавҳаларни бериб борамиз.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Бошланаётган янги ҳафта аввалида сизга Аллоҳнинг саломи бўлсин!

Расулуллоҳнинг умматларига қилган дуолари йўлингизни ёритиб турсин!

Қуръоннинг нури ҳафта давомида хайрли ишларга бошлаб бораверсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос

Тажриба менга бир нарсани ўргатдики, инсонлар сенинг зарарингга бирон нима қилсалар, охир-оқибат бу сенинг фойдангга бўлади.

✍️ Индира Ганди

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Футбол ишқибози

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик

⚡️⚡️⚡️ Суратдан жудаям егингиз келган маҳсулотни танланг ва организмингизда нима етишмаётганлигини билиб олинг!

1. Ширинлик.
Глюкоза етишмаслиги.
Тавсия: асал ёки мева енг.
 


2. Шўр маҳсулотлар.
Хлоридлар етишмаслиги.
Тавсия: пишлоқ, қора нон, сариёғ.


3. Гўшт.
Оқсил ва цинк етишмаслиги.
Тавсия: гўшт, дуккаклилар, қуруқ мевалар.


4. Ёғли таомлар.
Кальций етишмаслиги.
Тавсия: сут ва сут маҳсулотлари, ёнғоқлар.


5. Нордон маҳсулотлар.
Витамин С етишмаслиги.
Тавсия: цитрус мевалар, наъматак, турп.


6. Куйган маҳсулотлар.
Углерод етишмаслиги.
Тавсия: барра мевалар.

7. Кофе.
Фосфор ва олтингугурт етишмаслиги.
Тавсия: сут, карам, хрен.


8. Нон.
Витамин В6 етишмаслиги.
Тавсия: картошка, сабзи, балиқ, жигар, тухум.


9. Шоколад.
Магний етишмаслиги.
Тавсия: писта, ёнғоқ, гречка.


👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Телеканалларда дори рекламалари камаяди

Энди дориларнинг телеканаллардаги рекламаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

⚡️⚡️⚡️ Нажот – таълимда

Шу ҳақидаги фикр ва мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Видеоселектор

⚡️⚡️⚡️ Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда таъкидланганидек, бугунги кунда лойиҳа ташкилотлари объект қийматини имкон қадар “шиширишга” ҳаракат қилаётгани қайд этилди. Сабаби, лойиҳа қанча қиммат бўлса, лойиҳачи шунча кўп пул олади.

Шу боис, аксарият лойиҳаларда кераксиз хизматлар, ортиқча ҳашамат қўшиб киритилмоқда.

Масалан, 2023 йилда лойиҳаларда 3 триллион сўмлик бундай кераксиз харажатлар олди олинди.

Аксинча, иқтисод қилишга келганда, қурувчиларнинг иш ҳақи ва асосий қурилиш материаллари нархи бозордан паст нархларда ҳисобланмоқда.

Буларнинг ҳаммаси қурувчи-пудратчиларни “обнал” ва “ўғирлик” қилишига, сифатсиз қурилиш материалларини ишлатишига шароит яратаётгани, "яширин" қурилиш материаллари бозори вужудга келгани қайд этилди.

Ҳоким ва прокурорлар вазиятга эътиборсизлиги қаттиқ танқид қилиниб, уларнинг бу борадаги қатъий жавобгарлиги белгиланди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Видеоселектор

⚡️⚡️⚡️ Субпудратчиларни “Шаффоф қурилиш” тизими орқали танлаш тартиби йўлга қўйилади

Қурилишни коррупциядан холи соҳага айлантириш мақсадида 1 июлдан:

қурилишда тузиладиган барча шартномалар рақамлаштирилади;

пудратчи ташкилотлар бажарган қурилиш ишлари фақат солиқ органига тақдим этилган электрон ҳисоб-фактурадан келиб чиқиб молиялаштирилади;

объектни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилиб, далолатномалар “Шаффоф қурилиш” орқали тасдиқланади;

10 миллиард сўмдан ортиқ лойиҳалар бўйича субпудратчиларни фақат ва фақат “Шаффоф қурилиш” тизими орқали танлаш тартиби йўлга қўйилади. Ушбу тартиб халқаро молия ташкилотлари билан амалга оширилаётган лойиҳаларга ҳам татбиқ этилади;

ишлаб чиқарувчи ҳам, қурувчи ҳам, назорат қилувчи ҳам қаерда қайси қурилиш материали қанча пул туришини онлайн кузатиб борадиган тизим бўлади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Видеоселектор

⚡️⚡️⚡️ “Менинг ҳудудим” платформаси ишга туширилади

Президент раислигидаги 2024 йилда уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишда ўзбошимчалик билан ва ноқонуний қурилган объектларни тартибга олиш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиниши белгиланди.

Бунда, Қурилиш вазирлиги, Кадастр агентлиги ва “Ўзбеккосмос” бошчилигида республика комиссияси тузилади.

Комиссия мунтазам равишда ҳудудларнинг аэро ва космик суратларини олиб, таҳлил қилади ва олдинги суратлар билан тафовутларни аниқлайди ва ноқонуний қурилишлар рўйхатини шакллантиради.

Қурилиш вазирлигига вилоят ҳокимлари билан бирга жорий йилда 170 та, келаси йилда эса камида 300 та шаҳар ва шаҳарчанинг бош режасини ишлаб чиқишга топшириқ берилди.

Шунингдек, ҳар бир ишлаб чиқилган режани аҳоли билан муҳокама қилиш ва ижроси бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш муҳимлиги таъкидланди.

Бунинг учун “Менинг ҳудудим” платформаси ишга туширилиб, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва овоз бериш механизмини жорий қилиш топширилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Видеоселектор

⚡️⚡️⚡️ Йиғилишда янги уй-жойларнинг таннархига тўхталиб ўтилди

Таъкидланганидек, қурувчилар учун молиявий ресурс етишмаслиги, бори ҳам қимматлиги кўрсатиб ўтилди.

Ресурс йўқлиги учун қурувчилар аҳоли маблағларини пойдевор қуйиш босқичида жалб қилиб, улушдор сифатида расмийлаштираётгани, айрим нопок қурувчилар ҳисобига одамлар ҳимоясиз қолаётгани кўрсатиб ўтилди.

Ҳозирги амалиётга мувофиқ, кадастр ҳужжати йўқ уйга ипотека кредити бериш мумкин эмас.

Шулардан келиб чиқиб, мутасаддиларга илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил қилиш топширилди.

Уй-жой қурилишига аҳоли улушдор бўлиб киришини ҳуқуқий тартибга солиш ва қурилиш корхоналарига айланма маблағни кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Жорий йилда 80 минг хонадонли 1 минг 800 та уй-жой қуриш ва “Янги Ўзбекистон” массивларини 38 тадан 45 тага етказиш мақсад қилиб олинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM