"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.4K photos
4.21K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ "Туманимизда содир этилган жиноятларнинг қарийб 80 фоизи фош қилинди, лекин..."туман прокурори

Бугун туман ҳокимлигида прокурор Жасурбек Ҳайитбоевнинг ўтган 2023 йил мобайнида туманимизда қонун устуворлигини таъминлаш, жойларда жиноятчиликка қарши курашиш борасида олиб борилган ишлар ҳақидаги ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов бошчилигида ўтган йиғилишда сектор раҳбарлари, “маҳалла бешлиги”, давлат ва жамоат ташкилотлари бошлиқлари иштирок этишди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда жиноятчиликка қарши курашиш борасида йўл қўйилган камчиликлар, бу борада эришилган айрим ютуқлар ҳақида сўз борди.

Жумладан, туманимизда содир этилган жиноятларнинг қарийб 80 фоизи фош қилинди, қидирувдаги 34 нафар шахснинг 24 нафари ёки 90 фоизи ушланиб, тергов ва судга жалб этилди.

Прокурорнинг таъкидлашича, содир этилган жиноятлар ичида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сони 234 тани ёки 60,7 фоизни ташкил этса-да, жиноятни жиловлашга қаратилган бошқа чора-тадбирлар фақат қоғозда чиройли бўлиб кўринмоқда.

Ташвишли томони шундаки, қотиллик жиноятини содир этган шахсларнинг 2 нафари эр-хотин, 1 нафари бошқа яқин қариндошлар томонидан, 1 нафари илгари судланганлар томонидан содир этилганлиги маълум бўлди.

“Маҳалла бешлиги” ўз вазифасига виждонан ёндошмаганлиги оқибатида ўтган 2023 йилда муқаддам судланиб, тегишли жазоларни олган 37 нафар шахс томонидан қайта 33 та жиноят содир этилган.

– Хотин-қизлар масалалари бўйича масъулларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш борасидаги фаолияти ҳам кутилган самарани бермади. Оқибатда хотин-қизлар томонидан 36 та жиноят содир этилгани ташвишли ҳолат, – деди туман прокурори.

Бундан ташқари, айрим ташкилотларнинг мутасаддилари томонидан йўл қўйилган камчиликлар танқид қилинди. 

Йиғилиш сўнггида камчиликларни тузатиш, жойларда жиноятчиликни жиловлаш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Яна бир янги кунингиз муборак бўлсин!

Қалбингиз иймонга, уйингиз қувончга, юзингиз нурга, кунингиз хайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

Кунингиз хайрли ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос

Бир лаҳза қувонмоқчи бўлсангиз – қасос олинг, агар бутун умр қувонмоқчи бўлсангиз – кечиринг.

✍️ Франц Шуберт

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Онанинг топқирлиги

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик

⚡️⚡️⚡️ Болажонингиз йиғлоқи ва асабий, уйқулари яхши эмасми?

Унда ушбу видеони диққат билан томоша қилинг.

⭕️ Яқинларга ҳам улашинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўровнома

⚡️⚡️⚡️ Қуйидаги маҳаллалардан қайси бирини обод, аҳолисини ҳамжиҳат, аҳил деб ҳисоблайсиз?

"Асл таълим" ўқув маркази ҳомийлигида маҳаллаларимиз ободлиги, аҳолининг аҳил, ҳамжиҳатлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида сўровнома ўтказилмоқда!

Жамоатчилик фикри асосида ўтказилаётган сўровномада 1-ўрин, 2-ўрин, 3-ўринни олган маҳалла раислари тақдирланиб, ҳар бир маҳалланинг тавсиясига кўра, 1 нафардан ўқувчи "Асл таълим" ўқув марказида мавжуд бўлган фан бўйича 6 ой бепул ўқийди.

Бепул ўқиш ўқувчи ихтиёрига кўра, танлаган бир фани бўйича бўлади.

Маълумот учун: 3 йилдан буён фаолият юритаётган "Асл таълим" ўқув марказининг курсларини тамомлаганларнинг 90 фоизи олийгоҳ талабаси бўлишган.

"Асл таълим" ўқув марказига мурожаат учун +998999205777 ёки +998501084454 рақамига қўнғироқ қилинг!

❗️Сўровнома 6 февраль соат 17:00 якунланади.

👉 ОВОЗ БЕРИШ УЧУН 👈

👉 @PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Жума муборак!

Яхши амал жаннатга йўлак,
Савобларнинг совғаси бўлак.
Чин юракдан билдирай тилак,
Жума айёмингиз бўлсин муборак!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_сабоқлари

Эҳтиром заифлик эмас, тарбиядир.
Кечиримлилик хорлик эмас, хулқдир!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳидоят

⚡️⚡️⚡️ Зулм жавобсиз қолмагай!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик

⚡️⚡️⚡️ Ошқозонда айрим маҳсулотларнинг ҳазм бўлиш вақтлари

Тухум — 44 дақиқада;
Балиқ — 1 соатда;
Сув — 1 дақиқада;
Пишлоқ — 4-5 соатда;
Сабзавотлар — 50 дақиқада;
Қуруқ мева — 2-3 соатда.

⭕️ Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Билиб_олинг

⚡️⚡️⚡️Хусусий олийгоҳ тугатилса диплом "куядими"?

Лавҳани хусусий олийгоҳда ўқийдиган танишларингизга юборинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти қизамиққа қарши шошилинч эмланишни тавсия қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг шошилинч тавсияси бежиз айнан шу кунларда ўртага чиққани йўқ.

Чунки минтақада ўтган йил давомида ушбу касалликни юқтириш ҳолатлари 2022 йилга нисбатан 30 баробар кўп қайд этилган.

Экспертлар буни пандемия даврида қизамиққа қарши вакцинация қамрови кескин пасайгани билан изоҳламоқда.

Оқибатда 2023 йил январь октябрь ойларида бу касалликка чалинган беморлар сони 30 минг нафардан ошди.

Ваҳоланки, мазкур статистика 2022 йилда атиги 941 тани ташкил этган эди.

ЖССТ прогнозига кўра, сўнгги ойларда қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари яна кўпайган ва шошилинч чоралар кўрилмаса, бу тенденция давом этиши эҳтимоли юқори.

Ҳозир қизамиқ расман эндемик деб эълон қилинган давлатларда ўсиш динамикаси кузатиляпти.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM