#Инсон_қадри
⚡️ ⚡️ ⚡️ Туманимизда 10 нафар ногиронлиги бор шахсга замонавий аравача топширилди
✅ Эътиборга муҳтож инсонларга меҳр-мурувват кўрсатиш инсонийликнинг энг олий кўринишидир. Давлатимиз сиёсатида халқимизга хос ана шу қадрият ўз ифодасини топаётгани, инсон қадри улуғланаётганлигидан даолатдир.
✅ Тошкент вилоят прокурори Шавкатжон Раҳимов ташаббуси билан Паркент туманида ногиронлиги бор шахсларга меҳр, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш мақсадида ўзига хос тадбир ўтказилди.
✅ Муқаддас Қурбон ҳайити муносабати билан туманимиздаги 10 нафар ногиронлиги бор шахсларга замонавий аравача, байрам совғалари топширилди.
Шунингдек, ногиронлиги бор шахслар билан биргаликда уларнинг оила аъзолари учун эҳсон дастурхони ҳам ёзилди.
✅ Тадбирда Тошкент вилояти прокурорининг ўринбосари Саидакбар Рўзиев, вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Алишер Турдибоев, туман ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов, прокурор Шарифжон Акбаров, ички ишлар бўлими бошлиғи Азизбек Алиасқаров, Паркент Давлат солиқ инспекцияси раҳбари Равшан Рўзибоев, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг туман бўлими бошлиғи Низомиддин Ишанкулов иштирок этиб, ногиронлиги бор оилалар билан самимий суҳбатлашди. Уларнинг муаммолари билан қизиқишди.
✅ Айрим сабабларга кўра тадбирга кела олмаган оилага ногиронлик аравачаси хонадонга олиб борилди.
✅ Хайрли иш ўз номи билан хайрлидир! Айни тадбир мазмун-моҳиятида ногиронлиги бор шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга жамиятнинг тўлақонли аъзоси эканлигини англатишдек чин инсонийлик фазилати мужассам.
✅ Буни тадбир давомида ўксик дилларга катта куч бериб, далда бўлиб, умид улашган ширин сўздан ҳам сезиш мумкин эди.
➡️ 😎 @PARKENT_TONGI😎
Шунингдек, ногиронлиги бор шахслар билан биргаликда уларнинг оила аъзолари учун эҳсон дастурхони ҳам ёзилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
June 27, 2023
#Табрик
⚡️ ⚡️ ⚡️ Ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедовнинг Қурбон ҳайити муносабати билан туманимиз аҳолисига йўллаган байрам табриги
✅ Ҳурматли тумандошлар!
🇺🇿 Бутун мусулмон уммати катта шоду хуррамлик ила кутиб олаётган Қурбон ҳайити билан Сизларни чин қалбимдан самимий табриклаб, энг эзгу тилакларимни билдираман.
🇺🇿 Асрлар давомида эл-юртимизнинг маънавий ҳаётида беқиёс ўрин эгаллаб, жамиятимизда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик тамойилларини янада мустаҳкамлаб келаётган ушбу қутлуғ байрам барчамизга муборак бўлсин!
✅ Қадрли дўстлар!
🇺🇿 Ҳаётда эзгу амаллар бажариб, оиласи, эл-юртининг бахту саодатини ўйлаб, ҳалол меҳнат қилиб яшаётган юртдошларимизга ушбу муқаддас айёмда сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, оилаларига фаровонлик, бахту саодат тилайман!
🇺🇿 Барчангизни Қурбон ҳайити байрами билан яна бир бор чин юракдан муборакбод этаман! “Дилинг – Аллоҳда, қўлинг – меҳнатда бўлсин”, деган олийжаноб эътиқод билан яшаётган халқимиз доимо омон бўлсин!
✅ Жонажон Ватанимиз, хонадонларимиздан хотиржамлик, аҳиллик, файзу барака ҳеч қачон аримасин!
🇺🇿 Эзгу интилиш ва ишларимизда Яратганнинг ўзи ҳамиша мададкор бўлсин!
➡️ 😎 @PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
June 27, 2023
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Табрик
⚡️ ⚡️ ⚡️ Президент Шавкат Мирзиёев Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик йўллади
➡️ 😎 @PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
June 27, 2023
Бу муқаддас кунда сиҳат-саломатлик, тинчлик ва оилавий тотувлик сизга ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!
Дуога қўл очиб қилган орзу-ниятларингиз ижобат бўлсин!
Аллоҳ муродингизни хосил, мушкулларингизни осон қилсин!
Хайру-барокатларини зиёдаси билан ато этсин.
Ота-онангиз, фарзандларингиз, оилангиз ва яқинларингизни ўз паноҳида асрасин!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
June 27, 2023
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Табрик
⚡️ ⚡️ ⚡️ Шавкат Мирзиёев:
Юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни улуғ айём, тинчлик, шукроналик, меҳр-оқибат ва саховат рамзи бўлган муборак Қурбон ҳайити билан табриклаб, сиҳат-саломатлик, омонлик, тинчлик тилайман. Илоҳим, юртимиз тинч бўлсин, юртимизга кўз тегмасин!
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➡️ 😎 @PARKENT_TONGI😎
Юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, бутун халқимизни улуғ айём, тинчлик, шукроналик, меҳр-оқибат ва саховат рамзи бўлган муборак Қурбон ҳайити билан табриклаб, сиҳат-саломатлик, омонлик, тинчлик тилайман. Илоҳим, юртимиз тинч бўлсин, юртимизга кўз тегмасин!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
June 28, 2023
#Қутлов
⚡️ ⚡️ ⚡️ Бугун, 29 июнь – туманимиз прокурори Шарифжон Акбаровнинг таваллуд куни
Бугун прокурор Шарифжон Акбаров 41 ёшга қадам қўйди.
Шарифжон Акбаровнинг бугунги шукрона кунида ундаги маърифатга, зиёга интилиш, одамларга қўлидан келганча ёрдам беришга ҳаракат қилишдек чин инсоний фазилат ҳақида икки оғиз сўз айтмасак бўлмайди.
Масалан, туманимизда "Ҳиммат меҳрли қўллар” саховат жамоаси томонидан муҳтож оилаларга қурилаётган уй-жойни бекаму кўст якунига етишида прокурор Шарифжон Акбаровнинг хизмати катта бўлди.
Яқинда "Қирғизовул" маҳалласида аҳоли томонидан қурилиши бошлаган жоме масжидини сифатли давом эттириш, зарур қурилиш маҳсулотлари билан таъминлашда ҳам прокурор алоҳида эътибор кўрсатиб келмоқда.
Маҳаллаларда ўтаётган сайёр қабулларида эса чиндан ҳам кўмакка муҳтож оилалар сўраган моддий ёрдами беришда ҳам Шарифжон Акбаров ибратга лойиқ. Бу ҳақида гапирсак, талайгина мисоллар бор.
Муҳими шундаки, прокурор Шарифжон Акбаровнинг оддий одамларга яқинлиги, ташвишда қолиб ҳаётнинг турли синовларини бошидан ўтказаётган одамларга ёрдам қўлини чўзишдан ҳеч чарчамайди.
Турган гапки, айни жиҳат одамларни бугунги кунидан рози қилиш, ён-атрофимизда амалга ошаётган ҳаётбахш ислоҳотларга хайрхоҳлар сафини ошириши билан туманимиз тараққиётида муҳим ўрин тутади.
Шарифжон Акбаровнинг бугунги қутлуғ куни билан табриклаб, мустаҳкам соғлик, фаолиятига улкан зафарлар тилаймиз. Хонадонидан қут-барака, тинчлик, хотиржамлик аримасин.
Одамларга яқинлиги билан туманимиз тараққиёти янада ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиб бораверсин!

June 29, 2023