"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
24.3K subscribers
14.5K photos
4.5K videos
153 files
4.55K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️ Бугун 2-секторда 1800 туп кўчат экилди

🔝Туманимиз обод манзилга айланиши учун "Яшил макон" доирасида кўчат экиш тадбирлари сектор раҳбарларининг фаоллиги, ишни тўғри ташкил қилаётгани сабаб кенг тус олди.

😎Иштирокчилар-чи? Маҳалла идораларининг вакиллари ва фаоллари, турли ташкилот ходимлари кўнгилли бўлиб уюшқоқликда кўчат экмоқда.

Масалан, бугун прокурорга бириктирилган 2-сектор ҳудудидаги "Яшнобод", "Бойқозон", "Сурхи" "Мозорхожи", "Бўрсилиқ", "Обжувоз", "Гулбоғ", "Истиқбол", "Қайилма", "Боғбон" маҳаллаларида жами 1800 туп манзарали дарахт экилди.

❗️ Бунда прокурор Шарифжон Акбаров маҳалла раисларига яқиндан кўмаклашиб турибди. Сифатли кўчатларни олиш, зарур техникаларда ҳудудларга ўз вақтида етиб бориши, экилганларининг аниқ сони ва келгусида кўкариши каби муҳим масалаларни прокурор назоратига олган.

💸 Маҳалла раислари ҳам ишни пухта тартибли бажаришда бошқаларга ибрат бўлмоқда.

🫥 Масалан, маҳалла раислари бу хайрли ишга иштирокчиларни кўпроқ жалб қилишда кексалар билан биргаликда одамларни даъват қилаётгани зое кетмаяпти.

🏐 "Эртага маҳаллага фалон туп кўчат келади", деган гапни ўзи кўнгиллилар сафини ошириб, кўпроқ кўчат экишга етарли бўлмоқда.

➡️😎@PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️ Ташкилот ходимлари кўчат экиш ишларида фаол иштирок этмоқда

🔝Аввал хабар берганимиздек, туманимизда "Яшил макон" доирасида кўчат экиш тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

💠 Унда турли ташкилот вакиллари ҳам алоҳида фаоллик кўрсатмоқда.

😎Масалан, Паркент туман санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг 15 нафар ходими "Қўличи" маҳалласидан ўтувчи катта йўл бўйига 30 туп мевали 176 туп манзарали кўчатни экиб чиқди.

😎Шунингдек, Паркент туман Халқ таълими бўлимининг 40 нафар ходими "Паркент-Бойқозон" йўналишининг сой бўйида икки гуруҳга бўлиниб 170 туп манзарали дарахт кўчатларини экишди.

😎 Туманимизда "Яшил макон" тадбирлари давом этмоқда!

➡️😎@PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔠🔠🔡🔠🔠

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!


🌞Соғ-саломатликда бошланаётган кунингиз хайрли ва баракали ўтсин!

🏐 Доимо севинч ва бахтларга тўлиб яшангки ҳаётингиз ва яхши амалларингиз шу гуллардан-да гўзал бўлсин!

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦🟦

🙅‍♂ Одамлар доим ҳам насиҳатни хоҳлайвермайди.

🫥 Гоҳида улар қўлларидан тутадиган қўлни, сўзларини тинглайдиган қулоқни, дардларини тушунадиган қалбни истайди.

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟩🟩🟩

💸 Уйланмоқчи бўлсангиз яхши аёлларни ахтарманг, балки яхши эркакларни ахтаринг. Яхши эркакларнинг уйларида яхши аёллар бўлади. Бу сўзнинг маъносини фақат озчиликкина тушунади.

✔️ Қизларингизни назорат қилинг, зеро арслонлар қўриқлаган дарахтга маймунлар осилмайди.

Имом Шаъровий

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️

❤️‍🔥❤️‍🔥❤️‍🔥 Ёқимли иштаҳа

👍 Кунингиз аъло кайфиятда ўтсин!

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️

⚡️⚡️⚡️ Кўз атрофидаги ажинлардан халос бўлиш учун рецепт

😎Икки чойқошиқ сметана бир чойқошиқ майдаланган петрушка билан аралаштирилади.

😎Бу аралашма кўз атрофига суртилади ва 15 дақиқадан сўнг ювилади.

😎Бир чойқошиқ асал ва 1 дона тухум сариғи аралаштирилади. Уни кўз атрофига суртилади.

😎Ўн беш дақиқадан сўнг ювилади.

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⭕️⭕️⭕️⭕️

⚡️⚡️⚡️ Аёлларга қандай имтиёзлар бор?

Қонунчилигимизга кўра аёлларга қуйидаги имтиёз ва енгилликлар берилади.

🪙 Хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун 33 млн. сўмгача кредитлар ажратилади.

❗️ Аёлларни пенсия ёшига тўлгани сабабли иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатиш тақиқланади.

👍 Айрим тоифадаги хотин-қизларга ОТМга кириш учун тавсиянома берилади.

📔 "Аёллар дафтари"га киритилганларга 5 млн. сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин.

Ишлайдиган оналарга болани овқатлантиришга танаффус берилади.

🪙 Хотин-қизларнинг касб ўрганишга қилган харажатларини давлат тўлаб беради.

"Аёллар дафтари"га киритилган ёлғиз аёлларнинг фарзандлари ҳам боғчага имтиёзли рўйхат асосида қабул қилинади.

🏠 Оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизларга имтиёзли уй-жойлар берилади.

💎 Фаол ва ташаббускор хотин-қизлар "Мўътабар аёл" кўкрак нишони билан тақдирланади.

💎12 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга қўшимча таътил берилади.

🌐 Айрим хотин-қизларнинг контракт пули давлат томонидан тўлаб берилади.

☁️ 2 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар енгилроқ ишга ўтказилади.

Ҳомиладор аёллар, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни ишга қабул қилишда дастлабки синов қўлланилмайди.

💸 Раҳбарлик лавозимига танловда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг иштироки таъминланади.

💸 Айрим аёллар 53 ёшда пенсияга чиқиши мумкин.

🎵 Беш йил иш стажига эга хотин-қизлар тавсиянома асосида ўқишга қабул қилинади.

📊 Хотин-қизларга 7 йилга фоизсиз таълим кредити берилади.

🎁 Ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ишга олганларга субсидия берилади.

🏐 Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жавобгарликлар кучайтирилмоқда.

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон

⚡️⚡️⚡️ Ҳокимнинг ибрати

📞 Куни кеча ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбарига қўнғироқ қилди.

🔝Маҳалладаги ёшлар етакчилари ўз ортидан эргашаётган йигит-қизларга "Яшил макон" доирасида кўчат экишда ҳам ибрат бўлиши керак.

🔠 Шу фикрда Шоҳрух Шоаҳмедов туманимиздаги маҳалла ёшлари етакчилари билан бирга кўчат экиш учун "Сўқоқ" ҳудудидаги "Чинор" маҳалласига борди.

Бу ишга ҳоким 3 соат вақтини сарфлади. Ўз қўли билан кўчат экиб, дарахтларни тезроқ кўкариб кетиши учун нималарга эътибор бериш кераклигини тушунтирди. Ҳар бир жараённи эринмай тушунтириб, амалда кўрсатиб берди.

🌳 Кўтаринки кайфиятда ўтган кўчат экиш жараёнида ҳоким уларни фаолиятига оид масалалар ва муаммолари билан ҳам қизиқди. Ўзаро фикр алмашилган суҳбат самимий бўлди.

✔️ "Чинор" маҳалласидан ўтувчи катта йўл бўйига 1000 туп манзарали кўчат сифатли қилиб экилди.

🏐 Ҳоким бошчилигида ўтган кўчат экиш ишларида туманимиздаги барча маҳалла ёшлари етакчилари ҳамда кўнгилли йигит-қизлар иштирок этди.

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жамият

⚡️⚡️⚡️ Меҳрибонлик уйидаги нола

⭕️— Концертларда дутор чалганимда ҳамма олқишласа, ота-отамни эслайман. Ўшанда ота-онам нимага эришганимни кўришини хоҳлайман. Лекин улар мени кўргани келишмайди...

⭕️— Ота-онамни кўрмаганимга 12 йил бўлди. Улар ажрашиб, мени шу ерга ташлаб кетишган... Уларни ёнида бўлишни хоҳлайман... Ота-онамни ёнида бўлсам уларга оғирлигим тушмасди...

⭕️ — Менинг онам дунёдаги энг гўзал аёл эди. Энг меҳрибон, ширин сўз эди... Онам даданг бир кун сени келиб олиб кетади, деганди... Олиб кетмади-ку!

Сизга савол: бу болаларда нима айб?

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Лирик_чекиниш

⚡️⚡️⚡️ Ҳаёт завқини ҳис қилиб туринг!

🎧 Ёмғирли кунларда телефон қулоқчинларини тақиб, жаҳон мумтоз қўшиқларини эшитиб атрофни кузатиш ажойиб кайфият бағишлайди.

🎧Турмуш ташвишларини бироз унутинг, ҳаёт завқини ҳис қилиб туринг! Ахир, дунёга бахтли яшаш учун келгансиз-ку! Унутманг, бахт манзилларига завқланиш ҳисси йўл очади.

🎵 Шу ниятда эътиборингизга "Ёлғиз чўпон" ("The Lonely Shepherd") таронасини ҳавола этамиз.

🎵 Марҳамат, эшитиб роҳатланинг!

➡️😎@PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM