#Саломатлик
⚡️⚡️⚡️ Кардиолог маслаҳати
Муайян вақтларда ичимлик суви тананинг самарадорлигини оширади.
Уйғонгандан кейин 2 стакан сув — ички органларнинг фаоллашишига ёрдам беради.
Овқатдан 30 дақиқа олдин 1 стакан сув — овқат ҳазм қилишни яхшилайди.
Ҳаммом олишдан олдин 1 стакан сув — қон босимини туширишга ёрдам беради
Инсульт ёки юрак хуружининг олдини олиш учун ётишдан олдин 1 стакан сув тавсия қилинади.
👉 @PARKENT_TONGI

#Бунёдкорлик
⚡️⚡️⚡️ Ҳоким "Янги Санганак", "Шампан", "Обод", "Бозорбоши" ҳамда "Чинорли" маҳаллаларига борди
Аввал хабар берганимиздек, Президентимизнинг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408 қарорига кўра туманимиз маҳаллаларида бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Қарорга биноан 56 та тасдиқланган лойиҳа асосида 62 та маҳалланинг 48 тасида бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Лўнда айтганда, йиллар давомида йиғилиб қолган ички йўлларини асфальт қилиш, сув ва электр таъминотини яхшилаш каби ўта муҳим муаммолар ҳал этилмоқда.
Ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини ўз вақтида, сифатли бажарилиши юзасидан аҳолининг таклифлари билан таниш мақсадида "Янги Санганак", "Шампан", "Обод", "Бозорбоши" ҳамда "Чинорли" маҳаллаларига борди.
Ҳоким билан мулоқотларда одамлар кайфиятида кенг қулоч ёзган бунёдкорликлардан қувониш ҳисси сезилиб турди.
⭕️ Маҳаллаларда бунёдкорлик ишлари давом этмоқда.

#Қадрият
⚡️⚡️⚡️ Сектор раҳбарларининг дуоси
Шу кунларда юртимизда Наврўз умумхалқ байрами олдидан тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Жумладан, туманимиздаги турли ташкилотлари, маҳаллаларда сумалак, ҳалим, кўк сомса пиширилиб дастурхон ёзилмоқда.
Куни кеча ана шундай тадбирлардан бири 11-сонли боғчада барча мактабгача таълим ташкилотлари иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.
Байрам тадбирида дошқозонларга солинган сумалак, ҳалим атрофида эзгу тилакларни билдириш учун кеча кечаси туман ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов, прокурор Шарифжон Акбаров, ички ишлар бўлими бошлиғи Азизбек Алиасқаров мазкур мактабгача таълим ташкилотига боришди.
Сектор раҳбарлари туманимиз тараққиёти, одамлар ҳаётининг фаровонлиги юксалиб боришини, деҳқончилигимиз бу йилда ҳам баракали бўлишини сўраб дуо қилишди.
Бугун эрта тонгда эҳсон дастурхони ёзилиб сумалак ва ҳалим тарқатилди.

#Кун_саволи
⚡️⚡️⚡️ Аёллар байрамига совға олдингизми?
Баҳор фаслининг илк кунларида нишонланадиган 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамида ҳар биримиз яқинларимизни қувонтиришни истаймиз.
Айниқса, энг азиз ва муқаддас онажонларимиз учун ҳозирлаб қўйган совғаларимизни чин дилдан туҳфа қиламиз.
Хуллас, байрам баҳонаси билан яқинларингизга қандай совға бермоқчилигингизга қизиқиб, иккита савол бергимиз келди.
1. Айтингчи, яқинларингизга байрам учун нима совға қилмоқчисиз?
2. Онажонингизга бу байрам сабаб берган биринчи совғангиз ёдингиздами?
⭕️ Жавобларингизни кутамиз!

#Тадбир
⚡️⚡️⚡️ “Яшнобод”да маҳалла аҳоли учун “Сумалак” пиширилди
Туманимизда баҳор фасли қуёшининг иссиқ тафти билан бошланди. Куртак ёзаётган дов-дарахтлар, яшиллик бурканаётган қиру адирларимизда яна баҳор нафасини сезилиб турибди.
Мана шундай бетакрор баҳор эса янгиланиш, яшариш айёми – Наврўзни бошлаб келди.
Бугун прокурор Шарифжон Акбаров ташаббуси билан “Яшнобод” маҳалласида 2-секторга бириктирилган 10 та маҳалла идораси вакиллари иштирокида “Наврўз” байрамига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда тегишли ташкилот вакилари, маҳалла фаоллари нуроний отахон ва онахонлар, жажжи болажонлар иштирок этди.
Байрам тадбирида 53-мактаб қошидаги "Қалқон" жасорат курсантларининг саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Маҳалла аҳолиси учун ёзилган байрам дастурхонига баҳорий таомлардан сумалак, кўк сомса тортиқ қилинди. Шунингдек, эҳсон оши ҳам тарқатилди.
Байрам тадбирида маҳалла ёшлари варрак учириб, турли кўнгилочар саҳна кўринишларини томоша қилиб завқланишди.

⚡️⚡️⚡️ "Қайилма"нинг ички кўчалари асфальт қилиниб, "Истиқбол"да сув тармоғи тортилмоқда
Бир неча кундирки, Президентимизнинг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-408 қарорига кўра Паркент туманидаги маҳаллаларда бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётгани хақида хабар бериб боряпмиз.
Шу кунларда мазкур қарор билан 2-сектор ҳудудида сув, маҳаллаларимизнинг ички йўлларини асфальт қилиш, электр таъминотини яхшилаш каби муҳим масалалар ўз ечимини топаётгани одамларни қувонтирмоқда.
Шундан бўлса керак, маҳаллалари обод бўлиб, чирой очиб бораётган инсонлар томонидан телеграм каналимизга кетма-кет хабарлар келиб тушмоқда.
Сиз расмда кўриб турган лавҳалар “Қайилма” ва "Истиқбол" маҳалласида олинди.
🔻 Давлатимиз раҳбарининг қарорига кўра “Қайилма”нинг 1 км. 866 метр узунликдаги ички кўчаси асфальт қилинади.
🔻 "Истиқбол" маҳалласида эса 3,05 км. сув тармоғи тортилиб, 25 тонналик сув қудуғи ишга туширилади.