"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.3K subscribers
12.6K photos
4.24K videos
143 files
4.38K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️Қўй барбир қўйда...

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
#Саломатлик

⚡️⚡️⚡️ Майиз мияга дам беради

Майиз жуда калорияга бой маҳсулот бўлиб, ундан камқонлик, қувватсизлик, иммунитет пасайиши ва асаблар таранглашувида фойдаланилади.

Янги узилган узумга нисбатан майизнинг шифобахшлиги янада кучлироқ бўлади.

Оқ узум майизи асаб толаларини мустаҳкамлаб, ичакларни токсин ва инфекциялардан тозаласа, қора узум майизи эса асаби таранглар учун энг фойдали дармондори, яъни асабни тинчлантириб, чарчоқни олади.

Мунтазам майиз истеъмол қилиш оғиз бўшлиғи касалликларида ҳам асқатиши мумкин. Майиз суви эса милк шамоллаши, стоматит яралари ҳамда йўталда фойдали.

⭕️ Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 @PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

⚡️⚡️⚡️ “Қопқоқ” ўғрилари пайдо бўлибди.

Хушёр бўлинг!

👉 @PARKENT_TONGI
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ "Мамлакатимизда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 1,3 миллиони ишсиз" — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев

Мамлакатимизда камбағалликни камайтириш ва бандликни таъминлаш бўйича мутлақо янги тизим – ҳоким ёрдамчилари институти ташкил этилди. Ҳозирда республикадаги мавжуд маҳаллаларда 10 минг нафарга яқин ҳоким ёрдамчилари фаолият юритиб, улар тадбиркорликни ривожлантириш бўйича хизмат кўрсатмоқда. Ҳоким ёрдамчилари орқали субсидиялар ажратиш, иш билан таъминлаш, касбий тайёргарликка жалб қилиш ва бизнес юритиш кўникмалари орқали қарийб 2,2 миллион кишининг бандлиги таъминланди.

⭕️ Қайд этилишича, бугунги кунда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 1,3 миллиони ишсиз қолмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
#Сўровнома_якуни

⚡️⚡️⚡️ Туманимизнинг спортчи ёшлар ўртасидаги сўровнома якунланди

Туманимизда ёш спортчиларини тадбиркор Мадина Анорбоева  жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда рағбатлантириш мақсадидаги сўровнома ўз якунига етди.

Овоз бериш натижалари ҳисобланмоқда!

Ғолиблар тақдирланади.

Иштирокингиз учун раҳмат!

👉 @PARKENT_TONGI
#Ободлик

⚡️⚡️⚡️ Маҳаллаларимизда ҳашар давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, туманимиз маҳаллаларида ҳашар давом этмоқда.

Масалан, ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов эрта тонгдан “Янги Санганак”, “Невич” ҳамда “Қизилсой” маҳаллаларига борди. Ҳоким маҳаллаларда аҳоли ҳамда фаоллар билан учрашди. Суҳбатда аҳоли маҳалла ҳаёти билан боғлиқ таклифларини айтди.

Мурожаатлар ҳам қабул қилинди. Ҳоким мурожаатлар юзасидан тегишли масъулларга топшириқларни берди.

Ҳоким учрашувларда туманимизда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларига алоҳида тўхталиб ўтди.
Маҳаллалардаги тўпланиб қолган муаммолар ҳам айтилди.

Ҳоким яроқсиз ҳолга келиб қолган симёғочларни темир-бетон электр устунларига алмаштириш, йўл бўйидаги манзарали ва мевали дарахтларни буташ ва тубини оқлаш, йўл юзида жойлашган хонадон эгаларига уйнинг ташқи қисми ва деворларини бўяш каби ишларини бажариш ҳақида ҳам гапирди.

👉 @PARKENT_TONGI
#Ободлик

⚡️⚡️⚡️Кунгай”, “Теман” , “Ёшлик” маҳаллаларида ҳам ҳашар бўлмоқда

Шу кунларда туманимизнинг барча маҳаллаларида давом этаётган ҳашар аҳолининг кайфиятини кўтармоқда.

Сўзимизни 3-сектор ҳамда 4-секторга бириктирилган маҳаллаларда бўлиб ўтаётган ҳашар тасдиқлайди.

Жумладан, “Кунгай”, “Теман” , “Ёшлик” маҳаллаларида ўтаётган ҳашарда хонадон эгалари ўз уйнинг атрофини тозалаб, манзарали дарахтлардан экмоқда. Туманимиздаги тегишли ташкилотларининг махсус техникалари ёрдамида оғир ҳажмдаги ишлар бажарилмоқда.

Катта йўл бўйида ободонлаштириш ишлари бажарилаётгани эса Паркент туманининг чиройига чирой қўшмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI