Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
21.3K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Дайжест #Ҳоким_ёрдамчилари

Ҳудудларда
ҳоким ёрдамчилари фаолият бошлаганига бир муддат бўлди. Хўш, холислик ва шаффофлик асосида танлаб олинган ҳоким ёрдамчилари бугун қандай фаолият юритмоқда? Дайжестимиз шу ҳақда.

🔘Бекобод тумани - "Қора қўйли" маҳалласида фаолият олиб борувчи ҳоким ёрдамчиси "Аёллар дафтари"да турган хотин-қизлар шароитини ўрганди. Мазкур маҳаллада яшовчи Ширин Султоновага субсидия асосида тикув машинаси берилди.

🔘Оҳангарон шаҳри - "Нўғойқўрғон" маҳалласида ўтказилган хатлов жараёнида 70 нафар ишсиз фуқаро борлиги қайд қилинди. Улардан 55 нафари доимий ишга, 3 нафари мавсумий ҳақ тўланадиган, 1 нафари жамоат ишларига бириктирилди.

🔘Чирчиқ шаҳри - Энг фаол 7 нафар ҳоким ёрдамчилари ташаккурнома билан тақдирланди.

🔘Қуйи Чирчиқ тумани - "Мингчинор" маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Жасурбек Турдибековнинг тавсиясига кўра фуқаро Азамат Юлдашевга имтиёзли кредит ажратилиб, қуёнчилик фаолиятини бошлашига кўмаклашилди.

🔘Пискент тумани - “Мингтепа” маҳалласининг драйвери узумчилик ҳисобланади. Ҳоким ёрдамчиси Абдухалил Абдужамбулов энг аввал шу жиҳатга эътибор қаратди.

🔘Чиноз тумани - Ҳоким ёрдамчилари амалга оширган ишлари ва режалари тўғрисида маҳалла фаолларига ҳисобот берди.

🔘Оққўрғон тумани - "Қўрғонча соф асал" МЧЖ асаллари корхонаси билан ҳамкорликда “Қўрғонча” маҳалласидаги дафтарларда турувчи оила вакилларига асаларичилик бўйича кооперация ташкил этишига кўмаклашилди.

🔘Бекобод шаҳри - “Булоқ ариқ" маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси кўмагида ёшларга жами 290 млн сўмлик 13 та кредит, 15.4 млн сўмлик субсидия маблағлари ажратилди.

🔘Янгийўл шаҳри - "Олмос" маҳалласида 5 та юридик ва 24 та жисмоний тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, 80 та янги иш ўринлари яратилган.

🔘Қибрай тумани - Маҳаллалардаги 135 та хонадонга “Бир маҳалла - бир маҳсулот тамойили” асосида парранда етказиб берилди.

🔘Ангрен шаҳри - "Навбаҳор" МФЙ  "Аёллар дафтари"да турадиган фуқарога тадбиркорлик учун таъминотчи томонидан тикув машиналари келтирилди.

🔘Паркент тумани - 62 та маҳалла фуқаролар йиғинларига бириктирилган ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллалардаги хонадонлар "хонадонбай" хатловдан ўтказилиб, иқтисодий-ижтимоий аҳволи бўйича 4 тоифага ажратиб олинди.

🔘Бўстонлиқ тумани - “Пском” маҳалласида  нон ишлаб чиқариш учун цех ташкил этилди.

🔘Олмалиқ шаҳри - Ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан Сўфи Оллоёр МФЙда автомобилларга хизмат кўрсатиш шахобчаси очилиб, 4 та иш ўрни яратилди.

🔘Янгийўл тумани - “Саховат” маҳалласида  истиқомат қилувчи фуқарога имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан иссиқхона қуриб берилди. Йил якунига қадар маҳаллада 20 та хонадонда иссиқхона қуриш режалаштирилган.

✉️ Telegram 🌐 YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter