Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Қишлоқ_хўжалиги
КЕНГАЙТИРИЛГАН ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

📌Бугун Паркент тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Шоҳруҳ Шоаҳмедов бошчилигида «Паркент туманида 2021 йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар» мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари Улуғбек Узоқов, тумандаги тўртта сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари, фермерлар, кластер раҳбарлари, тадбиркорлар иштирок этдилар.

📝Йиғилишда унинг иштирокчилари томонидан боғ ва токзор барпо этиш учун субсидия, имтиёзли кредит ажратиш, боғ ва экинзорларни томчилатиб суғориш, туманда экспорт ҳажмини ошириш каби савол ва мурожаатлар келиб тушди.
Иштирокчилар томонидан соҳадаги мавжуд муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича келишиб олинди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Қишлоқ_хўжалиги

Бугун Паркент тумани ҳокими Шохрух Шоахмедов "Навбаҳор" агрофирмаси ҳудудидаги фермер, деҳқонлар билан учрашди.

🍇 Унда узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларини экспортёр корхоналарга бириктириш, етиштирилган ҳосилни экспорт қилиш хусусида мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, соҳада дуч келинаётган камчилик ва муаммолар ечими юзасидан мутасаддиларга зарур топшириқлар берилди.

⚡️Шу куни туман ҳокими Навбаҳор қўрғонидаги музлатгичларни ҳам кўздан кечирди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Қишлоқ_хўжалиги

📝 Паркент тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Шохрух Шоахмедов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.

⚡️Йиғилишда туман ҳокими ўринбосарлари, соҳа мутасаддилари, банк раҳбарлари, агрофирмалар раислари, Паркент туманида фаолият юритаётган музлатгичли омборхоналар эгаларидан иборат тадбиркорлар иштирок этдилар.

🍇 Айни кунларда фермер хўжаликлари далаларида сархил узумлар ғарқ пишиш арафасида. Эндиги вазифа етиштирилган ҳосилни юртимиз ҳамда қўшни республикалар бозорларига сифатли, талофатсиз етказишдан иборат.

Йиғилишда туманда экспорт ҳажмини ошириш, янги маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш ва янги бозорларга кириб бориш сингари масалалар муҳокама қилинди.

📌 Бугунги кунда туманда 34 та музлатгичли омборхона фаолият юритиб келмоқда. Бу борада омборхоналар раҳбарларига ҳам бир қатор вазифалар топширилди.


Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Қишлоқ_хўжалиги

💥 Миришкор фермерлар сарҳисоби!

Бугун туманимиз ҳокимлигида ҳудудлардаги фермер ва бошқа қишлоқ хўжалик ташкилотларининг йиғини бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов иштирок этди.

Унда фермер хўжаликларининг жорий йилда ишлаб чиқариш бўйича эришган натижалари муҳокама қилинди. Шунингдек, куз ва баҳор мавсумларида манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини уюшқоқликда ўтказиш ишлари таклиф ва тавсияларга бой бўлди.

Бундан ташқари, "Яшил макон" акцияси диорасида бажарилиши лозим бўлган ишларнинг бориши, 2021 йилда етиштирилган маҳсулотларни статистик ҳисоботларини юритиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш бўйича кластер билан шартнома тузиш каби долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича зарур кўрсатмалар берилиб, чора-табдирлар белгилаб олинди.

Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_hokimiyati

https://t.iss.one/parkent_tongi
#қишлоқ_хўжалиги
#жараён_рақамлар

📌Ғалла агротехникаси: ҳаракат қилган хирмон уяди

Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok