Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
23.2K photos
3.23K videos
128 files
10.8K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Эътироф

Вилоят ҳокими Маданият ва санъат ходимлари билан учрашди

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов бугун Олмалиқ шаҳридаги "Металлург" маданият саройида бўлиб, вилоятдаги маданият ва санъат ходимлари билан учрашди.

Даставвал, вилоят ҳокими соҳа ходимларига самимий тилакларини билдириб, меҳнатларини эътироф этган ҳолда касб байрамлари билан қутлади. Шундан сўнг, вилоят маданият ва санъат соҳасида кўп йиллар фидойиларча меҳнат қилган 35 нафар ходим вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғалари билан рағбатлантирилди.
Тадбирнинг бадиий қисмида хушовоз хонандалар ва санъаткорларнинг ижодий чиқишлари намойиш этилиб, тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бахш этди.

Тақдирланганлар сафида Паркент тумани Маданият бўлими раҳбари Хайриддин Исматов ҳам бор. Биз ҳам Х.Исматовни бу эътроф билан қутлаймиз.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Эътироф

Вилоят ҳокими меҳнат фахрийларини табриклади

⚡️Кекса авлод вакилларининг давлат ва жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, оилаларда маънавий муҳитни соғломлаштириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўлидаги фаоллиги, узоқ йиллик ҳалол ва самарали меҳнатлари учун Тошкент вилоятининг 44 нафар (15 нафари 1-даражали, 19 нафари 2-даражали, 9 нафари 3-даражали) меҳнат фахрийси тақдирланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Эътироф #фотолавҳа

⚡️27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Тошкент вилояти шаҳар ва туман ҳокимликларининг Ахборот хизмати раҳбарлари вилоят ҳокимининг махсус совғалари билан тақдирланди.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Тезкор #Эътироф

⚡️Президент қарори билан Тошкент вилоятининг икки нафар вакили бугун "Мард ўғлон" давлат мукофотига сазовор бўлди

📌Авазов Сардоржон Эркин ўғли – Тошкент давлат аграр университетининг қишлоқ хўжалиги фитопатологияси кафедраси профессори;

📌Умаралиев Фазлиддин Фахритдин ўғли – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 4-босқич талабаси.

🤝Тошкент вилояти ҳокимлиги мард ўғлонларни мукофот билан табриклайди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Эътироф

📖 Хайрулла Рухиддинов Паркент туманидаги 5-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фанидан ўқувчиларга дарс бериб келади. У ёш бўлишига қарамай, билимга чанқоқ.
Шогирдларини билимли, зукко бўлиб тарбия топишлари учун доим интилишда, изланишда.

Ҳукуматимиз томонидан Хайрулла Рухиддиновнинг меҳнатлари қадрланиб, у мамлакатимиз Президентининг «Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармони билан «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди.

⚡️Биз ҳам Паркент тумани ҳокимлиги номидан Хайрулла Рухиддиновни бу юксак мукофот билан табриклаймиз.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Эътироф
Аввал хабар қилганимиздек, Паркент туманидаги 5-умумтаълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Хайрулла Рухиддинов Президентимиз томонидан “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йилида “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланган эди. Шу муносабат билан Паркент тумани халқ таълими бўлими фаоллар залида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирга рус тили фанидан Россия Федерацияси Герцен номидаги РГПУ томонидан 9-синфлараро ўтказилган тест синовларида юқори натижани қўлга киритган 7-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Шоҳжаҳон Марсов ҳам таклиф этилди. Тадбирда Х.Рухиддинов ва Ш.Марсовларга сертификат ҳамда Паркент тумани халқ таълим бўлими томонидан ташаккурнома, қимматбаҳо совғалар топширилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#эътироф

Юксак эътибор ва
эътироф ифодаси

⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 август куни «Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорларнинг бир гуруҳига миннатдорчилик билдириш тўғрисида» фармойиш қабул қилди.

🤝Шундан келиб чиқиб, Президентнинг миннатдорчилик мактублари ҳудудлардаги фаол тадбиркорларга топширилди.

📌Тошкент вилояти бўйича уларнинг рўйхати қуйидагича:

🔹Муратов Саидбек Адилбекович - Тошкент вилоятидаги “Quality device” МЧЖ раҳбари

🔸Назирбеков Рустамбек Равшанбекович - Тошкент вилоятидаги “Navruz international corp” МЧЖ раҳбари

🔹Нурходжаев Алишер Рахматуллаевич - Тошкент вилоятидаги “Argayl” МЧЖ раҳбари

🔸Сабирджанов Одилжон Садижанович - Тошкент вилоятидаги “Master global plyus” МЧЖ раҳбари

🔹Халмурзаев Анвар Нишанович - Тошкент вилоятидаги “Legumes” МЧЖ раҳбари

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эътироф

UZ: Бугун иш бошлаган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятовнинг Сенат аъзолигига сайланганини эътироф этиш билан бошланди.

Сенат раиси Танзила Норбоева
вилоятимиз раҳбарини юксак ишонч билан қутлаб, келгуси фаолиятида зафарлар тилади.

***

RU: Восемнадцатое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан, начавшееся сегодня, началось с признания избрания хокима Ташкентской области Даврона Хидоятова членом Сената.

Председатель Сената Танзила Норбаева с большим доверием поздравила главу нашего региона и пожелала ему успехов в дальнейших делах.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Эътироф

💥 “Ватанпарвар” ташкилотининг Паркент ўқув спорт-техника клуби 3 нафар ходими республика даражасида тақдирланди!

Ўзбекистон Республикаси Мудофага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Паркент ўқув спорт-техника клуби ходимларидан Ҳамидулла Мирҳаитов, Миркомил Ҳомидов, Алишер Тўлагановни тақдирлади.

Бугун улар Мудофага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг 30 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган тақдирлаш маросимига таклиф этилди.

Ушбу ходимларнинг Қуролли Кучларимиз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, фуқаролар, айниқса ёшларни меҳнатга ва Ватанни муносиб қилишга тайёрлаш, уларни ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, касбга ўқитиш ҳамда спортга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш доирасида ҳамкорликда амалга оширилаётган чора-тадбирларда виждонан ёндашиб келаётагани эътироф этилди.

👇👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_hokimiyati
#эътироф

⚡️Тошкент вилояти Прокурори ва Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғига олий даражали унвонлар берилди

⚡️
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Тошкент вилояти Прокурори Салом Самадовга 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси ҳамда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Тоҳир Ариповга "генерал-майор" махсус унвонлари берилди.

⚡️Ўз соҳасининг етук фидойиси, эл-юрт хизматида ҳамиша содиқ ва собит бўлган бу камтарин ва олижаноб инсонларни бундай юксак эътироф билан самимий қутлаймиз.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#таҳлил
#эътироф

⚡️Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг дастлабки таҳлили: ташаббус ва ибрат кўрсатаётганларнинг 44 нафари вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик соғалар билан тақдирланди

➡️Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Эътироф

⚡️⚡️⚡️ Ўрганиш, изланиш ва интилишдан тўхтамаган ёшлар

Бугун туманимиз мактабларини битирган ўқувчиларнинг ота-оналари, устозлари учун ғоят қувончли ва ҳаяжонли воқеа бўлди.

Қалби пок орзу-умидлар билан тўлган навқирон, азму шижоатли ёшларимизнинг бир гуруҳига аъло даражали олтин медал ҳамда кумуш медаллари тантанали равишда топширилди.

Туманимиздаги 51-мактабда бўлиб ўтган байрамона тадбирда туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов, ҳоким ўринбосари Бахтиёр Соатов, халқ таълими бўлими мутасаддилари, таълим тизимининг фидойилари, она-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов мактаб таълимини аъло баҳолар билан тамомлаган, намунали ҳулқи билан тенгдошларига ўрнак бўлган, энг асосийси ўрганиш, изланиш ва интилишдан асло тўхтамаган ёшларнинг бир гуруҳини самимий табриклаб, уларга келгуси ҳаёт йўлларида муваффақият тилади.

Давоми бор...

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#эътироф

⚡️Тошкент вилоятининг бир гуруҳ фаоллари ва нуронийларига “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонлари топширилди

👉Батафсил

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
👍6
#эътироф

🏅Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоирга “Низами Генжеви” медали берилди

👉
Батафсил

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
👍5
#Эътироф

⚡️⚡️⚡️ Президентимиз туманимиз вакиласи Инобат Гиёзовани "Шуҳрат" медали билан мукофотлади

Президентимизнинг "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига кўра, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган хотин-қизлардан бир гуруҳи орден ва медаллар билан мукофотланди.

Улар орасида туманимиз вакиласи ҳам бор.

Туманимиздаги “Кумушкон саховати” оилавий туризм корхонаси директори Инобат Гиёзова “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

⭕️ Мукофот муборак, Инобат Сулаймоновна!

👉 @PARKENT_TONGI
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эътироф

⚡️⚡️⚡️ Туманимиздаги йилнинг энг яхши ҳамшираси тақдирланди

Аввал хабар берганимиздек, Паркент туман тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлими ҳамшираси Назокат Мирсаъдиева “Ҳамшира — 2024” кўрик-танловининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритиб, Тошкент вилоятининг тиббиёт соҳасида ўзига хос тарихий натижани қайд этди.

Бугун шу муносабат билан туман ҳокими Сардор Исақулов ҳамда тиббиёт бирлашмасининг бош шифокори Бобур Алиев Назокат Мирсаъдиевани қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаб, ўзларининг самимий тилакларини билдиришди.

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram 🌐Website
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Эътироф

🇺🇿 Тошкент вилоятининг фидойи аёллари давлат мукофотлари билан тақдирланди! 🎖

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фармонига биноан, 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан турли соҳаларда фидокорона хизмат қилган аёллар давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Тошкент вилоятидан ҳам бир қатор фаол ва ташаббускор хотин-қизлар эътирофга сазовор бўлди.

🏅 “Дўстлик” ордени билан

🔹 Турсункулова Жамила Шамсиевна – “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ золдир прокатлаш бўлинмаси кран машинисти
🔹 Хилватуллаева Зарипа Абдуназаровна – Пискент тумани ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи

🎗 “Соғлом турмуш” медали билан

🔹 Аллаярова Дилфуза Миржалиловна – Юқори Чирчиқ туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабининг рус тили фани ўқитувчиси, марафон югурувчиси

🏅 “Шуҳрат” медали билан

🔹 Абдувалиева Санобар Султоновна – “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ Ангрен кон бошқармаси “Кўчбулоқ” шахтаси компрессор қурилмалари машинисти
🔹 Боева Фотима Салохиддиновна – Паркент туманидаги якка тартибдаги тадбиркор.

‼️Ушбу аёллар ўз меҳнати, фидойилиги ва юртимиз равнақига қўшган ҳиссаси учун юксак эътирофга сазовор бўлдилар. Уларни чин дилдан табриклаймиз! 🌸


Yoshlar kundaligi
👍7🔥1👏1
#Эътироф

⚡️⚡️⚡️ Мактабдаги таҳсилини аъло баҳоларга тамомлаган ёшлар тақдирланди

Бугун туманимиз мактабларини  битирган ўқувчилари ва уларнинг ота-онаси, устозлари учун унутилмас воқеа бўлди.

Мактабдаги таҳсилини аъло баҳоларга тамомлаб, юксак марраларни кўзлаб, беғубор орзу-умидлар билан катта ҳаётга қадам қўйган азму шижоатли ёшларимизнинг бир гуруҳига олтин ҳамда кумуш медаллари тантанали тарзда топширилди.

Туманимиздаги 1-мактабда бўлиб ўтган байрамона тадбирда ҳоким Сардор Исоқулов мактабдаги таълимини олтин ва кумуш медаллар билан аъло баҳолар олиб тамомлаган, намунали хулқи тенгдошларига ўрнак бўлиб, вақтини доимо ўрганиш, изланиш ва интилишда ўтказган йигит-қизларни самимий табриклаб, уларга келгуси ҳаёт йўлларида улкан зафарлар тилади.

Тантанали тарзда ўтган тадбирда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мутасаддилари, таълим тизимининг фидойилари, она-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Давоми бор!

👉 @PARKENT_TONGI
#Эътироф

⚡️⚡️⚡️ Олтин ва кумуш медаллар ўз эгаларига топширилди

Аввал хабар берганимиздек, бугун 1-мактабда туманимиз мактабларидаги таълимини олтин ва кумуш медаллар билан аъло баҳоларга тамомлаган битирувчилар тақдирланди.

Байрамона ўтган тадбирда таъкидланганидек, туманимиздаги 58 та мактабда 2 минг 419 нафар ўқувчи ёшларимиз етуклик шаҳодатномаларини қўлларига олмоқда.

Шундан 47 нафар ўқувчига аъло даражали олтин медаль, 21 нафар ўқувчига кумуш медаль, 2 минг 351 нафар битирувчига оддий нусхадаги шаҳодатнома берилди.

Энг муҳими, жорий ўқув йилида мактабларимизни битираётган ўғил-қизларимиз халқаро фан олимпиадалари, ижодий фестиваль ва танловларда юқори ўринларни эгаллади.

Уларнинг 5 нафари мамлакатимиз ва хориждаги нуфузли олийгоҳларда ўқиш ҳуқуқини муддатидан аввал қўлга киритмоқда.

Мазкур кўрсаткичлар туманимизда таълим-тарбия соҳасидаги саъй-ҳаракатлар, кўрсатилаётган эътиборнинг амалий натижасидир.

👉 @PARKENT_TONGI
👍3👏3
#Эътироф

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги Қарори билан вилоятимиздан

Алиев Муроджон Анвар ўғли - Паркент туманидаги 29-болалар мусиқа ва санъат мактабининг бахшичилик синфи ўқитувчиси

Эгамбердиев Муҳаммадиброҳим Бақожон ўғли - Тошкент давлат тиббиёт университетининг 2-босқич талабаси тақдирланди.

Мукофот муборак бўлсин!

🌐Web 💬Telegram  🌐Facebook 🌐Instagram 🌐YouTube