Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Савол_жавоб
#Адлия

📥 Карантин режими вақтида фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан келиб тушаётган савол ва мурожаатларларга Адлия вазири матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Севара Уринбаева жавоби:

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

Ҳозирги пандемия вақтида шаҳар, туман ҳокимликлари ходимлари шахсий автомашиналарида ҳаракатланишга рухсат этилганми, махсус комиссия қарорида бу ҳақда сўз юритилмаган?

✍️
Жавоб: Республика ҳудудида карантин эълон қилингани сабабли, фуқаролар ўзининг шахсий автотанспорт воситаларида куннинг белгиланган вақтидагина махсус рухсатномасиз ҳаракатланиши мумкин.

Қолган вақтларда эса Адлия вазирлиги Давлат хизматлари марказлари томонидан илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида ҳамда автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг рўйхатида белгиланган асослар бўйича автотранспорт воситасида ҳаракатланиш мумкин.

Махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқори Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши раислари ва уларнинг ўринбосарлари, ҳокимлар
ва уларнинг ўринбосарлари хизмат автотранспорт воситалари келтирилган. Лекин сиз айтганингиздек, ҳокимликлар ходимларининг шахсий автротранспорт воситалари ушбу рўйхатда йўқ. Шу сабабли сиздан карантин қоидаларига амал қилишни ва куннинг белгинган вақтида шахсий автотраспорт воситангиздан фойдаланишингизни сўраб қоламиз.

2020 йил 15 август кунига қадар карантин чекловлари жорий қилинган. 2020 йил 13 август куни автомобилимни бошқариш учун берилган ишонч қоғози муддати тугайди. Саволим шуки – агар карантин чекловлари яна узайиши мумкин бўлса, мен автомобилимни бошқара оламанми ёки йўқми?

✍️
Жавоб: Карантин даврида муддати тугайдиган автотранспорт воситалари учун талаб қилинадиган ҳужжатларнинг (суғурта полиси, транспорт воситаларини бошқариш учун ишончнома, транспорт воситасини (қайта) рўйхатдан ўтказганлигини ҳамда техник кўрикдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 июлга қадар узайтирилган эди.

Сизнинг автотраспорт воситасини бошқариш ишончномангиз 13 август куни муддати тугаса, муддатини узайтириш бўйича ўз ҳудудингиздаги нотариусга мурожаат қилишингиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#савол_жавоб

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 421-моддасига асосан:

✔️ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар мол-мулкининг 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинган.

Шунингдек, Кодекснинг 436-моддасига асосан:

✔️ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ер солиғидан озод қилинган.

❗️Мазкур имтиёзлар пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

___

Должны ли лица с инвалидностью 2 группы платить как имущественный, так и земельный налоги? Не созданы ли какие либо льготы в этом отношение?

✔️ На основании статьи 421 Налогового кодекса Республики Узбекистан, лица с инвалидностью I и II групп  освобождены  от имущественного налогообложения в пределах шестидесяти квадратных метров, находящееся в их собственности.

✔️ Также на основании 3 пункта части первой статьи 436 Кодекса лица, имеющие инвалидность I и II групп, освобождены от земельного налога.

❗️Настоящие льготы предоставляется на основании пенсионного удостоверения или справки врачебно-трудовой экспертной комиссии.

📞 11-40     🌐 pfru.uz
#савол_жавоб

☄️ Қуйидаги тоифадаги шахсларга автомобиль бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси тўланади:

✔️ - уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар;

✔️ - уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;

✔️ - меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли I ва II гуруҳ ногиронлар;

✔️ - I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар.

__________
_

❗️ Ушбу компенсацияни олиш учун юқорида келтирилган тоифадаги шахслар енгил автомобиль, мотоаравача ёки мотоциклга эга бўлиши ҳамда ундан фойдаланаётган бўлиши керак.

⚡️ Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 3 июлда ушбу турдаги компенсациянинг янги миқдори белгиланди.

Компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар яшаш жойи бўйича пенсия ва нафақалар тайинланадиган органларга мурожаат қилишлари мумкин.

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
#савол_жавоб

Болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса ҳамда иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда 50 ёшдан имтиёзли пенсия тайинланади.

Қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, фуқаронинг меҳнат стажи 20 йилни ташкил қилмаганлиги сабабли, 53 ёшдан имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқи мавжуд эмас.

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube