Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
23.2K photos
3.23K videos
128 files
10.8K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#ФУТБОЛ_МУСОБАҚАСИГА_МАРҲАМАТ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Паркент тумани маҳаллаларидаги аҳоли ўртасида спортнинг катта футбол тури бўйича Паркент тумани “Ҳоким кубоги” ўтказилади.

🗓 Футбол ўйинлари жорий йилнинг 24 апрелидан 22 майигача Паркент туманидаги 58 та МФЙ ларнинг терма жамоалари иштирокида гуруҳларга бўлинган ҳолда ўтказилиши туман ҳокими томонидан режалаштирилган.

🎁 Мазкур футбол мусобақаларига туман ҳокими томонидан:
1-ўрин учун – 5 000 000 сўм;
2-ўрин учун – 3 000 000 сўм;
3-ўрин учун – 2 000 000 сўм ҳамда ҳомий ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари ажратилган.

📝 Ушбу мусобақа бўйича таклиф ва мулоҳазалар бўлса, ҳакамлар ҳайъатига мурожаат қилишингиз мумкин.

☎️ Телефонлар: 99 862-82-83,
99 401-10-10, 93 377-67-77.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Ёшлар_фестивали
#Футбол

⚡️⚡️⚡️Туман ҳокими кубоги учун маҳаллалар ёшлари ўртасида футбол мусобақалари қизғин ўтмоқда.

Обуна бўлинг 👉
@parkent_hokimiyati
#футбол

⚡️⚡️⚡️Туманимизнинг Толбулоқ МФЙ жамоаси ДХХ кубоги соҳиби бўлди

📌Бугун туманимизнинг Гулбоғ марказий ўйингохида ДХХ Кубоги Паркент туман босқичини финал ўйни бўлиб ўтди.

⚽️Маскур мусобақанинг туман босқичи финал ўйнида Паркент тумани 1-сектор ҳудудининг Толбулоқ жамоаси, 3-сектор ҳудудининг Сой жамоаси билан бахс олиб борди.

📌Финалда Сой жамоаси билан муросасиз кураш олиб борган Толбулоқ ёшлар ҳақли равишда кубокка эга чиқишди.

🏆 Якунда3:1 ҳисобида ғалаба қозинган Толбулоқ жамоаси туманда тенгсиз эканликларини исботладилар ва ДХХ кубоги соҳиби бўлди.

📌Турнирда фаол иштирок этган ёшлар ҳамда ғолиб жамоалар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

✍️Паркент туман ҳокимлиги ахборот хизмати

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
👍5
#Футбол

⚡️⚡️⚡️ "Ҳоким кубоги" қайси жамоага насиб этади?


Хабарингиз бор, туманимиз маҳаллаларидага ёшлар ўртасида спортни футбол туридан "Ҳоким кубоги" ўйинларига 7 апрелдан старт берилган эди.

Бўлиб ўтган мусобақаларда 24 та жамоада 480 нафар маҳалла ёшлари ғолиблик учун беллашди.

Гуруҳ ўйинларида фахрли 1-2 ўринни эгаллаган жамоалар 1/16 Финал босқичида иштирок этишиб, энг яхши 2 жамоа — "Мозорхожи" ва "Ойдин" маҳалла ёшлари финалга йўлланма олишди.

Финал 4 июнь кеч соат 17:30 "Гулбоғ" ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Дарвоқе, эшитишимизга қараганда "Мозорхожи" ёшлар жамоаси ғалабамиз нақд, деб юрганмиш.

"Ойдин" жамоаси эса "Ҳоким кубоги"ни олишга биз лойиқ, деб тинимсиз тайёргарлик қилаётган экан.


Қисқаси, айни шу футбол ўйини муросасиз кечиши ҳақида бир-биридан қизиқ гаплар тинмаяпти.

Хуллас, гапирсак гап кўп. Минг марта эшитгандан кўра бир марта кўрган яхши деганларидек, ҳақиқий футбол томошасини кўришни истасангиз 4 июнь куни "Гулбоғ" марказий ўйингоҳига албатта боринг!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
👍3
#футбол

⚡️⚡️⚡️Туманимизнинг Ойдин МФЙ жамоаси ҳоким кубоги соҳиби бўлди

📌Бугун туманимизнинг Гулбоғ марказий ўйингохида туман ҳокими Кубогининг финал ўйни бўлиб ўтди.

⚽️Маскур мусобақа финал ўйнида Паркент тумани 3-сектор ҳудудининг Ойдин жамоаси, 2-сектор ҳудудининг Мозорхожи жамоаси билан бахс олиб борди.

📌Финалда Мозорхожи жамоаси билан муросасиз кураш олиб борган Ойдин жамоаси кубокка эга чиқишди.

🏆 Якунда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган Ойдин жамоаси туманда тенгсиз эканликларини исботладилар ва туман ҳокими кубоги соҳиби бўлди.

📌Турнирда фаол иштирок этган ёшлар ҳамда ғолиб жамоалар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

📌Шу билан бир қаторда 1-ўрин учун 5.000.000 сўм, 2-ўрин учун 3.000.000 сўм ҳамда 3-ўрин учун 2.000.000 сўм пул мукофоти ҳам топширилди.

✍️Паркент туман ҳокимлиги ахборот хизмати

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
👏4👍3🔥1