Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
23.2K photos
3.23K videos
129 files
10.8K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Мароқли_таътил

Паркент туманининг Сўқоқ қишлоғидаги 51-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиларининг таътил кунларини мароқли ўтказиш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида мутасаддилар томонидан бир қатор чора-тадбирлар белгиланган. Мазкур билим даргоҳида маънавий тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.
Ушбу мактаб ўқувчилари билан ана шундай давра суҳбати Ўзбекистон Халқ артисти Турғун Бекназаров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Носирова, актёр Парвиз Қаюмовлар иштирокида ташкил этилди. Меҳмонлар мактаб ҳаёти билан яқиндан танишишди. Ўқувчи ёшлар билан қизиқарли суҳбат қурдилар. Болаларнинг ёзги тaътил кунларида бундай тадбирларни доимий ташкил этиш бўйича санъат, маданият вакиллари ва масъуллар билан келишиб олинди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати