#Китобхонлик
#ХАЛҚАРО_КУН
🗓2 апрель – “Халқаро болалар китоби куни” муносабати билан Паркент туманидаги 51-умумий ўрта таълим мактабида “Ёш китобхон” мусобақаси ўтказилди. Мусобақада мазкур мактабнинг 6-синф ўқувчиларидан 6 нафари иштирок этиб, инсон ҳаётида китобнинг ўрни, бугунги ёшлар китобга меҳр беришлари кераклиги хусусида чиқишлар қилишди.
📚Шунингдек, шу куни мазкур мактабда “Фарзандимга китоб совға қиламан” акцияси ҳам ўтказилди. Акцияда қатнашган 140 нафардан зиёд ота-оналар харид қилган китобларини ўғил-қизларига совға сифатида тақдим этишди.
✍Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

#Китобхонлик_ҳафталиги
Китоб эзгуликка чорлайди
Тошкент вилоятида “Китобхонлик ҳафталиги” “Китоб эзгуликка чорлайди” шиори остидаги тадбирлар билан бошланди. Вилоят “Турон” Ахборот кутубхона марказида ўтказилган очилиш тадбирида барча туман ва шаҳар Ахборот кутубхона марказлари ходимлари, тегишли ташкилот мутасаддилари , фаол китобхонлар иштирок этишди.
Ресублика бўйлаб илк бора ўтказилаётган бундай кенг кўламдаги ҳафталик Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 781-сон қарори асосида ташкил этилмоқда.
Тадбирда сўз олган, вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи З. Эралиева, “Гулхан” журнали бош муҳаррири З. Хасанова, ёзувчи ва драматург “Инсон ва Қонун” газетаси муҳаррири Қўчқор Норқобил, “Турон” Ахборот кутубхона маркази раҳбари Д. Абдуазизовалар китобнинг ёшлар маънавиятини юсалтиришдаги аҳамияти, инсон камолатидаги ўрни хусусида тўхталиб ўтишди.
Тошкент вилоятида китобсеварлар талабини қондириш, аҳолини айниса, ёшларни китоб мутолаасига янада кенг жалб қилиш мақсадида электрон кутубхона – QR-кодли китоблар акс этган плакатлар жойлаштирилмоқда. 2021 йил 5 апрел ҳолатига вилоятдаги маҳалла идораларига, таълим муассасалари ва аҳоли гавжум жойларга 300дан ортиқ QR-кодли китоблар акс этган плакатлар жойлаштирилди. Бу жараён давом этмоқда.
Тадбирда ёш китобхонлар томонидан шеърлар ўқилди, бадиий асарлар ва эртаклардан парчалар ҳамда бошқа қизиқарли томошалар намойиш этилди. “Кутубхонага сайёҳат” лойиҳаси доирасида ёш китобхонлар кутубхонада яратилган шарт-шароитлар, турли хил адабиётлар билан яқиндан танишишди.
“Китобхонлик ҳафталиги” жорий йилнинг 5 апрелидан 9 апрелигача давом этади. Ҳафталик доирасида китобхонлар танлови, назм кечалари, ёзувчи шоирлар билан учрашувлар, китоб тақдимотлари, “Мактабимга китоб совға қиламан” аксияси, китоб ярмаркалари ўтказилиши режалаштирилган.
Батафсил бу ерда
👇👇👇
@AOKBToshvil

📚 Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини шакллантириш борасида юртбошимиз таъсис этган бир қатор қонун ва фармойишларининг ижросини таъминлаш мақсадида Паркент Ахборот-кутубхона марказининг Aхборот-библиография хизмати библиографи Гуландон Ёқубова туман Давлат солиқ инспекцияси бўлимига ташриф буюриб, китобхонлик бўйича тарғибот ишлари олиб борди.
📖 Тарғибот ишида солиқ бўлими ходимларига 14 номдаги адабиётлар тавсия этилди. Паркент Ахборот-кутубхона маркази манзили, иш графиги, кутубхонага аъзо бўлиш қоидалари, фонди ҳақида маълумотлар берилди. Тарғибот давомида Нилуфар Мусаева, Элёр Ўсаровлар кутубхонага аъзо бўлдилар.
✍ Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

✅ Республика Маънавият ва маърифат маркази Паркент тумани бўлинмаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлими ҳамда туман Ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида “Ёш китобхон оила” кўрик танови ўтказилди. Ёш оилаларни китоб ўқишга чорлаш ҳамда келажакда зиёли оилалар сонини кўпайтириш сингари ижобий хислатларни янада ривожлантиришга қаратилган ушбу танловда қатнашчилар белгиланган шартлар бўйича ўзаро беллашдилар.
📌 Танлов якунида ғолиб оилаларга эсдалик совғалари, фахрий ёрлиқлар, ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарлари ҳамда Республика Маънавият ва маърифат марказ томонидан чоп этилган китоб ва рисолалар топширилди.