Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.3K photos
3.02K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Адлия_хабари

Тиббиёт ниқоблари Тиббий буюмлар рўйхатидан чиқарилди


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 20 мартдаги 114-сон “Тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мамлакатимизда 2019-nCoV коронавирусининг янги тури тарқалишини олдини олиш, республика ҳудудида қулай санитария-эпидемиологик муҳитни таъминлаш, аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш учун шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва тиббиёт ниқоби тақчиллигини олидини олиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга кенг имконият яратиш, шунингдек тиббий ниқобни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ҳамда уни реализация қилиш учун лицензия талаб қилинишини инобатга олган ҳолда тиббиёт ниқоблари Тиббий буюмлар рўйхатидан чиқарилди.

Эндиликда, тиббий ниқобни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ҳамда уни реализация қилиш учун лицензия талаб этилмайди.

Шунингдек, тиббий ниқоб амалиётда кўллаш учун давлат рўйхатидан ўтказилмайди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Кўчаларда ҳаракатланиш мақсадида автотранспорт воситаларига махсус рухсатномани олиш учун марказга ташриф буюришдан олдин, марказга қўнғироқ қилиб, маълумотлар оператор томонидан тўлдирилиши лозим.

Махсус Рухсатнома олиш учун Тошкент шаҳри, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасида ДХМлар телефон рақамлари рўйхати: ⬇️

◽️ Тошкент шаҳри

1. Бектемир тумани (71) 231-84-56
2. Мирзо Улуғбек тумани (71) 262-04-70
3. Миробод тумани (71) 233-13-47
4. Олмазор тумани (71) 231-71-36
5. Сергели тумани (71) 230-08-84
6. Учтепа тумани (71) 217-47-82
7. Чилонзор тумани (71) 203-60-16
8. Шайхонтоҳур тумани (71) 231-12-75
9. Юнусобод тумани (71) 235-41-42
10. Яккасарой тумани (71) 231-88-12
11. Яшнобод тумани (71) 231-19-34

◽️ Тошкент вилояти
12. Нурафшон шаҳри (70) 762-63-47

◽️ Андижон вилояти
13. Андижон шаҳри (74) 223-03-03, (74) 223-00-30

◽️ Бухоро вилояти
14. Бухоро шаҳри (65) 223-21-45

◽️ Навоий вилояти
15. Навоий шаҳри (79) 210-11-48

◽️ Наманган вилояти
16. Наманган шаҳри (69) 227-00-32, (69) 227-00-31

◽️ Жиззах вилояти
17. Жиззах шаҳри (72) 226-33-23, (72) 226-33-22

◽️ Сирдарё вилояти
18. Гулистон шаҳри (67) 225 83 41, (67) 225 28 22

◽️ Самарқанд вилояти
19. Самарқанд шаҳри (66) 237-70-39

◽️ Фарғона вилояти
20. Фарғона шаҳри (73) 241-85-49

◽️ Хоразм вилояти
21. Урган шаҳри (62) 224-75-62, (62) 224-73-47

◽️ Қорақалпоғистон Республикаси
22. Нукус шаҳри (61) 222-70-35, (61) 222-70-96

◽️ Қашқадарё вилояти
23. Қарши шаҳри (91) 4730030, (91) 6357201,

◽️ Сурхондарё вилояти
24. Термиз шаҳри (76) 225-19-08

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Рухсатнома қандай олинади?

Махсус рухсатномани олиш учун онлайн шаклда my.gov.uz портали орқали Сўровнома тўлдирилиши ва талаб қилинган ҳужжатлар илова этилиши лозим.

Сўровнома белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин QR-код қўйилган рухсатнома ёки рухсатнома бериш рад этилгани тўғрисидаги хабарнома юборилади.

Хабарнома берилгандан кейин бир иш куни ичида Давлат хизматлари марказидан рухсатноманинг аслини олиб кетиш мумкин бўлади.

Ўша юборилган рухсатнома бериш тўғрисидаги хабарнома ариза берувчининг автотранспорт воситасида Давлат хизматлари марказигача ҳаракатланишига асос ҳисобланади.

Адлия вазири Русланбек Давлетов

Каналга уланиш👇
t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from "PARKENT ADLIYA"
​​#Адлия_хабари

Хусусий нотариус томонидан биринчи нотариал ҳаракат расмийлаштирилди

2020 йилнинг 1 май санасидан
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ўз фаолиятини бошлади ва шу куни янги ташкил этилган хусусий нотариус томонидан биринчи нотариал ҳаракат амалга оширилди.

Мазкур нотариал ҳаракат Фарғона вилоят Қўқон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ф. Хожиматов томонидан амалга оширилган бўлиб, фуқаро С. Р. томонидан нафақа олиш учун ишончнома расмийлаштирилди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ давлат нотариал идораларини нодавлат нотариал идоралар этиб қайта ташкил этилиши белгиланган эди.

❗️Хусусий нотариуслар фаолияти йўлга қўйилишидан мақсад аҳолининг нотариал хизматларга бўлган талабини қондириш, нотариат соҳасида эркин рақобат муҳитининг шаклланиши, ортиқча бюрократия ва коррупция ҳолатларига тўла барҳам беришдан иборат.

Энди нотариал идорада ортиқча навбат кутиш ҳолатлари барҳам топади, фуқаролар ҳафтанинг исталган кунида нотариус хизматидан фойдаланиши мумкин бўлади.

Шунингдек, расмда хусусий нотариал фаолиятни амалга ошириш учун берилган биринчи электрон лицензияни кўришингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун маъқулланди

Қонунда
тизимни ислоҳ қилишга қаратилган янгиликлар назарда тутилмоқда.

Хусусан, “доимий прописка” сўзлари “яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш” сўзларига алмаштирилмоқда.

Бундан ташқари, фуқароларга нафақат биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари яшаб турган манзилга, балки уларнинг эгалигида бўлган бошқа манзилдаги уй-жой майдонига ҳам доимий рўйхатга туриш имконияти яратилмоқда.

Шунингдек, эр-хотиннинг никоҳдан кейин бир йил давомида биргаликда яшаш шарти ва бир йил ичида никоҳ бекор қилинган тақдирда пропискани йўқотиш бўйича қоидалар бекор қилинмоқда.

Лавозимларга сайланган, тайинланган, тасдиқланган фуқаролар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари белгиланган тартибда доимий прописка қилингандан сўнг, улар бошқа ишга ўтиши ёки лавозимдан озод этилиши яшаш жойи бўйича доимий рўйхатдан чиқарилишга олиб келишига оид қоида чиқариб ташланмоқда.

Давлат ҳокимияти органларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ҳамда бошқа давлат ташкилотларида узлуксиз беш йил ва ундан ортиқ бўлган давр мобайнида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ходимлар (техник, хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш ходимларидан ташқари) тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг маълумотномасига кўра, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига доимий рўйхатга туриш бўйича янги банд киритилмоқда.

❗️Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

⚡️ 24 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади

“Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2020 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 24 май – якшанба кунига тўғри келиши муносабати билан 2020 йил 24 май Рамазон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

❗️Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

258 фуқаро Президент Фармони билан афв этилди

“Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Конституциянинг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 258 фуқаро афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 16 нафари асосий жазодан озод этилади, 101 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 24 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шунингдек, 117 шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 7 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 1 нафарини аёл, 7 нафарини чет давлат фуқаролари, 164 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 19 июнь кунига белгиланди

📋 Олий Мажлис Сенатининг бешинчи ялпи мажлисини жорий йил 19 июнь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

📹 Видеоконференцалоқа шаклида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:

👉 “Инновацион фаолият тўғрисида”ги;

👉 “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги;

👉 “Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида”ги;

👉 “Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида”ги.

📝 Бундан ташқари, сенаторлар томонидан “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар муҳокама қилинади.

📌 Шу билан бирга, Адлия вазирининг Ўзбекистонда 2019 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти эшитилиши назарда тутилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун маъқулланди

📋 Қонунда энергия самарадорлик кўрсаткичларига товарларнинг мувофиқлиги бўйича мажбурий сертификатланиши тўғрисидаги норма белгиланмоқда.

Мутасаддиларга энергия самарадорлигини ошириш ва ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш кўрсаткичларини аниқлаш методикасини ҳамда мақсадли кўрсаткичларини тасдиқлаш, энергиядан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш юзасидан қонунчилик талабларига риоя этилиши бўйича давлат назорати тартибини белгилаш вазифалари юклатилмоқда.

❗️Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

⚡️ 113 фуқаро Президент Фармони билан афв этилди

“Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 113 нафар фуқаролар афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 5 нафари асосий жазодан озод этилди, 53 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 15 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 40 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 1 нафарини 60 ёшдан ошган эркак, 2 нафарини чет давлат фуқаролари, 105 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчиларини ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇

@parkent_hokimiyati
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

❗️Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 11 сентябрь куни видеоконференцалоқа тарзида ўтказилади

📝 Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлисини 2020 йил 11 сентябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

📹 Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

🔰 Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:

▫️“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги;
▫️ “Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида”ги;
▫️ “Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида”ги;
▫️ “Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги;
▫️ “Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
▫️ “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги.

☑️ Шу билан бирга, молия вазирининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси тўғрисидаги ахбороти кўриб чиқилиши назарда тутилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

📋 Қонун билан жами 6 та қонун ва 3 та кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 6-моддаси маъмурий жавобгарлик тўғрисида қарорлар қабул қилиш борасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари чиқариб ташланмоқда.

Шунингдек, мазкур кодексининг 291-моддасига, транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартибига ўзгартиш киритилмоқда.

❗️Эндиликда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчилар транспорт воситаларини бошқарганда уларнинг автотранспорт воситаларини ушлаб туриш тартиби бекор қилинади.

▫️ Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

📋 Қонун билан 17 та қонунга, хусусан, 8 та кодекс ва 9 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Жумладан, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни билан ҳимоя ордери таъсис этилган эди. Лекин ушбу ҳимоя ордерида назарда тутилган чекловларни бажармаганлик учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик масаласи очиқ қолган.

Шу боис тазйиқ ўтказишга ва (ёки) зўравонлик содир этишга мойил бўлган ёки уларни содир этган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

▫️ Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 5 февраль кунига белгиланди

📋 Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисини жорий йил 5 февраль куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

📹 Видеоконференцалоқа шаклида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

🔰 Ялпи мажлисда, жумладан, қуйидаги қонунлар кўриб чиқилади:

● “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
● “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги;
● “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ҳамда Жиноят-процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
● “Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида”ги.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Эпидемиологик кўрсатма бўйича профилактик эмлаш календарига қўшимча киритилди

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

⚡️ Рамазон ойининг бошланиши 2 апрелга тўғри келади

“Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Рамазон ойи миллий анъана ва қадриятларга мос ва муносиб тарзда ўтказилади.

Маълумот учун, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига кўра 2022 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 2 апрель кунига тўғри келади.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
#Адлия_хабари

Йўл ҳаракати қоидалари бўйича тест бошланди

❗️ Рўйхатдан ўтганлар yhq.adliya.uz сайтида тест жараёнларида иштирок этиши мумкин.

🗓 Тест синови соат 13.00 гача онлайн тарзда бўлиб ўтади.

Тест саволларининг барчасига энг тез ва тўғри жавоб берган иштирокчиларнинг 10 нафари танлаб олиниб, уларнинг ижодий саволга берилган жавоблари кўриб чиқилади. Натижаларга кўра, энг юқори балл тўплаган иштирокчи ғолиб деб топилади

🎁 Тест синови ғолиби велосипед билан тақдирланади.

Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!
#Адлия_хабари

❗️Бугундан юридик техникумларга қабул бошланади

🏛 Хабарингиз бор, республикамизда 14 та юридик техникум ташкил этилган.

🔰 Уларда қуйидаги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланади:

▫️ давлат ҳуқуқий фаолият;
▫️ юридик хизмат;
▫️ суд-ҳуқуқий фаолият.

➡️ Юридик техникумларга умумий ўрта таълим (11-синфни) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини битирганлар ҳужжат топшириши мумкин.

🌐 Ўқишга кириш учун ҳужжатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (my.dtm.uz) орқали онлайн қабул қилинади.

🗂 Ҳужжатларни қабул қилиш жорий йил 1 августдан 20 августгача (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.

🔖 Юридик техникумларга Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш ДТМ томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади.

🌐 Чет эл фуқаролари юридик техникумлар томонидан ташкил этиладиган суҳбат натижасида қабул қилинади.

🧾 Абитуриентлар ўқишга давлат буюртмаси, тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

🗓 Ўқиш муддати 2 йилни ташкил этади.

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
#Адлия_хабари

❗️Юридик техникумларга қабул давом этмоқда. Охирги муддат – 20 август

🏛 Хабарингиз бор, республикамизда 14 та юридик техникум ташкил этилган.

🔰 Уларда қуйидаги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланади:

▫️ давлат ҳуқуқий фаолият;
▫️ юридик хизмат;
▫️ суд-ҳуқуқий фаолият.

➡️ Юридик техникумларга умумий ўрта таълим (11-синфни) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини битирганлар ҳужжат топшириши мумкин.

🌐 Ўқишга кириш учун ҳужжатлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (my.dtm.uz) орқали онлайн қабул қилинади.

🗂 Ҳужжатларни қабул қилиш 20 августгача (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.

🔖 Юридик техникумларга Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш ДТМ томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади.

🌐 Чет эл фуқаролари юридик техникумлар томонидан ташкил этиладиган суҳбат натижасида қабул қилинади.

🧾 Абитуриентлар ўқишга давлат буюртмаси, тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

🗓 Ўқиш муддати 2 йилни ташкил этади.
#Адлия_хабари

❗️Умумий овқатланиш корхоналари учун янги санитария-гигиена талаблари ҳисобга олинди: нималар ўзгармоқда?

Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари (0027-22-сон СанҚваН) Адлия вазирлиги томонидан ҳисобга олинди (104-сон, 19.08.2022 й.)

🔰 Ушбу янги талаблар билан тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилувчи айрим талаблар (сув таъминоти бўлмаганда корхона фаолиятини тўхтатиши, овқат тайёрлашда кўмир ва ўтиндан фойдаланишни тақиқлаш) бекор қилинди.

📝 Ҳужжат билан қуйидаги санитария-гигиена талаблари белгиланди:

🔹умумий овқатланиш корхоналарида ичимлик суви билан таъминлаш марказлаштирилган сув таъминоти тизимига уланиш йўли билан амалга оширилиши;
🔹марказлаштирилган сув таъминоти бўлмаганда, ички сув таъминоти артезиан қудуғидан, бошқа қудуқлардан ёки каптажлардан фойдаланиш;
🔹чиқинди майдончасини белгиланган масофада жойлаштириш имкони бўлмаганда, чиқиндилар корхоналарнинг совитиш тизими, ювиш ва дезинфекциялаш имкони бўлган алоҳида хонасида сақланишига йўл қўйилиши.

🚫 Шунингдек, умумий овқатланиш корхоналарида қуйидагиларни амалга оширишга рухсат этилмайди:

🔹технологик жараён талабларига риоя қилишни таъминлаш имконияти мавжуд бўлмаганда маҳсулот тайёрлаш;
🔹яроқлилик муддати ўтган, сифатсиз ёки сифати бўйича шубҳали, бузилиш белгилари бўлган маҳсулотлардан фойдаланиш;
🔹герметик идишларда сабзавотли, гўштли, балиқли, қўзиқоринли консервалар тайёрлаш;
🔹қуритилган ва дудланган балиқ тайёрлаш ва қуритилган қўзиқоринлар тайёрлаш.

⚠️ Шу билан бирга, ишлаб чиқариш жараёнида бевосита иштирок этувчи ходимлар томонидан иш бошлашдан олдин қуйидагилар амалга оширилиши шарт:

▫️заргарлик буюмлари, соатлар ечилиши;
▫️сочлар рўмол ёки қалпоқ остига йиғилиши;
▫️тоза санитария кийимлари кийилиши;
▫️қўллар илиқ сувда совун билан ювилиши ва дезинфекцияловчи воситалар билан ишлов берилиши, тирноқлар олинган ва лак сурилмаган бўлиши керак.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot