Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Аҳоли саломатлигини сақлаш ва коронавирусга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Сирдарё вилоятида синовдан ўтказилган соғлиқни сақлаш тизимининг янги модели барча ҳудудларда жорий этилиши таъкидланди.
Коронавирусга қарши курашиш бўйича ҳудудий штаблар фаолиятини тиклаш, тартиб-интизомни кучайтириш, аҳолини босқичма-босқич эмлаш бўйича топшириқлар берилди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам охраны здоровья населения и противодействия коронавирусу.
Отмечено, что апробированная в Сырдарьинской области новая модель организации здравоохранения будет внедрена во всех регионах.
Даны поручения по восстановлению деятельности территориальных штабов по противодействию коронавирусу, усилению дисциплины и порядка, поэтапной вакцинации населения.
#Mirziyoyev #videoselektor #sogliqnisaqlash #vaksinatsiya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Шавкат Мирзиёев: «Ҳеч қаерни ёпмаймиз, лекин тартиб-интизомни кучайтирамиз»
1 апрель куни аҳоли саломатлигини сақлаш ва коронавирусга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда айтилган муҳим гаплар:
➖ ўтган йили ихтисослаштирилган марказларда даволанишга муҳтож 84 минг нафар бемордан атиги 51 минг нафари бепул ордер билан таъминланган. Президент ордерлар учун маблағни деярли 1,5 бараварга кўпайтириб, қўшимча 80 миллиард сўм ажратиш бўйича Молия вазирлигига кўрсатма берди;
➖ бугунги кунда донор беморнинг яқин қариндоши бўлмаса, трансплантацияга рухсат берилмаган. Оқибатда, кўпчилик фуқароларимиз бундай амалиётни чет элда ўтказишга мажбур бўлмоқда. Шу боис инсон аъзолари трансплантациясининг қонуний асосларини ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди;
➖ келгуси ўқув йилидан клиник ординатуранинг қабул квотаси икки бараварга оширилиши белгиланди;
➖ 170 та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларини компьютер томографлари билан таъминлаш бўйича топшириқ берилди;
➖ апрель-июнь ойларида хавф гуруҳига мансуб 4 миллиондан ортиқ аҳолини коронавирусга қарши эмлаш режалаштирилган. Ҳозирда 660 минг доза вакцина олиб келинган. Ҳукумат комиссиясига Хитойдан яна 3,5 миллион доза ва Россиядан 1 миллион доза вакцина сотиб олиш бўйича кўрсатма берилди.

Forwarded from Хабарлар 24 | Расмий канал
⚡️Президент соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича танқидий йиғилиш ўтказяпти
«Тиббиёт жуда оғир аҳволда. Раҳбарлар жиловни яхши ушлай олишмаяпти. Улар вазифаларни ўз вақтида бажаришлари керак», - деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ўтган 6 ойда Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ҳамда 37 та туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари ишдан олинган.
«Бугун ҳам масалани ичига кирмаган, дунёқараши ўзгармаган, ушбу саволларга жавоб бера олмаган соҳа ва ҳудуд раҳбарлари ишдан олинади», - деди президент.
Батафсил:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFaczicxgPYOv3dkZg
Кун тезкор хабари: @Kunxabari 👈

#Кун_тарихи
2️⃣ АПРЕЛЬ КУНИ СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР
⚔️ 1769 йил — Россия-Туркия уруши пайтида рус қўшинлари Таганрог шаҳрини турклардан қайтариб олишган;
🛳 1801 йил — Адмирал Нельсон бошчилигидаги Британия флоти Копенгаген кўрфазидаги Шимолий денгиз кучлари иттифоқини мағлуб этишган;
💍 1810 йил— Наполеон Бонапартнинг Австрия императори Франц II нинг қизи Мария Луизага уйланган;
💒 1836 йил — инглиз ёзувчиси Чарлз Диккенс ва Кетрин Хогартнинг тўйи бўлиб ўтган, улар 10 фарзанд кўришган, аммо 1858 йилда ажрашиб кетишган;
🇮🇹 1860 йил — Туринда бирлашган Италиянинг биринчи парламенти йиғилган;
💍 1868 йил — Карл Маркснинг қизи Лаура ва 1911 йилда у билан бирга ўз жонига қасд қилган халқаро ишчилар ҳаракатининг таниқли вакили Пол Лафаргенинг тўйи бўлиб ўтган;
⚖️ 1868 йил — сўнгги маротаба қотил аёл— англиялик Френсис Киддер омма олдида қатл қилинган;
🔫 1879 йил— император Александр II га суиқасд уюштирилган. Террорчи Александр Соловёв 5 марта императорга қарата ўқ узган, аммо нишонга тегмаган;
🛳 1912 йил — "Титаник" синов учун денгизга чиқарилган ва у муваффақиятли ўтган;
🚫 1917 йил —Муваққат ҳукумат Россиядаги миллий ва диний чекловларни бекор қилган;
📩 1918 йил— "Алаш" қозоқ миллий ҳаракати раҳбарлари Ленин ва Сталин билан Қозоғистонга автономия бериш тўғрисида тўғридан-тўғри телеграфия музокаралари ўтказишган;
📌 1922 йил —Фаластиндаги Ранана шаҳрига асос солинган;
🌪 1958 йил — Техас штатидаги Вичита Фолс шаҳрида 450 км/соат тезликда торнадо қайд этилган;
🛥 1963 йил — Аргентина денгиз флотида қўзғолон бошланган;
🛸 1966 йил —Совет Иттифоқининг "Луна-10" сунъий йўлдоши Ой атрофида айланиб чиққан дунёдаги илк космик кемага айланган;
🇬🇧⚔️1982 йил — Фолкленд ороллари устидан Англия-Аргентина қуролли тўқнашуви бошланган (14 июнгача давом этган);
🛫 1986 йил —Афина яқинида ливанлик аёл портловчи моддаларни ишга тушириши натижасида Boeing 727 йўловчи тўрт йўловчи ҳалок бўлгач самолёт Афинага қўнган;
🛩 1987 йил — Сиваш кўрфазида иккита Ил-76 самолёти тўқнашиб кетган;
📌 1989 йил — Фаластин Миллий Кенгаши Ёсир Арафатни Фаластин давлатининг Президенти этиб сайлаган;
🇧🇾🇷🇺 1996 йил— Борис Елцин ва Александр Лукашенко Россия ва Белорусия Ҳамжамиятини ташкил этиш тўғрисида битим имзолашган.
🇺🇿🇩🇪 2001 йил — Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти И.Каримов Германияга ташриф буюриб канцлер Герхард Шрёдер билан учрашган;
🇺🇿 2002 йил— Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги нишонланган.
@parkent_hokimiyati

Ўзбекистонда биринчи куни 5 мингдан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди.
🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар 10 гектаргача иккиламчи ижарага берилиши мумкин
“Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–680-сон, 01.04.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
☑️ Қонунга кўра, 18 ёшга тўлган, муомалага лаёқатли бўлган, ўзига деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ёки ижара (иккиламчи ижара) ҳуқуқи асосида берилган Ўзбекистон фуқароси ёки Ўзбекистон ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс деҳқон хўжалиги бошлиғи бўлиши мумкин.
📝 Деҳқон хўжалиги деҳқон хўжалиги бошлиғининг давлат хизматлари марказларига шахсан ташрифи воситасида ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳисобга қўйилади ёки давлат рўйхатидан ўтказилади.
🚫 Бунда давлат божи ва йиғим ундирилмайди.
✅ Деҳқон хўжалигини юритиш учун 0,06 гектардан 1 гектаргача бўлган ўлчамда ер участкалари берилади.
☑️ Шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг асосий экиндан бўшаган қисми 0,06 гектардан 10 гектаргача бўлган ўлчамда бир йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага (учинчи шахсларга бериш ҳуқуқисиз) берилиши мумкин.
❗️Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасидан деҳқон хўжалигининг ихтисослашуви асосида фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун фойдаланилиши керак.
🐄 Шу билан бир вақтда бундай ер участкасида 10 бошгача чорва молни ўтлатишга йўл қўйилади.
⏳ Ер участкасида енгил конструкцияли иссиқхоналар ва бошқа иморатлар, шунингдек суғориш иншоотларидан ташқари иншоотлар ва иморатлар, шу жумладан ер ости иншоотлари аниқланган тақдирда, ваколатли давлат органининг ёзма тақдимномасига кўра деҳқон хўжалиги бошлиғи тақдимномани олган кундан эътиборан 15 кун ичида ихтиёрий равишда ўз ҳисобидан бузиб ташлаши ҳамда ер участкасини олдинги ҳолатга келтириши шарт.
♻️ Деҳқон хўжалиги ўз ихтисослашувини, шу жумладан қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари ва ҳажмларини, уларни етиштириш ҳамда агротехник тадбирларни ўтказиш усулларини мустақил равишда белгилайди.
💰 Деҳқон хўжалиги ўзи ишлаб чиқараётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бозордаги талаб ва таклиф нисбатидан келиб чиқиб мустақил равишда нархлар белгилайди.
☑️ Давлат деҳқон хўжаликларининг ҳуқуқларига ва қонуний манфаатларига риоя этилишини кафолатлайди.
❌ Деҳқон хўжаликлари тасарруфида бўлган ер участкалари майдонларини уларнинг розилигисиз мақбуллаштиришга (қисқартиришга, ўзгартиришга ва бошқаларга) йўл қўйилмайди.
▫️Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
⚡️Ўзбекистонда 133 тоннали янги олтин кони топилди
Бу Қизилқумдаги “Чуқурқудуқ” олтин конидир.
Маълумот учун: дунёдаги энг катта олтин кони ҳам Ўзбекистонда жойлашган. 2 млн. унция ёки қарийб 57 тонна олтин қазиб олинган «Мурунтов» конидаги (Навоий) олтин захиралари 150 млн. унциядан ошади. Коннинг узунлиги 3,3 км, эни 2,5 км ва чуқурлиги қарийб 600 метрни ташкил этади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter | Instagram

#Биласизми
18 ёшга тўлмаган шахсларга меҳнат қонунчилигида қандай имтиёзлар белгиланган?
🔰 18 ёшга тўлмаган шахсларга меҳнат қонунчилигида қуйидаги имтиёзлар белгиланган:
➖ дастлабки тиббий кўрикдан ўтгандан кейингина ишга қабул қилинадилар ва 18 ёшга тўлгунларига қадар ҳар йили мажбурий тарзда тиббий кўрикдан ўтказиб турилади;
➖ камида 30 кундан иборат йиллик таътил берилади ва улар бу таътилдан ёз вақтида ёки йилнинг ўзлари учун қулай бўлган бошқа вақтида фойдаланишлари мумкин;
➖ тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб этиш тақиқланади;
➖ улар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга, меҳнат шартномасини бекор қилишнинг умумий тартибига риоя қилишдан ташқари, маҳаллий меҳнат органининг розилиги билан йўл қўйилади.

#Китобхонлик
#ХАЛҚАРО_КУН
🗓2 апрель – “Халқаро болалар китоби куни” муносабати билан Паркент туманидаги 51-умумий ўрта таълим мактабида “Ёш китобхон” мусобақаси ўтказилди. Мусобақада мазкур мактабнинг 6-синф ўқувчиларидан 6 нафари иштирок этиб, инсон ҳаётида китобнинг ўрни, бугунги ёшлар китобга меҳр беришлари кераклиги хусусида чиқишлар қилишди.
📚Шунингдек, шу куни мазкур мактабда “Фарзандимга китоб совға қиламан” акцияси ҳам ўтказилди. Акцияда қатнашган 140 нафардан зиёд ота-оналар харид қилган китобларини ўғил-қизларига совға сифатида тақдим этишди.
✍Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

#Спорт
📌Бугун Паркент туманидаги 45-умумий ўрта таълим мактабида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида спортнинг мини футбол туридан мусобақа бўлиб ўтди. Унда тумандаги қишлоқ мактабларидаги ишчи ходимлар ва педагоглардан тузилган жамоалар ўзаро куч синашди.
🥇🥈🥉Муросасиз кечган беллашувларда биринчи ўринни Ҳисарак, иккинчи ўринни Заркент, учинчи ўринни эса Бошқизилсой қишлоғи ҳудудидаги мактаблардан тузилган жамоалар спортчилари эгаллашди.
Мусобақа ғолиблари турнирнинг кейинги босқичига йўлланма олишди.
✅Мазкур спорт беллашувлари Паркент тумани ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, ХТБ ва БЎСМ, Мудофаага кўмаклашувчи"Ватанпарвар" ташкилоти Паркент ўқув спорт клуби ҳамкорлигида ташкил этилди.
Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати