Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.14K subscribers
21.5K photos
3.04K videos
126 files
10.3K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони 1 596 688 (+ 9 965)
⚡️Соғайганлар 1 297 082 (+ 8 339)
⚡️Вафот этганлар 27
726 (+ 198)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия 1 046 370 (+ 5 363)
2. 🇺🇦 Украина 145 612 (+ 2 582)
3. 🇰🇿 Қозоғистон 106 661 (+ 77)
4. 🇧🇾 Беларусь 73 591 (+ 189)
5. 🇺🇿 Ўзбекистон 45 927 (+ 767)
6. 🇦🇲 Арманистон 45 326 (+ 174)
7. 🇰🇬 Қирғизистон 44 684 (+ 71)
8. 🇲🇩 Молдова 41 704 (+ 560)
9. 🇦🇿 Озарбайжон 37 874 (+ 142)
10. 🇹🇯 Тожикистон 8 939 (+ 40)

📎 Манба: Worldometers

👉
Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных 1 596 688 (+ 9 965)
⚡️Выздоровевших
1 297 082 (+ 8 339)
⚡️Погибших 27 726 (+ 198)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия 1 046 370 (+ 5 363)
2. 🇺🇦 Украина 145 612 (+ 2 582)
3. 🇰🇿 Казахстан 106 661 (+ 77)
4. 🇧🇾 Беларусь 73 591 (+ 189)
5. 🇺🇿 Узбекистан 45 927 (+ 767)
6. 🇦🇲 Армения 45 326 (+ 174)
7. 🇰🇬 Кыргызстан 44 684 (+ 71)
8. 🇲🇩 Молдова 41 704 (+ 560)
9. 🇦🇿 Азербайджан 37 874 (+ 142)
10. 🇹🇯 Таджикистан 8 939 (+ 40)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
🌎 ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ:

🇺🇳БМТ коронавирусни "биринчи рақамли глобал хавфсизлик таҳдиди" деб атади. Ташкилот мамлакатларни яқин уч ой ичида ЖССТни Covid-19 вакцинаси учун глобал ҳамкорлик дастури бўйича 15 млрд. доллар миқдорида молиялаштиришга чақирмоқда - The Guardian

🦠Лотин Америкасида коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 8 миллиондан ошди - Reuters

🇳🇱2025 йилгача Нидерландияда таълим, фан ва инфратузилма учун 23,6 млрд. АҚШ доллар ажратилади - Reuters

🇫🇷Сўнгги 24 соат ичида Францияда қарийб 10 000 нафар кишида Covid-19 инфекцияси қайд этилди, бу бутун пандемия давридаги энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади - The Guardian

🇮🇳Ҳиндистонда кунлик коронавирус билан касалланганлар сони қарийб 100 000 кишига етди - The Guardian

🇸🇬Singapore Airlines Group пандемиянинг салбий таъсири туфайли 4300 га яқин иш ўрнини қисқартиришини маълум қилди - CNBC

🇺🇸АҚШнинг 20 та штати ойлик даромадни йўқотишда кўмаклашиш дастури доирасида ишсизларга ҳафтасига 300 доллар федерал ёрдам беришни бошлади - CNBC

👉Коротко о главном UZ

————————-

🌎 МИРОВЫЕ НОВОСТИ:

🇺🇳ООН назвала коронавирус "глобальной угрозой безопасности номер один". Организация призвала страны профинансировать 15 млрд. долл. в течение ближайших трех месяцев программу ВОЗ по глобальному сотрудничеству в области вакцины против Covid-19 - The Guardian

🦠В Латинской Америке общее число случаев коронавируса превысило 8 миллионов - Reuters

🇳🇱До 2025г. в Нидерландах выделят $23,6 млрд. долл. США на образование, науку и инфраструктуру - Reuters

🇫🇷За последние 24 часа во Франции зарегистрировано почти 10 000 новых случаев инфицирования Covid-19, что является самым высоким показателем за весь период пандемии - The Guardian

🇮🇳Суточное количество заболеваний коронавирусом в Индии достигло почти 100 тысяч случаев - The Guardian

🇸🇬Singapore Airlines Group сообщила, что сократит около 4300 рабочих мест из-за негативного влияния пандемии - CNBC

🇺🇸20 штатов США начали выдавать 300 долларов в неделю в качестве федеральной помощи безработным в рамках программы помощи при потере заработной платы - CNBC

👉Коротко о главном

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Тошкент вилоятида мактаблар янги ўқув йилига тайёрми?

🎙Нурафшон шаҳрида ана шу масалага бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

🔰Тадбирда, шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушаётган савол ва мурожаатларга масъулларнинг изоҳи, реал ҳолат ҳақидаги асосли мулоҳазалари эшитилди.

🎥Бу ҳақда "Ўзбекистон24" телеканалининг истеъдодли журналисти Ирода Бакирова лавҳасида сўз боради.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Бу Франция президенти Макрон - 43 га киради. У ўзидан 24 ёш катта француз тили ўқитувчисига уйланган. Ўгай ўғли 45 га кирган, ўгай қизи 43 га кирди. Ёш масаласида қаршилик йўқ. Аммо оилада энг кенжаси Макрон эканини айтмоқчимиз, холос...

Facebook'дан олинди

Аъзо бўлинг:👇

@parkent_hokimiyati
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

📋 Қонун билан жами 6 та қонун ва 3 та кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 6-моддаси маъмурий жавобгарлик тўғрисида қарорлар қабул қилиш борасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари чиқариб ташланмоқда.

Шунингдек, мазкур кодексининг 291-моддасига, транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартибига ўзгартиш киритилмоқда.

❗️Эндиликда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчилар транспорт воситаларини бошқарганда уларнинг автотранспорт воситаларини ушлаб туриш тартиби бекор қилинади.

▫️ Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

📋 Қонун билан 17 та қонунга, хусусан, 8 та кодекс ва 9 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Жумладан, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни билан ҳимоя ордери таъсис этилган эди. Лекин ушбу ҳимоя ордерида назарда тутилган чекловларни бажармаганлик учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик масаласи очиқ қолган.

Шу боис тазйиқ ўтказишга ва (ёки) зўравонлик содир этишга мойил бўлган ёки уларни содир этган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

▫️ Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Yurist maslahati | Rasmiy kanal
НЕГА БЮДЖЕТ ХОДИМЛАРИГА ТАСДИҚЛАНГАН РАЗРЯДЛАР БЎЙИЧА ИШ ҲАҚИ ТЎЛАНМАЯПТИ?

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сонли қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига сақланадиган ташкилотларда банд бўлган хизматчиларнинг кенг тарқалган лавозимлари ходимлари айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар” 4-иловага мувофиқ тасдиқланган.

Эътибор беринг, мазкур 4-иловада кўрсатилган бюджет ташкилотларидаги кенг тарқалган лавозимлар учун ягона тариф сеткаси бўйича қандай разрядлар белгиланганлигини бирма-бир кўрсатиб ўтамиз:
1. Ташкилотнинг хўжалик ва муҳандислик-техник хизмат кўрсатиш бўйича хизмати, ташкилотнинг метрологик ва бошқа хизматлари, кадрлар бўлими бошлиғи – 10-разярд;
2. Архив, кутубхона, канцелярия, устахона, хўжалик мудирлари – 7-разряд;
3. Омбор мудири лавозими – 5-разряд;
4. Етакчи муҳандислар, етакчи мутахассислар, етакчи инспекторлар – 9-разряд;
5. Катта муҳандислар, катта мутахассислар ва катта инспекторлар – 8-раряд;
6. Олий маълумотли муҳандислар, мутахассислар ва инспекторлар – 7-разряд;
7. Олий маълумотли бўлмаган мутахассислар ва инспекторлар – 6-разряд;
8. Барча номлардаги механик, техниклар, операторлар ва лаборантлар – 6-разряд;
9. Агент, маъмур, раҳбарнинг котиби, иш юритувчи, инкассатор, ётоқхона коменданти, кассир (шу жумладан, чипта сотадиган кассир), нарядчи, табелчи, экспедиторлар – 5-разряд;
10. Рухсатнома бериш бюроси навбатчиси, ётоқхонада навбатчи, хўжалик бекаси – 3-разряд.

Тажрибали мутахассислар ушбу разрядлар миқдорида яхшигина ўзгариш борлигини, тўғрироғи, разядлар миқдори ошганини жуда яхши билиб туришибди.

Бироқ, ушбу 743-сонли қарор амалда бюджет ташкилотларида ижро қилиняптими, кенг тарқалган лавозимлардаги ходимларга ана шу оширилган разрядлар бўйича иш ҳақи тўланяптими, деган савол мени қийнаяпти.

Мисол сифатида айтаман,
шу йил бошидан давлат мактабларидаги котиб (котиба) лавозими тугатилиб, унинг ўрнида кадрлар бўйича менежер ва кадрлар бўйича инспектор лавозимлари жорий қилинди. Котиблар ўша вақтга қадар 3 (ёки 4)-разряд бўйича иш ҳақи олиб келган бўлса, янги лавозимга ўтганларидан сўнг, 743-сонли қарорнинг юқоридаги 4-иловаси (6 ва 7-қаторлари)га мувофиқ иш ҳақи тўланиши керак эди. Яъни, олий маълумотли кадрлар бўйича менежер (инспекторлар)га 7-разряд бўйича, олий маълумотли бўлмаган кадрлар бўйича менежер (инспекторлар)га 6-разряд бўйича иш хақи тўланиши керак эди. Бироқ, ғалати томони ана шу давлат мактабларидаги кадрлар бўйича менежер ва кадрлар бўйича инспекторларга ҳалигача раҳбар котибининг разряди бўйича иш ҳақи тўланмоқда. Бу ерда адашмасам, ходимлардан ўртача 3 ва 4 разряддан “уриб қолинмоқда”.

Куни кеча ҳамкоримиз Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши вакили Озод Адилов билан соғлиқни сақлаш тизимидаги ходимларга иш ҳақи тўланиши аҳволи борасида суҳбатлашдик
. Маълум бўлишича, соғлиқни сақлаш соҳасидаги бюджет ташкилотларида ҳам аҳвол ана шундай оғир ҳолатда. Бу тизимдаги ходимларга ҳам 743-сон Қарорнинг 4-иловасидаги разрядлар бўйча иш ҳақи тўланмаяпти.

Бу масалаларда ушбу Касаба уюшмаси соғлиқни сақлаш ташкилотларига ва ҳудудий молия органларига бир неча бор тақдимнома киритган, бироқ шунга қарамасдан, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сонли қарори талабларига халигача тўлиқ риоя қилмай келмоқда. Эндиликда, материаллар судга топширишга тайёрланмоқда.

Шундан тушундимки, республикамиздаги деярли барча бюджет ташкилотларида бу муаммо бор. Муаммога бир томондан шу ташкилотларнинг ўзлари (улардаги масъулиятсизлик) сабабчи, иккинчи томондан, молия органлари доимидек “ҳаражатларни қисқартириш” позициясини қўлдан бой бермаган ҳолда, оёқ тираб, оширилган разрядларни сметага киритишга тўсқинлик қилиб келган.
(с)Yuristkadr

Бизнинг канал: 👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEdUQB5P6xCCDDzEVA
Forwarded from Yurist maslahati | Rasmiy kanal
⚡️ КЎПЛАБ ХАЙДОВЧИЛАРИМИЗ СЎРАЁТГАН ДИСЛОКАЦИЯ НАЪМУНАСИ

Дислокация ўзи нама?

👉 Хайдовчи тўхтатилган ҳудудда ЙПХ ходими хизмат олиб бориш ҳуқуқига эгалигини тасдиқловчи хужжат.

❗️ Йўл ҳаракати қатнашчилари ЙПХ ходимлари билан ўзаро муносабатларда ўзи тўхтатилган ҳудудда ЙПХ ходими хизмат олиб бориши мумкинлиги ҳақидаги дислокация кўчирмаси билан ШУ ЖОЙНИНГ ЎЗИДА ТАНИШИШ ҲУҚУҚЛАРИ МАВЖУД.

Дислокациянинг муддати қанча?

👉 Дислокациятнинг муддати бир кун.

❗️ МУДДАТИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИНГ. Муддати ўтган дислокация билан ЙПХ ходими ХИЗМАТ ОЛИБ БОРИШИ МУМКИН ЭМАС.

❗️ХУДУДИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИНГ. ЙПХ ходими томонидан ўзига бириктирилган ҳудуд дислокациясидан ташқарида қоидабузарликлар бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштириш тақиқланади.

❗️ Дислокациядан ташқарида расмийлаштирилган баённомалар ЮРИДИК КУЧГА ЭГА БЎЛМАЙДИ ВА ҲУҚУҚИЙ ОҚИБАТЛАР КЕЛТИРИБ ЧИҚАРМАЙДИ

Бизнинг канал:
👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEdUQB5P6xCCDDzEVA
УЛУҒ ШОИР ТАВАЛЛУДИГА 70 ЙИЛ БЎЛДИ

Истеъдодли шоир Шавкат Раҳмон 1950 йилнинг 12 сентябрида Ўш вилоятининг Қорасув туманига қарашли Помир маҳалласида хизматчи оиласида туғилган.
1966 йилда ўрта мактабни тугатгач, қурилишларда, вилоят босмахонаси ва газетасида ишлайди.

1973 йилда Москвадаги М. Горкий номидаги Адабиёт институтини битиргач, Тошкентга кўчиб келиб, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир ва бўлим бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида масъул ходим бўлиб ишлайди. У шоир сифатида ўзининг такрорланмас овози билан тенгдошларидан ажралиб турарди.

У узоқ давом этган оғир хасталикдан кейин 1996 йил кузида оламдан ўтди. Шоирнинг дастлабки шеърлари Ўш вилоят газеталарида босилади.

Биринчи шеърий тўплами «Рангли лаҳзалар» (1978). Шоирнинг «Юрак қирралари» (1981), «Очиқ кунлар» (1983), «Гуллаётган тош» (1984), «Уйғоқ тоғлар» (1986), «Ҳулво» (1988) каби бир қатор шеърий тўпламлари босилиб чиқади.
Шоирнинг дастлабки шеърлари Ўш вилоят газеталарида босилади.

Биринчи шеърий тўплами «Рангли лаҳзалар» (1978). Шоирнинг «Юрак қирралари» (1981), «Очиқ кунлар» (1983), «Гуллаётган тош» (1984), «Уйғоқ тоғлар» (1986), «Ҳулво» (1988) каби бир қатор шеърий тўпламлари босилиб чиқади.
Шоирнинг ўз қўли билан тайёрлаган, аммо вафотидан кейин нашр этилган «Сайланма» тўплами (1997)ни кўздан кечирсангиз, бутун ижоди давомида яратилган сара асарлари қаторида хасталик дамларида битилган шеърларга ҳам дуч келасиз.

Шавкат Раҳмон таржимон сифатида таниқли испан шоири Лорканинг гўзал шеърларини рус ва испан тилларидан таржима қилиб, икки марта нашр эттиради (1979-1989) ва ўзбек ўқувчисининг маънавий дунёсини бойитишга ҳиссасини қўшган.
САФАР ОЙИ 

Сен ётасан юмшоқ тўшакда, 
деразангдан кўринар юлдуз. 
Ҳамон ўйчан кўзинг олдидан 
оқиб ўтар баҳору ёз, куз. 

Даданг эса улкан адирда — 
тўшаксиз, тор, қоронғи жойи. 
Ҳатто парча осмони йўқдир, 
йўқ офтоби, юлдузи, ойи. 

Ўн йил аввал сени дунёга 
берганди у ранжиб, оғриниб, 
хавотир-ла кузатди ўн йил, 
ўн йил сени кутди соғиниб. 

Шамолларга бердинг ёшликни 
ерга эмас, боқдинг осмонга, 
бир одамга зарурроқ эдинг, 
керак эмас эдинг жаҳонга. 

Минг бор сени кечира олар, 
кўзларингни вазмин нигоҳи 
чавақлашга ҳақли бўлса ҳам 
ҳамон турар меҳрли боқиб. 

Ўйланасан, ўйлаган сайин 
оғирлашган хотиранг оғрир, 
бу меҳрибон, бу теран нигоҳ 
оғир, оғир, нақадар оғир! 

Ҳамон сени севар самимий 
азобланар тўккан ёшингдан. 
Кечалари сездирмай келар, 
саҳаргача турар бошингда. 

У шу қадар улуғ, камтарин, 
унга ҳамон ярашар хўрлик — 
тинч ухласин ўғлим деб ҳатто 
тушларингга кирмайди, шўрлик. 


ҚАСАМ

Шавкат Раҳмон деган
бир ўжар шоир,
бир куни қайтадан яраладими?
Ҳаётим маънисин жуда кўп ўйлаб,
сайладим сўзларнинг
сараларини.
Ҳар бир сўз
юз сўзнинг ўрнини босар —
Ватан, Халқ, Жасорат, Кураш, Озодлик.
Ҳар бир сўз етажак юзта умримга,
Ҳар бири бахш этар
руҳимга шодлик.
Ҳозирлик кўраркан буюк сафарга,
пуштиранг пардали минглаб дарчадан
мўралаб ўтирган гўзал сўзларни
қолдириб кетаман энди барчага.
Аслида атиргул бўйин таратган
бу ўйноқи сўзлар меникимасдир.
Менга нондай зарур қиличдай кескир,
заҳардай мард сўзлар бўлсаёқ басдир.
Сайладим сўзларнинг сараларини,
курашлар шамоли кирди назмимга.
Юртимни кезаман, энди ҳар нарса –
эгилган нарсалар тегар ғашимга.
Энди ишлаш керак бу кенгликларда,
токим сўйламасин ёлғонни ҳеч ким,
токим буюк тоғлар салтанатида
эгилган бошларни қиличлар кессин.

Shavkat Rahmon

@parkent_hokimiyati
#Кун_тарихи

🗓 12 сентябрь (2008 йил)

“Музейлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

📋 Қонунга кўра, музейлар давлат ва нодавлат музейлари шаклида ташкил этилиши мумкин.

🔰 Ихтисослашувига кўра музейлар қуйидаги турларга бўлинади:

🔸 асосий фаолияти музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш, ўрганиш ҳамда оммага намойиш этишдан иборат бўлган музейлар;

🔸 асосий фаолияти тарихий-маданий қўриқхона ва у билан боғлиқ табиий ландшафт таркибига кирадиган моддий маданий мерос объектларини, шунингдек музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш, ўрганиш ҳамда оммага намойиш этишдан иборат бўлган музей-қўриқхоналар.

Каналга уланиш👇👇👇

@parkent_hokimiyati
#Эълон

Қозоғистонда ишлаш истагидаги фуқаролар диққатига!

🔖Шарқий-Қозоғистон вилоятидаги йирик қурилиш объектига 100 нафар малакали мутахассис қуйидаги йўналишлар бўйича ишга таклиф этилади:

- кафель териш (кафельщик) ишига - 25 киши;
- ички пардозлаш ва бўёқчилик (отделочник, маляр) ишига - 25 киши;
- гипсокартон (монтаж гипсокартона) ишига - 50 киши.

💵Ойлик иш ҳақи иш ҳажмига қараб 250 минг тенгедан (590 АҚШ доллари атрофида) бошланади.

Ишлаш учун рухсатнома ва вақтинчалик яшаш жойига рўйхатга олиш, овқатланиш, транспорт ва яшаш жойи харажатлари иш берувчи томонидан тўланади.

📍Қозоғистонда ишлаш истагидаги фуқаролардан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари сўралади:

☎️ Мурожаат учун: (93) 598-99-88.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тезкор

Самарқанд шаҳрида мактаблар очилиши ортга сурилди

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг навбатдаги сессиясида 21-сентабрдан шаҳардаги фақатгина иккита – 9 ва 58-мактабларнинг бошланғич (1-4) синфлари учун анъанавий таълим жараёнини бошлашга рухсат берилди.

Қолган мактабларда анъанавий таълим бериш фақат шаҳар санитария-эпедемиология ва осойишталиги маркази хулосасига кўра амалга оширилади.

Самарқанд шаҳридаги ўқувчиларнинг ота-оналаридан ўқув йилини қай шаклда бошлаш ҳақида сўровнома олинганда жами ота-оналарнинг 69,1 фоизи фарзандлари дарсларни онлайн тарзда о‘злаштиришини, 30,9 фоизи эса анъанавий таълимни афзал кўришини айтган.

@parkent_hokimiyati
#тезкор

⚡️ Янгийўлда кадастр хизмати мансабдори 13500 доллар пора олаётган вақтида ушланди

Батафсил👉 https://bit.ly/2DSZOk6


ИИББ Матбуот котибиhttps://t.iss.one/IIBB_Tulyaganov
БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш ваксина ишлаб чиқариш ва дунё мамлакатларига тенг тарқатишга қаратилган коронавирус дастурига яна 35 миллиард доллар эҳтиёж борлигини айтмоқда. Унинг айтишича, шу пайтгача 3 миллиард доллар йиғилган, лекин бу дастур доирасида вазифаларни амалга ошириш учун жуда кам. Соғлиқни сақлаш ташкилоти расмийлари эса ваксина ишлаб чиқаришда етакчилик қилаётган давлатлар ваксинани бошқа мамлакатларга тенг тақсимлаб сотмаслигидан хавотирда.

👇
@parkent_hokimiyati
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
16 сентябр куни Мудофаа вазирлигига қарашли “Темурбеклар мактаби”га кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилади:

@aoka_uz
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг жорий йил 28 августдаги "Фуқаролар йиғинларида иш ҳужжатлари ва уларни юритишни вақтинчалик тартиби тўғрисида"ги йўриқномаси ижросини таъминлаш юзасидан Паркент туманида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, бугун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари А.Икромовбошчлигида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари О.Парпибоева ҳамда И.Ибрагимовлардан иборат ишчи гуруҳи Паркент туманидаги "Хўжа" ва "Янги Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғинларида амалга оширилаётган ишлар билан ташишди. Ўрганишлар давомида аҳоли муаммолари, мактабларнинг 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлигини ҳам кўздан кечирдилар.
Шунингдек, ишчи гуруҳи томонидаг тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати