Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.13K subscribers
21.6K photos
3.05K videos
126 files
10.3K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Пандемия шароитида тадбиркорларга берилган айрим солиқ имтиёзлари

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Тезкор хабар

⚡️Мактаблар очилиши 14 сентябрдан 28 сентябрга кўчирилиши мумкин.

Ҳозирда айрим таълим муассасалари ўқитувчилари ота-оналарни шу ҳақда огоҳлантираётган экан. Бу ҳолат мамлакатимизда эпидемиологик вазият салбий томонга ўзгараётгани билан боғлиқ эканини тахмин қилиш мумкин.

Ҳозирча ушбу хабар расмий тасдиқланмаган. Тез орада Халқ таълими вазирлиги бунга ойдинлик киритади деган умиддамиз.

👇
@parkent_hokimiyati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Нурафшон
#матбуот_ажумани

📌Аввал хабар қилганимиздек, Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

🔰Вилоят ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Акмал Умаралиев, Паркент тумани ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган тадбирда вилоятдаги мактабларда янги ўқув йилига тайёргарликнинг бориши, тизимдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳақида жонли мунозара олиб борилди.

🎥Батафсил юқоридаги видеолавҳада.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Чет элга чиқишда Қарздорликни ёки тақиқни онлайн аниқлаш мумкин.

Пандемия даврида чет элга чиқишда санитар-гигиеник талаблар билан бирга ҳеч қандай қарздорлик мажбурияти бўлмаслиги лозим.

Қарздорлик ўз вақтида бартараф этилмаслиги фуқароларнинг чет элга чиқишига «тақиқ» қўйилишига сабаб бўлади. Бу ҳақда ашқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот котиби телеграм саҳифасида маълум қилди.

Қарздорликни ёки тақиқни аниқлаш мақсадида ишлаб чиқилган @mibuzbot телеграм бот орқали бир зумда ўзингизга нисбатан тақиқ бор ёки йўқлигини билиб олишингиз мумкин.

Мазкур телеграм ботда республика ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқи чекланган ёки чекланмаганлиги ҳақидаги маълумотлар билан танишиш, қарздорлик аниқланган тақдирда, уни шу заҳоти ушбу сайтда электрон тарзда «PAYME», «CLICK», «UPay» ва бошқа тўлов тизимлари орқали тўлаш имконияти яратилган.

❗️ Хуллас шу бот орқали аниқласангиз бўлади @mibuzbot

Хорижга отланаётган танишларга юбориб қўямиз

Бизнинг канал: 👇
⚡️Антирекорд янгиланди: кеча коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 749 нафарга етди

🔺Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🔸 9 та ҳудудда 343 нафар бемор соғайди. Даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 751 нафар бемордан 439 нафари оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда.

🇺🇿 Тезкор хабарларни бизнинг каналда кузатиб боринг❗️👇

@parkent_hokimiyati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пахта теримчилари шартнома асосида ишга жалб этилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Ўзбекистон давлат санъат музейи биносини реконструкция қилиш лойиҳасининг дизайн концепцияси тасдиқланди

Ҳукумат комиссиясининг баённомаси билан дунёга машҳур япон меъмори Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон давлат санъат музейи биносини реконструкция қилиш лойиҳасининг дизайн концепцияси тасдиқланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Якуний лойиҳа 2020 йил охирига қадар тақдим этилади. 2019-22 йилларда режалаштирилган Ўзбекистон давлат санъат музейини реконструкция қилиш лойиҳаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан амалга оширилмоқда.

Шаҳрисабз, Т. Шевченко ва Якка Чинор кўчалари кесишмасида жойлашган музейга туташ бўлган хиёбоннинг ҳудуди кенгайтириш ва модернизация қилиш учун Ўзбекистон давлат санъат музейига ўтказилди. Қўшимча майдон Тадао Андо концепциясини тўлиқ амалга оширишга имкон беради.

Қўшимча ажратилган ҳудудда шиша ва бетондан ишланган ва Тадао Андо меъморчилиги учун хос бўлган умумий майдони 17 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган янги кўргазма галереяси қурилади. Шу билан бирга, мавжуд бинонинг томида яшил терраса барпо этилади - янги ва эски биноларни улаш учун хизмат қилувчи оралиқ жой.

Музей биносини реконструкция қилиш музейнинг умумий майдонини 25 000 квадрат метргача етказади ва шу билан музейнинг кўргазма майдони кенгайтирилади ҳамда замонавий талабларга жавоб берадиган янги омбор пайдо бўлади. Меъморлар И. Абдулов, А. Никифоров, С. Розенблюм томонидан лойиҳалаштирилган ҳозирги музей биноси 1974 йилда қурилган ва меъморий ёдгорлик ҳисобланади.

Ушбу лойиҳанинг алоҳида аҳамияти шундан иборатки, Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилган музей биносини реконструкция қилиш лойиҳаси архитектурадаги замонавий тенденцияларни объектнинг тарихий қиймати ва яхлитлиги билан бирлаштиради ҳамда бугунги куннинг ижтимоий архитектурасини акс эттиради.

«Мен ушбу музейнинг концепцияси айлана ва квадратни ўзида мужассам этган ҳамда бирлаштирган бўлишини истардим. Мен ўзида тарих ва анъана қадриятларини асосий элементларини мужассам этган замонавий музей яратмоқчиман», - деди Тадао Андо.

Тадао Андо дунёдаги энг таниқли меъморлардан биридир. 1995 йилда у архитектура соҳасидаги индивидуал ютуқлари учун «Притцкер мукофоти»га сазовор бўлди. Тадао Андонинг энг таниқли лойиҳалари - Париждаги Франсуа Пино Замонавий санъат жамғармасининг биноси, Венециядаги Punta della Dogana ва Palazzo Grassi музейлари бинолари, Миссури (АҚШ)даги Пулитцер Санъат маркази, Қуёш ибодатхонаси (Япония).

Қайд этиб ўтиш лозимки, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси дунёнинг етакчи музейлари бўлган Лувр, Араб дунёси институти (Париж, Франция), Альбертина (Вена, Австрия), Жеймс Симон галереяси (Берлин, Германия), Третьяков галереяси, «Эрмитаж» (Россия) билан янгиланган Ўзбекистон давлат санъат музейида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришди.
Хорижда

Малайзияда бир ҳафтадан бери жанжал. Сабах оролида яшайдиган бир ўқувчи интернет тезлиги паст бўлгани сабаб онлайн имтиҳонда қатнашиш учун дарахтнинг устига чиққан.

Бу видео интернетда тарқалиб кетган. Алоқа вазири ҳам қовун тушуриб, талаба хайп учун шундай қилган деб қўйганди, сенатда пўстагини қоқиб ташлашди.

Кеча инновация вазири талабани сенатга чақириб ҳаммани олдида узр сўради, Алоқа вазири ҳам ўтиниб-ўтиниб узр сўраб, оролларда ҳам интернет тезлигини яхшилашга ваъда берди.

Умуман олганда Малайзияда интернет ёмон эмас. Оролларни ҳисобга олмаганда 100мбит/секунд тезлик одатий ҳол. Камига йилни охиригача ҳаммага кунига 1ГБ бепул 3G/4G интернет беришаяпти.

Онлайн таълим берадиган платформаларни ишлатиш учун мобил траффик ҳисобланмайди (zoom, google merting, ms teams, skype).

Дарвоқе, 2021 йилдан бошлаб 3G тармоқларни секин-аста ўчириб, 5G ўтиш бошланар экан.


Дарвеқе, Сабах Давлат Университети талабага бакалаврда ўқиш учун грант ажратибди.

@parkent_hokimiyati
#Кун_тарихи

🗓 11 сентябрь (2012 йил)

“Мардлик" орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

Қонунга кўра, “Мардлик” ордени билан Ватанни ҳимоя қилишга ва Она юрт хизматига ўзини бағишлаган, бунда мардлик ҳамда жасорат кўрсатган Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари ва бошқа фуқаролари мукофотланади.

Каналга уланиш👇👇👇

@parkent_hokimiyati
Бундан роппа-роса 19 йил аввал — 2001 йилнинг 11 сент­бярида АҚШнинг Нью-Йорк ва Вашингтон шаҳарларида фожиа юз берган эди. Ўшанда маҳаллий рейсларда парвоз қилаётган тўрт самолёт террорчилар томонидан гаровга олинган ва Америка иқтисодий тараққиёти рамзига айланган 110 қаватли Жаҳон савдо маркази ҳамда Мудофаа вазирлиги биносига келиб урилган эди. Америка халқини том маънода саросима ва қўрқувга солган қўпорувчилик ҳаракатлари пайтида 3000 дан зиёд инсон қурбон бўлди.

Бу фожиа Қўшма Штатларга улкан иқтисодий йўқотишлар олиб келди. Мамлакат тарихида 1992 йилги Эндрю тўфони энг катта молиявий зарар келтирган табиий офат саналар эди. Ўшанда Америка иқтисодиётига 19,2 миллиард доллар зарар етган эди. 11 сентябр воқеалари туфайли юзага келган иқтисодий йўқотиш кўрсаткичи Эндрю тўфонидан ҳам ошиб кетди.

Терактлардан сўнг дунё авиасаноати жиддий иқтисодий инқирозларга дуч келди. Фожиа туфайли фақатгина Америка эмас, бутун дунё авиация компаниялари миллиардлаб доллар зарар кўрди.
Кейинроқ самолётларни ўғирлаш ва портлатиш амалиётлари Усама бин Лодин раҳбарлигидаги «Ал-Қоида» террорчилик гуруҳининг 19 аъзоси томонидан амалга оширилгани аниқланди.

2001 йил 11 сентябр кунги терактлардан кейин АҚШ президенти Жорж Буш сайёрамиз миқёсида терроризмга қарши кураш кампаниясини эълон қилди. Ана шу шиор остида Афғонистон ва Ироқда йирик ҳарбий операциялар амалга оширилган эди.

2001 йил 11 сентябрь. Фожиа солномаси

7.58. 175-рақам билан Бостондан Лос-Анжелесга йўл олган United Airlines компаниясига қарашли Боинг 767 самолёти террорчилар томонидан гаровга олинди. 56 йўловчи ва 9 нафар экипаж парвоз қилаётган самолёт йўналиши мажбурий равишда Нью-Йорк шаҳри томон ўзгартирилди.
7.59. 11-рақам билан Бостондан Лос-Анжелесга йўл олган American Airlines компаниясига тегишли яна бир Боинг 767 самолёти гаровга олинди ва у ҳам Нью-Йорк сари йўл олди. Самолёт бортида 81 йўловчи ҳамда 9 нафар экипаж аъзоси бор эди.
8.01. 93-тартиб рақамли Боинг 767 русумли самолёт 38 нафар пассажир ва 7 та экипаж аъзоси билан Нью-Жерсидан Сан-Франциско томон парвоз қила бошлади.
8.10. Вашингтон халқаро аэропортидан 77-рақам билан Лос-Анжелес томон учаётган, бортида 58 йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган Боинг 767 гаровга олинди.
8.46. Бостондан Лос-Анжелесга 11-рақам билан парвоз қилаётган самолёт Жаҳон савдо марказининг шимолий минорасига келиб урилди. Мутахассислар эътирофига кўра, савдо маркази биносида бир пайтнинг ўзида 50 минггача одам бўлиши мумкин эди.
9.03. Бостондан Лос-Анжелесга 17-рақам билан учаётган Боинг 767 самолёти Жаҳон савдо марказининг жанубий қисмига келиб урилди.
АҚШ Федерал авиация маъмурияти Нью-Йорк аэропорти фаолиятини тўхтатди.
9.21. Нью-Йоркка олиб борадиган барча кўприк, туннель ва йўллар ёпилди.
9.25. Федерал авиация маъмурияти барча маҳаллий парвозларни тақиқлади.
9.45. Вашингтондан 77-рақам билан Лос-Анжелес томон учаётган самолёт АҚШ Мудофаа вазирлиги биноси — Пентагонга келиб урилди. Маълумот учун: мудофаа маъмурияти биносида жами 20 минг­га яқин киши ишлар эди.
10.05. Жаҳон савдо марказининг жанубий қисми қулаб тушди.
10.05. Оқ уй ва пойтахт Вашингтондаги бошқа ҳукумат биноларида фаолият юритувчи барча ходимлар эвакуация қилинди.
10.10. Пентагоннинг самолёт келиб урилган қисми қулади.
10.10. Нью-Жерсидан Сан-Франциско томон 93-рақам билан парвоз қилаётган ва йўлда гаровга олинган самолёт йўловчиларнинг террорчиларга қаттиқ қаршилигидан сўнг Питсбург шаҳри яқинида ҳалокатга учради.
10.28. Савдо марказининг шимолий минораси ҳам ер билан яксон бўлди.
Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Паркент – юқоридаги шаҳар

Ҳозирги кунда Паркент тумани номига айланган Фаранкат шаҳри номини кўплаб тадқиқотчилар эроний тиллардаги «фарн» – «қут-барака, шон-шараф (шуҳрат)» сўзи билан боғлашади. Шундан келиб чиқиб, бу топонимни «қут-барака, шон-шараф (шуҳрат) шаҳри» деб талқин қилса бўлади.

Ўзбекистонлик суғдшунос олим Мирсодиқ Исҳоқов эса бу топонимни суғдча «упар» – «юқори, баланд» сўзи билан боғлаб, бу топонимни «юқоридаги, баланддаги шаҳар» деб талқин қилган.

👉 Батафсил ўқиш

👉 Тошкент хабарлари

Фотография от Тошкент вилояти | Kun.uz
Forwarded from Times.uz
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ ҳолат:

⚡️Умумий зарарланганлар сони 28 328 131 (+ 302 649)
⚡️Соғайганлар 20 342 740 (+ 239 204)
⚡️Вафот этганлар 913 919 (+ 5 917)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ 6 588 163 (+ 38 688)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон 4 562 414 (+ 96 551)
3. 🇧🇷 Бразилия 4 239 763 (+ 40 431)
4. 🇷🇺 Россия 1 046 370 (+ 5 363)
5. 🇵🇪 Перу 710 067 (+ 7 291)
6. 🇨🇴 Колумбия 694 664 (+ 7 808)
7. 🇲🇽 Мексика 652 364 (+ 4 857)
8. 🇿🇦 Жанубий Африка 644 438 (+ 2 007)
9. 🇪🇸 Испания 554 143 (+ 10 764)
10. 🇦🇷 Аргентина 524 198 (+ 11 905)

📎 Манба: Worldometers

👉
Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных
28 328 131 (+ 302 649)
⚡️Выздоровевших 20 342 740 (+ 239 204)
⚡️Погибших 913 919 (+ 5 917)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США 6 588 163 (+ 38 688)
2. 🇮🇳 Индия 4 562 414 (+ 96 551)
3. 🇧🇷 Бразилия 4 239 763 (+ 40 431)
4. 🇷🇺 Россия 1 046 370 (+ 5 363)
5. 🇵🇪 Перу 710 067 (+ 7 291)
6. 🇨🇴 Колумбия 694 664 (+ 7 808)
7. 🇲🇽 Мексика 652 364 (+ 4 857)
8. 🇿🇦 Южная Африка 644 438 (+ 2 007)
9. 🇪🇸 Испания 554 143 (+ 10 764)
10. 🇦🇷 Аргентина 524 198 (+ 11 905)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони 1 596 688 (+ 9 965)
⚡️Соғайганлар 1 297 082 (+ 8 339)
⚡️Вафот этганлар 27
726 (+ 198)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия 1 046 370 (+ 5 363)
2. 🇺🇦 Украина 145 612 (+ 2 582)
3. 🇰🇿 Қозоғистон 106 661 (+ 77)
4. 🇧🇾 Беларусь 73 591 (+ 189)
5. 🇺🇿 Ўзбекистон 45 927 (+ 767)
6. 🇦🇲 Арманистон 45 326 (+ 174)
7. 🇰🇬 Қирғизистон 44 684 (+ 71)
8. 🇲🇩 Молдова 41 704 (+ 560)
9. 🇦🇿 Озарбайжон 37 874 (+ 142)
10. 🇹🇯 Тожикистон 8 939 (+ 40)

📎 Манба: Worldometers

👉
Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных 1 596 688 (+ 9 965)
⚡️Выздоровевших
1 297 082 (+ 8 339)
⚡️Погибших 27 726 (+ 198)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия 1 046 370 (+ 5 363)
2. 🇺🇦 Украина 145 612 (+ 2 582)
3. 🇰🇿 Казахстан 106 661 (+ 77)
4. 🇧🇾 Беларусь 73 591 (+ 189)
5. 🇺🇿 Узбекистан 45 927 (+ 767)
6. 🇦🇲 Армения 45 326 (+ 174)
7. 🇰🇬 Кыргызстан 44 684 (+ 71)
8. 🇲🇩 Молдова 41 704 (+ 560)
9. 🇦🇿 Азербайджан 37 874 (+ 142)
10. 🇹🇯 Таджикистан 8 939 (+ 40)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
🌎 ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ:

🇺🇳БМТ коронавирусни "биринчи рақамли глобал хавфсизлик таҳдиди" деб атади. Ташкилот мамлакатларни яқин уч ой ичида ЖССТни Covid-19 вакцинаси учун глобал ҳамкорлик дастури бўйича 15 млрд. доллар миқдорида молиялаштиришга чақирмоқда - The Guardian

🦠Лотин Америкасида коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 8 миллиондан ошди - Reuters

🇳🇱2025 йилгача Нидерландияда таълим, фан ва инфратузилма учун 23,6 млрд. АҚШ доллар ажратилади - Reuters

🇫🇷Сўнгги 24 соат ичида Францияда қарийб 10 000 нафар кишида Covid-19 инфекцияси қайд этилди, бу бутун пандемия давридаги энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади - The Guardian

🇮🇳Ҳиндистонда кунлик коронавирус билан касалланганлар сони қарийб 100 000 кишига етди - The Guardian

🇸🇬Singapore Airlines Group пандемиянинг салбий таъсири туфайли 4300 га яқин иш ўрнини қисқартиришини маълум қилди - CNBC

🇺🇸АҚШнинг 20 та штати ойлик даромадни йўқотишда кўмаклашиш дастури доирасида ишсизларга ҳафтасига 300 доллар федерал ёрдам беришни бошлади - CNBC

👉Коротко о главном UZ

————————-

🌎 МИРОВЫЕ НОВОСТИ:

🇺🇳ООН назвала коронавирус "глобальной угрозой безопасности номер один". Организация призвала страны профинансировать 15 млрд. долл. в течение ближайших трех месяцев программу ВОЗ по глобальному сотрудничеству в области вакцины против Covid-19 - The Guardian

🦠В Латинской Америке общее число случаев коронавируса превысило 8 миллионов - Reuters

🇳🇱До 2025г. в Нидерландах выделят $23,6 млрд. долл. США на образование, науку и инфраструктуру - Reuters

🇫🇷За последние 24 часа во Франции зарегистрировано почти 10 000 новых случаев инфицирования Covid-19, что является самым высоким показателем за весь период пандемии - The Guardian

🇮🇳Суточное количество заболеваний коронавирусом в Индии достигло почти 100 тысяч случаев - The Guardian

🇸🇬Singapore Airlines Group сообщила, что сократит около 4300 рабочих мест из-за негативного влияния пандемии - CNBC

🇺🇸20 штатов США начали выдавать 300 долларов в неделю в качестве федеральной помощи безработным в рамках программы помощи при потере заработной платы - CNBC

👉Коротко о главном

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Тошкент вилоятида мактаблар янги ўқув йилига тайёрми?

🎙Нурафшон шаҳрида ана шу масалага бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

🔰Тадбирда, шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали келиб тушаётган савол ва мурожаатларга масъулларнинг изоҳи, реал ҳолат ҳақидаги асосли мулоҳазалари эшитилди.

🎥Бу ҳақда "Ўзбекистон24" телеканалининг истеъдодли журналисти Ирода Бакирова лавҳасида сўз боради.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Бу Франция президенти Макрон - 43 га киради. У ўзидан 24 ёш катта француз тили ўқитувчисига уйланган. Ўгай ўғли 45 га кирган, ўгай қизи 43 га кирди. Ёш масаласида қаршилик йўқ. Аммо оилада энг кенжаси Макрон эканини айтмоқчимиз, холос...

Facebook'дан олинди

Аъзо бўлинг:👇

@parkent_hokimiyati
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан Бюрократик тўсиқлар янада қисқартирилиши ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойиллари жорий қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

📋 Қонун билан жами 6 та қонун ва 3 та кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 6-моддаси маъмурий жавобгарлик тўғрисида қарорлар қабул қилиш борасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари чиқариб ташланмоқда.

Шунингдек, мазкур кодексининг 291-моддасига, транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартибига ўзгартиш киритилмоқда.

❗️Эндиликда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси ёнида бўлмаган ҳайдовчилар транспорт воситаларини бошқарганда уларнинг автотранспорт воситаларини ушлаб туриш тартиби бекор қилинади.

▫️ Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot