Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#расмий

Тайинлов

⚡️ Бекмирзаев Мурод Миргарофович – Тошкент вилоят ҳокимлиги тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи бош мутахассиси этиб тайинланди.

💼
М. Бекмирзаев 1987 йилда Тошкент вилояти Паркент туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2011 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.

📌Лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Паркент_тумани
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқда Паркент тумани “Истиқбол” МФЙ “Боғишамол” кўчасида янги қурилган уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан йўллар асфальт қилинмагани, кўчаларда ёриткичлар, канализация, болалар майдончаси, боғча ва мактаб йўқлиги юзасидан мурожаати ижтимоий тармоққа жойланди.

Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ушбу мурожат юзасидан туман ҳокими Шохрух Шоаҳмедов бошчилигида туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда туман идора ва ташкилот ҳодимлари билан биргаликда ҳудудни ўрганиш ишлари олиб борилди .

Ўрганиш жараёнида ушбу ҳудуда қурилган уйлар дастурида канализация қувири кўзда тутилмаганлиги ҳамда бугунги кунда “Истиқбол” маҳалласида жами 14 та мактабгача таълим муасассаси ҳамда 2 та умумий ўрта таълим мактаби, 1 та касб хунар мактаби, 2 та спорт майдончаси мавжуд эканлиги аниқланди.

“Истиқбол” маҳалласи “Боғишамол” кўчаси аҳоли билан суҳбат чоғида мавжуд муаммолар ўрганилди. Туман ҳокимлиги ҳамда маҳалла аҳолиси билан биргаликда ҳашар йўли билан канализация қувирини ўтказиш келишиб олинди.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
#расмий
#тайинлов

⚡️Миргазиева Зуҳра Тўраевна -Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

З. Миргазиева 1978 йилда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2001 йилда Тошкент Давлат Педагогика университетини тамомлаган. Фаолиятини 1996 йил 76-мактабда ўқитувчи вазифасидан бошлаган.

2009 йилдан 2020 йилга қадар Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимлигида турли масъул лавозимларда ишлаган.

Айни лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#расмий

Тайинлов

⚡️Абдухамидов Ёрқинбек Хусниддин ўғли – Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

💼Ёрқинбек Абдухамидов 1993 йилда Паркент туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2015 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

📌Лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти Паркент туман Молия бўлими мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
#расмий

Тайинлов

⚡️Иноятова Маъруба Номозовна – Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

💼Иноятова Маъруба 1974 йилда Паркент туманида туғилган. Маълумоти – олий. 1999 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика унверситетини тамомлаган.

📌Лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти Паркент тумани халқ таълими бўлими таълим мактаблари методисти лавозимида ишлаб келаётган эди.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
#тайинлов
#расмий

⚡️⚡️⚡️Бобоқулов Рустам Суванқулович 2022 йил 1 апрелдан Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Р. Бобоқулов 1980 йилда туғилган. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган.

Мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Талабалар спорти Ассоциациясининг Тошкент вилояти минтақавий бўлими раиси ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Расмий_муносабат

⚡️⚡️⚡️ Ижтимоий тармоқлар орқали берилган “Паркентда ўқитувчи ва ўқувчилар ҳокимлик Telegram-каналларига обуна бўлишга мажбурланмоқда” деб номланган хабарлар юзасидан расмий муносабат

Паркент тумани ҳокимлигининг @parkent_hokimiyati ҳамда “Паркент тонги” туман ижтимоий-сиёсий газетасининг @parkent_tongi телеграм каналларига ва туман ҳокимининг фейсбук саҳифасига туманимиз аҳолиси, давлат ҳамда жамоат ташкилотлари ходимларига аъзо бўлиш тавсия қилиб келинмоқда.

Мазкур ҳолатга мажбурий тарзда обуна қилинмоқда, деган қараш билан ижтимоий тармоқларда бонг уришни омма эътиборини чалғитиш, деб ҳисоблаймиз ва ушбу каналларимизга тавсия қилишни салбий жиҳатини холис назар билан ифодалаб бўлмайди.

Кези келганда шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур телеграм каналлар орқали туманимиз ва мамлакатимиз ҳаётидаги энг муҳим янгиликлар, энг ишончли ахборотлар, қизиқарли ва фойдали маълумотлар биринчи манба сифатида кенг ёритиб борилмоқда.

Асосийси, туманимиз ҳаётида рўй бераётган муҳим воқеалар, ўтказилиши режалаштирилган қабуллар, зарур ахборотларни мазкур телеграм каналларида кузатиб бориш текин ва аҳолига тўғри, ишончли янгиликларни етказишда қулай имконият ҳисобланади.

Каналларимизга обуна бўлинг
👇👇👇
@parkent_hokimiyati
👇👇👇
@parkent_tongi
#расмий_муносабат

⚡️Ижтимоий тармоқлар орқали берилган “Паркентда ўқитувчи ва ўқувчилар ҳокимлик Telegram-каналларига обуна бўлишга мажбурланмоқда” деб номланган хабарлар юзасидан расмий муносабат

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#расмий

Тайинлов

⚡️Роҳатали Тожибоев Маъмурович Паркент тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

Роҳатали Тожибоев 1978 йилда Паркент туманида туғилган. У 2002 йилда Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия институтини тамомлаган.

📌Лавозимга тайинлангунга қадар, Паркент тумани 10-умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимида эди.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
#Паркент_тумани
#Расмий_муносабат

⚡️Ижтимоий тармоқда Паркент тумани “Бешкапа” маҳалласи 2021 йилда “Обод қишлоқ” дастурига тушган бўлса-да белгиланган ишлар охирига етказилмагани, кўчалар асфальт қилинмагани танқид остига олинган.

✔️Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

📌Паркент тумани “Бешкапа” маҳалласи 2021 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилмаган. Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига асосан 2021 йил дастурига Паркент туманидаги “Сурхи” ҳамда “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинлари киритилган.

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 майдаги ПҚ-5118-сонли қарорига асосан, "Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредит маблағлари" ҳисобидан Тошкент вилоятидаги автомобил йўлларни қуриш ва таьмирлаш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг Манзилли рўйхатига киритилиб, Паркент тумани Бешкаппа МФЙ Тановор кўчасининг 500 метр қисми жорий йилда асфалтлаштирилган.

Мутасаддиларнинг эътиборсизлиги сабабидан ҳалигача бу ишлар ижобий амалга оширилмаган....деган жумлаларга ўрин ҳам ҳожат ҳам йўқ. Сабаби тумандаги барча лоийҳалар туман ҳокими ҳамда мутасадди раҳбарлар назорати остига олинган.

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
#Паркент_тумани
#расмий

Тайинлов

⚡️Мамуров Ботиржон Фозилжонович – Тошкент вилояти Паркент туман ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари этиб тайинланди.

💼Мамуров Ботиржон 1989 йилда Паркент туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2012 йилда Тошкент Давлат Аграр университетини тамомлаган.

📌Лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти Паркент туман ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи етакчи мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
#расмий
#онлайн

⚡️⚡️⚡️Айни пайтда Халқ депутатлари
Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги 56-сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессия кун тартибига кўра:

Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида Паркент тумани ҳоким ёрдамчилари ишини мувофиқлаштириш ва уларга амалий кўмак кўрсатиш юзасидан туман сектор раҳбарларининг ҳисоботи;

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2022 йил 17 май “Тошкент вилоятининг 2023-йил ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури тўғрисида” VI-52-82-10-0-K/22-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

Тошкент вилоятида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилишига рухсат бериш ҳамда цемент бетон қопламали ички йўллар учун ажратилган маблағларни ҳудудлар кесимида тақсимланиши бўйича манзилли рўйхатни тасдиқлаш;

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент вилояти бўлими қошидаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағлар ва уларни сарфлаш;

Аҳолининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва аҳолига бўлиб берилган ерлардан самарали фойдаланиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинади.

📌Жараёнларни ижтимоий тармоқдаги қуйидаги ҳавола орқали жонли кузатиб боришингиз мумкин:⬇️
https://fb.watch/enlGb2tGnF/

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#расмий
#онлайн

⚡️Айни пайтда Халқ депутатлари
Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги 56-сессияси бўлиб ўтмоқда.

📌
Сессия ишини ижтимоий тармоқдаги қуйидаги ҳавола орқали жонли кузатиб боришингиз мумкин:⬇️

https://fb.watch/enmuv-d4Ox/?fs=e&s=cl

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#расмий
#тайинлов

⚡️⚡️⚡️Акбаров Улуғбек Аюбханович – Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари лавозимига тайинланди.

🔹 У. Акбаров 1977 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2006 йил Москва Давлат университетини тамомлаган.

🔹Лавозимга тайинлангунга қадар, Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Паркент_тумани
#Расмий_муносабат

⚡️Ижтимоий тармоқда "Паркент тумани Заркент қишлоғида халқ, қишлоқдаги йўлларнинг ахволидан этироз билдирмоқда" сарлавхаси остида видео тарқалди.

✔️Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео 2022 йилнинг январ ойида олинган. Жорий йилда Паркент тумани Заркент қишлоғи Истиқлол МФЙ ҳудудида 5,2 км йўллар (Гулистон кучаси- -2,0 км., Мехнатобод кучаси – 1,5 км., Обод кучаси – 0,5 км., Сой сохили кучаси – 0,4 км., Истиклол кучаси – 0,5 км., Шахристон кучаси – 0,3 км,.. в.х.) шағаллаштирилиб, 14,4 км йўлларда (Гулистон кучаси- -2,602 км., Мехнатобод кучаси – 1,65 км., Обод кучаси – 1,053 км., Сой сохили кучаси – 1,085 км., Истиклол кучаси – 1,781 км., Шахристон кучаси – 2,362 км., Механизатор кучаси – 1,4 км., А.Дониш кучаси – 0,581 км., Хамкор кучаси – 0,331 км., 8-март кучаси – 0,563 км., А.Рудакий кучаси – 1,791 км., ҳамда Богбон кучаси – 0,475 км.)асфальтлаштириш ишлари олиб борилди. Шунингдек Т.Ризаев МФЙ ҳудудидаги 4 та яроқсиз холдаги электр таянч устунлари алмаштирилди, ҳамда 250 метр осилган электр симлари соз холатга келтирилганини маълум қиламиз.

✍️Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
#Паркент_тумани
#Расмий_муносабат

⚡️Ижтимоий тармоқдаПаркент туманининг Сўқоқ ва Заркент қишлоқларини боғловчи асосий йўлнинг асфальт қилинмагани танқид остига олинган.

✔️Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

📌Паркент туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансидаги республика ахамиятидаги 4Р254 "Паркент ш. - Заркент к. - Сукок к." автомобиль йўлининг 10-14 кмлар оралиғида туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан август ойида 24 дона темир-бетон латоклар ўрнатилиб, қопламани таъмирлаш бўйича 885 м2 қисмига асфальт бетон қоришмаси ётқазилганини маълум қиламиз.

Тумандаги барча лоийҳалар туман ҳокими ҳамда мутасадди раҳбарлар назорати остига олинган.

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
#Паркент_тумани
#Расмий_муносабат

📌Ижтимоий тармоқларда "Мактабга жар ёқалаб қатнайдиган болалар" сарлавҳаси остида Паркент тумани Чанги қишлоғи “Нуробод” маҳалласи Обишер кўчасида олинган расмлар кенг тарқалди ва кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.

📌Паркент туман ҳокимлиги шуни маълум қиладики, Чанги қишлоғи “Нуробод” МФЙ Обишер кўчасида 14 та хонадон мавжуд. Кўча 2018 йилда ташкил этилган. Ўқувчилар қийинчилик билан юраётган йўл маҳаллий аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган, аммо 2022 йил баҳор фаслидаги давомий ёғингарчиликлар сабабли йўлнинг катта қисмига жиддий зарар етган.

📌Бу кўчадан 8 нафар мактаб ўқувчиси Ҳисорак қишлоғида жойлашган 29-умумтаълим мактабига қатнашади. Ушбу мактабга бориш учун муҳокамаларга сабаб бўлган расмларда кўрсатилган йўлдан ташқари қўшимча хавфсиз йўл ҳам мавжуд. Обишер кўчаси билан мактаб орасидаги масофа 1.3 км ташкил этади.

📌Туман ҳокимлиги мутасадддилари ушбу йўл ички йўллар балансига кирмаганлиги сабабли лойиҳа-смета асосида ички йўллар балансига киритилишини ҳамда қурилиш ишларида малакали мутахассислар жалб қилинишини, шунчаки шағал ташлаш орқали муаммога узил-кесил ечим топиб бўлмаслиги, ёмғирли мавсумларда бундай ҳолатлар яна такрорланиши мумкинлигини маълум қилади.

📌Қишлоқдаги бу вазият туман ҳокимлигининг тўлиқ назоратига олинган ва қурилиш ишлари учун лойиҳалаштириш ишлари бошланган. 2022 йил сўнгига қадар бу масалага ижобий ечим топилади.

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
#Расмий

ZOYIR MIRZAYEVNING MIGRANTLAR BILAN ONLAYN MULOQOTI BO‘LIB O‘TADI

📣 Birozdan so‘ng Nurafshon shahrida Toshkent viloyati hokimi Zoyir Mirzayev migrantlar bilan onlayn muloqot o‘tkazadi.

✔️ Asosiy maqsad xorijda mehnat qilayotgan fuqarolarni yurtga qaytarish va ularni munosib daromad manbaiga ega qilishdir.

❗️Muloqotda Toshkent viloyati shahar va tumanlarining hokimlari, korxona, tashkilot va boshqarma boshliqlari ishtirok etadi.

🎙 Onlayn muloqot Toshkent viloyati hokimligi va “Yoshlar kundaligi” media loyihasi resurlarida jonli efirda namoyish qilinadi.

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий
#билдириш

Ҳарбий бўлишни ният қилган ёшларни мулоқотга таклиф қиламан!

Ҳурматли ёшлар! Сизнинг ҳарбий хизматчи бўлиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафида хизмат қилиш ниятингизга кимлар ёки қандай омиллар тўсиқ бўлмоқда? Баъзида ҳарбий хизматга боришнинг қинғир йўллари, усуллари ҳақида гаплар қулоққа чалиняпти. Шу масала ҳақида сизнинг дангал фикрингиз, аниқ таклифларингизни кутаман.

Мен Ватанимиз ҳимоячиси бўлишни ният қилган мард ва жасур йигитлар билан очиқ мулоқотга тайёрман. Ҳурматли ота-оналар, сиз фарзандингизни армияга юборишда қандай тўсиққа дуч келдингиз? Келинг, шу ҳақида очиқчасига гаплашамиз.

Бугун бўлиб ўтган ҳарбий-маъмурий сектор йиғилишида мазкур масалага оид дастлабки, хулоса ва фикрлар, шунингдек,  мутасаддиларнинг изоҳларини эшитдим. Асосий ишларимиз ҳали олдинда. Жорий йил 17 февраль куни шу масала бўйича ота-оналар ҳамда ёшлар билан учрашиш, мулоқот қилишни режалаштирдим.

Ҳарбий бўлишни орзу қилган, ноаниқ сабабларга кўра армияга боролмаётган Тошкент вилояти ёшларини, ота-оналарни бу учрашувга таклиф қиламан.  Мулоқот 17 февраль куни 10:00 да Нурафшон шаҳридаги "Нурафшон бизнес сити" дирекцияси биносида бошланади.

Мулоқотда қатнашинг, фикр ва таклифларингизни билдиринг.

Зойир Мирзаев,
Тошкент вилояти ҳокими


Рўйхатдан ўтиш учун телефонлар:
71 232 80 49
99 766 79 09
99 306 30 10

📱
Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube | 📱 Facebook  | Telegram
#Расмий_хабар
#Тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ "Наврўз сайли"нинг энг ҳайратланарли томошаларини ўтказиб юборманг!


Туманимиздаги "Ёшлар боғи"да 26 март куни "Наврўз сайли"ни ўтказиш белгиланди.

Сизни сайлда ҳайратланарли байрам дастурлари кутмоқда.

🌟 Кўк сомса ҳамда миллий таомлар фестивали эса 18:00 да бошланади.

Ифторлик вақтида ҳалим ва сумалак тарқатилади.

🎼 Шунингдек, кеч соат 19:00 да машҳур эстрада хонандалари иштирокидаги гала концерт бошланади!

📍"Наврўз сайли"га албатта келинг, таниқли эстрада юлдузларининг концерт дастурларини томоша қилиб байрамона кайфиятда бўлинг!

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram 🌐Website