Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Taqdimot

MIGRANTLAR BILAN ISHLASH BOʻYICHA VILOYAT HOKIMINING VIRTUAL OFISI ISH BOSHLASHI KUTILMOQDA

🌐
BATAFSIL

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Қайси тоифадаги талабаларга контракт пули тўлаб берилади?

Ҳар бир ота-она фарзанди олий маълумотли бўлишини истайди. Аммо уни ўқитиш учун имкон бўлмаса, айниқса, бир оиладан 3 нафар фарзанд шартнома асосида ўқиётган бўлса-чи?

📍 https://uza.uz/posts/518360

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Тelegram  | Facebook | Instagram | You Tubе
Жойларда ишлар тўғри йўлга қўйилгани боис 25 та туман ва шаҳарда саноат ҳажми 10 фоиздан кўпайган.

Бўзатов, Кегейли, Қўнғирот, Хўжайли, Андижон, Олот, Шофиркон, Ғаллаорол, Китоб, Нишон, Конимех, Чортоқ, Оқдарё, Булунғур, Иштихон, Пахтачи, Олтинсой, Бандихон, Бойсун, Қизириқ, Паркент, Бувайда, Учкўприк туманлари, Каттақўрғон ва Нурафшон шаҳарларида саноат юқори суръатда ўсган.

Жумладан, тўқимачилик корхоналарини кўпайтириш орқали, саноат кўрсаткичини Бандихон 45 фоизга, Қизириқ 18 фоиз, Олот ва Бувайда 15 фоиздан, Кегейли 14 фоиз, Оқдарё ва Бойсун 13 фоиздан, Андижон тумани 10 фоизга оширган.

Facebook|Instagram|Twitter
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича янги имконият ва захираларни аниқлаш учун ҳудудларга ишчи гуруҳлари борди.

Мисол учун, Тошлоқда йил якунигача қўшимча 1 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконияти аниқланди.

Жумладан, ишлаб чиқаришни камайтирган 23 та саноат корхонасида қувватларни тиклаш ҳисобига 900 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича барча ҳисоб-китоблар бор. Тумандаги 22 та янги лойиҳани ишга туширишни тезлаштириш эвазига қўшимча 50 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкони бор.

Яна бир имконият – туманларда саноат кооперациясини кенгайтириб, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш.

Масалан, “Олмалиқ” комбинати маҳаллий саноат корхоналари билан кооперацияни йўлга қўйиб, полимер, қуйма эҳтиёт қисмлар, кимёвий реагент каби 1 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Худди шундай имкониятлар Андижон, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Хоразмда ҳам мавжуд.

Лекин бу борада вилоят ҳокимларининг маҳаллийлаштириш бўйича ёрдамчилари иши мутлақо сезилмаяпти. Уларда на таклиф, на ташаббус бор”, - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда ҳудудлардаги саноат корхоналари, аввало, энергия ресурслари таъминоти билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратиш муҳимлиги айтиб ўтилди.

Шу муносабат билан Бош вазир бошчилигидаги комиссияга бир ой давомида барча ҳудудларга бориб:

- қўшимча ишлаб чиқаришни ҳисобга олган ҳолда, ойма-ой ҳудудларнинг энергия балансини ишлаб чиқиш;

- жорий йилда ишга тушадиган лойиҳаларни бирма-бир хатловдан ўтказиб, уларга зарур энергия ресурслари ажратишни назарда тутиш топширилди.

Энергетика вазирлигига жойларда саноат корхоналарини олдиндан хабардор қилмасдан электр таъминотидан узиш амалиётига қатъий чек қўйишга топшириқ берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
⚡️⚡️⚡️

Президент Паркент тумани ва Нурафшон шаҳри саноатини эътироф этди

Шавкат Мирзиёев
раислигида саноат корхоналари барқарор ишлаши учун тармоқ ва ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Давлат раҳбари ишлар тўғри йўлга қўйилгани боис 25 та туман-шаҳар қаторида Паркент тумани ва Нурафшон шаҳрида саноат юқори суръатда ўсганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Yoshlar kundaligi
Паркент тонги 33-34-сонлар.pdf
4.2 MB
👆📰👆📰      
Газетани электрон шаклда ўқиш учун ушбу ҳаволани босинг!      
        
"Паркент тонги" газетасининг 2023 ЙИЛ 31 АВГУСТ 33-34 СОНИДА ўқинг:
   
👉 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ
МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 32 ЙИЛЛИК БАЙРАМИ
МУНОСАБАТИ БИЛАН ПАРКЕНТ ТУМАН ҲОКИМИ
ШОҲРУХ ШОАҲМЕДОВНИНГ ТАБРИГИ

👉 БУЮК ВА БЕБАҲО НЕЪМАТ

👉 “ПРЕЗИДЕНТИМИЗ МЕНИНГ
ЁШИМДАН ҲАМ КЎПРОҚ
УМР КЎРСИН!”
          
Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарлар, саломатлик маслаҳатлари ва Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла ШЕР ижодидан шеърларни ўқийсиз!
 
Мароқли мутолаа тилаймиз!
        
Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagrama
Кумушкон тарихига оид ноёб идишлар топилди

Ўрганишларга кўра, қабр ва ундаги топилмалар II-VI асрларга тегишли бўлиши мумкин.

Батафсил 👉 https://yuz.uz/a/oz/86226

Batafsil 👉 https://yuz.uz/a/uz/86226

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#bildirish

Yurtimiz aholisi va xorijiy mehmonlar diqqatiga!

Joriy yilning 15-16-sentyabr kunlari Parkent tumanida xalqaro “UZUM SAYLI” va “VINOCHILIK FESTIVALI” boʻlib oʻtadi.

Ushbu tadbir doirasida ilmiy konferensiyalar, uzum va qishloq xoʻjaligi mahsulotlari yarmarkalari, gostronomik koʻchalar, vino mahsulotlari koʻrgazmalari tashkil etiladi. Shuningdek, shou dasturlar hamda mashhur estarada xonandalari ishtirokidagi gala konsert ham oʻrin olgan.

Uzum saylining asosiy maydoniga kirish bepul.

Murojaat uchun tel.: +99895 199 12 20

Barcha mehmonlarni “Uzum sayli” da kutib qolamiz!

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Сессиядаги 2 та муҳим масала

Бугун Халқ депутатлари туман Кенгашининг 6-чақириқ етмиш еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари Паркент туман Кенгаши раиси Шоҳрух Шоаҳмедов бошқарган сессияда депутатлар, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Сессияда 2 та муҳим масала кўриб чиқилди.

Жумладан, “Боғбон” ва “Қайилма” маҳаллаларида истиқомат қилувчи аҳолининг оқова сувлари чиқариш тизимини қуриш лойиҳаларни ичимлик сув иншооти ҳамда ичимлик сув тармоқлари қурилиши лойиҳаларига алмаштириш муҳокамаси тўғрисидаги муҳим масала муҳокама қилинди.

Шунингдек, депутатларимизга туманда маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизмати фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркор томонидан жорий йилнинг 8 ойи давомида олиб борилган ишлар натижадорлиги тўғрисида ахборот берилди.

Сессия якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI