Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.14K subscribers
21.5K photos
3.04K videos
126 files
10.3K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бош бошқарма бошлиғи Даврон Камбаров иштирокида брифинг.

Мамлакатимизда жорий этилган ҳозирги вазиятда республика ФВВ барча куч ва техникалари сафарбар этилгани ҳамда олиб борилаётган ишлар тўғрисида
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from Toshkent viloyati Moliya bosh boshqarmasi | Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси
#кун_қаҳрамонлари

UZ: Фидойи шифокорларимиз саъй-ҳаракати туфайли юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларимизнинг дастлабки 7 нафари бутунлай соғайиб, Республика вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан чиқаётган жараёнидан фоторепортаж.

Улар шифохонадан чиқарилиб, реабилитация марказига ўтказилган.

Бизнинг қаҳрамонларимиз!

@toshkentviloyatmoliya
@koronavirusinfouz
@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#sinovdavri #bizyengamiz #birgalikdakurashamiz
Илк карантин ҳудудидан махсус репортаж: объект 4 кунда фойдаланишга топширилди

👉Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Times.uz
UZ: Дилшод Раҳимов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи: 

«Карантин эълон қилинган шу кунларда прокуратура, департамент ва солиқ идоралари ходимлари барча деҳқон бозорлари, озиқ-овқат дўконлари, дорихоналар, улгуржи савдо базалари ва товар хомашё биржаларида нархларнинг асоссиз ошишини назорат қилиб бормоқда. 

Ҳозиргача 23 мингдан ортиқ тадбиркордан нархларни оширмасликка оид кафолат хати олинди. 

Саховатпеша тадбиркорларимиз томонидан 19 тонна картошка, 14 тонна пиёз, 11 тонна сабзи, 1 тонна карам, 4,5 тонна гуруч, 19 тонна ун, 1,5 тонна шакар, 1,5 тонна туз, 5 тонна пахта ёғи, 15 минг донадан ортиқ қолипли нон, қарийб 600 минг дона тиббиёт ниқоби, салкам 8000 дона тиббиёт қўлқопи, 3,5 минг донадан кўп антисептик воситалар, 37,5 минг дона совун ва қарийб 14 тонна исириқ аҳолига беғараз тарқатилганининг ўзи ҳам ҳамжиҳатлигимиз намунасидир. 

Бу эзгу, хайрли ишлар барчамизни инсофга чорлайди»

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Кўчаларда ҳаракатланиш мақсадида автотранспорт воситаларига махсус рухсатномани олиш учун марказга ташриф буюришдан олдин, марказга қўнғироқ қилиб, маълумотлар оператор томонидан тўлдирилиши лозим.

Махсус Рухсатнома олиш учун Тошкент шаҳри, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасида ДХМлар телефон рақамлари рўйхати: ⬇️

◽️ Тошкент шаҳри

1. Бектемир тумани (71) 231-84-56
2. Мирзо Улуғбек тумани (71) 262-04-70
3. Миробод тумани (71) 233-13-47
4. Олмазор тумани (71) 231-71-36
5. Сергели тумани (71) 230-08-84
6. Учтепа тумани (71) 217-47-82
7. Чилонзор тумани (71) 203-60-16
8. Шайхонтоҳур тумани (71) 231-12-75
9. Юнусобод тумани (71) 235-41-42
10. Яккасарой тумани (71) 231-88-12
11. Яшнобод тумани (71) 231-19-34

◽️ Тошкент вилояти
12. Нурафшон шаҳри (70) 762-63-47

◽️ Андижон вилояти
13. Андижон шаҳри (74) 223-03-03, (74) 223-00-30

◽️ Бухоро вилояти
14. Бухоро шаҳри (65) 223-21-45

◽️ Навоий вилояти
15. Навоий шаҳри (79) 210-11-48

◽️ Наманган вилояти
16. Наманган шаҳри (69) 227-00-32, (69) 227-00-31

◽️ Жиззах вилояти
17. Жиззах шаҳри (72) 226-33-23, (72) 226-33-22

◽️ Сирдарё вилояти
18. Гулистон шаҳри (67) 225 83 41, (67) 225 28 22

◽️ Самарқанд вилояти
19. Самарқанд шаҳри (66) 237-70-39

◽️ Фарғона вилояти
20. Фарғона шаҳри (73) 241-85-49

◽️ Хоразм вилояти
21. Урган шаҳри (62) 224-75-62, (62) 224-73-47

◽️ Қорақалпоғистон Республикаси
22. Нукус шаҳри (61) 222-70-35, (61) 222-70-96

◽️ Қашқадарё вилояти
23. Қарши шаҳри (91) 4730030, (91) 6357201,

◽️ Сурхондарё вилояти
24. Термиз шаҳри (76) 225-19-08

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
❗️#Эълон

❗️ Махсус рухсатномани олиш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?

⚡️Ҳозирча рухсатномани олиш учун:

-фуқаролик паспорти;

-автомототранспорт техник паспорти;

-Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситалари учун – тегишли туман ҳокимлигининг хати;

- тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома;

-лицензияланадиган фаолият турлари бўйича лицензия;

-рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат;

-ходимнинг меҳнат дафтарчаси ёки лавозимга тайинланганлиги тўғрисида буйруқ.

Ҳурматли фуқаролар!

Ҳозирда карантин эълон қилинганлигига қарамасдан, Давлат хизматлари марказларига жуда кўп фуқаролар келаётганлигини инобатга олган ҳолда, Марказлар фақат Сизларнинг ҳужжатларингизни қабул қилиш билан чекланади. Шу сабабли тўғри тушунган ҳолда, ҳужжатларингизни Давлат хизматлари марказлари ходимларига топшириб кетишингиз сўралади.

РУХСАТНОМА фақат, "Давлат белгиси" ДИЧБ томонидан белгиланган тартибда рухсатномалар бланклари тайёрланганидан сўнггина, белгиланган тартиб бўйича берилади. Давлат хизматлари марказлари ходимлари Сизларни телефон орқали хабардор қиладилар.

Буларнинг барчаси карантин даврида Марказларимизда фуқаролар йиғилишининг олдини олиш ва тавсия этилаётган масофани сақлаш мақсадида талаб этилмоқда.

Тушунганингиз учун миннатдормиз! Саломат бўлинг!

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Минг_оилага_минг_туҳфа

Тошкент вилоятида "Минг оилага - минг туҳфа" акцияси ўтказилмоқда. Ушбу акция ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш йўлида муҳим омил бўлмоқда.

Тошкент туманилик М. Латипованинг хонадонига туҳфа этилган сигир оиланинг тўрт нафар ўғил-қизига бир олам қувонч бағишлади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Минг_оилага_минг_туҳфа

Тошкент вилоятида "Минг оилага - минг туҳфа" ижтимоий акцияси ўтказилмоқда.

13 йиллик бахтли ҳаётдан сўнг турмуш ўртоғидан ажралган бекободлик Ҳ. Латипова ҳукуматнинг ғамхўрлигини яна бир бор ҳис этди: оилага сигир ва бузоқ туҳфа қилинди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Минг_оилага_минг_туҳфа

Тошкент вилоятида "Минг оилага - минг туҳфа" акцияси ўтказилмоқда. Акция доирасида Тошкент вилоятидаги эҳтиёжманд, оғир ижтимоий шароитдаги оилаларга қорамоллар тақдим этилмоқда, уларнинг бандлиги таъминланмоқда.

Бундан ташқари оилаларга масъуллар томонидан сут реализацияси ва ем-хашак борасида ҳам кўмаклашилмоқда.

Ўтказилаётган акция натижасида Тошкент вилоятидаги оилавий тадбиркорлар сафи яна 1000 тага ортади, десак муболаға бўлмайди.
Forwarded from Komil Allamjonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вирус тарқалишидаги занжирни тўхтатиш учун барча уйда қолиши керак! Йиғинлар ва мулоқотни тақиқлаш керак.

Ана шунда ҳам, 5-10 кун давомида касалланганлар статистикаси сони ортиб бориши мумкин. Аммо улар уйда қолгани учун жуда камчиликка юқтира олишади. Энг юқори туқтага чиқиб секин пасаяди. Улар худди кўпикдек йиғиб олинади, кейин эса карантин зонага ажратилиб, касалланганлар шифохонага жойлаштирилади.

Бўм-бўш кўчалар ва транспортлар дезинфекция қилинади, маълум муддат ўтгач у ердаги бор вируслар ҳам ўлади. Самолётлар учмайди, чегаралар ва вилоятлар ёпилади. Шаҳар бўйлаб касалликка чалинганлар йиғиб чиқилади. Ва шу тариқа шаҳар тозаланади.

Бунинг учун 1 ой етиши мумкин. Ҳукумат барчасини режа асосида тўғри олиб боряпти, деб ҳисоблайман. Фақат одамлар буни тўғри тушунишлари керак. Барча давлатлар деярли шундай қилмоқда. Иккинчи босқичда тозаланган давлатлар ўртасида авиаалоқалар қайта тикланади. Ва бўлди. Схема шунақа менинг тушунчамда.

#vahimasizkarantin #sinovdavri #bizyengamiz

@allamjonov_ki
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда бир қатор брифинглар ўтказилиши режалаштирилган.

Хусусан:

Соат 12:00да Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси;

Соат 13:30да Ички ишлар вазирлиги;

Соат 15:00 Марказий банк;

Соат 16:00да Транспорт вазирлиги;

Соат 17:00да Адлия вазирлиги;

Соат 18:00да Халқ таълими вазирлиги;

Соат 18:30да Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мутасаддилари иштирокида брифинг ўтказилади.


@aoka_uz
Forwarded from Times.uz
Айни вақтгача Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 1 тага ошиб, 145 нафарни ташкил этмоқда.
Ушбу инфекция иккинчи вафот этган марҳум билан мулоқотда бўлган жиянида аниқланди.


@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники