Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг “Ёшлик-1” конини бориб кўрди.
Давлатимиз раҳбарига коннинг салоҳияти, уни ўзлаштириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Мазкур кондан йилига 65 миллион тонна маъдан қазиб олинади. 60 миллион тонна мис-молибден рудасини қайта ишлаш қувватига эга мис бойитиш фабрикаси қурилади.
Ушбу улкан лойиҳа 2024 йилда ишга туширилиши, жами 6 мингта иш ўрни ташкил этилиши режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил месторождение "Ёшлик-1" Алмалыкского горно-металлургического комбината.
Главе государства доложено о потенциале месторождения и проекте по его освоению. На месторождении будут добывать 65 миллионов тонн руды в год. Намечено построить медно-обогатительную фабрику мощностью переработки 60 миллионов тонн медно-молибденовой руды.
Колоссальный проект планируется завершить в 2024 году и создать в общей сложности 6 тысяч рабочих мест.

#Mirziyoyev #tanishuv #OKMK #kon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев амалга оширилаётган лойиҳанинг аҳамиятига алоҳида тўхталди:

"У Тошкент вилоятининг Қурама тоғлари бағридаги бой хомашё захирасига эга бўлган конлар ҳисобидан комбинатнинг узоқ йиллар самарали ва барқарор фаолият кўрсатиши учун кенг имкониятлар яратади.

Ўтган уч йил мобайнида комбинат конларида умумий узунлиги 206 минг метр бўлган 475 та қудуқ бурғуланди. Халқаро миқёсда тан олинган хориждаги лабораторияларда ушбу конлар рудасининг 100 мингдан ортиқ намуналари кимёвий таҳлиллар асосида чуқур ўрганилди.

Ана шундай илмий тадқиқотлар натижасида, халқаро баҳолаш мезонларига кўра, бу ердаги миснинг ялпи захираси – мана шу рақамларга алоҳида эътибор беришингизни сўрайман – 45 миллион тоннани, олтин захираси эса 5 минг тоннадан зиёдни ташкил этиши аниқланди.

Бу рақамлар эса, дунёдаги энг йирик, ноёб олтин ва мис конлари айнан мана шу ҳудудда жойлашган деб айтиш учун, тўла асос бўла олади.

Шунингдек, бу ерда қазиб олинаётган руда таркибида кумуш, молибден, селен, теллур, рений ва бошқа нодир металлар борлиги ҳам аниқланган.

2030 йилга бориб мис маҳсулотларига бўлган эҳтиёж камида 40 фоизга ортиши прогноз қилинмоқда. Ишонч билан айтиш мумкинки, Олмалиқ комбинати ишлаб чиқарадиган маҳсулотларга халқаро талаб узоқ йиллар давомида сақланиб қолади.

Ана шу ҳолатни ҳисобга олиб, 2017 йилда “Ёшлик-1” конлари комплексини ўзлаштириш бўйича амалий ишларни бошлаган эдик.

Ўтган 4 йил мобайнида барча зарур геологик тадқиқотлар ва 83 миллион куб метрдан ортиқ ҳажмдаги қазиш ишлари бажарилди.

Мана энди, дастлабки босқичда қиймати 2 миллиард доллар бўлган янги учинчи мис бойитиш фабрикасини қуришни бошлаяпмиз".

Facebook|Instagram|Twitter
#онлайн

Давлатимиз раҳбари қурилиши бошланаётган янги фабриканинг салоҳияти ҳақида:

"Ушбу корхона 2024 йилга бориб йилига 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш имконини беради. Иккинчи босқичда эса қувватлар 160 миллион тоннага етади ёки бугунги кўрсаткичдан 3 баробарга кўпаяди.

Ана шу икки босқични амалга ошириш туфайли корхона 2028 йилга бориб йилига 400 минг тонна мис, 50 тонна олтин ва 270 тонна кумуш ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Шу тариқа Олмалиқ комбинати тоғ-кон металлургияси соҳасида дунёдаги энг йирик саноат мажмуаларидан бирига айланади.

Пировард натижада комбинат ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар ҳажми 3 мартадан зиёд кўпайиб, унинг қиймати ҳозирги 2,5 миллиард доллардан қарийб 8 миллиард долларга етади.

Лойиҳа доирасида 11 мингта янги юқори технологик иш ўринлари яратилади. Бу эса ёш йигит-қизларимиз учун геолог, муҳандис, технолог, лойиҳачи, дастурчи ва бошқа замонавий касб-ҳунарларни эгаллаш имконини беради.

Бу улуғвор режалар – том маънода инқилобий қадам, десак, тўғри бўлади".

Манба

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Яна антирекорд: бир кунда 879 кишида коронавирус аниқланди

Ўзбекистонда 28 июль куни пандемия бошидан бери антирекорд янглиланди — 879 киши коронавирусга чалинди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони 127 506 нафарга етди.

Шунингдек, кеча кун давомида:

🩺 пневмония билан касалланиш ҳолатлари: 529 киши;

🏥 пневмония билан жами касалланишлар сони: 9252 киши;

🟢 соғайганлар: 573 киши;

жами соғайганлар сони: 121 минг 718 киши;

▪️ вафот этганлар: 6 киши;

⚫️ жами вафот этганлар сони: 859 киши.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Болалар_спорти

🔰Маҳаллада болалар спортини янада ривожлантириш ва болаларнинг таътил вақтини маъзмунли ташкил этиш мақсадида кўп қаватли уйлар ҳовлисида болалар ўйингоҳи ташкил қилинмоқда.

Мазкур хайрли ишни амалга оширишда Красногорск шаҳарчаси "Ойдин" МФЙ даги "Мададкор" ХУЖМШ раҳбари Акром Умарбоев бошчилигидаги усталарнинг хизматлари катта бўлмоқда. Ушбу эзгу иш ташаббускорларига Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси, депутат Мухсиддин Низомиддинов ҳамкорлик қилаётир.

📌 Ҳамкорлик ишлари мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллик тантаналаригача яна бошқа кўп қаватли уйлар ҳамда "Саид-ота" МФЙда ҳам амалга оширилишига келишиб олинди ҳамда бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди.

⚡️Ўз навбатида "Ойдин" маҳалласи аҳолиси "Мададкор" ХУЖМШ раҳбари Акром Умарбоевга бу хайрли ишлари учун ўзларининг миннатдорчилигини билдиради.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Президент тоғ-кон саноати техникасини кўздан кечириб, самосвал ҳайдовчиси билан суҳбатлашди

Президент осмотрел технику для горной промышленности и побеседовал с водителем самосвала

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда “Қизилсойда чўмилган аёл самосуд қилинди”, “Новдак қишлоғидан ўтган оқар сувда дам олувчилар томонидан ташланган ахлатлар атроф-муҳит ва қишлоқ аҳолиси фойдаланаётган ичимлик сувига зарар етказяпти” сарлавҳалари билан видеороликлар тарқалди.
Унга кўра, Паркент тумани, Невич маҳалласида яшовчи 1984 йилда туғилган фуқаро М.М. (аёл) маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи Бошқизилсой сойида чўмилаётган 1987 йилда туғилган фуқаро Д.Г. (аёл)ни ёнига бориб, бу сувдан истеъмол қилишларини айтган ва у билан жанжаллашиб, Д.Г.нинг эгнида бўлган кийимларини зўрлик билан ечиб ташлаган. Уни уриб-тепиб тан жароҳати етказган.
Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда Бошқизилсой ҳудудидан оқиб ўтувчи тоза ичимлик суви дам олувчилар томонидан ифлослантирилаётганлиги хусусида эълон видеоролик қилинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Паркент тумани ҳокимлигида туман ҳокимлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими, туман сув хўжалиги бўлими мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди ҳамда Новдак қишлоғидаги муаммога сабаб бўлаётган ҳудуд ўрганилди.
Айни кунларда Бошқизилсойдаги аҳоли истеъмолидаги сув, деб аталган сойда Новдак ҳамда қўшни Сўқоқ қишлоқлари, Красногорск шаҳарчаси йигитлари ва болалари чўмилаётганликларига, мазкур ҳудудда аҳоли чорва молларининг бемалол сой кечиб юрганлиги ва боқилаётганлигига гувоҳ бўлдик.
Айтиш жоизки, Бошқизилсойдаги "Коинот фазо" хусусий корхонасига қарашли дам олиш уйи дарвозаси ҳамда дам олиш уйи ҳудудига туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан Паркент тумани ҳокими, Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2021 йил 31 майдаги 10-сонли буйруғига асосан "Чўмилиш таъқиқланади" огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилган. Аммо мазкур буйруқ ижроси дам олиш уйи мутасаддилари томонидан бажарилмаган.
Шунингдек, Бошқизилсой ҳудудида ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари дам олувчилар сони ортгандан ортади. Ташриф буюрувчиларнинг эса ушбу қишлоқдаги «Коинот фазо» хусусий корхонасига қарашли дам олиш уйи дарвозасидан ўтишларига имконият яратиб берилаётганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ хулосасига кўра, Паркент тумани ҳокимининг “Паркент тумани ҳудудидаги очиқ ва ёпиқ сув хавзалари, анҳорларда санитария-гигиена қоидалари ҳамда хавфсизликни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши эълон қилинди. Фармойишга кўра эндиликда мазкур ҳудудда тегишли соҳа мутасаддилари томонидан назорат кучайтирилади. "Чўмилиш таъқиқланади" огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилиб, маҳаллий аҳоли ва сайёҳларни Бошқизилсой сойининг чўмилиш хавзасига “Коинот Фазо” МЧЖ ҳудуди орқали киритиш таъқиқланади.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати