Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#семинар
#онлайн

Айни пайтда Нурафшондаги "Ёшлар маркази"да туман-шаҳар ҳокимликлари ҳамда вилоят корхона, ташкилот ва муассасалар ахборот хизматлари раҳбарлари иштирокида семинар-йиғилиш бўлиб ўтмоқда.


⚡️Унда Президентимизнинг 4366-сонли Қарорида белгиланган тартибда ахборот хизмати фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг фаоллигини ошириш, жойларда ахборот сиёсатини юритиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда.

📌Семинарда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Ҳамза Жумаев ва вилоят АОКБ бошлиғи Зарифа Эралиева иштирок этмоқда.

@ohangaronshahar
🍏 Тошкент вилояти мева ва сабзавот экспорти бўйича етакчи ўринларда

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2021 йил январь-февраль ойларида қиймати 86,6 млн долларга тенг бўлган 131,2 минг тонна мева ва сабзавот экспорт қилинган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,0 млн долларга кўп.

Тошкент вилояти 26,1 минг тонна мева ва сабзавот экспорт қилган. Бу республика бўйича етакчи кўрсаткичлардандир.

Ҳудудлар кесимида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми:
🔹Тошкент – 26,1 минг тонна;
🔹Самарқанд – 16,8 минг тонна;
🔹Хоразм – 14,3 минг тонна;
🔹Жиззах – 13,1 минг тонна;
🔹Сурхондарё – 8,6 минг тонна;
🔹Бухоро – 7,5 минг тонна;
🔹Сирдарё – 7,0 минг тонна;
🔹Фарғона – 6,9 минг тонна;
🔹Андижон – 6,7 минг тонна;
🔹Наманган – 6,6 минг тонна;
🔹Қашқадарё – 5,9 минг тонна;
🔹Тошкент шаҳри – 5,9 минг тонна;
🔹Қорақалпоғистон – 4,8 минг тонна;
🔹Навоий – 881,1 тонна.

⬇️ Тошкент вилояти хабарлари
👉
@KunuzToshvil
⚡️⚡️⚡️Бош прокуратура Департаменти томонидан давлат харидлари ва бюджет талон-торожи, порахўрлик, фирибгарлик, мансабдорлик ҳамда хуфиёна иқтисодиёт билан боғлиқ фош этилган бошқа жиноятлар ҳақида биринчилар қаторида хабардор бўлинг.
‼️Каналда‼️
📸тезкор тадбирлардан лавҳалар;
📊таҳлилий материаллар;
📹жиноятлардан ҳимояланиш учун фойдали видеороликлар ва бошқа керакли маълумотлар ҳар куни эълон қилинади.

БАТАФСИЛ👇
https://t.iss.one/Department_uz
Forwarded from Huquqiy axborot
#Тайинлов

Президент қарори (ПҚ–5045-сон, 29.03.2021 й.) билан Абдусамат Абдувахидович Муминов транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, А.Муминов бунга қадар Президент Администрацияси транспорт салоҳияти, божхона маъмуриятчилиги ва логистикани ривожлантириш шўбаси мудири лавозимида фаолият юритган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

3️⃣1️⃣ МАРТ КУНИ СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ҲОДИСАЛАР


📜 1492 йил — Испанияда Алгамбра фармони, яъни қирол арагонлик Фердинанд II ва қиролича кастилиялик Изабелла I нинг яҳудийларни мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисидаги фармони эълон қилинган;

🛳 1770 йил — инглиз сайёҳи Жеймс Кук Янги Зеландияни ўрганиб чиқиб, унинг орол эканлигини аниқлаган ва у ерни тарк этиб, ғарбга Австралияга йўл олган;

1814 йил— Император Александр I бошчилигидаги рус қўшинлари ғалаба билан Франция пойтахтига киришган;

🚫 1856 йил— яҳудийларга Россия флотида хизмат қилиш тақиқланган;

1889 йил —Парижда Эйфел минорасининг тантанали очилиши бўлиб ўтган. Муҳандис Густав Эйфел минора тепасига Франция байроғини осиб қўйган.

🚗 1901 йил — илк Mercedes-Benz автомобили ишлаб чиқарилган;

🤝 1917 йил —АҚШ Даниядан Виржиния оролларини 25 миллион долларга сотиб олган;

8⃣ 1923 йил — Бенито Муссолини Италияда иш кунини 8 соат қилиб чеклаган;

1954 йил — СССРнинг НАТО ташкилотига аъзо сифатида кирмоқчи бўлиб билдирган илтимосномаси рад этилган;

🪙🖼 1955 йил— Совет ҳукумати Дрезден галереясидаги хазиналарни Германия Демократик Республикасига қайтаришга қарор қилган;

💷 1959 йил — ўғрилар Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Уинстон Черчиллнинг уйидан 10 минг фунт стерлингни ўғирлаб кетишган;

🇫🇷 1967 йил — Франциянинг НАТО ҳарбий ташкилотидан чиқиш тўғрисидаги қароридан сўнг ташкилотнинг штаб-квартираси Париждан Брюсселга кўчирилган;

🇺🇸 1968 йил — "қора ҳукумат"нинг Детройт конференцияси АҚШнинг жанубий штатларида Янги Африка Республикасини яратиш мақсадини эълон қилган;

🇺🇿 1990 йил— Тошкентда XII чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг биринчи сессияси тугаган;

📌 1991 йил — Варшава шартномаси мамлакатларининг навбатдан ташқари йиғилишида ташкилотнинг ҳарбий тузилмаларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган;

🇦🇱🗳 1991 йил — Албанияда биринчи марта кўп партияли сайловлар бўлиб ўтган;

🇬🇪 1991 йил — Грузиядаги референдумда аҳолининг 90% мустақиллик учун овоз берган;

🇺🇳🇱🇾🚫 1992 йил — БМТ Ливиянинг Лоcкерби ҳудудида Панамерика самолётининг портлашидаги икки гумондорни экстрадиция қилишдан бош тортганидан кейин Ливияга қарши санкцияларни жорий этган;

📌 1992 йил — Бошқирдистон Автоном Совет Социалистик Республикаси Россия Федерацияси таркибидаги Бошқирдистон Республикасига айлантирилган;

🇺🇿🇲🇩 1995 йил— Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти И.Каримов Молдова Республикасига ташриф буюрган, икки мамлакат ўртасида дўстона ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланган;

🪐 2005 йил — профессор Майкл Браун бошчилигидаги астрономлар томонидан "Makemake" митти сайёраси кашф этилган.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Хорижда
#Тезкор #Расман
⚡️Туркияда вазият жиддийлашмокда: комендантлик соати яна кайтди

Туркиянинг эпидемиологик вазияти ёмонлашганлиги сабабли, Туркия Республикаси  Президенти Р.Т.Эрдоган томонидан янги чекловлар эълон қилинди. 

🔸 Булар: Ҳафта давомида 5 кун 21:00 дан 05:00 гача тунги комендантлик соати
🔸 Қизил вилоятларда, шу жумладан Истанбул шаҳрида ҳам, шанба ва якшанба кунлари комендантлик соатига амал қилинади.
🔸 Умумий овқатланиш жойлари (кафе, ресторан ва бошқалар) вилоят рангидан қатъи назар, 50 фоиз бандлик билан ишлайди. 
🔸 Уйга етказиб бериш хизмати дам олиш кунлари амалга оширилади.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Венгрия Бош вазири Виктор Орбан мамлакатимизга расмий ташрифини якунлаб, бугун Будапешт шаҳрига учиб кетди.

Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов кузатиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Виктор Орбан Тошкентда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев олий даражада учрашувлар ўтказди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEEO3xwkg3C8h_jAew
#ҳаёлдаги_фикрлар

Яқинда скверда юз берган ҳодиса эътиқод ва аҳлоқ каби нозик масалалар билан ўйнашишга ҳаракат қилиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини яққол кўрсатиб берди.

Кўриниб турибдики, блогер Бозоровнинг инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги каби машҳур шиорлар билан чиқиши жамоатчилик орасида низо ва тўғридан-тўғри тўқнашув юзага келишига сабаб бўлди. Унинг жозибадор ва иғволи баёнотлари ортидан келиб чиққан реакцияни кутилмаган ҳодиса деб бўлмайди. У, ўзини ахмоқ одам эмас деб ҳисоблашини эътиборга оладиган бўлсак, бунинг оқибатларини тушунмаслиги мумкин эмас эди.

Яхшиямки ақлли инсонларимиз кўпроқ экан, унинг иғволарига фақат ўнлаб одам “чув тушди”. Аммо, ижтимоий тармоқлардаги эътирозлар сонига қарайдиган бўлсак, ундан ҳам кўпроғи келиши мумкин эди.

Шу ерда савол туғилади – бунинг ҳаммаси нимага олиб келиши мумкинлигини била туриб, шунча шов-шувни бошлашнинг нима кераги бор эди? Риторик савол. Кўриниб турибдики, бу ерда яққол сиёсий мақсадлар кўзланган.

❗️Натижада нима бўлди? Натижада оддий одамлар олдиндан режалаштирилган ўйиннинг асирларига айланди.

Бир томондан беғубор ёш болалар (ва бу энг дахшатлиси), ҳаммасини шоу, хайп, трендда бўлиш учун имконият сифатида баҳолаган аниме ва корея поп мусиқаси мухлислари. Улардан биронтаси ҳам бунинг барчаси нима билан тугашини тасаввур қилганлиги амри маҳол.

Бошқа томондан, ўзини “қадриятлар ва аҳлоқ қўриқчилари”, қонун ва тартибларни менсимай “самосуд” қилишга ҳақли деб ўйлаган тажовузкор ёшлар.

Ҳаммамиз – оддий фуқаролар, ҳокимият, фуқаролик жамияти вакиллари ва оммавий ахборот воситалари, содир бўлган воқеадан хулоса қилишимиз керак.

Хулосалар оддий.

1️⃣ Кўриниб турибдики, ижро этилган сценарийни такрорлашга ҳали ҳам уринишлар бўлади. Aфсуски, жамиятни парчалашга қодир бўлган мавзулар етарли. Aммо биз яна бу иғволарга бериламизми, фақат ўзимизга боғлиқ бўлади.

Aгар биз ақл-идрокни бир четда қолдириб, ҳиссиётларга берилишда давом этсак, унда, албатта, оқибатлар сквердаги воқеа натижаларидан кўра ачинарлироқ бўлади.

2️⃣ Барча айбдорларни – иғвогарлардан тортиб безориларгача жазолаш бир хил даражада муҳимдир. Ҳокимият ҳар кимга у ёки бошқасига тоқат қилмаслигини кўрсатиши керак. Қандай шиорлар ортига яширинганларидан қатъи назар, ҳар ким учун жазо ва жавобгарлик муқаррар. Қонунни бузса – ҳеч қандай баҳона бўлиши мумкин эмас.

3️⃣ Фуқаролик жамияти, ОАВ ва блогерлар ҳам ҳар бир сўзларини ўлчаган ҳолда ўйлаб ҳаракат қилишлари зарур. Машҳурлик ва шов-шув ортидан қувиш чоғида ўз ҳаракатларининг оқибатлари ҳақида унутмаслик керак.

Бугун бир оддий ҳақиқат доим унутилмоқда – эркинлик, бошқаларнинг эркинлиги бошланган жойда тугайди.

4️⃣ Халқаро ташкилотлар ва Ғарб давлатлари Ўзбекистонда ЛГБТни легаллаштиришга очиқчасига даъват этишда бундан буён ўзбек халқининг маънавий ва анъанавий қадриятларини инобатга олишлари керак. Бир сўз билан айтганда, бировнинг уйига ўз тартиблари билан кириб борилмайди.

👉@nigoh_01
Дунё коронавирус билан овора бўлиб турган бир пайтда Испанияда Ал-Хоразмий, Францияда ибн Сино бюсти яратилди

Дунё коронавирус билан овора бўлиб турган бир пайтда Испанияда Ал-Хоразмий, Францияда ибн Сино бюсти яратилди
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси ўринбосари Наргиза Мусахўжаева пандемия даврида Испанияда Ал-Хоразмий, Францияда ибн Сино бюсти яратилгани ҳақида гапирди.

Бугунги кунда Ўзбекистон Президентининг 5 та ташаббуси бўйича “Рассом устахонасида меҳмонда” лойиҳаси ҳамда "Ўзбекистон манзаралари" акцияси йўлга қўйилди. Бунда ёшлар ва ижодкорлар билан ижодий мулоқот ўрнатилди. Республикамизнинг кўплаб ижодкорлари тоғли ҳудудларда плэнерлар ташкиллаштириб ижодий ҳаракат ва изланиш олиб бормокдалар.

Карантин вақтида ҳам Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг кўплаб рассомлари онлайн тарзда олиб борилган халқаро кўргазмаларда, танловларда иштирок этиб, ўзбек тасвирий ва амалий санъатини дунё миқёсида тарғиб этдилар. Эндиликда жорий 2021 йилнинг август ойида қўшни мамлакатлар билан халқаро пленер ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.

Ўтган йиллар мобайнида 10 та вилоятда ва Тошкент шаҳрида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг 26 та, Наманган вилоятидаги “Адиблар хиёбони”да халқимиз машҳур адибларининг 10 та бюсти ўрнатилди, Сирдарё, Қарши ва Андижон шаҳарларида 3 та, Жиззахда 2 та, пойтахтда эса 12 та монументал ҳайкал ва 2 та меъморий ёдгорлиги ва 3 бюстлари ўрнатилди.

Испанияда Ал-Хоразмий бюсти, Францияда ибн Сино ҳайкали яратилди. Шу билан бирга “Ғалаба” боғида рассом ва ҳайкалтарошлар салмоқли меҳнат қилдилар. Ёдгорлик мажмуасини яратиш бўйича 16 та ҳайкалтарошлик композицияси ва музейини ижодкорлар маҳобатли рангтасвир асарлари билан бойитдилар.

Ҳозирда “2021 йил- Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишланган “Навқирон Ўзбекистон” ёш иқтидорларнинг республика кўргазма-танлови ҳамда Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллини бағишланган “Ранглар жилосида – она ватан” кўрик-танловлари саралаш босқичлари ўтказилмоқда.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Эълон

«Ҳудудгаз Тошкент» огоҳлантиради!

👉Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
⚡️Энди педагогикадан бошқа йўналишда ОТМни тугатганлар ҳам мактабда дарс бериши мумкин

Янги ўқув йилидан бошлаб, нопедагогик мутахассисликда ўқиётган юқори курс талабалари махсус педагогик тайёрлов модулларида ўқиб, сертификат олгач, мактабда дарс бериш ҳуқуқига эга бўлади.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Паркент туманида ёшларни касб-корли қилиб, иш билан таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, бугун «Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор» тамойили асосида «Ёшлар 1+1» дастури доирасида ишсиз ва уюшмаган ёшларни тадбиркорликка ўқитиш бўйича ташкил этилган ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ёшларга сертификатлар топширилди.
Тадбирда туман Савдо-саноат палатаси бошлиғи Акбар Ҳусанбоев, «Микрокредитбанк» туман филиали бошқарувчиси Азиз Хомидов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари Бахтиёр Соатов ва бошқалар иштирок этишди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати