Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
21.3K photos
3.02K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Халқаро_кун

🗓 7 декабрь – Халқаро фуқаро авиацияси куни

📝 1944 йил 7 декабрь куни Чикаго (АҚШ)да 52 давлат иштирокида Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисида конвенция имзоланган.

1996 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 51-сессиясида қабул қилинган резолюциясига кўра, бу сана Халқаро фуқаролик авиацияси куни деб эълон қилинган. Мазкур халқаро ҳужжатга кўра, барча ҳукуматлар, миллий, минтақавий ва халқаро ташкилотларга ушбу санани муносиб тарзда нишонлаш учун тегишли чораларни кўриш тавсия этилади.

➡️ Бундан мақсад фуқаро авиациясининг, глобал тезкор транспорт хизматининг дунё мамлакатлари ижтимоий ва иқтисодий ҳаётидаги ўрни ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилишдан иборат.

♻️ Мазкур санани ҳар беш йилда муайян масалаларга бағишлаш анъанага айланган. 2019–2023 йиллар давомида ушбу сана “Авиациянинг глобал ривожланиши учун инновацияларни жорий этиш” шиори остида ўтмоқда.

☑️ Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) маълумотларига кўра, ҳар йили дунёда ҳаво қатновлари орқали 4 миллиард нафардан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатилади. Авиақатновлар ҳар йили дунё иқтисодиётига 2,7 трлн АҚШ доллари миқдорида даромад келтиради.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Халқаро_кун

10 декабрь – Халқаро инсон ҳуқуқлари куни

📋 1948 йил 10 декабрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 3-сессиясидаги резолюцияга биноан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинган.

➡️ 1950 йили БМТ томонидан ушбу кунни Инсон ҳуқуқлари куни сифатида нишонлаш белгиланди. Декларация инсонларнинг барчасига бирдек тегишли бўлган ҳуқуқларини ўз ичига олган бўлиб, шу кунгача дунёнинг 500 дан ортиқ тилига таржима қилинган.

☑️ Мазкур халқаро ҳужжат ҳар бир инсоннинг шахсий дахлсизлиги, мулк, эътиқод ва сўз эркинлигини, фуқаролик, давлат бошқарувида қатнашиш, сайлаш ва сайланиш, оила, меҳнат ва дам олиш, таълим, тиббий ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш, маданият ва санъат асарларидан баҳра олиш ҳуқуқларини ҳимоя қилади.

📌 БМТ шафелигида ушбу кун ҳар йили муайян мавзу доирасида ўтади. 2020 йилда бу кун "Инсон ҳуқуқлари ҳимоясининг таъминотида янада самарали тикланиш” шиори остида ўтмоқда.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Халқаро_кун

11 декабрь – Халқаро тоғлар куни

☑️ 1992 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан Атроф-муҳит мусаффолигини сақлашга бағишланган халқаро конференцияда Халқаро тоғлар куни таъсис этилган.
📌 2002 йил БМТ томонидан Тоғлар йили деб номланиб, ўша йилнинг 20 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 57-сессиясида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, 11 декабрь Халқаро тоғлар куни деб эълон қилинган.
ℹ️ Қуруқликнинг 27 фоизидан кўпроғини тоғлар ташкил қилади. Дунё аҳолисининг 15 фоизи тоғли минтақаларда истиқомат қилади. Бугун тоғли ҳудудларда яшаётган ҳар учинчи одам озиқ-овқат хавфсизлигидан азият чекмоқда.
Ушбу кунни ўтказишдан мақсад дунё ҳамжамиятини тоғлардаги табиий заҳиралардан оқилона фойдаланиш, бу ҳудудлардаги биохилма-хилликни асраш, тоғли минтақалар аҳолисининг яшаш шароитларини яхшилашдан иборат.
➡️ Ҳар йил ушбу сана турли мавзуларга бағишланади. 2020 йилда бу сана “Тоғлардаги биохилма-хиллик” деб номланади.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Халқаро_кун

🗓 22 декабрь – Халқаро энергетиклар куни

📌 Халқаро энергетиклар куни йилнинг 22 декабрида бир қатор МДҲ ва Европа мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам кенг нишонланади.

➡️ 1917 йил 22 декабрь куни илк бор Россия ҳукуматининг мамлакатни электрлаштириш бўйича давлат режаси эълон қилинган. Шу муносабат билан собиқ иттифоқ Олий Кенгашининг 1966 йил 23 майдаги қарорига мувофиқ, ҳар йилнинг 22 декабрь куни энергетикларнинг касб байрами сифатида нишонлана бошлаган.

Халқаро Энергетика агентлиги маълумотларига кўра, ҳар йили дунёда 25 трлн киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда. Коронавирус пандемияси туфайли дунё миқёсида 2020 йилнинг биринчи чорагида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 25%га камайган.

👇👇
🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Халқаро_кун

24 декабрь – Халқаро оптимизм куни

Оптимизм лотинча “optimus” сўзидан олинган бўлиб, “энг яхши” деган маънони беради. Истилоҳда бу сўз воқеликнинг ижобий якун топишини тахмин қилиш, атрофда рўй бераётган ўзгаришларнинг яхши томонларини кўра олиш, бир сўз билан айтганда, хайрихоҳликни билдиради.

Бу атама фанга немис файласуфи ва математиги Готфрид Лейбниц томонидан киритилган. 1758 йил декабрда француз адиби Вольтернинг “Кандид ёки оптимизм” романи сотувга чиққач, бу сўз ўқувчилар орасида жуда оммалашиб кетган.

Бу кун дунёнинг кўпгина мамлакатларида хурсандчилик ва кўтаринки руҳда нишонланади. Психологлар томонидан кун давомида хуш кайфиятда бўлиш тавсия этилади.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Халқаро_кун

27 декабрь – Халқаро эпидемияга қарши ҳозирлик кўриш куни

📌 2020 йилнинг 13 ноябрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, ҳар йилнинг 27 декабрь санаси Халқаро эпидемияга қарши ҳозирлик кўриш куни деб эълон қилинди.

🦠 Маълумки, 2019 йилнинг охирида аниқланган COVID-19 инфекцияси бутун сайёрамизга мисли кўрилмаган офат олиб келди. Бир йил ичида ушбу касаллик дунёнинг деярли барча мамлакатига ёйилиб улгурди. Коронавирус билан оғриганлар сони бугунги кунда 80 миллион кишидан ошди. 1,8 миллиондан ортиқ киши вафот этди.

➡️ Мазкур ҳужжатда БМТ ва бошқа халқаро, минтақавий, ҳудудий ташкилотлар, хусусий сектор вакиллари, оммавий ахборот воситаларига ушбу кунни кенг нишонлаш, аҳолининг бу борадаги билим даражасини ошириш, эпидемия юзага келган тақдирда зарур чоралар кўриш тавсия этилган.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Халқаро_кун

4 январь – Бутунжаҳон Брайль алифбоси куни

📓 Брайль алифбоси бўртиқ нуқталарга асосланган махсус алифбо бўлиб, кўзи ожиз инсонларнинг савод чиқариши учун 1824 йилда француз тифлопедагоги Луи Брайль томонидан яратилган.

🌎 БМТ Бош Ассамблеясининг 2006 йил 13 декабрда қабул қилинган резолюциясида Брайль алифбоси кўз ожизлар ва заиф кўрувчилар учун асосий ёзма мулоқот воситаси эканлиги қайд этилган.

📌 Мазкур халқаро кун Брайль алифбосининг кўзи ожизлар ва заиф кўрувчилар ўртасида савод чиқариш, таълим олиш, маърифий саводхонликни оширишдаги аҳамиятини халқаро миқёсда эътироф этиш, бу ёзувда ўқув, илмий, сиёсий ва бадиий адабиётларни нашр қилишни қўллаб-қувватлаш мақсадида нишонланади.

🖨 Айни пайтда мамлакатимизда ҳам Брайль алифбосида турли нашрлар, жумладан ҳуқуқий адабиётлар чоп этилмоқда.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Халқаро_кун

🗓 24 январь — Халқаро таълим куни

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, Ер юзида бугунги мактаб ёшидаги 617 миллион нафар болалар ва ўсмирлар таълим олиш имконига эга эмас. Уларнинг асосий қисми Африканинг марказий қисмида, шунингдек, қуролли тўқнашувлар давом этаётган ҳудудларда истиқомат қилади.

Инсон ҳуқуқлари Бутунжаҳон декларациясининг 26-моддасида ҳар бир инсон билим олишга ҳақли эканлиги, энг камида бошланғич ва ўрта умумий таълим бепул бўлиши лозимлиги алоҳида қайд этилади.

2018 йил БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, 24 январни бутун дунёда Халқаро таълим куни сифатида нишонлаш белгиланган. Бундан кўзланган мақсад сайёрамизда тинчлик, барқарорлик ва тараққиётни таъминлашда таълимнинг ўрни қанчалик юқори эканлигига эътибор қаратишдан иборат.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Халқаро_кун

28 январь – Шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш куни

⚠️ Шахсга доир маълумотлар ҳар бир инсоннинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, меҳнат муносабатлари, соғлиқни сақлаш, маҳсулотлар ҳарид қилиш, саёҳат ва интернетдан фойдаланишда муҳим ўрин тутади.

🗓 2006 йил 28 январь куни Европа Кенгаши томонидан “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Халқаро конвенция имзоланди. Шундан бери бу кун дунёнинг қатор мамлакатларида Шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонлаб келинади.

☑️ Ушбу сана муносабати билан ҳар йили ҳукуматлар, парламентлар, инсон ҳуқуқлари бўйича идора ва ташкилотлар шахсий ҳаёт ва шахсга доир маълумотларни муҳофаза қилишга қаратилган тадбирлар, анжуманлар ўтказишади.

📋 2019 йил 2 июль куни Ўзбекистон Республикасининг “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Халқаро_кун

🗓 29 январь – Ядро уруши таҳдидларига қарши сафарбарлик куни

1985 йил 29 январь куни Деҳли шаҳрида Ҳиндистон, Греция, Мексика, Аргентина, Танзания ва Швеция вакиллари иштирокида ядро қуролидан воз кечиш бўйича декларация имзоланган. Шундан сўнг бу кунни Ядро уруши таҳдидларига қарши сафарбарлик куни сифатида нишонлаш анъанага айланган.

Қайд этиш лозим, ядро қуролининг ишлатилиши маълум давлатлар эмас, балки бутун сайёрамиз учун катта хавф туғдириши ўз исботини топган. Ундан тарқаладиган радиация ҳам табиий мувозанатга, инсонлар ҳаётига мисли кўрилмаган даражада зарар келтириши мумкин. Шу боис, жаҳон ҳамжамияти, халқаро ташкилотлар дунё мамлакатларини ядро қуролидан фойдаламанмасликка, инсониятни унинг хатарли оқибатларидан огоҳликка чорлаб келмоқда.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Китобхонлик

#ХАЛҚАРО_КУН
🗓2 апрель – “Халқаро болалар китоби куни” муносабати билан Паркент туманидаги 51-умумий ўрта таълим мактабида “Ёш китобхон” мусобақаси ўтказилди. Мусобақада мазкур мактабнинг 6-синф ўқувчиларидан 6 нафари иштирок этиб, инсон ҳаётида китобнинг ўрни, бугунги ёшлар китобга меҳр беришлари кераклиги хусусида чиқишлар қилишди.

📚Шунингдек, шу куни мазкур мактабда “Фарзандимга китоб совға қиламан” акцияси ҳам ўтказилди. Акцияда қатнашган 140 нафардан зиёд ота-оналар харид қилган китобларини ўғил-қизларига совға сифатида тақдим этишди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати