Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.3K photos
3.02K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Дайжест

❗️14 - сентябрь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Янгийўл тумани.
Бугунги давр лоқайдликни кечирмайди

🔘Чиноз тумани. Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга

🔘Паркент тумани. Туманда "Жаҳолатга қарши маърифат" шиори остида тадбир бўлиб ўтди

🔘Зангиота тумани. "Аёллар дафтари"нинг имтиёзлари натижаси ўрганилди.

🔘Олмалиқ шаҳри. "Обод маҳалла" дастури ижроси назоратда

🔘Чирчиқ шаҳри. 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича саф кўриги ўтказилди

🔘Нурафшон шаҳри. Огоҳлантириш хатлари берилди

🔘Бўстонлиқ тумани. Ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар йўқланди

🔘Янгийўл шаҳри. Шаҳар ҳокими бошчилигида фуқаролар қабули ўтказилди

🔘Қибрай тумани. Туркиялик сармоядор корхона фаолиятини кенгайтириш истагини билдирди

🔘Бекобод тумани. Крименоген вазияти оғир тоифага кирувчи маҳаллаларда қандай ишлар олиб борилмоқда

🔘Тошкент тумани. Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди

🔘Юқори Чирчиқ тумани. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қандай олиб борилмоқда?

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️15 - сентябрь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Паркент тумани.
Мактабгача таълимга эътибор

🔘Зангиота тумани. Туманда таълим тизимида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар таҳлил қилинди

🔘Олмалиқ шаҳри. Битирувчи ёшлар ва ишсиз фуқаролар учун "меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди

🔘Чирчиқ шаҳри. Қандолатчилик тадбиркорлик субъекти иш бошлади

🔘Нурафшон шаҳри. Тиббиётнинг табиий таклифлари

🔘Бўстонлиқ тумани. Кичкинтойларнинг суннат тўйи ўтказилди

🔘Янгийўл шаҳри. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик

🔘Қибрай тумани. Бирдамлик кўчасида ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда

🔘Оққўрғон тумани. Мақсад истеъмолчиларни рози қилиш

🔘Ўрта Чирчиқ тумани. Қандолатчилик тадбиркорлик субъекти иш бошлади

🔘Бекобод тумани. Хайбат кўл балиқ овчилик жамиятига пресс тур ташкил қилинди

🔘Тошкент тумани. Бутунжаҳон тозалик куни: Ҳашар – элга ярашар

🔘Юқори Чирчиқ тумани. Аҳоли орасида тадбиркорликни ривожлантириш-камбағалликни қисқаришидан даракдир

🔘Янгийўл тумани. Барчаси бир манзилда жамланган спорт майдончаси

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️16 - сентябрь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Чиноз тумани.
Зукко ўқувчилар заковатда беллашди

🔘Бўка тумани. Томорқа қўшимча даромад манбаи

🔘Зангиота тумани. Туманда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасидаги тадбирлар давом этмоқда

🔘Олмалиқ шаҳри. Сектор раҳбарлари фуқаролар билан мулоқотда

🔘Чирчиқ шаҳри. Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

🔘Нурафшон шаҳри. Маънавияти бой жамият яратиш муҳимдир

🔘Бўстонлиқ тумани. "Жаҳолатга қарши маърифат"

🔘Қибрай тумани. Фуқаролар туман ҳокимлиги мутасаддилари қабулида бўлди

🔘Оққўрғон тумани. Томорқадан самарали фойдаланиш оилаларнинг турмуш фаровонлиги ва даромади ошишига ҳам хизмат қилади

🔘Бекобод тумани. Бугун "BRAND-NEW" МЧЖ нинг Янги Ўзбекистон биносини фойдаланишга топширди

🔘Тошкент тумани. Одилхон Рустамов Гултепа маҳалласи ёшлари билан мулоқот қилди

🔘Юқори Чирчиқ тумани. «Эзгу мақсад» халқаро хайрия фонди шифокорлари томонидан ижтимоий ҳимояга мухтож оила вакиллари учун тиббий-кўрик ўтказилди

🔘Янгийўл тумани. 17 нафар ҳоким ёрдамчиларига "Ташаккурнома"лар топширилди

🔘Паркент тумани. Аҳоли муаммолари мутасаддилар эътиборида

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️20 - сентябрь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Зангиота тумани.
Давлат тилига эҳтиромни оширишда амалий саъй-ҳаракатларга эътибор қаратилгани муҳимдир

🔘Олмалиқ шаҳри. Олмалиқ шаҳридаги кўп қаватли уйлар куз-қиш мавсумига тайёрми?

🔘Чирчиқ шаҳри. Чирчиқ шаҳри ҳокимлиги делегацияси Корея Республикасига ташрифини элчихонадан бошлади

🔘Нурафшон шаҳри. Узоқ масофадан симсиз узатиш ва қабул қилиш усулини 1895 йилда ихтиро қилган рус физиги Александр Степанович Попов Нурафшонда ҳам “яшайди”

🔘Бўстонлиқ тумани. Тиббиётдаги ислоҳотлар-инсон қадри учун

🔘Бекобод шаҳри. Инсон қадри учун

🔘Қибрай тумани. Туман ҳокимидан амалий ёрдам сўраган фуқароларнинг муаммоларига ижобий ечим топилмоқда

🔘Ўрта Чирчиқ тумани. Пиёда юриш ҳафтали ўтказилмоқда

🔘Бекобод тумани. Ёшлар келажаги учун бефарқ эмасмиз

🔘Тошкент тумани. Туман ҳокимининг маҳаллалардаги ёрдамчилари бугун нималар билан банд?

🔘Юқори Чирчиқ тумани. "Заковат" интеллектуал ўйини ташкил этилди

🔘Янгийўл тумани. Имом Султон мақбараси ва зиёратгоҳи

🔘Паркент тумани. Хотин-қизларнинг молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида ўқув семинари бўлиб ўтди

🔘Чиноз тумани. Аёллар доим эътиборда

🔘Пискент тумани. Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Дайжест

❗️21 - сентябрь : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Қуйи Чирчиқ тумани.
Ёш китобхон танлови

🔘Оҳангарон тумани. "Беш ташаббус олимпиадаси"нинг 2-мавсуми давом этмоқда

🔘Олмалиқ шаҳри. Шаҳарда ёш тадбиркор янги ўқув маркази фаолиятини йўлга қўйди

🔘Чирчиқ шаҳри. Чирчиқ шаҳри ҳокимлиги делегацияси Корея Республикасига ташрифи давом этмоқда

🔘Бўстонлиқ тумани. Ҳоким ёшлар билан учрашди

🔘Оққўрғон тумани. Очиқ эшиклар тадбири таълим сифатини оширишга хизмат қилсин

🔘Ўрта Чирчиқ тумани. "Муҳаммад ал-Хоразмий" номидаги Тошкент ахборот технологиялари институтининг Нурафшон филиалига Ўртачирчиқлик талаба "Ёшлар етакчиси" этиб сайланди

🔘Бекобод тумани. Бугун халқ депутатлари Кенгашда доимий комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди

🔘Тошкент тумани. Маҳаллаларда “Ислом тинчлик дини” шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

🔘Юқори Чирчиқ тумани. "Беш ташаббус" олимпиадаси доирасида "Ёш китобхон" кўрик танловининг саралаш босқичи ўтказилмоқда

🔘Янгийўл тумани. Мурожаатдан сўнг амалий натижалар

🔘Паркент тумани. "Ёш китобхон" танловининг маҳалла босқичига старт берилди

🔘Пискент тумани. Маҳаллаларда ёш китобхонлар сараланди

🔘Зангиота тумани. Маҳалла кесимида "Ислом тинчлик тарафдори" мавзусида тарғибот ишлари олиб бориляпти

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Дайжест #Туризм

Туризм – Тошкент вилоятининг асосий драйвери. Бу йўналишда мавжуд потенциални ишга солиш учун катта ишлар бошланмоқда. Бугунги дайжестда мана шулар ҳақида сўз боради. Туризм йўналишларидан келиб чиқиб тайёрланган кичик хабарлар орқали соҳага доир терминалогияни ҳам аниқ мисоллар орқали тушунтиришга ҳаракат қилдик.

🔘Ички туризм – Олмалиқ шаҳрининг Ғуфур Ғулом номидаги маҳалласида яшовчи нуронийлар Зангиота зиёратгоҳи ва "Тошкент сити"га юборилди. Маълумот ўрнида, "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил" давлат дастури доирасида 1 сентябр ҳолатига вилоятимиздан 548 минг сайёҳ бошқа вилоятларгав юборилган.

🔘Этно туризм – Паркент туманидаги машҳур Кумушкон қишлоғидаги меҳмон уйлари гавжум. "Туризм қишлоғи" мақомини олган ҳудудга хорижлик сайёҳларнинг қизиқиши айниқса кучли. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланган видеоролик шу ҳақида.

🔘Агротуризм – Бўстонлиқда Европадан келтирилган кийиклар парвариш қилинмоқда. Сиз ёввойи табиат қўйнига чиқиб, бу ноёб ва гўзал жониворлар орасида юришингиз, томоша қилишингиз мумкин. Маълумот ўрнида, 2023-2024 йилларда Бекобод тумани "Далварзин", Нурафшон шаҳри "Дегантепа" ҳудудида туризмнинг "Сафари" йўналишида мажмуа ташкил этилади.

🔘Экотуризм – Оҳангарон туманидаги пурвиқор Чотқол тоғлари бағридаги Эртошсой қишлоғида яқинда бир йўла 32 та меҳмон уйи очилди. Маълумот ўрнида, келажакда муҳташам туризм марказига айланадиган мана шу қишлоқда айни пайтда жами 65 та меҳмон уйи бор.

🔘Mise туризм – Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Университет спорти: миллат саломатлиги ва фаровонлиги” мавзусида талабалар ва ёш олимларнинг XI Халқаро анжумани ўтказилди.

🔘Жойлаштириш воситаси – Нурафшон шаҳрида айни кунда фақат битта меҳмонхона бор. "Авалон" номли меҳмонхона 22 ўринли. Шунингдек, вилоятимиз марказида келаётган ҳафтада янги ҳостел фаолият бошлаши кутилмоқда.

🔘Таълим туризми – Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университетида 40 нафар (Исроил, Хитой, Қозоғистон, Туркманистон, АҚШ, Япония, Жанубий Корея, Германия, Туркия, Польша, Латвия, Финландия, Россия, Қозоғистон фуқаролари) таҳсил олишмоқда. Умуман, Тошкент вилоятидаги ОТМларда 78 нафар хорижлик талаба ўқияпти.

🔘Ов туризми – Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ ва Чинозда балиқ ови мавсуми авжида.

🔘Янги йўналишлар: Тошкент ва Сирдарё вилоятлари транспорт бошқармалари ҳамкорлигида “Бобур СИУ-Бекобод” ҳамда “Ширин-Бекобод” йўналишларида автобус қатнови."Тошкент — Чирчиқ — Хожикент" тезюрар шаҳарлараро электропоездлар қатнови йўлга қўйилди

✉️ Telegram 🌐 YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter
#Дайжест #Ҳоким_ёрдамчилари

Ҳудудларда ҳоким ёрдамчилари фаолият бошлаганига бир муддат бўлди. Хўш, холислик ва шаффофлик асосида танлаб олинган ҳоким ёрдамчилари бугун қандай фаолият юритмоқда? Дайжестимиз шу ҳақда.


🔘Бекобод тумани - "Қора қўйли" маҳалласида фаолият олиб борувчи ҳоким ёрдамчиси "Аёллар дафтари"да турган хотин-қизлар шароитини ўрганди. Мазкур маҳаллада яшовчи Ширин Султоновага субсидия асосида тикув машинаси берилди.

🔘Оҳангарон шаҳри - "Нўғойқўрғон" маҳалласида ўтказилган хатлов жараёнида 70 нафар ишсиз фуқаро борлиги қайд қилинди. Улардан 55 нафари доимий ишга, 3 нафари мавсумий ҳақ тўланадиган, 1 нафари жамоат ишларига бириктирилди.

🔘Чирчиқ шаҳри - Энг фаол 7 нафар ҳоким ёрдамчилари ташаккурнома билан тақдирланди.

🔘Қуйи Чирчиқ тумани - "Мингчинор" маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Жасурбек Турдибековнинг тавсиясига кўра фуқаро Азамат Юлдашевга имтиёзли кредит ажратилиб, қуёнчилик фаолиятини бошлашига кўмаклашилди.

🔘Пискент тумани - “Мингтепа” маҳалласининг драйвери узумчилик ҳисобланади. Ҳоким ёрдамчиси Абдухалил Абдужамбулов энг аввал шу жиҳатга эътибор қаратди.

🔘Чиноз тумани - Ҳоким ёрдамчилари амалга оширган ишлари ва режалари тўғрисида маҳалла фаолларига ҳисобот берди.

🔘Оққўрғон тумани - "Қўрғонча соф асал" МЧЖ асаллари корхонаси билан ҳамкорликда “Қўрғонча” маҳалласидаги дафтарларда турувчи оила вакилларига асаларичилик бўйича кооперация ташкил этишига кўмаклашилди.

🔘Бекобод шаҳри - “Булоқ ариқ" маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси кўмагида ёшларга жами 290 млн сўмлик 13 та кредит, 15.4 млн сўмлик субсидия маблағлари ажратилди.

🔘Янгийўл шаҳри - "Олмос" маҳалласида 5 та юридик ва 24 та жисмоний тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, 80 та янги иш ўринлари яратилган.

🔘Қибрай тумани - Маҳаллалардаги 135 та хонадонга “Бир маҳалла - бир маҳсулот тамойили” асосида парранда етказиб берилди.

🔘Ангрен шаҳри - "Навбаҳор" МФЙ  "Аёллар дафтари"да турадиган фуқарога тадбиркорлик учун таъминотчи томонидан тикув машиналари келтирилди.

🔘Паркент тумани - 62 та маҳалла фуқаролар йиғинларига бириктирилган ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллалардаги хонадонлар "хонадонбай" хатловдан ўтказилиб, иқтисодий-ижтимоий аҳволи бўйича 4 тоифага ажратиб олинди.

🔘Бўстонлиқ тумани - “Пском” маҳалласида  нон ишлаб чиқариш учун цех ташкил этилди.

🔘Олмалиқ шаҳри - Ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан Сўфи Оллоёр МФЙда автомобилларга хизмат кўрсатиш шахобчаси очилиб, 4 та иш ўрни яратилди.

🔘Янгийўл тумани - “Саховат” маҳалласида  истиқомат қилувчи фуқарога имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан иссиқхона қуриб берилди. Йил якунига қадар маҳаллада 20 та хонадонда иссиқхона қуриш режалаштирилган.

✉️ Telegram 🌐 YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter
#Дайжест #Соғлиқни_сақлаш

Саломатлик - туман бойлик.Тошкент вилоятида аҳоли саломатлигини сақлаш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда? Қисқа хабарларда воқеаларга назар ташлаймиз.

🔘Янги қарор - Ҳукуматнинг қарори билан Тошкент вилоятининг олис ва чекка ҳудудларидаги оилавий шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган барча шифокорларнинг ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама берилади.

🔘Ҳамкорлик - Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий марказининг Тошкент вилояти филиали ва Жанубий Корея республикаси Кёнги провинсияси тиббиёт муассасалари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

🔘Янгилик - Давлат раҳбари иштирок этган Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида келгуси йилдан Нурафшонда кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилиш ишларини бошлаш вазифаси қўйилди.

🔘Ангрен - Шаҳар прокурори ва ИИБ бошлиғи "Нурчи" маҳалласидаги поликлиникада бўлиб, у ердаги иш жараёнини ўрганди.

🔘Бўстонлиқ - Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Р. Унаров чекка ва олис ҳудудларда жойлашган оилавий поликлиника, оилавий шифокорлик пунктлари ва маҳалла тиббиёт пунктларининг иш жараёни билан яқиндан танишди.

🔘Зангиота - "Асил" МФЙда тор доирадаги мутахассислвар жалб қилиниб, аҳоли учун тиббий кўрик ташкил этилди.

🔘Нурафшон - "Янгиобод" ва "Чиғириқ" маҳаллаларида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган 2 нафар фуқарога тиббиёт бирлашмаси ва ижтимоий бўлим томонидан электрон ногиронлик аравачалари топширилди.

🔘Олмалиқ - "Камалак" МФЙда кўп тармоқли клиника ишга туширилди.

🔘Оҳангарон шаҳри - Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши доимий комиссиясининг йиғилиши бўлди. Жараёнда тиббиёт бирлашмасининг моддий-техник базасини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

🔘Паркент - Туман тиббиёт бирлашмасининг янги филиали фойдаланишга топширилди.

🔘Пискент - Тумандаги маҳаллаларда ногирон фуқаролар учун сайёр тиббий кўриклар ташкил этилмоқда. Жараёнда "Бирлик", "Навоий", "Аҳил", "Дўнгқўрғон" маҳаллаларидаги имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари етказиб берилмоқда.

🔘Юқори Чирчиқ - "Эзгу мақсад" халқаро хайрия фонди шифокорлари томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакиллари тиббий кўрикдан ўтказилди.

🔘Янгийўл тумани - Туманнинг энг олис манзилларидаги 12 та маҳаллага тиббиёт контейнерлари ўрнатилди. Ушбу контейнерлар 29 960 нафар аҳолига бепул дори-дармонлар билан хизмат кўрсатишни бошлади.

✉️ Telegram 🌐 YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter
#дайжест

"Ёшлар дафтари"га киритилган йигит-қизлар Тошкент вилоятида қандай қўллаб-қувватланмоқда? Қуйида шу ҳақида.

🔘Ангрен шаҳри. «Соғлом» МФЙ ёшлар етакчиси кўмаги билан Дилдора Эргашевага субсидия асосида тикув машинаси берилган эди. Қисқа фурсатда Дилдора тикувчилик ҳунарини мукаммал ўрганиб, маҳалласидаги 2 нафар  ёшни шогирдликка олди.

🔘Бекобод шаҳри. "Нурли йўл" маҳалласида яшовчи Абдувосит Солиев субсидия асосида олган пайвандлаш ускуналари кўмагида темир панжара ва дарвозалар ясаб, оилавий бюджетини бойитмоқда.

🔘Нурафшон шаҳри. "Чиғириқ" маҳалласи ёшлар етакчиси томонидан Дурдона Якупбековага Ёшлар дафтари жамғармаси ҳисобидан жами 10 800 000 сўм қийматга эга бўлган лаваш аппарати, гўшт пиширадиган ва микротўлқинли печ олиб берилди. Дурдона 2 нафар тенгдошини иш билан таъминлаб, ўз даромадига эга бўлди.

🔘Оҳангарон шаҳри. "Гулистон" маҳалласида яшовчи Фароғат Шариповага жамғарма орқали асбоб-ускуналар олиб берилди. Бугун у Ёшлар марказида тикувчилик ўқув курси очди.

🔘Янгийўл шаҳри. "Туркистон" маҳалласида истиқомат қилувчи Хуршид Фозилов Ёшлар ишлари агентлиги томонидан билдирилган ишончни оқлаб, ёшларни IT соҳасига ўқитишни йўлга қўйди.

🔘Бекобод тумани. "Истиқлол" маҳалласида яшовчи ногиронлиги бўлган Нурматова Умидага субсидия асосида тикув машинаси олиб берилди.

🔘Бўка тумани. "Бўка" МФЙ ёшлар етакчисининг кўмаги билан тикув машинаси олган Жанар Абилова қисқа вақтда 40 дан ортиқ катталар ва болалар кийимлари, 10 дан ортиқ парда тикиб, ўз мижозларига эга бўлди.

🔘Бўстонлиқ тумани. Ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ишсиз ёшларга субсидия ва меҳнат қуроллари ажратилиб, бандлиги таъминланмоқда.

🔘Оҳангарон тумани. 2023 йилда туманда бандлиги таъминланиши лозим бўлган ёшлар 2353 нафарни ташкил этади. Уларнинг 981 нафарига кредит ажратиш, касбга ўқитиш, ер майдони бериш, мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш режалаштирилган.

🔘Оққўрғон тумани. Султон Сегизбоев маҳалласи фуқароси Улуғбек Йўлдошев бугун йилига ўртача 40-45 млн сўм даромад қилмоқда. Унга субсидия асосида компьютер олиб берилган эди.

🔘Паркент тумани. "Ёшлар дафтари"га киритилган Фотима Мирҳаётова ўз уйидан тикув цехи очди ва элита пардаларини тика бошлади.

🔘Пискент тумани. Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари А.Азизов ҳудуд етакчилари билан бирга "Ёшлар дафтари" рўйхатидаги тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган йигит-қизлар ҳузурига борди.

🔘Ўрта Чирчиқ тумани. 23 ёшли Моҳирбек Муборов "Ўртасарой" маҳалласида истиқомат қилади. Субсидия асосида берилган мотокультиватор бугун унинг асосий даромад манбаига айланди.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM