Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
21.3K photos
3.01K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Forwarded from 𝓐𝔃𝓲𝓶𝓸𝓿 ***
#Диққат_қилинг

⚡️Ҳурматли туманимиз тадбиркорлари!

💥 Қадрли ёшлар!

Шу кунларда туманимиз сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар мутасаддилари аҳоли билан тез-тез мулоқот ўтказиб бормоқда.

Бу эса туманимизнинг иқтисодий тараққиётида муҳим ўрин тутади.

Шу боис, “Паркент тонги” газетаси ўзининг расмий телеграм каналида Паркент туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбари Равшан Рўзибоев билан жонли мулоқот ўтказиш режалаштирилди.

Онлайн мулоқот эртага – 3 декабрь куни соат 16:00 да бўлиб ўтади.

Тўғридан тўғри эфирда Сиз томондан йўлланган барча саволларга Равшан Рўзибоев жавоб беради.

Мулоқот давомида 4-сектор ҳудудида амалга оширилган ишлар, тадбиркорлик фаолияти учун яратилган имтиёз ҳамда имкониятлар ва бошқа муҳим саволларингизни беришингиз мумкин.

Ушбу хабарни дўстларингизга ҳам юборишни унутманг!

Онлайн мулоқотда қатнашиш учун қуйидаги каналга ҳозироқ уланинг:
https://t.iss.one/parkent_tongi

Онлайн мулоқотда рўйхатдан ўтиш учун:
https://t.iss.one/parkent_tongi?livestream=eb8498ab8d60213714
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Навбатдаги жонли мулоқотда Халқ таълими бўлими мудири!

Туманимиз мактабларида таълим сифати қандай?

Шу йилда қайси мактаблар жорий таъмирланиб, нечта мактаб қурилади?

Хусусий мактаб очиш тартибларини биласизми?

Жорий йилда мактабларнинг моддий-техник базасини яхшилаш борасида қандай чора-тадбирлар белгиланган?

Жонли мулоқотда Халқ таълими бўлими мудири Зокиржон Нуровдан шу каби саволларингизга аниқ жавоб олишингиз мумкин.

❗️ОНЛАЙН МУЛОҚОТ ШАНБА, 5 МАРТ КУНИ, СОАТ 14:00 ДА БОШЛАНАДИ.

Мулоқот давомида туманимимиз ўқувчи-ёшларининг эришаётган ютуқлари ҳақида ҳам маълумот берилади.

Хуллас, Халқ таълими бўлими мудиридан таълим соҳасига оид ҳар қандай саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.


❗️Ушбу хабарни дўстларингиз ва яқинларингизга ҳам юборинг.

Жонли мулоқотимизда фаол иштирок этишни унутманг!

Онлайн мулоқотда қатнашиш учун қуйидаги каналга ҳозироқ уланинг:
👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_tongi
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Эртага соат 10:00 да туманимиз ҳокимлигида "Коррупцияга қарши курашиш, унинг келиб чиқиш сабаблари ва барвақт олдини олиш" мавзусида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтади.

Туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов бошқариб борадиган йиғилишда секторлар, барча давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идораларининг вакиллари қатнашади.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтиши кутилаётган йиғилишда туманимиздаги барча даражадаги раҳбарларнинг коррупцияга қарши курашишдаги шахсий жавобгарлигини оширишга қаратилган аниқ вазифалар, зарур чора-тадбирлар белгиланганди.

❗️Очиқ-ошкора руҳда ўтиши кутилаётган йиғилиш жараёнидан жонли, тўғидан-тўғри хабарларни “Паркент тонги” газетасининг телеграм каналида кузатиб боринг!

👉 @PARKENT_TONGI
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин


Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, 24-25 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида қаторида Паркент туманида ҳам сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тоғли ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўрамоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда 300 минг сўм эвазига деҳқон хўжалиги ерларини 10 йил муддатга ижарага олишни истайсизми?

Унда диққат қилинг, туманимиз ҳудудидан 424 та ер майдони деҳқон хўжалигини ташкил этиш учун аукционга чиқарилди.

Шу боис, деҳқон хўжалигини тузишни хоҳловчилар ер майдонини 10 йил муддатга ижарага олиш имкониятига эга.

❗️Аукционда иштирок этиш учун бор йўғи 300 минг сўм тўлов етарли бўлади. Бошқа ҳеч қандай тўлов йўқ.

❗️Ер эгалари танлов асосида анқлади. Аукционда талабгорлар пулсиз, инсон омилисиз, шаффоф тарзда сараланади.

Танлов шаклида автоматик равишда аниқланган талабгорлар 30 сотихдан 50 сотихгача ер майдонига эга бўлиши мумкин!

Вақт оз қолди, бундай қулай имкониятни қўлдан берманг!

Ҳозироқ пастда яшил рангдаги "тўлиқ маълумот олиш" ёзув жойини бармоқ билан босиб киринг ва ўзингизга маъқул бўлган ер майдонини танлаб рўйхатдан ўтинг!

👉 ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТ ОЛИШ 👈

❗️"Ёшлар", "Аёллар" ва "Темир" дафтарга киритилганларга устунликлар берилади.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Туманимиз аҳолиси диққатига!


Қурбон ҳайити байрами муносабати билан туманимиздаги жомеъ масжидларига келувчилар сони кескин ортиб кетиши боис аҳолини хавфсизлигини таъминлаш мақсадида транспорт воситалари ҳаракатини вақтинча чекланиши белгиланди.

Президентимизнинг 2022 йил 1 июлдаги “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қароридан келиб чиқадиган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда зарур чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Унга кўра, туманимизда Қурбон ҳайити намози ўқиладиган жомеъ масжидлари кесишган ва ёндош кўчаларда жамоат тартибини ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 8 июль куни соат 22:00 дан 9 июль куни эрталабки 06:00 га қадар транспорт воситалари қатнови вақтинча чекланади.

Паркент туман ҳокимлиги

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Тоза ичимлик суви ҳаққини тўлашни унутманг

“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Паркент туман бўлимидан олган маълумотларимизга кўра, тоза сув етказиб берилаётган маҳаллалардаги аҳолининг мазкур ташкилотдан сал кам 2 миллиард сўм қарздорлиги бор!

Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, ҳатто айрим хонадон эгалари водопроводидан сув оқиб турсада, сувдан яхшигина қарздор!

Хуллас “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Паркент туман бўлими ходимларининг айтишича, аҳолининг сув етказиб берилаётган қисми тўлов қилмай қўйибди. Шу сабаб ойликларини вақтидан ололмаётган экан.

Шу ўринда бир ўйлаб кўрайлик, нега сув йўқ, деб талаб қилишни қойиллатамиз. Тўғри, бунга ҳаққимиз бор.

Лекин шу ташкилотда дўстларимиз, яқинларимиз ишлайди. Уларнинг ҳам рўзғори ойлигига боғлиқ.

Ўз-ўзимизга савол бериб кўрайликчи, сувдан ким қанча қарз?

Вазиятнинг энг оғриқли томони шундаки, аҳолининг мазкур ташкилот олдидаги сал кам 2 миллиард қарздорлиги маблағ етишмовчилигига, бу эса иш хизмати ва сифатига, “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Паркент туман бўлимининг ривожланишига ҳам таъсир қилмасдан қолмайди.

Келинг, азизлар тоза ичимлик сувидан фойдаландикми, энди уни ҳақини ҳам ўз вақтида тўлашни унутмайлик!

❗️Дарвоқе, агарда қарздорлигингиз қанча эканлиги, сув пулини онлайн тўлашни истасангиз ташкилотнинг Абонент бўлими бошлиғининг қуйидаги рақамига қўнғироқ қилинг!

📞 +998949263611

👉 @PARKENT_TONGI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Паркент туманида “IT шаҳарча” қурилиши бошланди

Туманимизнинг Самсарак ҳудудида “Villayat Samsarak: CREATIVE ECO IT VILLAGE” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Паркент туман ҳокими Сардор Исоқулов, соҳа мутахассислари, журналист ва блогерлар иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, “Villayat Samsarak” эко қишлоғи “Villayat” компаниялар гуруҳининг тажриба лойиҳаси бўлиб, у яшил ва ижодий иқтисодиёт доирасида фаолият юритиб келмоқда.

Тақдимот давомида иштирокчиларга ҳудудда хиёбон кўринишида ташкил этилган ҳайвонот олами ҳақида маълумот берилди.

“Villayat Samsarak” туманимизнинг туризм салоҳиятини ривожлантириш ва ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилашга қаратилган лойиҳаларини амалга ошириши натижасида кўплаб янги иш ўринлари яратилади.

Тақдимот маросимида ҳудудда ташкил этилиши режалаштирилган “IT шаҳарча” қурилишига Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Паркент туман ҳокими Сардор Исоқулов бошчилигида старт берилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ушбу “IT шаҳарча” туманимиз ёшларининг ахборот технологиялари соҳасида истеъдодларини юзага чиқариши, айни шу йўналишда ўз касбларини топиши ва атроф-муҳит билан уйғунликда яшаш орқали жамиятга ўз ҳиссаларини қўшиши мақсадида бунёд этилмоқда.

Энг асосийси, бу ерда IT соҳасини чуқурроқ ўрганиш учун ноёб макон бўлишида зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI