Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.3K photos
3.02K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Forwarded from АОКА media kontent
Sh.Sodiqov – Qurilish vazirligi.jpg
1.5 MB
22.05.2021

● Аҳолини уй-жой билан таъминлашда ипотека кредитларини ажратишга доир Президент фармони ижроси юзасидан

● Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи Шерзод Содиқов иштирокидаги брифинг

📹 Видео

✏️ Ахборот

https://t.iss.one/aokamediakontent
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📍Холестеринни камайтириш усуллари🍎🥬.
📍Паркентлик табиб Зуҳриддин Умаров.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Биласизми

Ётоқ жойлари мавжуд бўлган йўловчи ташиш поездларидаги вагонларда юрилганда йўловчи, қиймати плацкарта қиймати таркибига киритилган ётаржой буюмлари комплекти билан таъминланади.

Ётаржой буюмлари комплекти қуйидагилардан иборат:

● иккита чойшаб;
● битта ёстиқ жилд;
● битта сочиқ.

Ётаржой буюмлари комплекти йўловчига бутун йўл давомида фойдаланиш учун берилади.

Матрас, ёстиқ ва кўрпадан фойдаланиш учун тўлов плацкарта қиймати таркибига киритилган ва қўшимча равишда йўловчидан ундириб олинмайди.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Хорижий тилларда 24 соат давомида эфирга узатиладиган теле ва радиоканаллар ишга туширилади. Ҳар куни камида 3 соатлик дастур хорижий тилларни онлайн ўргатишга ажратилади.

Ҳукумат қарорига кўра, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ҳузурида ташкил этиладиган мобил гуруҳлар олис ҳудудларда жойлашган ёки хорижий тилларни ўқитиш бўйича кўрсаткичи паст бўлган таълим ташкилотлари ўқитувчиларининг малакасини оширишга жалб этилади.

Ҳар бир туман (шаҳар)да очиқ танлов ўтказилиб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан камида 2 нафар инглиз тили ўқитувчиси ва бир нафар бошқа хорижий тил ўқитувчиси хорижий давлатларга қисқа муддатли малака оширишга юборилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
Паркент туманида баланд тоққа чиқиб, бедарак йўқолган йигит топилди

Туман Фавқулодда вазиятлар бўлимининг хабар беришича, Паркент туманининг Кумушкон қишлоғидаги баланд тоққа чиқиб, бедарак йўқолган йигит топилди.

Маълум қилишларига қараганда, жорий йилнинг 22 май куни 10 нафардан иборат йигит тоққа дам олишга чиққан. Баландликка кўтарилишганида кучли ёмғир ёға бошлагани сабабли дам олувчилар зудлик билан тоғдан тушган.

Йигитлар қишлоққа тушганларида шерикларидан бири тоғ бағрида қолиб кетганини билиб, уни қидиришган ва топиша олмаганлар.
Муаммога ижобий ечим топиш мақсадда дам олувчилар вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қидирув-қутқарув гуруҳидан ёрдам сўрашган.

3 соатлик қидирув натижасида бедарак йўқолган йигит соғ-саломат топилган.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Сенат ҳузуридаги Ёшлар Парламенти аъзоси илмий саёҳат уюштирди

Ангрен шаҳар депутати, Сенат ҳузуридаги Ёшлар Парламенти аъзоси Мухсиддин Низомиддинов 2020-2021-ўқув йили давомида фаол бўлган мактаб ўқувчи ёшлари учун Тошкент вилояти Паркент туманининг "Кумушкон" туризм қишлоғида жойлашган Физика-қуёш институтига илмий саёҳат ташкил қилди.

Саёҳат давомида ўқувчиларга физика ва кимё фанидан кўплаб маълумотлар берилди ва амалий тажрибалар кўрсатилди.

Ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади

Очередной выпуск нового проекта "С народом". Его герои расскажут о своей встрече с Президентом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Паркент туманининг Чанги қишлоғидаги 11-умумий ўрта таълим мактабида маънавий тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Латифжон Мансуров, шоир Собир Олимжон, мазкур мактабнинг Ижодий –маданий тарғиботчиси Дониёр Қурбонхўжаев, ёш ижодкор Умиджон Сайфуллаев ҳамда ўқувчилар иштирок этишди.
Маънавий тадбирда ёзувчи ва шоирлар ўзларининг ижод намуналаридан ўқиб бердилар.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
​​«2030 йилда ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 50 фоизга етказилади», — Президент

«Қалбингиздаги эзгу орзу-интилишларни рўёбга чиқаришда мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 137 та олий ўқув юрти, 339 та касб-ҳунар мактаби, 193 та коллеж ва 196 та техникум сизларга мунтазирдир.

Сизлар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий маълумот олиш имконияти ҳам яратилган. Шу мақсадда 71 та олий таълим муассасасида сиртқи, 18 та олийгоҳда кечки бўлимлар фаолият кўрсатмоқда.

Иқтисодиётнинг турли соҳа ва тармоқларидаги эҳтиёждан келиб чиқиб, сўнгги 5 йилда бакалавриат босқичида 134 та таълим йўналиши, магистратурада 147 та мутахассислик янгидан ташкил этилди.

Олий таълим муассасаларида 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич масофавий таълим шаклида ҳам кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

Ҳозирги кунда ёшларимиз учун бир вақтнинг ўзида 5 тагача олий таълим муассасасида танловларда иштирок этиш имконияти яратилди.

Битирувчи ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 2016 йилдаги 9 фоиздан 2020 йилда 25 фоизга етди. Мазкур кўрсаткични жорий йилда 28 фоизга, 2030 йилда 50 фоизга етказиш – асосий вазифамиздир».

———-
Президент Шавкат Мирзиёевнинг битирувчиларга йўллаган табригидан.
#Тезкор #Расман
⚡️Мактабларда 25 май куни «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари ташкил этилишига рухсат берилди. Бу ҳақда ХТВ матбуот хизмати хабар қилди.

Халқ таълими вазирлиги мактабларда “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини карантин қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда, кўтаринки кайфиятда ва ортиқча харажатларсиз ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Мамлакатимиз мактабларининг битирувчи ўғил-қизларига табрик

Поздравление всем выпускникам школ нашей страны

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ҳудудларда мактабгача таълим муассасалари қамровини кенгайтириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Оилавий ва хусусий боғчаларни кўпайтириш, имтиёзли кредит ва субсидиялар орқали уларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
2021-2022 йилларда 23 та туманнинг чекка ҳудудларида 50 та боғча қурилиши таъкидланди. Президент уларни илғор хорижий тажриба асосида қуриш ва жиҳозлаш юзасидан топшириқлар берди.

Состоялось совещание по вопросам расширения охвата детей дошкольными образовательными учреждениями в регионах.
Даны указания по увеличению числа семейных и частных детских садов, их поддержке льготными кредитами и субсидиями.
Отмечалось, что в 2021-2022 годах намечено построить 50 детских садов в отдаленных населенных пунктах 23 районов. Президент поручил организовать и оснастить эти детские сады на основе передового зарубежного опыта.

#Mirziyoyev #yigilish #ijtimoiysoha #maktabgachatalim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter