Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.3K photos
3.02K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
📌Паркент туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабида маънавият тадбири бўлиб ўтди. Унда “Жаҳон адабиёти” журнали муҳаррири, шоир Даврон Ражаб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси масъул котиби Муҳиддин Абдусамад, “Адолат” нашириёти муҳаррири Зуҳриддин Қудратов, ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчиси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шуҳрат Тоҳир, Республика Маънавият ва маърифат маркази Паркент туман бўлинмаси мутахассиси Бахтиёр Муроталиевлар иштирок этди.

Тадбирда ижодкорлар ҳамда истеъдодли ўқувчилар ижодидан шеърлар ўқилди ва самимий суҳбатлашилди.

📚Шунингдек тадбир сўнгида ташриф буюрган меҳмонлар томонидан ўқувчиларга ва мактабнинг Ижодий –маданий тарғиботчиси хонасига бадиий китоблар совға қилинди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
​​АҚШ Конгрессига Ўзбекистон бўйича махсус резолюция киритилди

Ўзбекистон мустақиллиги ва суверенитетини қўллаб-қувватловчи резолюция АҚШ Конгрессига кўриб чиқиш учун киритилди.

Ҳужжатда президент Ш.Мирзиёев ислоҳотлари дастурининг аҳамияти таъкидланиб, инсон ҳуқуқлари, сўз ва ОАВ эркинлиги, дин эркинлигини таъминлаш, шунингдек, коррупцияга қарши чораларни илгари суриш билан боғлиқ вазият яхшиланиши олқишланади.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда иқтисодий етакчи давлат сифатида ўрни тобора ошиб бораётгани таъкидланиб, унинг Афғонистондаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатлари юқори баҳоланмоқда.

Ҳозиргача резолюцияни 10 нафар конгрессмен қўллаб-қувватлаган. Июнь ойининг ўрталарига келиб ҳужжат АҚШ Вакиллар палатасида қабул қилиш учун етарли овоз тўплаши кутилмоқда. Ҳужжатнинг қабул қилиниши Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги ва буни АҚШ тан олганлигининг 30 йиллигига рамзий маъно беради.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил ноябрь ойида Ўзбекистон ва АҚШ мунтазам алоқалар форматини стратегик шериклик мулоқоти даражасига кўтаришга қарор қилган эди. Янги форматдаги биринчи учрашувни июнь охирига қадар Тошкентда ўтказиш режалаштирилган.

— — —

В Конгресс США внесена специальная резолюция по Узбекистану

На рассмотрение Конгресса США внесена резолюция в поддержку независимости и суверенитета Узбекистана.

В документе подчеркивается значимость программы реформ президента Ш.Мирзиёева, приветствуется улучшение ситуации с правами человека, свободой выражения мнений и СМИ, обеспечением свободы вероисповедания, а также продвижение антикоррупционных мер.

Также отмечается растущая роль Узбекистана как экономического лидера в Центральной Азии, высоко оцениваются усилия Узбекистана по мирному урегулированию конфликта в Афганистане.

К сегодняшнему дню данную резолюцию уже поддержали 10 конгрессменов. Ожидается, что к середине июня будет получено достаточно голосов для принятия документа в Палате представителей Конгресса США.

Напомним, что в ноябре 2020 г. Узбекистан и США приняли решение повысить формат ежегодных регулярных контактов до уровня диалога стратегического партнерства. Первое заседание в новом формате планируется провести до конца июня в Ташкенте.

👉 @nigoh_01
23 май: Вилоятда об-ҳаво

Бугун кечаси +20...+22° даража илиқ бўлиб, шимоли-ғарбдан секундига 1-2 м тезликда шамол эсади. Ҳаво намлиги 40-72 % ни ташкил этади.

Эртага кундузи +31...+33° даража иссиқ бўлади. Шимолдан секундига 1-4 м тезликда шамол эсaди. Ҳаво намлиги 21-27 % ни ташкил этади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Forwarded from Toshkent viloyati Kengashi kotibiyati
Қибрай туманидаги қайси маҳаллалар Тошкент шаҳри таркибига ўтказиляпти?

Тошкент вилояти Қибрай туманига қарашли 20 та маҳалла фуқаролар йиғини (жами 4402 гектар) Тошкент шаҳри таркибига ўтказилади. Бу ҳақда жорий йил 20 май куни Халқ депутатлари Қибрай туман Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинган.

Жумладан, Қибрай туманидаги "Жарбоши", "Ташисти"," Ибрат", "Миришкор"," Арғин", "Баҳор"," "Чинор" ва "Товкентепа" маҳаллалари (2107,4 гектар) пойтахтнинг Яшнобод тумани;

"Геофизика"," Алишеробод", "Чингелди", "Дўстлик", "Тараққиёт"," Баркамол", "Боғишамол"," Ватанпарвар", "Амир Темур"," Мевазор", "Гулбоғ"," Гулзор-1" ва "Пастки-юз" маҳаллалари (2294,6 гектар) Мирзо Улуғбек тумани таркибига ўтказилади.

Белгиланишича, Қибрай тумани округидан сайланган халқ депутатлари Қибрай туман Кенгашининг депутатлари тегишлича халқ депутатлари Яшнобод ва Мирзо Улуғбек туман кенгашлари таркибига ўтган ҳисобланади.

https://t.iss.one/ToshvilKengash
#жиноят

Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг собиқ

📌
Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг собиқ раҳбари Комилжон Адилов талон-тарож қилиш айблови билан қамоққа олинди.

🔎Маълум қилинишича, Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси мансабдор ва моддий жавобгар шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167 ва 209-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан Нурафшон шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📑Жиноят иши доирасида, жорий йилнинг 21 май куни вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғига Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “а, в, г” бандлари билан айб эълон қилиниб, суднинг ажрими билан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган. 

✍️Бош прокуратура Матбуот хизматининг қайд этишича, иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Қашқадарё тоғларида қор ёғди

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Шаҳшор тоғларига қор ёғди. Қорнинг қалинлиги 5 см.га етгани айтилмоқда.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Тошкент телеминорасини чақмоқ ургани борасида маълумот берилди.

Ижтимоий тармоқларда Тошкент телеминорасининг чақмоқ ургани акс этган видео тарқалди. ФВВ бу борада маълумот берди.

"Бугун, 23 май куни, тахминан соат 20:30 да, ижтимоий тармоқларда Тошкент телеминорасига қандай чақмоқ тушгани акс этган видео тарқалди.

Бироқ минора чақмоқ уришидан зарар кўрмади. Чунки бино бундай ҳодисалардан тўлиқ ҳимояланган.
Муассаса нормал ишламоқда", дейилади маълумотда.

📲Ёшларга оид тезкор хабарлар:👇

https://t.iss.one/joinchat/vzU2-94ALUFkYzIy
Бош вазир Абдулла Арипов бугун 60 ёшга тўлди

Президентнинг тегишли фармонига биноан, давлат идораларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ва иқтисодий қудратини юксалтириш, муҳим стратегик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш борасидаги улкан хизматлари, ибратли фаолияти ҳамда таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланди.

Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Яқинда Паркент туманининг Гулбоғ марказий ўйингоҳида белбоғли кураш бўйича "Вилоят ҳокими кубоги" мусобақалари бўлиб ўтган эди.

📌 Ана шу спорт ташкилотчилари туман ҳокими Ш.Шоахмедов, ҳокимнинг биринчи ўринбосари З.Йўлдошевлар мутасаддилар томонидан муносиб тақдирланди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Жуда иссиқ ҳаво массалари кириб келади - «Ўзгидромет»

Бугун республиканинг жануби-шарқий қисми баланд циклон таъсири остида бўлади. Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ва тоғолди ҳамда тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Момақалдироқ пайтида шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати 29-34 даража иссиқ атрофида бўлади.

25 майда баланд циклон таъсири фақат республиканинг энг шарқий ҳудудларида сақланиб туради.

26 майдан Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Кундузги ҳаво ҳарорати 34-37 даража иссиққача, жанубда ва чўл ҳудудларда 38-40 даража иссиққача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8 даражага кўп.

“Ўзгидромет” 24-27 май кунларида республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида маҳаллий ёмғирлар ёғиши ҳисобига сел келиши хавфи ҳақида огоҳлантирган.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
Бугун Паркент тумани ҳокимлигида ҳокимлик соати бўлиб ўтди. Унда туман раҳбари Ш.Шоахмедов туманни иқтисодий-ижтимоий, туризм соҳаларида ривожлантириш бўйича мутасаддиларга кечиктириб бўлмас вазифа ва топшириқлар берди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати