Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 ОАВ биз ҳақимизда!
"Миллий тикланиш" партияси Марказий кенгаши вакиллари ва депутатлар Тошкент вилоятидаги "Кумушкон"ни ўрганишди.
#BIRMIZ QALBAN BIRGAMIZ!
#BIRGA YENGAMIZ!
👇Kanalga a'zo bo‘lish👇
https://t.iss.one/UzMTDPMk

📌 “Миллий тикланиш” демократик партияси Ёшлар парламенти бўйича янги тизимни жорий қилди
☝️ Инновацион ривожланиш вазирлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган аъзолари гуруҳининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган йиғилишда партия Марказий ва ҳудудий кенгаши вакиллари, фракция аъзолари, маҳаллий кенгаш депутатлари, Ёшлар парламенти аъзолари иштирок этди.
📑 Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан ёшларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллаши, сиёсий-ҳуқуқий жараёнларда иштирокини таъминлашга қаратилган тизимли фаолияти натижасида партия аъзоларининг 52,3 фоизини ёшлар ташкил қилмоқда. Шу боис, партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида айнан ёшларни парламент ва қонун ижодкорлиги жараёни билан яқиндан таништиришга қаратилган Ёшлар парламентини ташкил этиш вазифаси илгари сурилган.
✅ Маълумотларга қараганда, дунёда 80-йилларнинг иккинчи ярмидан бошлаб Ёшлар парламенти шакллана бошлади. Ҳозир юздан ортиқ давлатда шундай институт фаолият кўрсатмоқда. Энди улар қаторига Ўзбекистон ҳам қўшилди.
✅ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузурида Ёшлар парламентини ташкил қилиш ишлари бошлангандан сўнг 11 мингдан ортиқ ёшлар парламентга аъзо бўлиш истагини билдирди. Албатта, номзодларнинг энг муносибларини тавсия этиш ва танлашда сиёсий партияларнинг ўрни беқиёс бўлди. 1020 нафар ёшлар ўртасида тўрт босқичли суҳбат-сайлов жараёни амалга оширилди ва 250 нафари Ёшлар парламентига сайланди.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан кўрсатилган номзодларнинг 54 нафари Ёшлар парламентига сайланган бўлса, уларнинг 19 нафарини (35 фоиз) хотин-қизлар ташкил этади.
☝️Йиғилишда сўзга чиққан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров Ёшлар парламенти шунчаки оддий тузилма эмас, балки ёшларнинг сиёсий фаоллигини таъминлашга хизмат қиладиган, ёшлар муаммоларини қонунчилик палатаси муҳокамасига киритишда ёш депутатларга ҳуқуқий ваколат берадиган институт бўлишини таъкидлади.
– “Миллий тикланиш” демократик партияси биринчи бўлиб Ёшлар парламенти бўйича янги тизимни жорий этяпти, – деди партия етакчиси. – Ёш депутатларимиз бугундан бошлаб ўз ҳудудидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутатларга “Устоз-шогирд” анъанаси асосида ёрдамчиси сифатида бириктирилади. Яъни, Ёшлар парламенти аъзолари жойлардаги муаммоларни партия фракцияси билан ҳамкорликда ўрганади ва бу бўйича тегишли идораларга таклифлар киритади. Албатта, бу тизим ёшларимиз учун келажакда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгаш депутатлигига сайланишида ҳамда фаолият кўрсатишида мактаб вазифасини ўтайди, – деди партия етакчиси.
✅ Тадбирда фракция аъзолари Хуршид Дўстмуҳаммад, Алишер Ҳамраев, Умид Жабборовлар ҳам сўзга чиқиб, янги тизим ёш депутатларнинг сиёсий, ҳуқуқий билимлари, сайловчилар билан ишлаш кўникмаларини оширишда муҳим аҳамиятига эга бўлишини таъкидладилар.
✳️ Шундай сўнг фракция аъзолари ўз ҳудудидан сайланган ёш депутатлар билан юзма-юз учрашиб танишдилар ва ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.
Таъсис йиғилишда Ёшлар парламенти раиси ўринбосари, парламентга ЎзМТДПдан сайланган депутат Шаҳноза Жолдасова “Миллий тикланиш” демократик партияси Ёшлар парламенти гуруҳининг раҳбари этиб сайланди. Шунингдек, йиғилишда Ёшлар парламентининг 2020-2021 йилларга мўлжалланган фаолиятнинг устувор йўналишлари бўйича Иш режаси кўриб чиқилди.
✳️ Тадбир якунида ёш депутатларга партия Марказий кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.
✍️ ЎзМТДП Марказий кенгаши Ахборот хизмати

Telegram
"MILLIY TIKLANISH" PARTIYASI
"Milliy tiklanish" demokratik partiyasining rasmiy sahifasi!
Bizni boshqa tarmoqlarda ham kuzatib boring!
https://www.facebook.com/uzmilliytiklanish
Biz bilan bog’lanish uchun👉 @MTDP_murojaat