Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.13K subscribers
21.6K photos
3.05K videos
126 files
10.3K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

📋 Қонун билан 17 та қонунга, хусусан, 8 та кодекс ва 9 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Жумладан, “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни билан ҳимоя ордери таъсис этилган эди. Лекин ушбу ҳимоя ордерида назарда тутилган чекловларни бажармаганлик учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик масаласи очиқ қолган.

Шу боис тазйиқ ўтказишга ва (ёки) зўравонлик содир этишга мойил бўлган ёки уларни содир этган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

▫️ Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Yurist maslahati | Rasmiy kanal
НЕГА БЮДЖЕТ ХОДИМЛАРИГА ТАСДИҚЛАНГАН РАЗРЯДЛАР БЎЙИЧА ИШ ҲАҚИ ТЎЛАНМАЯПТИ?

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сонли қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига сақланадиган ташкилотларда банд бўлган хизматчиларнинг кенг тарқалган лавозимлари ходимлари айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар” 4-иловага мувофиқ тасдиқланган.

Эътибор беринг, мазкур 4-иловада кўрсатилган бюджет ташкилотларидаги кенг тарқалган лавозимлар учун ягона тариф сеткаси бўйича қандай разрядлар белгиланганлигини бирма-бир кўрсатиб ўтамиз:
1. Ташкилотнинг хўжалик ва муҳандислик-техник хизмат кўрсатиш бўйича хизмати, ташкилотнинг метрологик ва бошқа хизматлари, кадрлар бўлими бошлиғи – 10-разярд;
2. Архив, кутубхона, канцелярия, устахона, хўжалик мудирлари – 7-разряд;
3. Омбор мудири лавозими – 5-разряд;
4. Етакчи муҳандислар, етакчи мутахассислар, етакчи инспекторлар – 9-разряд;
5. Катта муҳандислар, катта мутахассислар ва катта инспекторлар – 8-раряд;
6. Олий маълумотли муҳандислар, мутахассислар ва инспекторлар – 7-разряд;
7. Олий маълумотли бўлмаган мутахассислар ва инспекторлар – 6-разряд;
8. Барча номлардаги механик, техниклар, операторлар ва лаборантлар – 6-разряд;
9. Агент, маъмур, раҳбарнинг котиби, иш юритувчи, инкассатор, ётоқхона коменданти, кассир (шу жумладан, чипта сотадиган кассир), нарядчи, табелчи, экспедиторлар – 5-разряд;
10. Рухсатнома бериш бюроси навбатчиси, ётоқхонада навбатчи, хўжалик бекаси – 3-разряд.

Тажрибали мутахассислар ушбу разрядлар миқдорида яхшигина ўзгариш борлигини, тўғрироғи, разядлар миқдори ошганини жуда яхши билиб туришибди.

Бироқ, ушбу 743-сонли қарор амалда бюджет ташкилотларида ижро қилиняптими, кенг тарқалган лавозимлардаги ходимларга ана шу оширилган разрядлар бўйича иш ҳақи тўланяптими, деган савол мени қийнаяпти.

Мисол сифатида айтаман,
шу йил бошидан давлат мактабларидаги котиб (котиба) лавозими тугатилиб, унинг ўрнида кадрлар бўйича менежер ва кадрлар бўйича инспектор лавозимлари жорий қилинди. Котиблар ўша вақтга қадар 3 (ёки 4)-разряд бўйича иш ҳақи олиб келган бўлса, янги лавозимга ўтганларидан сўнг, 743-сонли қарорнинг юқоридаги 4-иловаси (6 ва 7-қаторлари)га мувофиқ иш ҳақи тўланиши керак эди. Яъни, олий маълумотли кадрлар бўйича менежер (инспекторлар)га 7-разряд бўйича, олий маълумотли бўлмаган кадрлар бўйича менежер (инспекторлар)га 6-разряд бўйича иш хақи тўланиши керак эди. Бироқ, ғалати томони ана шу давлат мактабларидаги кадрлар бўйича менежер ва кадрлар бўйича инспекторларга ҳалигача раҳбар котибининг разряди бўйича иш ҳақи тўланмоқда. Бу ерда адашмасам, ходимлардан ўртача 3 ва 4 разряддан “уриб қолинмоқда”.

Куни кеча ҳамкоримиз Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши вакили Озод Адилов билан соғлиқни сақлаш тизимидаги ходимларга иш ҳақи тўланиши аҳволи борасида суҳбатлашдик
. Маълум бўлишича, соғлиқни сақлаш соҳасидаги бюджет ташкилотларида ҳам аҳвол ана шундай оғир ҳолатда. Бу тизимдаги ходимларга ҳам 743-сон Қарорнинг 4-иловасидаги разрядлар бўйча иш ҳақи тўланмаяпти.

Бу масалаларда ушбу Касаба уюшмаси соғлиқни сақлаш ташкилотларига ва ҳудудий молия органларига бир неча бор тақдимнома киритган, бироқ шунга қарамасдан, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сонли қарори талабларига халигача тўлиқ риоя қилмай келмоқда. Эндиликда, материаллар судга топширишга тайёрланмоқда.

Шундан тушундимки, республикамиздаги деярли барча бюджет ташкилотларида бу муаммо бор. Муаммога бир томондан шу ташкилотларнинг ўзлари (улардаги масъулиятсизлик) сабабчи, иккинчи томондан, молия органлари доимидек “ҳаражатларни қисқартириш” позициясини қўлдан бой бермаган ҳолда, оёқ тираб, оширилган разрядларни сметага киритишга тўсқинлик қилиб келган.
(с)Yuristkadr

Бизнинг канал: 👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEdUQB5P6xCCDDzEVA
Forwarded from Yurist maslahati | Rasmiy kanal
⚡️ КЎПЛАБ ХАЙДОВЧИЛАРИМИЗ СЎРАЁТГАН ДИСЛОКАЦИЯ НАЪМУНАСИ

Дислокация ўзи нама?

👉 Хайдовчи тўхтатилган ҳудудда ЙПХ ходими хизмат олиб бориш ҳуқуқига эгалигини тасдиқловчи хужжат.

❗️ Йўл ҳаракати қатнашчилари ЙПХ ходимлари билан ўзаро муносабатларда ўзи тўхтатилган ҳудудда ЙПХ ходими хизмат олиб бориши мумкинлиги ҳақидаги дислокация кўчирмаси билан ШУ ЖОЙНИНГ ЎЗИДА ТАНИШИШ ҲУҚУҚЛАРИ МАВЖУД.

Дислокациянинг муддати қанча?

👉 Дислокациятнинг муддати бир кун.

❗️ МУДДАТИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИНГ. Муддати ўтган дислокация билан ЙПХ ходими ХИЗМАТ ОЛИБ БОРИШИ МУМКИН ЭМАС.

❗️ХУДУДИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИНГ. ЙПХ ходими томонидан ўзига бириктирилган ҳудуд дислокациясидан ташқарида қоидабузарликлар бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар расмийлаштириш тақиқланади.

❗️ Дислокациядан ташқарида расмийлаштирилган баённомалар ЮРИДИК КУЧГА ЭГА БЎЛМАЙДИ ВА ҲУҚУҚИЙ ОҚИБАТЛАР КЕЛТИРИБ ЧИҚАРМАЙДИ

Бизнинг канал:
👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEdUQB5P6xCCDDzEVA
УЛУҒ ШОИР ТАВАЛЛУДИГА 70 ЙИЛ БЎЛДИ

Истеъдодли шоир Шавкат Раҳмон 1950 йилнинг 12 сентябрида Ўш вилоятининг Қорасув туманига қарашли Помир маҳалласида хизматчи оиласида туғилган.
1966 йилда ўрта мактабни тугатгач, қурилишларда, вилоят босмахонаси ва газетасида ишлайди.

1973 йилда Москвадаги М. Горкий номидаги Адабиёт институтини битиргач, Тошкентга кўчиб келиб, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида муҳаррир ва бўлим бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида масъул ходим бўлиб ишлайди. У шоир сифатида ўзининг такрорланмас овози билан тенгдошларидан ажралиб турарди.

У узоқ давом этган оғир хасталикдан кейин 1996 йил кузида оламдан ўтди. Шоирнинг дастлабки шеърлари Ўш вилоят газеталарида босилади.

Биринчи шеърий тўплами «Рангли лаҳзалар» (1978). Шоирнинг «Юрак қирралари» (1981), «Очиқ кунлар» (1983), «Гуллаётган тош» (1984), «Уйғоқ тоғлар» (1986), «Ҳулво» (1988) каби бир қатор шеърий тўпламлари босилиб чиқади.
Шоирнинг дастлабки шеърлари Ўш вилоят газеталарида босилади.

Биринчи шеърий тўплами «Рангли лаҳзалар» (1978). Шоирнинг «Юрак қирралари» (1981), «Очиқ кунлар» (1983), «Гуллаётган тош» (1984), «Уйғоқ тоғлар» (1986), «Ҳулво» (1988) каби бир қатор шеърий тўпламлари босилиб чиқади.
Шоирнинг ўз қўли билан тайёрлаган, аммо вафотидан кейин нашр этилган «Сайланма» тўплами (1997)ни кўздан кечирсангиз, бутун ижоди давомида яратилган сара асарлари қаторида хасталик дамларида битилган шеърларга ҳам дуч келасиз.

Шавкат Раҳмон таржимон сифатида таниқли испан шоири Лорканинг гўзал шеърларини рус ва испан тилларидан таржима қилиб, икки марта нашр эттиради (1979-1989) ва ўзбек ўқувчисининг маънавий дунёсини бойитишга ҳиссасини қўшган.
САФАР ОЙИ 

Сен ётасан юмшоқ тўшакда, 
деразангдан кўринар юлдуз. 
Ҳамон ўйчан кўзинг олдидан 
оқиб ўтар баҳору ёз, куз. 

Даданг эса улкан адирда — 
тўшаксиз, тор, қоронғи жойи. 
Ҳатто парча осмони йўқдир, 
йўқ офтоби, юлдузи, ойи. 

Ўн йил аввал сени дунёга 
берганди у ранжиб, оғриниб, 
хавотир-ла кузатди ўн йил, 
ўн йил сени кутди соғиниб. 

Шамолларга бердинг ёшликни 
ерга эмас, боқдинг осмонга, 
бир одамга зарурроқ эдинг, 
керак эмас эдинг жаҳонга. 

Минг бор сени кечира олар, 
кўзларингни вазмин нигоҳи 
чавақлашга ҳақли бўлса ҳам 
ҳамон турар меҳрли боқиб. 

Ўйланасан, ўйлаган сайин 
оғирлашган хотиранг оғрир, 
бу меҳрибон, бу теран нигоҳ 
оғир, оғир, нақадар оғир! 

Ҳамон сени севар самимий 
азобланар тўккан ёшингдан. 
Кечалари сездирмай келар, 
саҳаргача турар бошингда. 

У шу қадар улуғ, камтарин, 
унга ҳамон ярашар хўрлик — 
тинч ухласин ўғлим деб ҳатто 
тушларингга кирмайди, шўрлик. 


ҚАСАМ

Шавкат Раҳмон деган
бир ўжар шоир,
бир куни қайтадан яраладими?
Ҳаётим маънисин жуда кўп ўйлаб,
сайладим сўзларнинг
сараларини.
Ҳар бир сўз
юз сўзнинг ўрнини босар —
Ватан, Халқ, Жасорат, Кураш, Озодлик.
Ҳар бир сўз етажак юзта умримга,
Ҳар бири бахш этар
руҳимга шодлик.
Ҳозирлик кўраркан буюк сафарга,
пуштиранг пардали минглаб дарчадан
мўралаб ўтирган гўзал сўзларни
қолдириб кетаман энди барчага.
Аслида атиргул бўйин таратган
бу ўйноқи сўзлар меникимасдир.
Менга нондай зарур қиличдай кескир,
заҳардай мард сўзлар бўлсаёқ басдир.
Сайладим сўзларнинг сараларини,
курашлар шамоли кирди назмимга.
Юртимни кезаман, энди ҳар нарса –
эгилган нарсалар тегар ғашимга.
Энди ишлаш керак бу кенгликларда,
токим сўйламасин ёлғонни ҳеч ким,
токим буюк тоғлар салтанатида
эгилган бошларни қиличлар кессин.

Shavkat Rahmon

@parkent_hokimiyati
#Кун_тарихи

🗓 12 сентябрь (2008 йил)

“Музейлар тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

📋 Қонунга кўра, музейлар давлат ва нодавлат музейлари шаклида ташкил этилиши мумкин.

🔰 Ихтисослашувига кўра музейлар қуйидаги турларга бўлинади:

🔸 асосий фаолияти музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш, ўрганиш ҳамда оммага намойиш этишдан иборат бўлган музейлар;

🔸 асосий фаолияти тарихий-маданий қўриқхона ва у билан боғлиқ табиий ландшафт таркибига кирадиган моддий маданий мерос объектларини, шунингдек музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш, ўрганиш ҳамда оммага намойиш этишдан иборат бўлган музей-қўриқхоналар.

Каналга уланиш👇👇👇

@parkent_hokimiyati
#Эълон

Қозоғистонда ишлаш истагидаги фуқаролар диққатига!

🔖Шарқий-Қозоғистон вилоятидаги йирик қурилиш объектига 100 нафар малакали мутахассис қуйидаги йўналишлар бўйича ишга таклиф этилади:

- кафель териш (кафельщик) ишига - 25 киши;
- ички пардозлаш ва бўёқчилик (отделочник, маляр) ишига - 25 киши;
- гипсокартон (монтаж гипсокартона) ишига - 50 киши.

💵Ойлик иш ҳақи иш ҳажмига қараб 250 минг тенгедан (590 АҚШ доллари атрофида) бошланади.

Ишлаш учун рухсатнома ва вақтинчалик яшаш жойига рўйхатга олиш, овқатланиш, транспорт ва яшаш жойи харажатлари иш берувчи томонидан тўланади.

📍Қозоғистонда ишлаш истагидаги фуқаролардан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари сўралади:

☎️ Мурожаат учун: (93) 598-99-88.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Тезкор

Самарқанд шаҳрида мактаблар очилиши ортга сурилди

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг навбатдаги сессиясида 21-сентабрдан шаҳардаги фақатгина иккита – 9 ва 58-мактабларнинг бошланғич (1-4) синфлари учун анъанавий таълим жараёнини бошлашга рухсат берилди.

Қолган мактабларда анъанавий таълим бериш фақат шаҳар санитария-эпедемиология ва осойишталиги маркази хулосасига кўра амалга оширилади.

Самарқанд шаҳридаги ўқувчиларнинг ота-оналаридан ўқув йилини қай шаклда бошлаш ҳақида сўровнома олинганда жами ота-оналарнинг 69,1 фоизи фарзандлари дарсларни онлайн тарзда о‘злаштиришини, 30,9 фоизи эса анъанавий таълимни афзал кўришини айтган.

@parkent_hokimiyati
#тезкор

⚡️ Янгийўлда кадастр хизмати мансабдори 13500 доллар пора олаётган вақтида ушланди

Батафсил👉 https://bit.ly/2DSZOk6


ИИББ Матбуот котибиhttps://t.iss.one/IIBB_Tulyaganov
БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш ваксина ишлаб чиқариш ва дунё мамлакатларига тенг тарқатишга қаратилган коронавирус дастурига яна 35 миллиард доллар эҳтиёж борлигини айтмоқда. Унинг айтишича, шу пайтгача 3 миллиард доллар йиғилган, лекин бу дастур доирасида вазифаларни амалга ошириш учун жуда кам. Соғлиқни сақлаш ташкилоти расмийлари эса ваксина ишлаб чиқаришда етакчилик қилаётган давлатлар ваксинани бошқа мамлакатларга тенг тақсимлаб сотмаслигидан хавотирда.

👇
@parkent_hokimiyati
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
16 сентябр куни Мудофаа вазирлигига қарашли “Темурбеклар мактаби”га кириш имтиҳонлари бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати қуйидагиларни
маълум қилади:

@aoka_uz
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг жорий йил 28 августдаги "Фуқаролар йиғинларида иш ҳужжатлари ва уларни юритишни вақтинчалик тартиби тўғрисида"ги йўриқномаси ижросини таъминлаш юзасидан Паркент туманида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, бугун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари А.Икромовбошчлигида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосарлари О.Парпибоева ҳамда И.Ибрагимовлардан иборат ишчи гуруҳи Паркент туманидаги "Хўжа" ва "Янги Навбаҳор" маҳалла фуқаролар йиғинларида амалга оширилаётган ишлар билан ташишди. Ўрганишлар давомида аҳоли муаммолари, мактабларнинг 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлигини ҳам кўздан кечирдилар.
Шунингдек, ишчи гуруҳи томонидаг тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Анқарага қум бўрони ёпирилди.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
ТЕЛЕФОНДАГИ СЎЗЛАШУВЛАРНИ, ЎЗАРО ХАТ ВА ЁЗИШМАЛАРНИ ТАРҚАТИШДАН, УЛАРНИ ОШКОР ҚИЛИШДАН ТИЙИЛИНГ!

Кимлар биландир телефонда сўзлашамиз, кимлар биландир ўзаро телеграм ва бошқа воситалар орқали ёзишамиз.

Суҳбатлар ёки ёзишмалар турли мавзуларда бўлиши мумкин, энг асосийси, ўзаро сир сақланадиган маълумотларни бошқа шахсларга етказиш, бундай хабарларни ошкор қилиш, ёки уларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборишнинг жавоби оғир эканлигини аглашимиз керак.

Айнан ана шундай иллатлар, бугунги кунда одамларнинг хаётини издан чиқаряпти, оилаларни бир-биридан ажратиб ташламоқда, яқинлар ўртасига жиддий совуқчилик тушириб қўймоқда.

Шунинг учун бундай ҳаракатлар, яъни ўзаро сир сақланадиган суҳбат ва ёзишмаларни бошқаларга ошкор қилиш ва тарқатиш жиддий қонунбузарлик ҳисобланиб, хаттоки ижтимоий хавфи жиҳатидан жиноятга ҳам тенглаштирилади.

1. Эътибор беринг, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46-моддасига мувофиқ фуқарога маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш, шу жумладан ёзишма ва бошқа хабарларни фуқарога, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига маънавий ёхуд моддий зарар етказиши мумкин бўлган бошқа маълумотларни ошкор этиш —

фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2. Жиноят кодексининг 143-моддасига биноан хат-ёзишмалар, телефонда сўзлашув, телеграф хабарлари ёки бошқа хабарларнинг сир сақланиши тартибини қасддан бузиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Демоқчиманки, бошқа биров билан бўлиб ўтган телефон суҳбатлари ёки ўзаро ёзишмалар масаласида сергак бўлиш керак, агар бундай маълумотларни тарқатиш ёки ошкор қилиш ўша шахснинг хаётига, ҳуқуқларига зарар келтирса, унутманг, БУНДАЙ ҲАРАКАТЛАР УЧУН ЖАЗО МУҚАРРАР.


Бизнинг канал: 👇
@parkent_hokimiyati
​​🏆Тошкент вилояти «Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи кубоги» мусобақаси бўлиб ҳудудий босқичи ўз якунига етди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5924 Фармонига биноан жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш қилиш мақсадида жорий йилнинг 12 сентябрь куни Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги спорт таълим муассасалари ходимлари ўртасида спортнинг мини футбол, волейбол ва стол тенниси турлари бўйича «Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи кубоги» мусобақасининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

🤽‍♂️Мусобақанинг ҳудудий босқичларига вилоятнинг Қибрай, Бўка туманлари ҳамда Янгийўл, Олмалиқ шаҳрилари мезбонлик қилишди.

Мазкур 400 га яқин ходимлар иштирок этган мусобақа юқори даражада ўтказилиб, кескин ва қизиқарли воқеаларга бой бўлди.
Шунингдек, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши тарғиб қилиш мақсадида мусобақа бошланишдан олдин мусиқа садоларида остида эрталабки бадантарбия машғулотлари ўтказилди.

🏵19 сентябрь куни Юқори Чирчиқ туманида бўлиб ўтадиган мусобақанинг финал босқичига ҳар бир спорт туридан қуйидаги жамоалар қатнашадиган бўлди:

1.Мини футбол спорт тури:
1.1 Олмалик шаҳри,
1.2 Паркент тумани,
1.3 Зангиота тумани,
1.4 Оққўрғон тумани.

2. Волейбол спорт тури:
2.1 Охангарон туман,
2.2 Юқори Чирчиқ,
2.3 Янгийўл шаҳри,
2.4 Бўка тумани.

3. Стол тенниси спорт тури:
3.1 Охангарон шахри,
3.2 Паркент тумани,
3.3 Чиноз тумани,
3.4 Янгийўл шаҳар,
3.5 Оққўрғон тумани.
Биз туманимиз спортчиларига келгуси мусобақаларда зафарлар тилаймиз.

@parkent_hokimiyati
БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ❗️

❗️Тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни:

👉 баланд овоз билан қўшиқ айтиш;

👉 мусиқа чалиш;

👉 товуш сигналлари бериш;

👉 хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш;

👉 турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш:

❗️фуқароларга 74 333 сўм, мансабдор шахсларга эса 111 500 сўмгача маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.

Бизнинг канал: 👇
@parkent_hokimiyati
#Биласизми

Юридик техникумлар ҳақида нималар биласиз?

🏢 Республикамизнинг барча ҳудудларида 1 тадан 14 та юридик техникумлар ташкил этилган.

❗️Юридик техникумларда давлат ҳуқуқий фаолият, юридик хизмат ҳамда суд-ҳуқуқий фаолият мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади.

👬 Юридик техникумларига умумий ўрта таълим (11-синфни) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини битирганлар ҳужжат топшириши мумкин.

🌐 Адлия вазирлигининг юридик техникумларига ўқишга кириш учун абитуриентлар ҳужжатлари texnikum.dtm.uz веб-сайти орқали онлайн қабул қилинмоқда.

📁 Ҳужжатлар қабул қилиш жорий йилнинг 25 августидан 25 сентябргача (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.

📝 Юридик техникумларга Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади.

📚 Тест синовлари тарих ҳамда хорижий тил (инглиз, немис ёки француз тиллари) фанларидан бўлиб ўтади.

👨🏻‍💼Хорижий фуқаролар юридик техникумлар томонидан ташкил этиладиган суҳбат натижасида қабул қилинади.

🧑🏻‍💻 Абитуриентлар ўқишга давлат буюртмаси, тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

📆 Юридик техникумларда ўқиш муддати 2 йилни ташкил этади.

Каналга уланиш👇👇👇
@parkent_hokimiyati