Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#долзарб
#муносабат

⚡️Мусулмонлар идораси ҳаж сафари атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

“Ҳаж-2022” мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгилангани ва ушбу тўловга нималар кириши ҳақида:

1. Саудия ҳукумати томонидан ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилинганини, шунингдек, коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори бир неча баравар (30-40 фоиз) ошган.

Ўзбекистон томони Саудия билан олиб борилган узоқ музокаралар натижасида зиёратчиларимиз учун иқтисодий пакет нархига люкс даражасидаги хизмат кўрсатишга эришди ва тўлов учун ўрта нархни белгилади.

Эслатиб ўтамиз, айрим давлатларда энг қиммат пакетлар нархи 25 минг АҚШ долларигача этиб белгиланган.

2. Юртдошларимиз жорий мавсумда биринчи марта Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар. Макка шаҳрида эса “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасида яшайдилар.

3. Юртимиз зиёратчиларининг сафар давомийлиги айрим қўшни давлатлар зиёратчилари сингари 14-17-20 кун эмас, балки 26 кунни ташкил этади. Бу ҳам, табиий равишда, нархларга ўз таъсирини кўрсатади.

Ҳаж учун тўланган маблағ ичига қуйидагилар киради:

📄 Ҳаж визаси;
🎫 Авиабилет;
🚌Шаҳарлараро (Мадина-Макка-Жидда) транспорт хизмати;
🏨Мадина шаҳрида “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхонаси;
🕌Мадина шаҳрида Уҳуд тоғи, Қубо ва икки қиблали масжидларга зиёрат;
🏨Макка шаҳрида “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонаси;
🍴Мино, Арофат ва Муздалифа водийларидаги барча хизматлар;
💉24 соат тиббий хизмат;
☂️ Ҳожиларнинг тиббий суғуртаси;
🚕24 соат транспорт хизмати;
🌭 3 маҳал исиқ овқат: нонушта, тушлик ва кечки овқат;
📄Ҳаж қўлланмаси;
💼Давлат рамзлари туширилган нимча ва сумка;
💧«Замзам» суви (5 литр);
🤝Республиканинг 7 та ҳудудидан кузатиш ва кутиб олиш;
✈️ Мадинаи мунавварага тўғридан-тўғри авиарейс;
🐏 Қурбонлик.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
Ҳовлиқманг!

(Ток ҳам газ ҳам бўлади)

-------------------
🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

https://t.iss.one/AOKBToshvil

💬 Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким профилактика инспекторлари билан учрашди

Бугун ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов маҳаллалардаги профилактика инспекторлари билан учрашди. Ҳудудларда жиноятчиликка қарши курашиш мавзусида ўтган мулоқотда прокурор Жасурбек Хайитбоев, туман ИИБ бошлиғи Азизбек Алиасқаров иштирок этди.

Ҳоким жойларда жиноятчиликни жиловлаш учун энг аввало, содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва омилларига эътибор қаратишнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олишда маҳаллаларда тарғибот-ташвиқот, жамоатчилик назоратини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Мазкур жараёнларда профилактика инспекторларининг давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини кучайтириш зарурати ҳақида ҳам гапирди.

Учрашувда туман ҳокими маҳаллалардаги профилактика инспекторлари фаолиятининг самарадорлигини мунтазам ошириб бориш масаласига ҳам эътибор қаратди.

Бу борада профилактика инспекторларининг таклифлари асосида “йўл харитаси” ишлаб чиқиш, аниқланган камчилик ва муаммоларни зудлик билан бартараф этиш қайд этилди.

Амалга оширилиши шарт бўлган зарур вазифаларнинг ижроси юзасидан аниқ муддат белгиланди.

👉 @PARKENT_TONGI
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда таълим сифати паст бўлган мактабларга координатор бириктирилади

Бугун туман ҳокимлигида мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш ҳамда туман таълим сифатини янада яхшилаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов, Тошкент вилояти Мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Элёр Акбаров, туман прокурори Жасурбек Хайитбоев ҳамда мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларининг директорлари иштирок этди.

Ҳоким бошқариб борган йиғилишда мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари куз-қиш мавсумига тўлиқ тайёр эканлиги таъкидланиб, мавсумни беталафот ўтказиш учун биринчи галда эътибор қаратиш шарт бўлган масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, газ босими паст бўлиши мумкин бўлган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига етказилиб берилаётган кўмир маҳсулотларини қабул қилиб олиш ва сақлаш қатъий назоратга олиниши ҳақида ҳам сўз борди.

Кун тартибидаги масалалардан бири – туман таълим сифатининг бугунги кун ҳолати таҳлил қилиниб, бу борада амалга ошириш шарт бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Мазкур йиғилишда ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов туманимизда таълим сифати паст бўлган мактабларга координатор бириктирилишини айтди.

Йиғилишда туман мактаб ва мактабгача таълим бўлимига янги мудир тайинланганлиги ҳам маълум қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким аҳолининг  ўз томорқаларидан қай даражада фойдаланиб келаётганлигини ўрганди

Туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов Марказий, Гулистон, Қўрғонтепа, Ёшлик маҳаллаларида бўлиб, хонадон эгалари томорқаларидан қай даражада фойдаланиб келаётганлигини ўрганди.

Ҳоким бошчилигидаги тегишли соҳа мутасаддилари, "маҳалла еттилиги"нинг аҳоли билан бўлган суҳбатларида томорқа имкониятларини тўлиқ ишга солиш ҳақида гап борди.

Жумладан, ҳоким хонадон эгаларига томорқаларига самарали фойдаланишда тупроқ ва иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда сердаромад экинлар экиш, йилига 2-3 маротаба ҳосил олиш борасида тавсияларини берди.

Шунингдек, ҳоким ўрганишлар давомида хонадон эгаларига Президентимизнинг шу йил 5 мартда қабул қилинган “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтирди.

Ҳоким мулоқотлар вақтида мазкур қарорда белгиланган катта имкониятлар, жумладан, 2024 йилда экспортбоп ва сердаромад экинлар экиш учун аҳолига имтиёзли кредитлар ажратилиши ҳамда томорқа эгаларининг бу соҳадаги билим ва кўникмаларини ошириш ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда!

👉 @PARKENT_TONGI
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Ҳокимнинг аҳоли томорқаларини ўрганиши ҳамда жойлардаги ободонлаштириш ишларини назорати давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, туманимизда аҳолининг ўз томорқасидан самарали фойдаланиши ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов томонидан ўрганиб борилмоқда.

Жумладан, ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов, туман прокурори Жасурбек Хайитбоев Қайилма маҳалласидаги аҳоли томорқаларини ўрганди.

Маҳалланинг Мустақиллик кўчасидаги намунали хонадон эгалари билан суҳбатларда томорқачилик борасидаги тажрибалар ҳақида сўз борди. Ҳоким томорқадан самарали фойдаланишда экспортбоп маҳсулотларни етиштиришга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Томорқасидан самарали фойдаланиб келаётган оила аъзоларига ташаккур билдирилган бўлса, айни шу кўчада мазкур имкониятдан етарлича фойдаланмаётган хонадон эгаларига танқидий фикрлар айтилди. Ҳоким томорқа имкониятларидан фойдаланмаслик боқимандаликка сабаб бўлишини ҳаётий мисоллар орқали тушунтирди.

Шоҳрух Шоаҳмедов ўрганишлар давомида хонадон эгаларига Президентимизнинг шу йил 5 мартда қабул қилинган “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва деҳқон хўжаликларида янги захираларни ишга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини гапириб берди.

Шунингдек, айни кунларда туманимизда ҳоким назоратида амалга оширилаётган кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давомида ҳудудлардаги коммунал соҳа билан боғлиқ масалалар тезкорликда ҳал этилмоқда.

Масалан, Кичикқўрғон, Хўжа, Гулистон, Чўққайма, Давлатобод, Ёшлик маҳаллаларида тўпланиб қолган чиқиндилар “ZERO-WASTE” МЧЖ Паркент туман филиали томонидан махсус техникалар ёрдамида олиб чиқиб кетилмоқда.

Красногорск шаҳарчасининг Ойдин маҳалласидаги 13-, 15-, 18-кўп қаватли уйларнинг олдидаги канализацияcи тозаланди. Номданакда эса электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар ҳал этилди. Оқтепа маҳалласининг Саховат кўчасидаги ичимлик суви тармоқлари таъмирланмоқда.

⭕️ Ҳоким назоратидаги вазифаларни босқичма-босқич бажариш ишлари давом этмоқда!

👉 @PARKENT_TONGI
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким билан прокурор маҳаллаларда ўрганиш ишларини олиб бормоқда

Паркент туманидаги ҳар бир маҳаллада томорқадан самарали фойдаланишни тарғиб қилиш, ер эгаларига тадбиркорлик учун қулай шароитлар яратиш бўйича муайян ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов, прокурор Жасурбек Хайитбоев бошчилигида тегишли соҳа мутасаддилари “Ёшлик" ва “Қайилма” маҳалласида бўлишди.

Хонадонбай ўрганиш ишларида аҳолининг ўз томорқасидан қай даражада фойдаланилаётгани
кўздан кечирилди.

Тадбиркорлик ташаббусларни амалга оширишга кўмаклашиш, аҳолини даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш мақсадидаги ўрганиш ишларида хонадон эгаларига томорқадан самарали фойдаланишнинг аҳамияти атрофлича тушунтирилди.

Мулоқотларда ўз томорқасидан унумли фойдаланган оилада камбағаллик бўлмаслиги ҳисоб-китоблар асосида гапириб берилди.

Ўрганиш ишлари давомида ҳоким ва прокурор томонидан тадбиркорларни муаммолари ҳам қабул қилиниб, уларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

⭕️ Ўрганиш ишлари давом этмоқда!

👉 @PARKENT_TONGI
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️Жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоқ керак

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram 🌐Website
Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
Photo
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️Жаҳолатга қарши маърифат билан курашмоқ керак

📌Бугун туман ҳокимлигида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида кенгайтирилган ўқув семинари бўлиб ўтди.

📌Унда туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов, прокурор Жасурбек Хайитбоев, ИИБ бошлиғи Азизбек Алиасқаров, туман Давлат солиқ инспекцияси раҳбари Равшан Рўзибоев ҳамда давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари, маҳалла раислари, ёшлар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

📌Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита вакили Илҳом Маърупов сўзга чиқди.

📌Очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбирда таъкидланганидек, Паркент тумани аҳолиси, меҳнаткаш, ҳалол, энг асосийси соддадил.

📌Шу боис, ёш авлодни турли бузғунчи ғоялар таъсирига тушиб қолмаслиги учун биргаликда ҳаракат қилишимиз шарт.

📌Ҳа, бугун узоқ ва яқин давлатларда содир бўлаётган зиддиятлар тинч, бегуноҳ одамлар ҳаётига зомин бўлмоқда.

📌Шу боис, мамлакат тараққиёти, тинчлик ва хотиржамликни мустаҳкамлаш учун фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашишни тақозо этади.

📌Чунки, жаҳолатга қарши куч ишлатилса, зўравонлик воситасида кураш олиб борилса, жаҳолат кучайиб кетиши турган гап.

📌Тадбирда ижтимоий тармоқларда фойдаланишда турли каналларга кириш мутаассиб, дин ниқобидаги шахсларнинг алдамчи фикрларига қўшилиб кетишга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам сўз борди.

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram 🌐Website
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш юзасидан махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди

Ҳозирги кунда сув-сел тошқини туманимиздаги “Паркентсой” сойининг Кумушкон ва Бойқозон маҳаллаларидан ўтувчи қисмининг оқим бўйлаб чап қирғоғи аҳоли яшаш уйлари ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларига хавф туғдириши мумкин.

Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчкилари ва ер кўчкилари ҳодисалари хавфини камайтириш мақсадида махсус ўқув тактик машғулот ўтказилмоқда.

Бугун ана шундай махсус ўқув тактик машғулотларнинг навбатдагиниси туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Сардор Исақулов, тегишли идора ва ташкилотлардан жалб этилган махсус техника ва мутахассислар иштирок этди.

Ўқув машқи бошланишидан олдин барча хизматлар ўзларининг куч воситалари билан саф тортиб, махсус техника воситалари шай ҳолга келтирилиб, уларнинг тайёргарлиги юзасидан савол-жавоблар, суҳбатлар ўтказилди.

Махсус-тактик ўқув машқлари мобайнида масъул хизматлар тузилмалари шахсий таркибининг ҳаракатлари, бириктирилган махсус асбоб-анжом ва ҳимоя воситаларидан фойдаланиш кўникмалари ҳамда тузилмаларни фавқулодда вазиятларда ҳамкорликдаги ҳаракати кузатиб борилди.

Шунингдек, йўл қўйилган камчиликлар ва хатолар бартараф этиш бўйича фикр алмашилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда сув-сел тошқини ҳодисалари натижасида табиий офатлар келиб чиқишига йўл қўймаслик назоратга олинди

Бугун, 18 май Паркент туманида кучли ёмғир ёғиши натижасида Ўчоқ, Булоқбоши, Бодомтепа, Бўрсилиқ, Наврўз, Самсарак, Дала ҳовли, Бешкаппа ҳудудларида сув-сел тошқини содир бўлди.

Туман ҳокими Сардор Исоқулов сув-сел тошқини оқибатида юзага келган аҳволни ўнглаш борасида ҳудудларда амалга оширилаётган жараёнларни ўрганди.

Шунингдек, сув тошиб ўтган маҳаллалардаги вазиятни кўздан кечириб, ҳудудлардаги ички кўчаларни тартибга келтириш масаласида чора-тадбирларни ишлаб чиқди.

Ҳоким тегишли ташкилот раҳбарларига тезкорликда амалга оширилиши шарт бўлган топшириқларни берди.

Белгиланган режага кўра, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда маҳаллаларда аҳолига амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Энг асосийси, олиб борилаётган ишларда кучли ёмғир натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган табиий офатларнинг олдини олишга катта эътибор қаратилмоқда.
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Туманимизга хорижий инвесторларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram 🌐Website
Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
Photo
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️Туманимизга хорижий инвесторларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди

Хабарингиз бўлса, жорий йилнинг 3 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризмни янада ривожлантириш бўйича устувор масалалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ва соҳадаги тадбиркорлар билан мулоқот бўлиб ўтганди.

Унда Президентимиз мамлакатимиз туризм соҳасида ишга солинмаган салоҳият борлигини алоҳида қайд этиб, мутасаддилар ва ҳокимлар соҳадаги тадбиркорларни ўйлантираётган муаммоларни, фикр ва таклифларини ўрганиши, улар билан бамаслаҳат иш тутиши муҳимлиги таъкидлаганди.

Бугун ҳоким Сардор Исоқулов Президентимиз томонидан берилган топшириқлар ижросини туманимизда сўзсиз таъминлаш мақсадида туманимиз тадбиркорлари билан учрашди.

Паркент туманининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш ва хорижий  инвесторларни жалб этган ҳолда ҳудуднинг инвестицион жозибадорлигини оширишга бағишланган мулоқотда бугунги кунда туманда ўзининг йирик лойиҳалари билан жамият тараққиётига ҳисса қўшиб келаётган салоҳиятли тадбиркорлар таклифлари ўрганилди.

Учрашувда тумандаги мавжуд имкониятлар, инвестицион муҳит, тадбиркорлик соҳасида эришилаётган ютуқлар ва соҳани ривожлантириш борасида ўзаро фикрлар алмашилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтган видеоселектор йиғилишида ёшларнинг экстремал туризм (парашют билан сакраш ва ҳаво дайвинги)га бўлган қизиқиши йилдан йилга ошаётгани, бу борада Паркент туманида ҳам имкониятлар етарли экани маълум қилинганди.

Президентимиз мазкур йиғилишда мутасаддиларга экстремал туризмни ривожлантириш дастурини қабул қилишга топшириқ берганди.

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram 🌐Website
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким Паркентда Хитой тадбиркорлари билан қўшма корхона очиш ҳақида келишувга эришди

Аввал хабар берганимиздек, Хитой Халқ Республикасида  вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация таркибида туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов ва тегишли ташкилотлар бошлиқлари амалий ташриф билан бўлиб турибди.

Ҳоким Сардор Исоқулов Хитойнинг йирик компанияларидан “BEIJING ORIENTAL YUHONG WATERPROOF TECHNOLOGY” ва “GETO”нинг раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.

Куннинг биринчи ярмида туманимиз ҳокими “BEIJING ORIENTAL YUHONG WATERPROOF TECHNOLOGY” корпорацияси бошқарувчилари ва уларнинг фаолияти билан яқиндан танишди.

Корпорация кафель, қурилиш елими ва бўёқлари, сунъий мармар каби 1700 турдаги қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқаради.

Тушдан сўнг, Сардор Исоқулов "GETO" компаниясининг вице-президенти Ҳан Сон жаноблари бошчилигидаги жамоага Паркентда қўшма корхона очиш борасида суҳбатлашди.

Муваффақиятли ўтган мулоқотларда туманимизда қурилиш соҳасидаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда етарлича имкониятлар борлиги ва уларда замонавий технологияларни қўллаш орқали импорт ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқариш борасида қулай шарт-шароит яратилгани ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Музокаралар якунида ҳоким Сардор Исоқулов Хитой тадбиркорлари билан келгусида Паркент туманида мазкур компаниялар билан қўшма корхона очиш ҳақида ҳамкорлик келишувини имзолади. 

👉 @PARKENT_TONGI
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Камбағалликни қандай қисқартириш мумкин?

Шу саволга бугун туман ҳокимлигида камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, энергия тежамкорлигига эришиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилишда жавоб айтилди.

Ҳоким Сардор Исоқулов бошқариб борган танқидий-таҳлилий йиғилишда сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотларнинг бошлиқлари, маҳалла раислари иштирок этишди.

Хўш, камбағалликни қандай қисқартириш мумкин? Айни саволга ҳоким Сардор Исоқулов Президентимизнинг бу борада қўйган талабидан келиб чиқиб, масъулларга яна қайта тушунтириш берди.

Таъкидланганидек, камбағалликни фақат пул тарқатиш, нафақа тўлаш билан ҳал қилиб бўлмайди. Бунинг учун камбағал оила аъзоларини ўқитиш, касбга ўргатиш ва иш билан таъминлаш муҳим.

Айни масалада ҳоким масъул раҳбарлар ўзига бириктирилган камбағал оилаларни ўрганишда уларни хонадонларига бориб, қайси соҳага қизиқишини ўрганиш лозимлигини тушунтирди.

Масалан, хонадон эгалари ишга лаёқатли бўлиб, лекин уларда қизиққан соҳаси бўйича билим ва кўникма етишмаслиги мумкин.

Яна  айрим ҳолатларда томорқаси бўла туриб фойдалана олмаётганлар ҳам учрайди.

Қайсидир оила томорқасидан фойдаланишни хоҳлайди, бироқ қўлида етарли маблағи йўқлиги ёки сув муаммоси билан боғлиқ масалаларни ҳал қила олмаётган бўлиши мумкин.

Масъуллар ўзларига бириктирилган камбағал оилаларга борганда саломатлиги ёмонлашгани туфайли тайинли бир иш қила олмаётган хонадон эгаларига дуч келиши мумкин.
Ҳоким шу каби муаммоларни ҳал этишда аниқ чора-тадбирларни белгилаб олиш учун масъуллар энг аввало, оиланинг камбағалликка тушиб қолиш сабабларини чуқур таҳлил орқали аниқлаб олиш зарурлигини таъкидлади.

Камбағал оилаларнинг ҳолати ҳақидаги маълумотлар жамланиб, уларни камбағалликдан чиқариш бўйича 2 кун муддат ичида “йўл харитаси” ишлаб чиқиш топшириғи берилди.

Навбатдаги масала, энергия тежамкорлигига эришиш борасида маҳалла раисларига қуёшли панелларнинг афзалликлари, бу борада берилган имтиёзларни аҳолига тушунтириш ишларини тизимли олиб бориш ўз самарасини бериши айтиб ўтилди.

Бунда маҳалла раислари ўзига тўқ хонадон эгаларига қуёшли панелларни ўрнатишни тавсия этиб боришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

👉 @PARKENT_TONGI