Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
23.2K photos
3.23K videos
129 files
10.8K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Туманимиздаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан фақат бир киши қолган

Бугун газетани навбатдаги сонига мақола тайёрлаш учун 97 ёшли Анорбой ота Жалилов хонадонида бўлдик.

Туманимиздан урушга борганлардан ёлғиз Анорбой ота қолди.

Отахон қонли жангоҳлар ҳақида айтганларидан ниҳоятда таъсирланиб кетдик.

Эндигина 18 ёшга кирган йигитча учун жанг майдонига дадил кириб боришини бир тасаввур қилиб кўринг!

Катта ҳаёт остонасига қадам қўяр-қўймас қонли жангоҳларда мардонавор туриш, жасорат кўрсатиб ёвни қувиш тақдирнинг энг оғир синовли кунлари эмасми?

Бегона юрт тупроғининг ҳар лаҳзасида дайди ўқ сабаб, ҳаёт билан видолашиш эҳтимоли катта бўлган қора кунлардан омон қайтган отахон дуоларида юртга тинчлик сўрайди.

Бу йил отахонга 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан давлатимиз томонидан 15 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

Газетамизнинг шу ҳафтадаги сонида Анорбой ота Жалилов ҳақидаги мақолани ўқийсиз.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ ҲОКИМ ҚАБУЛИ: “Бўстон” маҳалласи раисининг аҳолига берган нотўғри маълумоти, ҳудудга тоза сув ичимлик суви олиб келиш ҳақидаги тафсилотлар

✔️ Туманимиз ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедовнинг навбатдаги сайёр қабули “Бўстон” маҳалласидаги 24-мактабда бўлиб ўтди. Унда туман ички ишлар бошлиғи Азизбек Алиасқаров, Фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро суди судьяси Дилдора Бабаева, ҳоким ўринбосарлари, бир қатор ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

✔️ Мазкур маҳаллада ўтказилган сайёр қабулга мурожаатчи одатдагидан кўпроқ келди.

✔️ Ҳудуд аҳолиси айтган чигал масалалардан кўринадики, улар билан тегишли идора мутасаддилари ишламаган, муаммоларига ечим излашга бош қотирмаган.

✔️ Масалан, сув, йўлларни асфальтлаштириш, пиёдалар йўлакчаси, тунги чироқларни ўрнатиш ҳақида мурожаат кўп бўлди.

✔️ Афсуски, айни муаммоларни ҳал қилишда “Бўстон”маҳалла раиси бошчилигидаги “маҳалла бешлиги” ҳудудларда бажарилиши шарт бўлган ишларни аниқлаши, уларни жамлаб “Опен бюджет” тизимига таклиф киритишида ўз ҳолига ташлаб қўйганлиги маълум бўлди.

✔️ Энг ёмони, аҳолига “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилмаган ишларни киритилган, дея нотўғри маълумот берганлиги ҳам юзага чиқди. Хуллас, аҳоли билан маҳалла раисининг гапи бир-бирига зид келди. Ҳоким маҳалла раисини қатъий огоҳлантираркан, вазиятни ўнглаш борасида зиммасидаги вазифаларни зудлик билан бажармаса, ишдан олинишини айтди.

✔️ Ҳоким мулоқотлар давомида ҳудудни тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида шу кунгача амалга оширилган катта ҳажмдаги ишлар ҳақида батафсил маълумот бериб, жараёнлар якунланиш арафасида эканлиги, бу масала шахсан назоратида турганлигини маълум қилди.

✔️ Қабулда Юқоричирчиқ туманлараро суди судьяси Дилдора Бабаева фуқаролик ишларига тегишли бўлган масалалар юзасидан айрим мурожаатчиларга ҳуқуқий тушунтириш берди.

➡️📱 @PARKENT_TONGI😎
👍4
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ ҲОКИМ ҚАБУЛИ: Россияга кетиб турмуш қурган келин, ҳарфлар ортидаги сарсонгарчилик

Одатда тақдир синовлари кўпчиликни шошириб қўяди. Айримлар муаммодан ўзи хоҳлагандек қутилиш учун турли идоралар эшигини очади.

Бир қоқилиб қадди кўтарилганларни кузатинг, уларга ўз вақтида суянч бўлган инсонни кўрасиз.

Ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедовнинг навбатдаги фуқаролар қабулида мурожаатчиларнинг муаммоларини эшитар эканмиз, баъзан ташвиш билан келганларга елкадош бўлиш осон бўлмаслигини ҳис қилдик.

Масалан, қабулга келган бир аёл келини Россияга кетиб, бошқа биров билан турмуш қуриб олганлигини, шу сабаб ўғли бундай аёл билан ажрашмоқчи бўлаётгани учун ёрдам сўради.

Мулоқот вақтида бу оилада фарзанд йўқлиги маълум бўлгач, мутасаддилар мурожаатчининг муаммосини имкон қадар тезроқ бартараф қилиш топшириғини олди.

Навбатдаги мурожаатда фуқаро фамилиясида тушиб қолган ҳарфлар сабаб уй-жойининг ҳужжатларини расмийлаштира олмаётганлигини билдирди.

Узоқ вақт давом этаётган сарсонгарчилик қабул сабаб барҳам топадиган бўлди.

Қабулда яна бир мурожаатчининг муаммоси анча вақт талаб қилиши ойдинлашди.

Гап шундаки, аёл шаръий никоҳ ўқитиб, эрига иккинчи хотин бўлиб турмушга чиққан. Эрининг биринчи хотини эса бошқага турмушга чиқиб, ундан фарзанд кўрибди. Шу сабаб, энди эри биринчи хотинидан қонуний тарзда тезроқ ажрашиши шарт экан.

Қонун талаби бўйича бундай вазиятда фарзанд бир ёшга тўлмагунича, эр аёли билан ажрашиш учун суд ариза бера олмайди. Мулоқот давомида туман Адлия бўлими вакили мурожаатчига шу жиҳатни атрофлича тушунтириб берди.

Фуқаролар қабулда жами 12 мурожаатдан 4 таси жойида ҳал этилиб, қолганлари вақт талаб этилиши учун ижрога қаратилди.

👉 @PARKENT_TONGI
👍2
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким қабули: Ёш
спортчининг муаммоси, эҳтиёжманд
инсонлар саломатлигини тиклашда сўрган ёрдамларининг қаноатлантирилиши

Ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедовнинг қабулига “менга ёрдам беринг”, деб келаётганлар мисолида ҳаётнинг синовли кунларини кўргандек бўласан киши. Туман ҳокимлигида ўтган навбатдаги фуқаролар қабулида турли-туман муаммо айтилди.

Мурожаатчиларнинг муаммоларини жамлаб айтадиган бўлсак, уларнинг бари яхши яшаш истагида, тоғдек дарддан қутилгани келган.

Улардан айримларини айтиб берайликми? Унда эшитинг!

Қуёш маҳалласидаги фуқаро кўп қаватли уйда яшар экан. Унинг ортиқча даромади йўқлиги сабаб оғир иқтисодий аҳволга тушиб қолган. Шу сабаб коммунал тўловлардан қарздор бўлиб қолганини айтиб, ҳокимдан ёрдам сўради.

Ҳоким вазиятни ўрганиб, қонуний йўли бўлса, коммунал қарздорликни тўлашда ёрдам беришини айтиб, ташвишда қолган фуқарони кўнглини кўтарди.

Айтганча, ҳоким оғир дардга чалиниб қолган эҳтиёжманд оила вакилларининг саломатлигини тиклаш масаласидаги мурожаатларини ҳеч бирини рад этмай, уларга моддий ёрдам берилишини алоҳида назоратига олди.

Толбулоқ маҳалласидаги 11 ёшдаги Солиҳа Рафиқжонова Француз бокси “Сават” спорт туридан Осиё чемпионатида 1-ўринни қўлга киритиш баробарида турли халқаро мусобақаларда ҳам ғолибликка эришган. У яқин кунларда Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига бориши керак.

Лекин ота-онаси маблағ масаласида қийналиб турибди. Шу муаммо ҳокимга айтилди. Ҳоким эса имкон қадар чора топиб маблағ масаласида ёрдам беришини маълум қилди.

Нега ҳоким бу муаммони жойида ҳал қила қолмади, дерсиз?! Гап шундаки, Солиҳа 11 ёшда бўлгани учун унга “Ёшлар дафтари”дан маблағ ажратиш қонунан мумкин эмас. Агар у 14 ёш бўлганида эди, муаммо шу жойнинг ўзида ҳал қилинарди.

Энди ҳоким қўшимча манбаларни излаши керак, бу эса вақт талаб қилади.

Одамларни сабр-тоқатли бўлиб, диққат билан тинглаган ҳоким жами 17 мурожаатдан 5 тасини қабул вақтида ҳал қилди.

Қолган 6 таси вақт талаб қилингани боис ижрога қаратиб, 6 тасига ҳуқуқий тушунтириш берди.

👉 @PARKENT_TONGI
👍10😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ “Олдингизга келдим, ўзим дардингизни эшитаман деб” – ҳоким Сардор Исақулов

Куни кеча, туманимиз ҳокими Ойбек маҳалла аҳолиси учун ўтказган сайёр қабулидан кейин уйма-уй юриб одамларни қандай муаммолар ташвишга солаётганини ўргангани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу лавҳада ҳокимнинг хонадон эгалари билан бўлган мулоқотларини томоша қилишингиз мумкин.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ҳоким Сардор Исақулов туманимиз маҳаллаларидаги уйма-уй юриб, аҳоли билан мулоқотлари давом этмоқда.

Навбатдаги лавҳамиз ҳокимнинг Бўрсилиқ ва Қуёш маҳаллалардаги мулоқотлари ҳақида бўлади.

Мазкур мулоқотлардан хабардор бўлишни истасангиз биздан узоқлашманг!

👉 @PARKENT_TONGI
👍6
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ ҲОКИМ ҚАБУЛИ: маҳалладаги ичимлик суви муаммоси, сохта ҳужжат тайёрлаб бераётган Кадастр ходими ҳақидаги шикоят

Адолатнинг катта-кичиги бўлмайди. Ташвишга тушган одамларга ёрдам бериш адолат қарор топишида муҳим қадамдир. Бу эса одамларда эртанги кунга бўлган ишончни оширади.

Шу хулосаларни ҳоким Сардор Исақуловнинг навбатдаги сайёр қабулида олдик.

Номданак маҳалласидаги 22-мактабда ўтган сайёр қабулда сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари иштирок этишди.

Ҳоким қабул вақтида мурожаатларни имкон қадар қаноатлантириш чораларини кўрди.

Жумладан, оғир дардга чалинган фуқаро учун сўралган ногиронлик аравачаси шу жойнинг ўзида ҳал бўлди.

Аравача беморнинг уйига тезда етказилди.

Бозорбоши маҳалласидаги фуқаро Ойбек кўчасида ичимлик суви тармоғини тортиш чала қолганидан шикоят қилди.

Охирига етмаган иш сабаб аҳоли сувсиз қолганини айтди.

Сардор Исақулов масъуллар кўчани тармоқ тортилган қисмини ишга тушириб туриш орқали ичимлик суви муаммосини тезда ҳал қилиш топшириғини берди.

Ҳоким Номданакдан Қўйлиқ массивигача маршрут қатновини йўлга қўйиш ҳақидаги мурожаатни алоҳида назоратига олди. Қабулда Номданакда чорва моллари бозорининг қурилиш ишлари тўхтаб қолгани ҳақида ҳам шикоят бўлди.

Ҳоким бу масала шу кунгача пайсалга солиб келинаётгани учун "Паркент деҳқон бозори" МЧЖ масъул ходимига эътироз билдириб, қурилиш ишларини имкон қадар тезроқ якунига етказишни ҳам назоратига олди.

Қабулда мурожаатчи Қорақалпоқ ҳудудидаги ер-участкаларини айрим тоифа кишилар эгаллаб олишда туман Кадастр бўлими ходими қалбаки ҳужжат тайёрлаб бераётгани учун ер сотиш билан шуғулланиш тўхтамаётгани ҳақида шикоят қилди.

Адолат қарор топишини истаган ҳоким туман Кадастр бўлими бошлиғи Фарҳод Жўрабоевдан тушунтириш сўради.

Фарҳод Жўрабоевнинг берган жавобидан ҳокимнинг кўнгли тўлмади.

Шу боис, ҳоким ҳуқуқ-тартибот органи вакиллари ва мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, шикоят ўз тасдиғини топса, айбдорлар қонуний жазо олишини маълум қилди.

👉 @PARKENT_TONGI
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ “Сизга ёрдамим тегса хурсанд бўламан" – ҳоким Сардор Исақулов

Аввал хабар берганимиздек, туманимиз ҳокими маҳаллаларда уйма-уй юриб одамларни ташвишга солаётган муаммоларни ҳал қилиш чораларини кўраётгани ҳақида хабар берган эдик.

Навбатдаги лавҳада ҳокимнинг Қўрғон, Бўрсилиқ, Қуёш маҳаллаларидаги хонадон эгалари билан бўлган мулоқотларини томоша қилишингиз мумкин.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ҳоким Сардор Исақулов туманимиз маҳаллаларидаги уйма-уй юриб, аҳоли билан мулоқотлари давом этмоқда.

Мазкур мулоқотлардан хабардор бўлишни истасангиз биздан узоқлашманг!

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram 🌐Website
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ "Муаммоингизни ҳал қилгани уйингизга якшанба куни борсам бўладими, безовта қилмайманми?"ҳоким Сардор Исоқулов

Инсон борки, катта ё кичик ташвишга, муаммога дуч келади.

Узоқ вақтдан буён ҳал бўлмай келаётган муаммолардан чарчаган одамларни тушуниш, уларга ёрдам қўлини чўзиш, қалбига йўл топиб, рози қилиш аслида қийин иш эмас.

Бунинг учун уларни диққат билан тинглаш кифоя.

Лавҳада ҳоким Сардор Исақуловнинг Бозорбоши ҳамда Қизилсой маҳалласида ўтган сайёр қабулидаги мулоқотлар акс этган.

👉 @PARKENT_TONGI
👍8😁2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Хорижга иш излаб кетган тумандошларимиз ўз она юртига қайтиб келадиган бўлди

Ҳоким Сардор Исоқулов бошчилигида сектор раҳбарлари туманимиздан хорижга иш излаб чиқиб кетганлар билан онлайн мулоқот ўтказди.

Мулоқотлар давомида ҳоким уларга маъқул келадиган, доимий иш ўринлари билан таъминлаш орқали, тумандошларимизни Ватанга қайтариш чораларини кўрди.

Самарали ўтган мулоқотлар туфайли хорижга иш излаб кетган тумандошларимиз ота-онаси, яқинларининг ёнига қайтиб келадиган бўлди.
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким эҳтиёжманд оилаларнинг ҳолидан хабар олгани борди

Президентимиз аҳолини эҳтиёжманд қатламига яқиндан кўмак бериш баробарида уларни қизиқишларини ўрганиб, даромад манбаига эга бўлишига ёрдамлашиш масаласида аниқ чора-тадбирларни белгилаб берган.

Аслида хайр-саховатга шошилишда ҳикмат кўп. Оғир шароитда яшаётганларга ёрдам қўлини чўзиш одатга айланган жойда файзу барака бўлади.

Шу мақсадда бугун туман ҳокими Сардор Исоқулов "Қўрғон" маҳалласида бўлди.

Ҳоким маҳалладаги кам таъминланган хонадонларга  озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди. Улардан қандай муаммолари борлигини сўради.

Самимий кечган суҳбатларда хонадон эгаларига даромад манбаига эга бўлиши борасида турли соҳалардан иш таклиф қилинди.

Маҳалладаги эҳтиёжманд оилаларнинг айни кундаги моддий аҳволидан келиб чиқиб, уларнинг айримларига замонавий тикув машинаси етказилиб бериладиган бўлди.

👉 @PARKENT_TONGI
👍9👏1🤔1
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ ҲОКИМ ҚАБУЛИ: тўрт нафар фарзанди билан кўчада қолган она, дардманд кишининг дарди, тадбиркорлигини бошлай олмаётган аёл

Тақдир синовлари сабаб муаммоларга дуч келган инсон одатда тушкунликка тушиб қолади. Ташвишдан тезроқ қутилиш учун турли идоралар эшигини очади.

Муаммоларидан қутилганларни кузатсангиз уларга ўз вақтида суянч бўлган инсонни яхшилигини тушунасиз.

Ҳоким Сардор Исоқуловнинг навбатдаги фуқаролар қабулида мурожаатчиларнинг муаммоларини эшитар эканмиз, ташвишга тушганларга тоғдек таянч бўлиш осон бўлмаслигини тушундик.

Масалан, қабулга келган бир аёл 4 нафар фарзанди билан оиласи бузилганини, айни пайтда яшашга уйи йўқлиги сабабли субсидия олишда ёрдам сўради. Ҳоким унга субсидия масаласида ҳуқуқий тушунтириш берар экан, имкон қадар аёлнинг оиласини тиклашга ҳаракат қилишини айтди.

Шу мақсадда тузиладиган ишчи гуруҳ аёлнинг уйига бориб яраштирув чораларини кўрадиган бўлди.

Навбатдаги мурожаатчи ҳокимдан оилавий шароити оғирлиги учун даволана олмаётганини айтиб, ёрдам сўради.

Ҳоким туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Бобур Алиевга шу жойнинг ўзида зарур топшириқларни берди. Мурожаатчи шифохонага ётиб даволанадиган, муолажа учун керак бўладиган дори-дармонлар бепул бериладиган бўлди.

Қабулда бир аёл тадбиркорлик қилиш нияти борлигини, замонавий печи бўлса қандолат маҳсулотларини тайёрлаб сотишни йўлга қўймоқчилигини айтди.

Ҳоким унинг ишбилармонлигини қўллаб-қувватлади. Аёлга замонавий печ олиб беришни ваъда қилди. Тадбиркорлигини ривожлантириш учун деҳқон бозоридаги расталардан бирига жойлашишга ёрдам беришини ҳам билдирди.

Мулоқотларда коммунал, солиқ, қурилиш соҳасига оид ҳамда субсидия ва моддий ёрдам олиш, ишга жойлашиш каби масалаларда мурожаатлар бўлди.

Қабулдаги жами 22 та мурожаатдан 4 таси шу жойнинг ўзида ҳал қилинди. Қолган 13 таси вақт талаб қилингани боис, ижрога қаратилиб, 5 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

👉 @PARKENT_TONGI
👍2
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг оммавий сайёр қабули Янги Санганакда бўлиб ўтди

Бугун Янги Санганак ҳудудидаги 21-мактабда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигида бир қатор вилоят бошқармалари раҳбарлари томонидан оммавий сайёр қабул бўлиб ўтди.

Одамларни қийнаб келаётган муаммоларни имкон қадар ҳал қилишга қаратилган мазкур қабулда туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов, унинг ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳам иштирок этди.

Сайёр қабулда туманимиз аҳолиси ўзини қийнаб келаётган турли муаммолари юзасидан вилоят ҳокими билан юзма-юз мулоқот қилди.

Шунингдек, туманимиз ҳокими ҳам аҳоли мурожаатларини тинглаб, уларни ҳал қилиш чораларини кўрди.

Қабулга вилоят ва туманимиз ҳокимига миннатдорлик билдириб қўйиш истагида келганлар ҳам бўлди.

Масалан, Янги Санганак ҳудудидан Абдулахон Убайдуллаев Россияга иш излаб кетганди. Лекин у тайинли иш топа олмай оғир шароитга тушиб қийинчиликда юрганди.

Бундан хабар топган ҳоким Сардор Исоқулов Абдулахонни туманимизга қайтишига ёрдам берганди.

Абдулахон Убайдуллаевнинг Россия давлатига кўрган қийинчиликлари, туманимизга қайтганидан қувонгани ҳақида "Паркент тонги" газетасида "Оилам бағрида яшаш бахт эканлигини тушундим" номда мақола ҳам чоп этилганди.

Бугунги сайёр қабулга Абдулахон Убайдуллаевнинг онаси келиб, вилоят ҳокимига туманимиз ҳокимидан миннатдор эканлигини билдирди.

Сайёр қабулда жами 35 мурожаат келиб тушди. Улардан 15 таси жойида ҳал этилди. Яна 7 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

⭕️ Вақт талаб қилинадиган мурожаатлар эса назоратга олиниб, ижроси юзасидан вилоят ҳокимига ахборот берилиши таъкидланди.

👉 @PARKENT_TONGI
👍6
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Самаробод маҳалла аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этилди

Самаробод маҳалласида "Ўзсувтаъминот'' АЖ бошқарув раиси ўринбосари К.Юсупов, Паркент ҳокими С.Исоқулов ва туман Халқ қабулхонаси мудири Ш.Эргашов сайёр қабул ўтказишди.

Давлатимиз раҳбарининг "Маҳаллаларда томорқалардан самарали фойдаланишни ташкил этиш орқали аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга қаратилган ишларни янада жадаллаштириш тўғрисида"ги 18-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган қабулда маҳалладаги 20 нафарга яқин фуқаро иштирок этди.

Маҳалла аҳолисининг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида ўтказилган сайёр қабулда тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан кредит ажратиш, маҳалла биносини қуриш, ички йўлларни таъмирлаш, балиқчилик ва "Яшил макон" учун ер ажратиш ҳамда томорқаларни суғориш тизимини тиклаш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш масалалари юзасидан мурожаатлар келиб тушди.

Қабулдаги мурожаатларнинг 6 таси жойида ҳал этилиб, 3 таси вақт талаб қилгани боис ижрога қаратилди.

👉 @PARKENT_TONGI
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Ҳокимнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди

Бугун туман ҳокимлигида ҳоким Сардор Исоқуловнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Унда туман прокурори Жасурбек Ҳайитбоев, туман Адлия бўлими бошлиғи Умид Азизов ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Аҳоли муаммоларини имкон қадар жойида ҳал қилишга қаратилган қабулда мурожаатчилар ҳоким билан юзма-юз суҳбатлашиб, муаммоларини айтди.

Мулоқотларда турли соҳаларга оид мурожаатлар билдирилди.

Жумладан, уй-жой, моддий ёрдам, саломатликни тиклаш, тадбиркорлик, коммунал соҳа ҳамда имтиёзли кредит ажратиш билан боғлиқ муаммолар билдирилди.

Қабулда айтилган муаммоларни имкон қадар ҳал этилиши борасида ҳоким тегишли ташкилотлар мутасаддиларига тегишли кўрсатмаларни берди.

Қабулдаги жами 15 та мурожаатдан 2 таси шу жойнинг ўзида ҳал қилинди. Қолган 11 таси вақт талаб қилингани боис, ижрога қаратилиб, 2 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

👉 @PARKENT_TONGI
👍2
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким Истиқлол маҳалласида сайёр қабул ўтказди

Бугун ҳоким Сардор Исоқуловнинг Заркент ҳудудидаги Истиқлол маҳаласида жойлашган маданият марказида сайёр қабули бўлиб ўтди.

Унда ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот мутасаддилари иштирок этишди.

Сайёр қабулда кимдир уй-жой муаммосини айтса, яна бошқаси эса саломатлигини тиклай олмаётганидан шикоят қилди. Йўл, электр-энергияси, ичимлик суви таъминоти масаласидаги мурожаатлар ҳам айтилди.

Шунингдек, қабулда моддий ёрдам, ишга жойлаш, тиббиёт, таълим ҳамда коммунал соҳага оид муаммолар билдирилди.

Қабулда айтилган жами 17 та мурожаатдан 3 таси шу жойнинг ўзида ҳал қилинди.

Яна 10 таси вақт талаб қилингани боис, ижрога қаратилиб, 4 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

👉 @PARKENT_TONGI
🔥2