Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.3K photos
3.01K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Эслатма

Ҳафта давомида (16 – 21 декабрь кунлари) қабул қилинган муҳим қонун ҳужжатлари:

▫️“Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонун.

▫️“Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти фаолиятини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори.

▫️“Божхона тўловларидан озод қилинадиган технологик ва лаборатория ускуналари, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари, шунингдек, хомашё ва материаллар, тиббиёт буюмлари ва қадоқлаш материаллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори.

▫️ “Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори.

▫️“Иқтисодий жиҳатдан самарасиз, кам ҳосил берадиган боғ ва токзорларни яроқсиз деб топиш тартиби тўғрисида”ги Ҳукумат қарори.

▫️Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги тўғрисида низом.

▫️Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида Ҳукумат қарори.

▫️Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини асрашга доир фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низом.
Манба: huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Эслатма
Касб вазифасини бажараётган шахсларга нисбатан айрим фуқаролар томонидан куч ишлатиш ҳолатлари рўй бераётгани ҳақидаги хабарлар тарқалишда давом этмоқда. Бундай ҳолатда қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликлар тўғрисида яна бир марта эслатиб ўтамиз.

❗️Ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажараётган шахсларга нисбатан ноқонуний ҳаракатларни содир этиш жавобгарликка сабаб бўлади.

Хусусан:
👉 қасддан баданга оғир шикаст етказиш – 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш – 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан;
👉 ҳақорат қилиш – БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Yurist maslahati | Rasmiy kanal
#ЭСЛАТМА
6 июлдан 1-синф ўқувчиларининг қабул жараёни бошланади

"Пандемия шароитини инобатга олган ҳолда, 1-синфга ўқувчиларнинг ҳужжатлари қабул қилинади:

6-31 июль кунлари бириктирилган микроҳудуд доирасида;

1-25 август кунлари мактабларнинг имкониятидан келиб чиқиб микроҳудуддан ташқари.

Шунингдек пандемия шароитида ота-оналарнинг мактабларда тўпланиб қолишини олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида илк маротаба 1-синфга борадиган ўқувчиларнинг ҳужжат топшириш жараёни qabul.maktab.uz орқали онлайн навбат асосида амалга оширилади. Дастур Тошкент шаҳрида муваффақиятли татбиқ этилса, кейинги ўқув йилидан бошлаб бошқа ҳудудларда ҳам босқичма-босқич жорий қилинади.

❗️ 1-синфга қабул учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

1.Директор номига ариза;

2.Боланинг туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси;

3.Ота-онанинг паспорт нусхалари;

4.Боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;

5.Боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати;

Тегишли йилнинг 31 августига қадар 6,5 ёшга тўлмаган, 1-синфда ўқиш истагини билдирган болаларнинг ота-оналари билан умумтаълим муассасасининг педагог ходимлари ва психологи томонидан болани мактабда ўқишга тайёрлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилади. Мактаб ёшига тўлмаган болани мактабга бериб қийнагандан кўра, мактабгача тайёрлов ташкилотларига юборган маъқул эканлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Фарзандингизни умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул қилиш билан боғлиқ саволлар, таклиф ва шикоятлар юзасидан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларига мурожаат этиш мумкин", дейилади

Бизнинг канал: 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEdUQB5P6xCCDDzEVA
#Эслатма

Мустақиллик байрами арафасида 3 кун дам олинади

2020 йил 1 сентябрь сешанба кунига тўғри келади.
Шу сабаб 5 кунлик иш ҳафтаси бўйича ишлайдиганлар уч кун кетма-кет 3 кун дам олишлари учун дам олиш куни 29 август шанбадан 31 август душанбага кўчирилган. 6 кунлик иш ҳафтаси бўйича ишлайдиганлар учун 2020 йил 31 август – қўшимча дам олиш куни.

❗️Хуллас шанба ҳаммага иш куни. Якшанба, душанба ва сешанба эса барчага дам олиш куни ҳисобланади.

Ҳуқуқий асос: "2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги президент фармони

Бизнинг канал: 👇

@parkent_hokimiyati
#Диққат
#Эслатма

📌 Тоққа бормоқчи бўлганлар диққатига

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Ахборот хизмати хабарига кўра,


🗓 Жорий йилнинг 5 январь кунига қадар Бўстонлиқ туманидаги айрим автомобиль йўлларида бир томонлама ҳаракат яъни Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳридан (кўприк ёнидан) кириш ва “Юсуфхона” аҳоли яшаш жойидан чиқиш йўлга қўйилди.

***

🗓 До 5 января текущего года введено одностороннее движение на некоторых автомобильных дорогах Бостанлыкского района, то есть от города Газалкент (у моста) Бостанлыкского района и выезд из населённого пункта «Юсуфхана».

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#эслатма

❗️Ҳайдовчилик гувоҳномангизни янгисига алмаштирдингизми?

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ҳозирги ҳайдовчилик гувоҳномалари 2022 йил 1 январдан бошлаб хақиқий эмас деб топилиши ҳақида эслатиб ўтади.

👉Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Forwarded from Deleted Account
#Эслатма

⚡️ Ҳурматли туманимиз ёшлари!
Бугун туманимиз прокурори Дилшод Исмоиловнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти кеч соат 19:00 да
t.iss.one/parkent_yoshlar_guruhi телеграм канали орқали тўғридан-тўғри, онлайн тарзда бўлиб ўтади.

Мазкур мулоқот бугун
t.iss.one/parkent_yoshlar_guruhi телеграм каналида тўғридан-тўғри, онлайн тарзда кеч соат 19:00 да ўтказилади.

Очиқ мулоқотда туман прокурорига сиз дуч келган муаммо ҳамда қизиқтираётган саволларингизни беришингиз мумкин.


💥 Қадрли туманимиз ёшлари!
Яқин соатда – 19:00 да бошланадиган мулоқотни ўтказиб юборманг!

Каналимизга аъзо бўлинг
👇👇👇
https://t.iss.one/parkentofficial

Ушбу ҳавола орқали суҳбатга ўтишингиз мумкин!
https://t.iss.one/parkent_yoshlar_guruhi?videochat=13edafc6a4e88371af
#Эслатма

⚡️⚡️⚡️ Паркент тумани аҳолиси диққатига!

📌"Паркенттумангаз" газ таъминоти бўлими шуни малум қиладики, 2022-2023 йил куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Тошкент магистрал газ қувурлари бошқармаси, "Ҳудудгаз Тошкент" газ таъминоти филиали, Паркент туман ҳокимлиги, "Паркенттумангаз" ГТБ томонидан келишилган жадвалга асосан жорий йилнинг 25-27 май кунлари туманимизнинг барча ҳудудларида тортилган юқори ва ўрта босимли газ тармоқларида газ узатиш лойиҳавий босими асосида синов тайёргарлиги олиб борилади.

📌Шу муносабат билан барча истеъмолчиларга газ бериш 25 майдан 27 майгача тўхтатилади.

✍️ "ПАРКЕНТТУМАНГАЗ" газ таъминоти бўлими

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
#Эслатма

‼️ 2010 йилгача олинган “права”ни янгисига алмаштиришнинг охирги муддати – 31 март

🔰 Эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича:

▫️2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
▫️2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
▫️2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
▫️2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

📌 Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

⚠️ Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати етиб келишини кутмасдан, олдиндан ҳаракат қилиш тавсия этилади.

https://t.iss.one/AOKBToshvil
#эслатма

Солиқларни ўз вақтида тўлашни унутманг!!!
          
🔰Солиқ солинадиган мол-мулки ва ер участкалари бўлган жисмоний шахслар ҳамда деҳқон хўжаликлари мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш муддати 15 октябрь этиб белгиланган.

❇️Эслатиб ўтамиз, солиқ тўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида мол-мулк ва ер солиқларини «Soliq» мобил иловаси орқали уйдан чиқмаган ҳолда тўлаш имконияти яратилди. Шунингдек, «Click», «PayMe», “Upay” ва бошқа замонавий электрон тўлов воситалари ёрдамида ҳам тўловларни амалга ошириш мумкин.

❇️Солиқларни ўз вақтида тўламаслик, солиқ органи томонидан қарздорликни мажбурий ундирувга қаратиш мақсадида судга ариза билан мурожаат этилишига ҳамда суд ижро ҳужжати асосида Мажбурий ижро бюроси томонидан қарздорнинг:

🔹эгалигидаги уй-жой, автомобиль ва бошқа мулклардан фойдаланишига таъқиқ қўйилиши;

🔹Ўзбекистон Республикасидан чет элга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.

🔹Шу билан бирга, солиқларни ўз вақтида тўламаслик натижасида солиқ қарзига қўшимча равишда суд харажатлари ҳам қарздордан (ижро йиғими, давлат божи, маъмурий жарима ва бошқа тўловлар) ундирилади.                                                                                                        
Ҳурматли фуқаролар!

📌Унутманг! Сиз тўлаган мол-мулк ва ер солиқлари маҳаллий бюджет даромадларини тўлдириб, юртимиз аҳолисининг ижтимоий эҳтиёжлари учун сарфланади. Шундай экан, мол-мулк ва ер солиқларини бугун тўлаб, ўз мажбуриятларингизни бажариш билан бирга Ватанимиз  ободлигига ҳисса қўшинг!

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram 🌐Website