Forwarded from Yoshlar kundaligi | Rasmiy
#Гастрономик_туризм
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ ЭНГ МАШҲУР ТАОМЛАРИ – ТОП-10
1. Сўқоқ шашлиги. Паркент туманида тайёрланади. Кабобпазлар гўштни тайёрлаш (мариновать) усулини ҳеч кимга айтишмайди. Бунақа шашликлар бошқа жойда нет. Муҳими, чиройли манзара ва тоғ ҳавоси билан бирга бу шашликлар зўр кетади. ☺️
2. Мадор сомса. Буниси энди фантастика. Қорнинг тагида унадиган гиёҳдан тайёрланадиган таом. Май ойларида табиий мадор етилади. Унгача эса айрим уддабуронлар алдаб "Мадор" сотишади.
3. Бўка палови. Шедевр. Чойхона усулида пиширилади, ош бир ён, косага сузиб бериладиган муздек помидор шарбати бир ён. Ундан ҳўплаб-ҳўплаб ош есангиз, доод деворасиз, бу аниқ. 😍
4. Пискент мантиси. О, йилнинг тўрт фаслида ҳамиша тайёр турадиган, оппоқ тақсимчадаги узунчоқ мантиларни еганмисиз? Устига озроқ қатиқ суртилган, ҳовури чиқиб турган Пискент мантисидан лазизроқ манти йўқ бу оламда. 🙃
5. Янгийўл табакаси. (Узр Янгийўл товуқлари деб таржима қилолмадим, Отабек Жарроҳ кейин ответь қайтаради, қўрқдим☺️). Қовурилган товуқ гўштининг энг зўри қаерда? Амир Темур хиёбонидаги ўша "Уголок"ми? Асло. Янгийўлда бу санъат даражасига кўтарилган. Ҳар куни минглаб пойтахтликлар Янгийўлга шу таомни егани келишган. Шаҳарда ўнлаб машҳур табакахоналар бор. Асосийси, товуқлар дори емаган, табиий шароитда етилган. Шунинг учун гўшти мазали. 😇
6. Серго қорин-ичак, ўпка шўрваси. Бунақаси бошқа йўқ. Бу Оҳангарон туманининг чекка қишлоғи – олтинга бой Кўчбулоқ қишлоғи томонда. Сут тўлдириб пиширилган ўпка, қорамолнинг бош, қорин, ичаклари ташлаб қайнатилган шўрвани татиб кўришни тавсия қиламан. Супер таом. Фақат битта ошхонада тайёрланади. Лекин Қурама этакларидаги хонадонларда шу таомни оилавий жам бўлган кунларда, азиз меҳмонлар келганда пишириш урфи бор. Романтикаси ҳам бор. 😍 Масалан, ўпкага сут қуйиб, шиширишда қатнашишингиз мумкин. Аммо, маҳаллий аҳоли огоҳлантиради. Қалб пок бўлмаса, ҳайвон ўпкаси тешилиб кетади, ўйлаб кўринг. Рост гап. Сири номаълум. Лекин, қора ниятли одамлар ўпкани шишира олмайди, ёрилиб кетади. Таом эса супер. Деликатес. 🤙
7. Чиноз балиғи. Изоҳ шартми? Карсиллаб пишган карас балиғини еганмисиз? Бунақаси бошқа жойда йўқ. Вассалом. 😎
8. Бочка маставаси. Тоғдан тушганингда, шундоқ йўл устида қарши оладиган ўнлаб маставахоналар бор. Саҳарлаб билқиллаб пишган, гуручи эзилмаган маставага қалайсиз? Бу маставага қўшиб тортиладиган қатиқ эса алоҳида бир олам, унақаси бошқа жойда йўқ. Беданалар сайраб, тоғ шабадаси елиб, кўнгилни хушлаб турган шароитда хуштаъм гиёҳлар солинган бу мастава жуда кетади-да! 😘
9. Қибрай ҳалими. Ҳалим меҳр ва сабот билан тайёрланадиган таом. Гўштнинг юраги зада бўлган ҳолатини кўрганмисиз? Ўшани ҳалим дейиш мумкин. Асосан, қиш ва баҳор ойларида тайёрланади. Хонадон шароитида, қариндошлар жам бўлиб тайёрлашади. Алоҳида ҳалимхона йўқ. Лекин, қидирсангиз, бир амаллаб топса бўлади. ☺️
10. Кукси. Тошкент вилоятининг Юқори ва Ўрта Чирчиқ туманида куксининг зўри бор. Муздек, корейс одатларига кўра тайёрланган, сувини ичганда ҳузурдан бошқа ҳеч нимани ўйлаб бўлмайдиган таом – кукси. 👏
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi