Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Бўстонлиқ_тумани
#Расмий_муносабат

Бўстонлиқда содир бўлган йўл чўкиш ҳолати юзасидан РАСМИЙ МУНОСАБАТ

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Расмий_муносабат

🌏Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда Тошкент вилояти Қибрай тумани “Май” МФЙ ҳудудидаги экин майдонида катта ёнғин чиққанлиги таъкидлаб ўтилган.

⚡️Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан ҳолат ўрганилганда “Май” МФЙ ҳудудида жойлашган “Шароф Рашидов номидаги паррандачилик” МЧЖга қарашли 20 гектар дон маҳсулотларини етиштириш майдони ҳамда унинг атрофидаги 10 гектар бўш ер майдонидаги қуруқ ўтлар ёнганлиги аниқланди.

❗️Жорий йилнинг 6 июнь куни Тошкент вилояти ҳудудида кучли шамол эсиб, электр симлари узилганлиги натижасида қисқа туташув содир бўлган натижада мазкур дала майдонидаги қуруқ ўтлар ёниши кузатилган.

📌Ҳолат туман Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан бартараф этилган.

✍️Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Расмий_муносабат

"Бешта ҳоким ўзгарди лекин битта музей қуриб бермади" хабари юзасидан расмий муносабат

👉Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#расмий_муносабат

❗️Паркентда ИИБ ходимларининг фуқарога куч ишлатгани юзасидан расмий маълумот берилди

👉Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
«Адолат» газетасининг 12 ноябр 2021 йил сонида Паркент тумани «Гулбоғ» маҳалласи Алишер Навоий кўчасида жойлашган тўрт қаватли 24 хонадонли уй-жойнинг «Янги уйнинг эски ғавғолари» сарлавхаси остида чиқан мақола юзасидан
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

«Адолат» газетасининг 12 ноябр 2021 йил сонида Паркент тумани «Гулбоғ» маҳалласи Алишер Навоий кўчасида жойлашган тўрт қаватли 24 хонадонли уй-жойнинг «Янги уйнинг эски ғавғолари» сарлавхаси остида берилган мақола юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, ишчи гурух аъзолари тумани ҳокимлиги мутахассиси Ш.Акромов, туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи К.Жалолов ва «Гулбоғ» маҳалла фуқоролар йиғини раиси Р.Тожибоевлар томонидан «Гулбоғ» маҳалласи Алишер Навоий кўчасида жойлашган тўрт қаватли 24 хонадонли уй-жойда ўрганиш ўтказилди.

Мақолида кўрсатилган холатлар юзасидан ўрганилганда

уй-жойлар 2019-2020-йилларда қурилган бўлиб, ушбу уйларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларида болалар ўйингохи, тандир ва ўчоқ қурилиши ишлари киритилмаган, туман ҳокимлиги ташаббуси билан 2021 йилда ушбу уйларга туташ ҳудудга болалар ҳамда спорт майдончалари қурилган. Хозирги кунда ушбу кўп қаватли уй-жойлар ҳудудида аҳоли томонидан ободонлаштириш ҳамда тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳудуддаги маблағ билан боғлиқ бўлган камчиликлар 2022 йил дастурга киритилиб дастур асосида юзага келган камчиликлар бартараф этилишига келишиб олинди.

Ўрганиш давомида ушбу уйларда яшовчи хонадон эгалари билан, уйларнинг конструкцияларини ўзгартирмаслик, бинолар холатини сақлаш ва санитария холатларини тоза сақлаш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

👇👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_hokimiyati
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали Паркент тумани Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 16-мактабгача таълим муассасасида болаларга берилаётган озиқ-овқатлар билан боғлиқ видео тарқалди. Ушбу ҳолат туман ҳокимлиги ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан назоратга олинди. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

👇👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_hokimiyati
#Паркент_тумани
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқда Паркент тумани “Истиқбол” МФЙ “Боғишамол” кўчасида янги қурилган уйларда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан йўллар асфальт қилинмагани, кўчаларда ёриткичлар, канализация, болалар майдончаси, боғча ва мактаб йўқлиги юзасидан мурожаати ижтимоий тармоққа жойланди.

Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ушбу мурожат юзасидан туман ҳокими Шохрух Шоаҳмедов бошчилигида туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда туман идора ва ташкилот ҳодимлари билан биргаликда ҳудудни ўрганиш ишлари олиб борилди .

Ўрганиш жараёнида ушбу ҳудуда қурилган уйлар дастурида канализация қувири кўзда тутилмаганлиги ҳамда бугунги кунда “Истиқбол” маҳалласида жами 14 та мактабгача таълим муасассаси ҳамда 2 та умумий ўрта таълим мактаби, 1 та касб хунар мактаби, 2 та спорт майдончаси мавжуд эканлиги аниқланди.

“Истиқбол” маҳалласи “Боғишамол” кўчаси аҳоли билан суҳбат чоғида мавжуд муаммолар ўрганилди. Туман ҳокимлиги ҳамда маҳалла аҳолиси билан биргаликда ҳашар йўли билан канализация қувирини ўтказиш келишиб олинди.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
#Расмий_муносабат

⚡️⚡️⚡️ Ижтимоий тармоқлар орқали берилган “Паркентда ўқитувчи ва ўқувчилар ҳокимлик Telegram-каналларига обуна бўлишга мажбурланмоқда” деб номланган хабарлар юзасидан расмий муносабат

Паркент тумани ҳокимлигининг @parkent_hokimiyati ҳамда “Паркент тонги” туман ижтимоий-сиёсий газетасининг @parkent_tongi телеграм каналларига ва туман ҳокимининг фейсбук саҳифасига туманимиз аҳолиси, давлат ҳамда жамоат ташкилотлари ходимларига аъзо бўлиш тавсия қилиб келинмоқда.

Мазкур ҳолатга мажбурий тарзда обуна қилинмоқда, деган қараш билан ижтимоий тармоқларда бонг уришни омма эътиборини чалғитиш, деб ҳисоблаймиз ва ушбу каналларимизга тавсия қилишни салбий жиҳатини холис назар билан ифодалаб бўлмайди.

Кези келганда шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур телеграм каналлар орқали туманимиз ва мамлакатимиз ҳаётидаги энг муҳим янгиликлар, энг ишончли ахборотлар, қизиқарли ва фойдали маълумотлар биринчи манба сифатида кенг ёритиб борилмоқда.

Асосийси, туманимиз ҳаётида рўй бераётган муҳим воқеалар, ўтказилиши режалаштирилган қабуллар, зарур ахборотларни мазкур телеграм каналларида кузатиб бориш текин ва аҳолига тўғри, ишончли янгиликларни етказишда қулай имконият ҳисобланади.

Каналларимизга обуна бўлинг
👇👇👇
@parkent_hokimiyati
👇👇👇
@parkent_tongi
#расмий_муносабат

⚡️Ижтимоий тармоқлар орқали берилган “Паркентда ўқитувчи ва ўқувчилар ҳокимлик Telegram-каналларига обуна бўлишга мажбурланмоқда” деб номланган хабарлар юзасидан расмий муносабат

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Паркент_тумани
#Расмий_муносабат

⚡️Ижтимоий тармоқда Паркент тумани “Бешкапа” маҳалласи 2021 йилда “Обод қишлоқ” дастурига тушган бўлса-да белгиланган ишлар охирига етказилмагани, кўчалар асфальт қилинмагани танқид остига олинган.

✔️Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

📌Паркент тумани “Бешкапа” маҳалласи 2021 йилда “Обод қишлоқ” дастурига киритилмаган. Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорига асосан 2021 йил дастурига Паркент туманидаги “Сурхи” ҳамда “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинлари киритилган.

📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 майдаги ПҚ-5118-сонли қарорига асосан, "Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредит маблағлари" ҳисобидан Тошкент вилоятидаги автомобил йўлларни қуриш ва таьмирлаш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг Манзилли рўйхатига киритилиб, Паркент тумани Бешкаппа МФЙ Тановор кўчасининг 500 метр қисми жорий йилда асфалтлаштирилган.

Мутасаддиларнинг эътиборсизлиги сабабидан ҳалигача бу ишлар ижобий амалга оширилмаган....деган жумлаларга ўрин ҳам ҳожат ҳам йўқ. Сабаби тумандаги барча лоийҳалар туман ҳокими ҳамда мутасадди раҳбарлар назорати остига олинган.

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
#Паркент_тумани
#Расмий_муносабат

⚡️Ижтимоий тармоқда "Паркент тумани Заркент қишлоғида халқ, қишлоқдаги йўлларнинг ахволидан этироз билдирмоқда" сарлавхаси остида видео тарқалди.

✔️Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео 2022 йилнинг январ ойида олинган. Жорий йилда Паркент тумани Заркент қишлоғи Истиқлол МФЙ ҳудудида 5,2 км йўллар (Гулистон кучаси- -2,0 км., Мехнатобод кучаси – 1,5 км., Обод кучаси – 0,5 км., Сой сохили кучаси – 0,4 км., Истиклол кучаси – 0,5 км., Шахристон кучаси – 0,3 км,.. в.х.) шағаллаштирилиб, 14,4 км йўлларда (Гулистон кучаси- -2,602 км., Мехнатобод кучаси – 1,65 км., Обод кучаси – 1,053 км., Сой сохили кучаси – 1,085 км., Истиклол кучаси – 1,781 км., Шахристон кучаси – 2,362 км., Механизатор кучаси – 1,4 км., А.Дониш кучаси – 0,581 км., Хамкор кучаси – 0,331 км., 8-март кучаси – 0,563 км., А.Рудакий кучаси – 1,791 км., ҳамда Богбон кучаси – 0,475 км.)асфальтлаштириш ишлари олиб борилди. Шунингдек Т.Ризаев МФЙ ҳудудидаги 4 та яроқсиз холдаги электр таянч устунлари алмаштирилди, ҳамда 250 метр осилган электр симлари соз холатга келтирилганини маълум қиламиз.

✍️Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
#Паркент_тумани
#Расмий_муносабат

⚡️Ижтимоий тармоқдаПаркент туманининг Сўқоқ ва Заркент қишлоқларини боғловчи асосий йўлнинг асфальт қилинмагани танқид остига олинган.

✔️Ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

📌Паркент туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси балансидаги республика ахамиятидаги 4Р254 "Паркент ш. - Заркент к. - Сукок к." автомобиль йўлининг 10-14 кмлар оралиғида туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан август ойида 24 дона темир-бетон латоклар ўрнатилиб, қопламани таъмирлаш бўйича 885 м2 қисмига асфальт бетон қоришмаси ётқазилганини маълум қиламиз.

Тумандаги барча лоийҳалар туман ҳокими ҳамда мутасадди раҳбарлар назорати остига олинган.

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
#Паркент_тумани
#Расмий_муносабат

📌Ижтимоий тармоқларда "Мактабга жар ёқалаб қатнайдиган болалар" сарлавҳаси остида Паркент тумани Чанги қишлоғи “Нуробод” маҳалласи Обишер кўчасида олинган расмлар кенг тарқалди ва кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.

📌Паркент туман ҳокимлиги шуни маълум қиладики, Чанги қишлоғи “Нуробод” МФЙ Обишер кўчасида 14 та хонадон мавжуд. Кўча 2018 йилда ташкил этилган. Ўқувчилар қийинчилик билан юраётган йўл маҳаллий аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган, аммо 2022 йил баҳор фаслидаги давомий ёғингарчиликлар сабабли йўлнинг катта қисмига жиддий зарар етган.

📌Бу кўчадан 8 нафар мактаб ўқувчиси Ҳисорак қишлоғида жойлашган 29-умумтаълим мактабига қатнашади. Ушбу мактабга бориш учун муҳокамаларга сабаб бўлган расмларда кўрсатилган йўлдан ташқари қўшимча хавфсиз йўл ҳам мавжуд. Обишер кўчаси билан мактаб орасидаги масофа 1.3 км ташкил этади.

📌Туман ҳокимлиги мутасадддилари ушбу йўл ички йўллар балансига кирмаганлиги сабабли лойиҳа-смета асосида ички йўллар балансига киритилишини ҳамда қурилиш ишларида малакали мутахассислар жалб қилинишини, шунчаки шағал ташлаш орқали муаммога узил-кесил ечим топиб бўлмаслиги, ёмғирли мавсумларда бундай ҳолатлар яна такрорланиши мумкинлигини маълум қилади.

📌Қишлоқдаги бу вазият туман ҳокимлигининг тўлиқ назоратига олинган ва қурилиш ишлари учун лойиҳалаштириш ишлари бошланган. 2022 йил сўнгига қадар бу масалага ижобий ечим топилади.

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati