Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.14K subscribers
21.5K photos
3.04K videos
126 files
10.3K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Паркент
#туризм

Кумушкондаги меҳмон уйлари 18 тага етди

❇️Юртимизда
карантин талабларининг юмшатилиши ички туризмни ривожлантириш учун йўл очди. Пандемия билан боғлиқ мураккаб шароитда ҳам Паркент туманида меҳмон уйларининг ташкил этилаётгани ҳудуднинг туристик салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, дам олиш ва туризм учун шарт-шароитларни яхшилаш, шунингдек, туризм хизматлари кўрсатиш соҳасида янги иш ўринларини ташкил этишга хизмат қилмоқда.

✳️Меҳмон уйларини очган оилалар тадбиркорлигининг мавжуд мезонларга мослиги ўрганилиб, уларга тегишли сертификатлар тақдим этилди.

Батафсил▶️ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайтида

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Паркент
#туризм

📌Паркент туманида истиқомат қилувчи 65 ёшли Антонино опа рус бўлса-да ўзбекона муҳитни яхшигина ўзлаштирган. Ўзбек оиласига келин бўлган опа уйида меҳмонхона очиб, тадбиркорлар сафига қўшилди.

🔹Бу ердаги дид билан безатилган ва ноодатий безакларга бой хоналар келган сайёҳни ўзбекона муҳит билан ҳайратга солади. Истеъдодли журналист Дилором Қаршибоева Паркентда бўлиб, тадбиркор билан суҳбатлашди.

🎥Батафсил лавҳада.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Туризм

⚡️⚡️⚡️Паркент бўйлаб саёҳат қил!

Вазирлар Маҳкамасининг республика ҳудудларида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича раҳбар ва масъул кадрлар малакасини ошириш курсининг 6 кунида тингловчилар амалий машғулот ўташ учун туманимизга келишди.

Юртимизнинг турли маҳаллаларидаги 100 нафарга яқин ҳоким ёрдамчилари туманимизнинг сайёҳлик имкониятлари ва объктлари билан яқиндан танишди.

Улар ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов бошчилигида бир қатор масканларга боришди.

Жумладан, “Физика-Қуёш” институтида саёҳат қилиб, “Ҳазрати али бува” зиёратгоҳида бўлишди.

Саёҳатчиларнинг кейинги манзили — “Кумушкон” туризм қишлоғи ҳақида Шоҳрух Шоаҳмедов атрофлича маълумот берди.

“Паркент бўйлаб саёҳат қил!” шиорида ўтган саёҳатда меҳмонлар "Edelwiss" меҳмонхонаси фаолияти билан танишди.

Шунингдек, “Шоирлар уйи” биносида яратилган шарт-шароитларни кўздан кечиришди.

Меҳмонлар "Агромир Заркент” МЧЖ вино тайёрлаш заводи фаолиятини ҳам ўрганишди.

Бу ерда хоҳлавчиларга дегустаторлик таклиф қилинди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Паркент_тумани
#туризм

⚡️"Меҳмон уйлари" ҳудуднинг асл муҳити ва қиёфаси акс этгани билан файзли

👉Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Дайжест #Туризм

Туризм – Тошкент вилоятининг асосий драйвери. Бу йўналишда мавжуд потенциални ишга солиш учун катта ишлар бошланмоқда. Бугунги дайжестда мана шулар ҳақида сўз боради. Туризм йўналишларидан келиб чиқиб тайёрланган кичик хабарлар орқали соҳага доир терминалогияни ҳам аниқ мисоллар орқали тушунтиришга ҳаракат қилдик.

🔘Ички туризм – Олмалиқ шаҳрининг Ғуфур Ғулом номидаги маҳалласида яшовчи нуронийлар Зангиота зиёратгоҳи ва "Тошкент сити"га юборилди. Маълумот ўрнида, "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил" давлат дастури доирасида 1 сентябр ҳолатига вилоятимиздан 548 минг сайёҳ бошқа вилоятларгав юборилган.

🔘Этно туризм – Паркент туманидаги машҳур Кумушкон қишлоғидаги меҳмон уйлари гавжум. "Туризм қишлоғи" мақомини олган ҳудудга хорижлик сайёҳларнинг қизиқиши айниқса кучли. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланган видеоролик шу ҳақида.

🔘Агротуризм – Бўстонлиқда Европадан келтирилган кийиклар парвариш қилинмоқда. Сиз ёввойи табиат қўйнига чиқиб, бу ноёб ва гўзал жониворлар орасида юришингиз, томоша қилишингиз мумкин. Маълумот ўрнида, 2023-2024 йилларда Бекобод тумани "Далварзин", Нурафшон шаҳри "Дегантепа" ҳудудида туризмнинг "Сафари" йўналишида мажмуа ташкил этилади.

🔘Экотуризм – Оҳангарон туманидаги пурвиқор Чотқол тоғлари бағридаги Эртошсой қишлоғида яқинда бир йўла 32 та меҳмон уйи очилди. Маълумот ўрнида, келажакда муҳташам туризм марказига айланадиган мана шу қишлоқда айни пайтда жами 65 та меҳмон уйи бор.

🔘Mise туризм – Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Университет спорти: миллат саломатлиги ва фаровонлиги” мавзусида талабалар ва ёш олимларнинг XI Халқаро анжумани ўтказилди.

🔘Жойлаштириш воситаси – Нурафшон шаҳрида айни кунда фақат битта меҳмонхона бор. "Авалон" номли меҳмонхона 22 ўринли. Шунингдек, вилоятимиз марказида келаётган ҳафтада янги ҳостел фаолият бошлаши кутилмоқда.

🔘Таълим туризми – Қибрай туманида жойлашган Тошкент давлат аграр университетида 40 нафар (Исроил, Хитой, Қозоғистон, Туркманистон, АҚШ, Япония, Жанубий Корея, Германия, Туркия, Польша, Латвия, Финландия, Россия, Қозоғистон фуқаролари) таҳсил олишмоқда. Умуман, Тошкент вилоятидаги ОТМларда 78 нафар хорижлик талаба ўқияпти.

🔘Ов туризми – Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ ва Чинозда балиқ ови мавсуми авжида.

🔘Янги йўналишлар: Тошкент ва Сирдарё вилоятлари транспорт бошқармалари ҳамкорлигида “Бобур СИУ-Бекобод” ҳамда “Ширин-Бекобод” йўналишларида автобус қатнови."Тошкент — Чирчиқ — Хожикент" тезюрар шаҳарлараро электропоездлар қатнови йўлга қўйилди

✉️ Telegram 🌐 YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Туризм #Паркент

🍁Эртага дам олиш куни. Табиат қўйнига чиқишнинг айни мавриди. Дўстларингиз ва яқинларингиз билан Паркентга – Кумушкон туризм қишлоғига боринг. Олтин кузнинг дилбар лаҳзаларидан роҳатланинг.

🏔Ёшлар, сизларни Кумушконда романтик манзаралар, хазонрезги боғлар, тансиқ таомлар-у пурвиқор тоғлар кутаяпти. Кумушконга бориш керак. Кумушконни ўз кўзингиз билан кўришингиз керак.😍

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кайфият #туризм

Куз чиройли жойларга бориш учун ажойиб фасл. Айниқса жамоавий саёҳатнинг гаштига ҳеч нарса етмайди, ишоновринг.🤟

Душанба кайфияти учун "Ёшлар кундалиги"дан махсус видео. Кумушкон. Айни кунларда.🍁

Қишлоқ тиииинч, сокиииин. Асабларингиз дам олади. Маз-за😍

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Туризм

⚡️⚡️⚡️ Паркентнинг туризм салоҳияти

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифида Паркент туманида янги ишга туширилган "Саёҳат" соғломлаштириш ва дам олиш маскани ҳақида маълумот берилди.

Давлатимиз раҳбари билан суҳбатлашган тадбиркор Умид Тўйчиев гострономик туризм йўналишидаги яна бир янги лойиҳаси ҳақида ҳам гапириб берди.

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram