Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.14K subscribers
21.4K photos
3.03K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Forwarded from Odiljon Tojiyev
Журналистлар ва ички ишлар органлари ходимлари ўртасида юзага келаётган носамимий вазиятлар давомли бўлаётгани хавотирли ҳолатдир. Чунки, ҳар қандай ҳолатда ҳам журналист фаолиятига аралашиш, беписанд муносабатда бўлиш, аввало, маданиятсизлик, қолаверса, қонунларга нисбатан беписандлик.

Халқни ички ишлар органларидан ҳимоя қилиш керак қабилидаги истеҳзоли муносабатлар янграётгани эса тизим имижига жуда катта минус.

Ҳа, бугун ички ишлар идоралари, ходимларнинг муомаласи 10 йиллар аввалгисидан тубдан фарқ қилади. Улар жиноятчиликка қарши курашиш борасида катта натижаларга эришаётганидан, шу юрт фуқароси сифатида, фақат ғурурланаман.

Аммо, очиқлик шароитида ишлашга кўникиш, инсон қадрини топташга ҳар қандай ҳолатда ҳам мутлақо уринмаслик шарт! Тизим катта ва айрим қўрс, нопок ходимларга қарши курашни уларнинг ўзи кўпроқ истаётганини ҳам тушунаман.

Алоҳида таъкидлашни истардимки, тизим ўз обрўсини сақлаш учун давлатнинг фуқоралар олдидаги обрўсига путур етказмаслиги керак.

Резонанс келтириб чиқараётган можароли вазиятларни ўрганиш ва баҳо беришда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамкорлик қилишни таклиф этаман.

#ҚонунБор #НосамимийБўлманг

👉 @odiljon_tojiyev