Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.14K subscribers
21.5K photos
3.03K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарори билан бир қатор чекловлар ўрнатилиб, муайян чоралар кўрилмоқда.

❗️Хусусан, 2020 йил 30 март соат 06:00 дан 20 апрель соат 00:01 га қадар ВИЛОЯТЛАРАРО, ТОШКЕНТ ВА НУКУС ШАҲАРЛАРИ ҲАМДА ВИЛОЯТЛАР МАРКАЗЛАРИДА Давлат хизматлари марказлари томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида автотранспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилади.

Мазкур рухсатномалар қуйидаги фаолиятларни амалга ошириш учун бириктирилган автотранспорт воситаларига тақдим этилади:

👉озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланадиган ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари, шунингдек, мазкур ташкилотларда доимий меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари;

👉Санитария ва гигиена маҳсулотларини (коронавирус инфекциясидан ҳимояловчи ва дезинфекция қилувчи воситалар) ишлаб чиқарувчи ва чакана савдо, дорихона фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситалари;

👉Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситалари.

❗️Бунда, юридик ва жисмоний шахсларнинг ишчи ходимлари марказлашган тартибда автобус (микроавтобус) орқали Корақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларига киритиши белгилаб қўйилмоқда.

@koronavirusinfouz
#bizbirgamiz #bizyengamiz #vahimasizkarantin
#мывместе #мыпобедим #карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Шу билан бирга, республика махсус комиссиясининг қарори билан кўчаларда ҳаракатланиши учун қуйидаги автотранспорт воситаларига махсус рухсатнома талаб этилмайди:

👉Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатларнинг дипломатик хизмати ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг таклифларига мувофиқ ташриф этилган халқаро ташкилотларнинг делегациялари аъзоларининг тегишли автотранспорт воситаларига;

👉Аҳоли ва ташкилотларга коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларга (газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава ва бошқа ташкилотлар) тегишли автотранспорт воситаларига;

👉алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга тегишли автотранспорт воситалари ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта жўнатмаларига;

👉тижорат банкларига тегишли хизмат автотранспорт воситаларига;

👉тиббий ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи корхоналарнинг автотранспорт воситаларига;

👉ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва махсус ҳамда қутқарув корхоналарининг автотранспорт воситаларига;

👉N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситаларига ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб келаётган М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги автотранспорт воситаларига;

👉вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарларининг автотранспорт воситаларига;

👉йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга (ўзларининг рўйхатдан ўтган маъмурий ҳудуди доирасида) йўловчиларсиз, етказиб бериш хизмати (курьер, доставка)ларига;

👉етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситаларига, шунингдек, йўловчи ташиш хизматини кўрсатувчи ташкилотларнинг етказиб бериш хизматини кўрсатаётган автотранспорт воситаларига;

👉фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, тан жароҳати, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситаларига;

👉дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус автотранспорт воситаларига;

👉йўл-патрул хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари шулар жумласидан.

Қайд этиш лозимки, махсус рухсатнома талаб этиладиган автотранспорт воситаларига (тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда) Махсус рухсатномалар бериш тизими жорий йилнинг 29 март соат 09:00 дан амалиётга жорий этилади.

❗️Адлия вазирлиги томонидан бериладиган махсус рухсатнома асосида ҳаракатланадиган бошқа автотранспорт воситалари фақатгина ушбу муассаса ва ташкилотлар фаолияти билан боғлиқ ҳолда ҳаракатланишига рухсат берилади. Шахсий манфаат йўлида фойдаланиш қатъиян ман этилади.

@koronavirusinfouz
#bizbirgamiz #bizyengamiz #vahimasizkarantin
#мывместе #мыпобедим #карантинбезпаники
Forwarded from Toshkent viloyati Moliya bosh boshqarmasi | Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси
#кун_қаҳрамонлари

UZ: Фидойи шифокорларимиз саъй-ҳаракати туфайли юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморларимизнинг дастлабки 7 нафари бутунлай соғайиб, Республика вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан чиқаётган жараёнидан фоторепортаж.

Улар шифохонадан чиқарилиб, реабилитация марказига ўтказилган.

Бизнинг қаҳрамонларимиз!

@toshkentviloyatmoliya
@koronavirusinfouz
@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
#sinovdavri #bizyengamiz #birgalikdakurashamiz
Forwarded from Komil Allamjonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вирус тарқалишидаги занжирни тўхтатиш учун барча уйда қолиши керак! Йиғинлар ва мулоқотни тақиқлаш керак.

Ана шунда ҳам, 5-10 кун давомида касалланганлар статистикаси сони ортиб бориши мумкин. Аммо улар уйда қолгани учун жуда камчиликка юқтира олишади. Энг юқори туқтага чиқиб секин пасаяди. Улар худди кўпикдек йиғиб олинади, кейин эса карантин зонага ажратилиб, касалланганлар шифохонага жойлаштирилади.

Бўм-бўш кўчалар ва транспортлар дезинфекция қилинади, маълум муддат ўтгач у ердаги бор вируслар ҳам ўлади. Самолётлар учмайди, чегаралар ва вилоятлар ёпилади. Шаҳар бўйлаб касалликка чалинганлар йиғиб чиқилади. Ва шу тариқа шаҳар тозаланади.

Бунинг учун 1 ой етиши мумкин. Ҳукумат барчасини режа асосида тўғри олиб боряпти, деб ҳисоблайман. Фақат одамлар буни тўғри тушунишлари керак. Барча давлатлар деярли шундай қилмоқда. Иккинчи босқичда тозаланган давлатлар ўртасида авиаалоқалар қайта тикланади. Ва бўлди. Схема шунақа менинг тушунчамда.

#vahimasizkarantin #sinovdavri #bizyengamiz

@allamjonov_ki
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Бугунги таҳликали кунларда ўн минглаб одам бир-бирига ёрдам қўлини чўзмоқда, қалбининг бир парчасини бериб, бир-бирини қўллаб-қувватламоқда. Оғир аҳволда қолганларга далда бўлаётган ҳамма-ҳаммадан беҳад миннатдормиз. Фондимиз ҳам бу ишларда фаол иштирок этмоқда.

Аммо пандемия муҳтож инсонларга кўмак бериш масаласига бошқача кўз билан қарашга бизни мажбур қилди. Ёрдам бериш жараёнида салбий оқибатлар келтириб чиқармаслик, яъни имкон қадар “бевосита мулоқот қилмаслик” қоидасига риоя қилиш зарур эди. Шу тариқа “Xavfsiz Yordam” лойиҳаси пайдо бўлди.

Биз карантин туфайли моддий аҳволи оғирлашган аёллар учун мингта Uzсard картасини тайёрлатдик ва Жамоат фонди ҳисобидан бир миллиард сўм ўтказдик. Бутун республика бўйлаб ижтимоий ҳимояга муҳтож, фарзандларини ёлғиз тарбия қилаётган, ишсиз қолган минг нафар аёл танлаб олинди. Уларнинг рўйхатини тузишда бир қатор ташкилот ва кўнгиллилар жамоалари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, Тошкент шаҳар ИИББ Ҳуқуқбузарлик ва профилактика бўлими, Маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази яқиндан ёрдам берди. Зеро, ким биринчи навбатда кўмакка муҳтож эканлиги айнан уларга маълум.

Мингта карта дегани – денгиздан томчи холос, аммо биз ушбу ташаббус бошқаларга ҳам ибрат бўлади, деган умиддамиз. Картадаги миллион сўм маълум муддат рўзғор тебратишга имкон беради.

Мазкур лойиҳага ҳиссаси қўшилган, бизга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирамиз. Ўн кун давомида мингта картанинг ҳар биттаси ўз соҳибасига етказилади.

Бугун бутун дунёда бўлгани каби бизда ҳам иқтисодий инқироз юз бермоқда. Аммо айнан шундай синовли кунларда халқимизни жипслаштирадиган энг ажойиб таклифлар ва энг зўр ғоялар туғилишига менинг ишончим комил.

#sinovdavri #bizbirgamiz #bizyengamiz #vahimasizkarantin #MassMediaUz

​​❗️Тошкент вилоятида коронавирусга қарши курашиш тадбирларига ажратилган маблағларнинг сарфланиши юзасидан маълумот

📌 “Инқирозга қарши курашиш” жамғармасидан ажратилган маблағ миқдори – 13,5 млрд.сўм

Амалга оширилган касса харажатлари миқдори – 9,3 млрд.сўм

💰Коронавирус инфекциясига қарши курашиш тадбирлари билан боғлиқ харажатлар учун ажратилган маблағларнинг 2020 йил 18 апрель ҳолатига сарфланиш холатини қуйидагича:

💊 дори-дармон воситалари учун 311,3 млн.сўм;

😷 гигиена ва зарарсизлантирувчи воситалар учун – 1 440,2 млн.сўм;

🍽 бир маротабалик ошхона буюмлари учун – 551,0 млн.сўм;

🍲 озиқ-овқат маҳсулотлари учун – 3 638,3 млн.сўм;

💉 тиббий асбоб-ускуналар учун – 321,6 млн.сўм;

🚰 коммунал тўловлар ва бошқа харажатлар учун – 1 623,5 млн.сўм;

🏥 карантинга жалб қилинган тиббиёт ва бошқа ходимларга иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун – 981,2 млн.сўм;

💵 карантинга жалб қилинган тиббиёт ва бошқа ходимларнинг 6 фоизлик кунлик қўшимча тўловлари учун – 448,6 млн.сўм маблағ сарфланди.

🖇 Бундан ташқари, маҳаллий бюджет ҳисобидан карантинга жалб қилинган тиббиёт ва бошқа ходимларга 6 фоизлик кунлик қўшимча тўловлар учун – 1,8 млрд.сўм маблағ тўлаб берилди.

Шунингдек, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 6,1 млрд.сўм маблағ ажратилган ҳолда вилоят тиббиёт муассасалари учун 3 та Дамас автотранспорт воситаси, тиббий анжомлар, махсус кийим-бош, бир маротабалик шахсий гигиеник воситалар харид қилиш ва дезинфекция ишларини амалга ошириш учун йўналтирилди.

⭕️ Эслатиб ўтамиз, коронавирусга қарши курашиш учун ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатилган.

Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси Ахборот хизмати

#vahimasizkarantin #sinovdavri #bizyengamiz #карантинбезпаники @toshvil_koronavirusinfo @toshkentviloyatmoliya

Telegram
| Instagram | Facebook
​​❗️Тошкент вилоятида коронавирусга қарши курашиш тадбирларига ажратилган маблағларнинг сарфланиши юзасидан расмий маълумот

📌 “Инқирозга қарши курашиш” жамғармасидан ажратилган маблағ миқдори – 18,0 миллиард сўм

Амалга оширилган касса харажатлари миқдори – 12,6 миллиард сўм

💰
Коронавирус инфекциясига қарши курашиш тадбирлари билан боғлиқ харажатлар учун ажратилган маблағларнинг 2020 йил 25 апрель ҳолатига сарфланиш ҳолатини қуйидагича:

💊 💉 дори-дармон, тиббий асбоб-ускуналар, гигиена ва зарарсизлантирувчи воситалар учун – 2,0 миллиард сўм;

🍽 🍲 бир маротабалик ошхона буюмлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун – 4,2 миллиард сўм;

🚰 коммунал тўловлар ва бошқа харажатлар учун – 1,8 миллиард сўм;

🏥 карантинга жалб қилинган тиббиёт ва бошқа ходимларга иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун – 1,0 миллиард сўм;

💵 карантинга жалб қилинган тиббиёт ва бошқа ходимларни моддий рағбатлантириш харажатлари учун – 3,6 миллиард сўм маблағ сарфланди.

🖇 Бундан ташқари, маҳаллий бюджет ҳисобидан карантинга жалб қилинган тиббиёт ва бошқа ходимларга 6 фоизлик кунлик қўшимча тўловлар учун – 2,6 миллиард сўм маблағ тўлаб берилди.

Шунингдек, маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 9,2 миллиард сўм маблағ ажратилган ҳолда вилоят тиббиёт муассасалари учун 3 та Damas автотранспорт воситаси, тиббий анжомлар, махсус кийим-бош, бир мароталик шахсий гигиеник воситалар харид қилиш ва дезинфекция ишларини амалга ошириш, шунингдек, жорий таъмирлаш ишлари учун йўналтирилган.

⭕️ Эслатиб ўтамиз, коронавирусга қарши курашиш учун ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан доимий назорат ўрнатилган.

Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси Ахборот хизмати

#vahimasizkarantin #sinovdavri #bizyengamiz #карантинбезпаники @toshvil_koronavirusinfo @toshkentviloyatmoliya

Telegram | Instagram | Facebook
Forwarded from Toshkent viloyati Moliya bosh boshqarmasi | Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси
​​⚡️ Тошкент вилояти бюджетидан сирдарёликлар учун 5 миллиард сўм маблағ ажратилди

🌊 Жорий йилнинг 1 май куни Сирдарё вилояти Сардоба сув омборидан сув ёриб чиқиши натижасида юзага келган талофатларни бартараф этиш харажатлари учун вилоят маҳаллий бюджетининг йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан беғараз ёрдам сифатида 5 миллиард сўм маблағ ажратилди.

#sinovdavri #birgalikdakurashamiz #bizyengamiz

Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси ахборот хизмати

Telegram | Instagram | Facebook