Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.09K subscribers
21.8K photos
3.07K videos
127 files
10.4K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Эътироф.

Бугун олам тўлиб кетди гуноҳларга,
Ҳеч бир киши ўзин қилмас ҳеч маломат.
Гуноҳ қилиб қалб хотиржам, бу не ҳолат,
Бу жафолар қиёматдан бир аломат.

Иймон қалбда изтиробдан куйиб битди,
Ҳукмрон нафс танамизда, у саломат.
Ўзим кўриб ўзимдан ҳам ранжиб кетдим,
Бу садолар қиёматдан бир аломат.

Она бўғиб ўлдирса-я ўз боласин,
Жоҳил ишин санаб юрса бир каромат.
Ота-Она ўз уйида ўзи ғариб,
Бу даъволар қиёматдан бир аломат.

Дунё айши инсонларни мавҳ айлади,
Кўп ишларга етмай қолди бу фаросат.
Ҳоҳламасдан кўникяпмиз бу ишларга,
Бу сафолар қиёматдан бир аломат.

Шариатдан гапирсанг гар энса қотар,
Урфимизга айландику ёмон одат.
Ёмонларни тўсмадик биз муроса деб,
Бу риёлар қиёматдан бир аломат.

Ижтимоий тармоқларда минг ҳил бало,
Ҳаммамизни касал қилди бу касофат.
Ибодатлар бугун бизга малол келди,
Бу рўёлар қиёматдан бир аломат.

Умид Сендан,Ўтинч Сенга, Эй Буюк Зот,
Икки дунё бизларга ҳам бер саодат.
Йўқса икки дунё ичра хор бўламиз,
Бу нидолар қиёматдан бир аломат.

Ўзинг сақла, Эгам бизни, соғ саломат,
Ҳар бир кунда қиёматдан бир аломат.

Паркент тумани"Беш каппа" жоме масжиди имом хатиби Тўйчиев Миршавкат
#Эътироф

⚡️Тошкент вилоятидаги маҳалла фаолларига кўкрак нишони топширилди

📹 Тўлиқ видео

🎞Фоторепортаж

👉Тақдирланганлар рўйхати

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Эътироф

Вилоят ҳокими Маданият ва санъат ходимлари билан учрашди

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов бугун Олмалиқ шаҳридаги "Металлург" маданият саройида бўлиб, вилоятдаги маданият ва санъат ходимлари билан учрашди.

Даставвал, вилоят ҳокими соҳа ходимларига самимий тилакларини билдириб, меҳнатларини эътироф этган ҳолда касб байрамлари билан қутлади. Шундан сўнг, вилоят маданият ва санъат соҳасида кўп йиллар фидойиларча меҳнат қилган 35 нафар ходим вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ҳамда қимматбаҳо совғалари билан рағбатлантирилди.
Тадбирнинг бадиий қисмида хушовоз хонандалар ва санъаткорларнинг ижодий чиқишлари намойиш этилиб, тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бахш этди.

Тақдирланганлар сафида Паркент тумани Маданият бўлими раҳбари Хайриддин Исматов ҳам бор. Биз ҳам Х.Исматовни бу эътроф билан қутлаймиз.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Эътироф

Вилоят ҳокими меҳнат фахрийларини табриклади

⚡️Кекса авлод вакилларининг давлат ва жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, оилаларда маънавий муҳитни соғломлаштириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўлидаги фаоллиги, узоқ йиллик ҳалол ва самарали меҳнатлари учун Тошкент вилоятининг 44 нафар (15 нафари 1-даражали, 19 нафари 2-даражали, 9 нафари 3-даражали) меҳнат фахрийси тақдирланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Эътироф #фотолавҳа

⚡️27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Тошкент вилояти шаҳар ва туман ҳокимликларининг Ахборот хизмати раҳбарлари вилоят ҳокимининг махсус совғалари билан тақдирланди.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Тезкор #Эътироф

⚡️Президент қарори билан Тошкент вилоятининг икки нафар вакили бугун "Мард ўғлон" давлат мукофотига сазовор бўлди

📌Авазов Сардоржон Эркин ўғли – Тошкент давлат аграр университетининг қишлоқ хўжалиги фитопатологияси кафедраси профессори;

📌Умаралиев Фазлиддин Фахритдин ўғли – Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 4-босқич талабаси.

🤝Тошкент вилояти ҳокимлиги мард ўғлонларни мукофот билан табриклайди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Эътироф

📖 Хайрулла Рухиддинов Паркент туманидаги 5-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фанидан ўқувчиларга дарс бериб келади. У ёш бўлишига қарамай, билимга чанқоқ.
Шогирдларини билимли, зукко бўлиб тарбия топишлари учун доим интилишда, изланишда.

Ҳукуматимиз томонидан Хайрулла Рухиддиновнинг меҳнатлари қадрланиб, у мамлакатимиз Президентининг «Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармони билан «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди.

⚡️Биз ҳам Паркент тумани ҳокимлиги номидан Хайрулла Рухиддиновни бу юксак мукофот билан табриклаймиз.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Эътироф
Аввал хабар қилганимиздек, Паркент туманидаги 5-умумтаълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Хайрулла Рухиддинов Президентимиз томонидан “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йилида “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланган эди. Шу муносабат билан Паркент тумани халқ таълими бўлими фаоллар залида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирга рус тили фанидан Россия Федерацияси Герцен номидаги РГПУ томонидан 9-синфлараро ўтказилган тест синовларида юқори натижани қўлга киритган 7-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Шоҳжаҳон Марсов ҳам таклиф этилди. Тадбирда Х.Рухиддинов ва Ш.Марсовларга сертификат ҳамда Паркент тумани халқ таълим бўлими томонидан ташаккурнома, қимматбаҳо совғалар топширилди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#эътироф

Юксак эътибор ва
эътироф ифодаси

⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 август куни «Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорларнинг бир гуруҳига миннатдорчилик билдириш тўғрисида» фармойиш қабул қилди.

🤝Шундан келиб чиқиб, Президентнинг миннатдорчилик мактублари ҳудудлардаги фаол тадбиркорларга топширилди.

📌Тошкент вилояти бўйича уларнинг рўйхати қуйидагича:

🔹Муратов Саидбек Адилбекович - Тошкент вилоятидаги “Quality device” МЧЖ раҳбари

🔸Назирбеков Рустамбек Равшанбекович - Тошкент вилоятидаги “Navruz international corp” МЧЖ раҳбари

🔹Нурходжаев Алишер Рахматуллаевич - Тошкент вилоятидаги “Argayl” МЧЖ раҳбари

🔸Сабирджанов Одилжон Садижанович - Тошкент вилоятидаги “Master global plyus” МЧЖ раҳбари

🔹Халмурзаев Анвар Нишанович - Тошкент вилоятидаги “Legumes” МЧЖ раҳбари

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эътироф

UZ: Бугун иш бошлаган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятовнинг Сенат аъзолигига сайланганини эътироф этиш билан бошланди.

Сенат раиси Танзила Норбоева
вилоятимиз раҳбарини юксак ишонч билан қутлаб, келгуси фаолиятида зафарлар тилади.

***

RU: Восемнадцатое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан, начавшееся сегодня, началось с признания избрания хокима Ташкентской области Даврона Хидоятова членом Сената.

Председатель Сената Танзила Норбаева с большим доверием поздравила главу нашего региона и пожелала ему успехов в дальнейших делах.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok