Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.12K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Билдириш

Бугун ўтказилган онлайн викторинада Рустам Холматов ёшларга қандай савол йўллади?

Бугун бир гуруҳ фаоллар ижтимоий тармоқларда "Интеллект" лойиҳасини ўтказишди.

@yoshlar_kundaligi блогида интернетнинг ўзбек сегментидаги машҳур блогерлар, фаоллар, ёш журналистлар Тошкент вилояти ёшларига савол йўллашди. Қизиқарли виртуал мусобақада Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ҳам иштирок этди ва ёшларга ўз саволини йўллади.

Лойиҳа ташкилотчиларининг таъкидлашларича, мазкур онлайн викторинадан мақсад, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, уларга бу йўлда мотивация беришдан иборатдир. Лойиҳанинг аввалги қисмларида вилоят прокурори, ИИББ бошлиғи, солиқ бошқармаси раҳбари, корхона, ташкилот ва бошқарма бошлиқлари ҳам иштирок этган, ёшларнинг китобхонлик даражасини синовдан ўтказган эдилар.

Ёшлар ўртасида оммалашиб бораётган бундай қизиқарли акциялар яна давом эттирилади.

Мазкур лойиҳа тафсилотлари билан тўлиқ танишиш учун
МАЗКУР ҲАВОЛАГА ЎТИНГ
#билдириш

Айни дамда Бўка туманида Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов фуқаролар билан сайёр қабул ўтказмоқда.

Қабул жараёнига онлайн гувоҳ бўлмоқчи бўлсангиз, фейсбукдаги шу манзилга киринг:
👇👇👇👇👇
https://www.facebook.com/100010850148066/videos/1258712821167044/?app=fbl
#Билдириш

📆Олий суд раиси раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Тошкент вилоятида оммавий қабул ўтказади.

👉Қуйида қабуллар жадвали билан танишинг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Билдириш

⚠️Бўстонлиқ туманида айрим йўллар вақтинча ёпилади

👉Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#билдириш

ЮҚОРИ ЧИРЧИҚ, ПАРКЕНТ ВА БЎСТОНЛИҚ ТУМАНЛАРИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ

⚠️2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнида ”Ўзбекистон” газ тақсимлаш шаҳобчасидан таъминланувчи Юқори Чирчиқ тумани тасарруфидаги ўрта ва юқори босимли ерости газ қувурларини мустаҳкамлик ва зичлик даражасини синаш ишлари олиб борилади.

🔥Шу муносабат билан Юқори Чирчиқ туманида 28230 та аҳоли хонадонларида, 535 та улгуржи ва 35 та ижтимоий соҳа объектларида, Паркент туманида 156 та аҳоли хонадонлари ва 1 та улгуржи истеъмолчларда, Бўстонлиқ туманида 6920 та аҳоли хонадони ва 67 та улгуржи истеъмолчиларда 26 июль куни соат 08:00 дан 29 июль куни соат 18:00 қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилганидан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

🤝“Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиали етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва улгуржи газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#билдириш

Айни дамда туман ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов шу йилнинг 1 январидан меҳнат таътилида бўлиб турибди.

15 январгача давом этиши кўзда тутилган таътил даврида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Зиёдбек Йўлдашовга туман ҳокими вазифаларини вақтинча бажариш топширилди.

Бу ҳақда туман ҳокимининг 2021 йил 31 декабрда тегишли қарори қабул қилинган.

Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_hokimiyati
#билдириш
#тезкор

⚡️"Тошкент ҳудудий электр тармоқлари": айрим ҳудудларда электр таъминотида нобарқарорлик кузатилмоқда

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#билдириш

⚡️Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

2022 йил 31 январь куни “Hududgaz Poytaxt” GTF томонидан Д-720 мм. газ тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан 2022 йил 31 январь соат 9:00 дан 18:00 га қадар Зангиота тумани «Хонобод» ҳудудидаги «Қумариқ», «Жалойир», «Файзли», «Қорасув», «Тараққиёт», «Хонобод тепа», «Хонобод», «Истиқлол», «Нурафшон», «Номданак» МФЙларидаги жами 6354 та аҳоли хонадонида ҳамда 125 та улгуржи истеъмолчи ва 15 та ижтимоий соҳа объектида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#билдириш

⚡️Тиббиётдаги ислоҳотлар — инсон қадри учун: туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбарлари аҳоли олдида ҳисобот бермоқда

🔹
Давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳасида амалга ошириш лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан ўтказилган навбатдаги видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, вилоят ҳокимининг таклифи билан бундан буён ҳар бир туман-шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари аҳоли олдида ҳисобот бериб бориши ҳақида маълум қилган эдик.

🔹Шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг 4 апрелидан бошлаб 15 апрелига қадар вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев тасдиқлаган календар-режага асосан, жойларда туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари аҳоли олдида ҳисобот бермоқда.

🔹Ҳисобот бериш жойи ва куни ҳақида тегишли ҳудуд ахборот хизматларининг ижтимоий тармоқлардаги платформаларида аввалдан эълон берилмоқда.

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#билдириш

Паркент тумани Тиббиёт бирлашмаси раҳбари аҳоли олдида ҳисобот беради

⚡️Давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш соҳасида амалга ошириш лозим бўлган чора-тадбирлар юзасидан ўтказилган навбатдаги видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, вилоят ҳокимининг таклифи билан бундан буён ҳар бир туман-шаҳар Тиббиёт бирлашмаси раҳбари аҳоли олдида ҳисобот бериб боради.

📌Бунда тизимда йўл қўйилаётган камчиликлар, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган долзарб масалалар, тиббиёт муассасалари фаолиятига оид тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этиш бўйича тезкор ва долзарб вазифалар баён қилинади.

Мазкур хайрли ташаббусдан келиб чиқиб, Паркент тумани Тиббиёт бирлашмаси раҳбари туман аҳолиси вакиллари олдида илк ҳисоботини беради.

📃 Шу муносабат билан туман тиббиётига доир масала ва муаммоларга дуч келаётган фуқаролар, соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларга бефарқ бўлмаган аҳоли вакиллари мазкур ҳисобот жараёнида бевосита иштирок этишга таклиф этилади.

Тадбир жойи: Паркент тумани, Ёшлар боғи

Ҳисобот вақти: 2022 йил 11-апрель соат 11:00

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
#билдириш

‼️Эртага 30 апрель – шанба куни банклар учун иш куни (очиқ баланс) қилиб белгиланиши айтилмоқда.

Бу бўйича ҳукумат ҳужжати қабул қилиниши кутилмоқда экан.

Обуна бўлинг 👉
@parkent_hokimiyati
#Сайлов
#Билдириш

Эртадан Паркент туманида Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови бошланади

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссия томонидан тасдиқланган режа асосида 2022 йил 16 май кунидан бошлаб Паркент туманидаги мавжуд 62 та маҳаллада фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловлари бошланади.

Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Паркент тумани комиссияси.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
#билдириш

⚡️Бўстонлиқда халқаро миллий таомлар фестивали бўлиб ўтади

Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Диққат
#Билдириш

⚡️⚡️⚡️Туманимизнинг "Ёшлик", “Қайилма”, “Боғбон”, “Қўрғонтепа”, “Гулистон”, “Оқтепа”, “Марказий”, “Бўстон”, "Қирғизовул" маҳаллалари ҳамда Дала ховли ҳудуди аҳолиси диққатига!

"Ёшлик"
маҳалласидан ўтувчи юқори босимли газ тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан жорий йилнинг 24 август куни соат 8:00 дан 18:00 гача юқорида кўрсатиб ўтилган ҳудуддаги барча истеъмолчиларга газ узатиш тўхтатиб турилади.

📌Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

Қўшимча маълумот учун қўйидаги рақамларга қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Телефонлар:
+998707222392; +998999631004

✍️ "Паркенттумангаз" газ таъминоти бўлими

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
#Билдириш

⚡️Ҳурматли Тошкент вилояти аҳолиси! Кейинги пайтда телеграмда турли сохта канал ва ботлар пайдо бўлмоқда. Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилояти ҳокимлигининг телеграмдаги ягона расмий саҳифаси: @toshvilpressa.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

#Bildirish

⚡️Hurmatli Toshkent viloyati aholisi! Keyingi paytda telegramda turli soxta kanal va botlar paydo boʻlmoqda. Eslatib oʻtamiz, Toshkent viloyati hokimligining telegramdagi yagona rasmiy sahifasi: @toshvilpressa.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#билдириш

Азиз Тошкент вилояти аҳолиси ва ёшлари!!!

‼️Сизларни 11 апрель куни Нурафшон шаҳри "Янги Ўзбекистон боғи" даги амфитеатрда
бўлиб ўтадиган "Нурафшон мунаввар оқшомлари!" гала концертига таклиф этамиз.

📂Тадбир соат 15:30 да  “Ўзбекистон – ёшлар мамлакати” шиори остида Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган тарғиботчиларнинг чиқишлари билан бошланади.

🎙Шундан сўнг эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари Ҳамдам Собиров, Ёрқинхўжа Умаров, Ойбек Холметов ҳамда Дж Немати каби бир қатор санъаткорларнинг чиқишлари намойиш этилади. Тадбирни бошловчилар Анвар Мирзо ва Мадина Абдуллаевалар олиб боришади.

Барчангизни фестивалда кутиб қоламиз!🙋‍♀🙋‍♂

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билдириш

Диққат, онлайн аудио мулоқотга марҳамат!

📣Бугун соат 17:00 да Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Жўраев Бахтиёр Муқимович
билан онлайн аудио суҳбат ўтказилади.

Мулоқотга сиз ҳам қўшилинг, ўз ҳудудингиздаги экологик муаммолар, атроф-муҳит муҳофазасига оид масалалар юзасидан савол ва таклифларингиз билан ўртоқлашинг, муаммоларни масъул раҳбарга шахсан ўзингиз етказинг.

▶️ Суҳбат манзили

💬Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий
#билдириш

Ҳарбий бўлишни ният қилган ёшларни мулоқотга таклиф қиламан!

Ҳурматли ёшлар! Сизнинг ҳарбий хизматчи бўлиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафида хизмат қилиш ниятингизга кимлар ёки қандай омиллар тўсиқ бўлмоқда? Баъзида ҳарбий хизматга боришнинг қинғир йўллари, усуллари ҳақида гаплар қулоққа чалиняпти. Шу масала ҳақида сизнинг дангал фикрингиз, аниқ таклифларингизни кутаман.

Мен Ватанимиз ҳимоячиси бўлишни ният қилган мард ва жасур йигитлар билан очиқ мулоқотга тайёрман. Ҳурматли ота-оналар, сиз фарзандингизни армияга юборишда қандай тўсиққа дуч келдингиз? Келинг, шу ҳақида очиқчасига гаплашамиз.

Бугун бўлиб ўтган ҳарбий-маъмурий сектор йиғилишида мазкур масалага оид дастлабки, хулоса ва фикрлар, шунингдек,  мутасаддиларнинг изоҳларини эшитдим. Асосий ишларимиз ҳали олдинда. Жорий йил 17 февраль куни шу масала бўйича ота-оналар ҳамда ёшлар билан учрашиш, мулоқот қилишни режалаштирдим.

Ҳарбий бўлишни орзу қилган, ноаниқ сабабларга кўра армияга боролмаётган Тошкент вилояти ёшларини, ота-оналарни бу учрашувга таклиф қиламан.  Мулоқот 17 февраль куни 10:00 да Нурафшон шаҳридаги "Нурафшон бизнес сити" дирекцияси биносида бошланади.

Мулоқотда қатнашинг, фикр ва таклифларингизни билдиринг.

Зойир Мирзаев,
Тошкент вилояти ҳокими


Рўйхатдан ўтиш учун телефонлар:
71 232 80 49
99 766 79 09
99 306 30 10

📱
Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube | 📱 Facebook  | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Билдириш

ПЛОГГИНГ АКЦИЯСИГА МАРҲАМАТ!

Ям-яшил далалар қўйнида дам олишнинг завқи, шукуҳи ўзгача бўлади. Аммо мўъжизавий табиати ва дунёнинг бор гўзаллигини ўзида мужассам этган бетакрор атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишни ҳам унутмаслигимиз лозим.

🔥Айни шу мақсадда Ёшлар ишлари агентлиги ва Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида фаол ёшлар, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ҳамда волонтёр ёшлар иштирокида жорий йилнинг 20 апрель куни соат 8:00 дан бошлаб Қизилтоғ ҳудудида плоггинг акцияси ташкил этилмоқда.

🌱Акция давомида табиат чиқиндилардан тозаланади ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳорги ниҳоллар экилади.

🔖Шунингдек, сўлим табиат, яшил кенгликлар узра варрак сайли ҳам бўлиб ўтади.

🤝Ҳурматли ёшлар! Сиз ҳам ушбу акцияга ўз ҳиссангизни қўшинг! Сизларни Қизилтоғда кутиб қоламиз.🙋‍♂

Yoshlar kundaligi