Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
21.3K photos
3.01K videos
126 files
10.2K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#семинар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги 25-ф-сонли фармойишига асосан, Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбар кадрларининг замонавий шароитларда касбий билим савиясига қўйилаётган талабларни ҳисобга олган ҳолда малакасини оширишни самарали ташкил этиш, раҳбар кадрларнинг давлат бошқаруви, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги малакасини ҳамда ҳуқуқий ҳамда маънавий-маърифий билимларини янада чуқурлаштириш, иқтисодиётни таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилиш, давлат органлари фаолияти самарадорлигини янги босқичга кўтариш борасидаги устувор вазифаларни бажаришда уларнинг шахсий маъсулиятини ошириш мақсадида 2020 йил 27 январдан 17 февралгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, туман ва шаҳарлар ҳокимлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида малака ошириш ўқув семинари бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари 2020 йил 7 февралдан 17 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида малака ошириш ўқув семинарида иштирок этиб, Республиканинг асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича таҳлили ва илғор хорижий давлатлар тажрибалари аcосида мавжуд муаммолар, уларнинг амалий ечимларидан иборат бўлган мавзуларида замонавий билимларга эга бўлишди.

Ундан ташқари, фурсатдан фойдаланган ҳолда семинар иштирокчиларини соғлиғини тиклаш, бунинг натижасида иш унумдорлигини ошириш мақсадида, ўқишдан бўш вақтларида улар Ҳукумат клиникасида чуқур тиббий кўрикдан ҳам ўтказилиб, тўлиқ тиббий муолажа олишлари таъминланди.

Ўқув-семинар якунларига кўра иштирокчилардан тест синовлари қабул қилинди.

@toshvilpressa
#семинар

Онлайн ўқув семинари ўтказилди

🌐Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамкорлигида “Ҳарбийларнинг оилаларини тадбиркорликка йўналтириш иқтисодий муваффақият пойдевори” мавзусида онлайн ўқув семинари ташкил этилди.

👥Тадбирда Мудофаа вазирлиги хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчилар оила аъзолари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Зулфия Мансурова, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Озода Парпибоева, вилоят “Тадбиркор аёл” уюшмаси раиси Шоҳиста Мадиярова, Тошкент ҳарбий округининг ҳарбий хизматчилар оила аъзолари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси Одина Одиловалар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

👩🏻‍💻Онлайн тарзида ташкил этилган тадбир мулоқот ва савол-жавобларга бой бўлиб, тадбиркорликка оид кўплаб саволларга жавоб берилди, дея хабар беради Тошкент ҳарбий округи Матбуот хизмати.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Паркент
#семинар

🔷Республика Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 19 январь куни ўтказилган “Маънавий ва маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш чора-тадбирлари”га бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини Тошкент вилоятида таъминлаш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамкорликда Оққўрғон туманида семинар ташкил этилди.

👉Йиғилиш давомида Тошкент вилоятдаги 22 та шаҳар ва туманларнинг 2021 йил 1-чораги давомида соҳада амалга оширилган ишлар натижаси ва туманлардаги Маънавият ва маърифат бўлинмаларнинг ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, иштирокчилар Оққўрғон тумани "Тарих ва Ўлкашунослик" музейига ташрифи ташкил этилиб, ушбу маскандаги бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#семинар
#онлайн

Айни пайтда Нурафшондаги "Ёшлар маркази"да туман-шаҳар ҳокимликлари ҳамда вилоят корхона, ташкилот ва муассасалар ахборот хизматлари раҳбарлари иштирокида
семинар-йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

⚡️Унда Президентимизнинг 4366-сонли Қарорида белгиланган тартибда ахборот хизмати фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг фаоллигини ошириш, жойларда ахборот сиёсатини юритиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилмоқда.

📌Семинарда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Ҳамза Жумаев ва вилоят АОКБ бошлиғи Зарифа Эралиева иштирок этмоқда.

@ohangaronshahar
#Семинар

❇️Маълумки, маънавий ва маърифий ишлар самарадорлигини ошириш масаласи бугун давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бу борада таълим муассасаларининг ўрни соҳа ривожида асосий ўринни эгаллайди.

📚Шу йилнинг 6 апрель куни вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи А.Камалов раҳбарлигида ташкил этилган семинар тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар, маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатдан янги босқичга кўтариш масалаларига бағишланди.

Семинарда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари И.Мухаммадазизова иштирок этиб, туман ва шаҳар халқ таълими бўлими маънавий ва маърифий ишлар бўйича шўъба мудирларига Республика Президенти Ш.Мирзиёев раислигида 2021 йил 19 январь куни ўтказилган маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ҳамда ижросини таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берди.

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#семинар

Айни вақтда Зангиота туманида ахборот хизмати раҳбарлари ва журналистлар учун навбатдаги семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинарда Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси раҳбари З. Эралиева, Тошкент вилояти Ахборот хизмати раҳбари Х. Жумаев, бошқарма масъуллари ҳамда 22 та туман ва шаҳар матбуот котиблари иштирок этмоқда.

Каналга уланиш⤵️
https://t.iss.one/piskenthokimligi
#семинар

⚡️Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Зарифа Эралиева ва вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Ҳамза Жумаев бошчилигида вилоят туман-шаҳар ҳокимликлари Ахборот хизматлари раҳбарлари билан семинар ўтказилди.

📌 Семинарда Ахборот хизматлари томонидан амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар, истиқболда эътибор бериш лозим бўлган жиҳатлар таҳлил қилинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#семинар

🔎Чорвачилик тармоқларида илмий ва замонавий тажрибалар оммалаштирилмоқда

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Семинар

⚡️⚡️⚡️ Ёшлар бугун нима билан банд?

Шу саволга маҳаллаларимиздаги Ёшлар етакчиларида тўлақонли жавоб бўлиши керак.

Шу мақсадда бугун туман ҳокимлигида Ёшлар етакчилари учун семинар тренинг ташкил этилди.

Унда туман ҳокимининг ўринбосари Бахтиёр Соатов ёшларимизни глобаллашувнинг маънавиятга салбий таъсиридан асрашда нималарга эътибор қаратиш кераклиги ҳақида гапирди.

Таъкидланганидек, ғоялар кураши даврида ёшлар дунёқарашини кенгайтириш, миллий-маънавий қадриятларимизни улар онгига сингдиришда бепарволик ва лоқайдликликка йўл қўймаслик талаб этилади.

Семинарда Ёшлар етакчиларига малакали ҳуқуқшунос ҳамда тарихчилар томонидан сиёсий тайёргарлик, халқимиз тарихи ва тадбиркорлик йўналишидаги имтиёзлар ҳақидаги маълумотлар тақдимотлар асосида тушунтирилди.

Ёшлар етакчилари билан семинар давомида олган билимларини мустаҳкамлаши учун савол-жавоблар қилинди.

Семинар якунида туман ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов томонидан Ёшлар етакчиларига замонавий компьютерлар топширилди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#семинар

📌Маҳалла раислари сайлови — кучли фуқаролик жамиятининг муҳим кафолати

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#ПАРКЕНТ_ТУМАНИ
#СЕМИНАР

⚡️⚡️⚡️“ЎҚУВЧИЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШДАГИ МУАММО ВА ЕЧИМЛАР”

📌Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси ҳамда Паркент тумани халқ таълими бўлими “Педогогик-психологик ташхис фаолиятнини ташкил этиш” шўъбаси ташаббуси билан тумандаги 51-сонли умумтаълим мактабида “Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришдаги муаммолар ва ечимлар” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

📸Жараёндан фотолавҳалар

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
#семинар

⚡️⚡️⚡️Туманда фаолият юритаётган банклар ҳамда ҳоким ёрдамчиларига семинар бўлиб ўтди

📌Бугун Паркент тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 373-сон "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори мазмун-моҳиятини кенг ёритиш, кредит ажратиш тартиби ва шартларини аҳолига етказилишини таъминлаш мақсадида туманда фаолият юритаётган банклар ҳамда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларига семинар бўлиб ўтди.

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati