Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.13K subscribers
21.5K photos
3.05K videos
126 files
10.3K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#анжуман

📌Ўзбек курашининг донғи Паркентдан таралмоқда

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#Анжуман

⚡️⚡️⚡️ Ёшлар билан ишлаш янги босқичда

Аввал хабар берганимиздек, бугун туманимиздаги 29-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида адабиёт олами дарғалари иштирокида "Адабиёт — халқнинг юраги" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Туманимизга бадиий ижод дарғалари келишига сабаб бўлган анжуманда Ўзбекистон Қаҳрамони, санъат арбоби, таржимон Иброҳим Ғафуров ёшлар етакчиларига қарата шундай деди:

– Ҳурматли ёшлар етакчилари, сизларнинг ҳар бирингиз билан мулоқот қилишимиз, фикр алмашишимиз лозим. Чунки, ёшлар билан ишлашнинг янгича механизмлари янги тушунча, янги вазифалар билан кириб келяпти.

Ёшлар етакчиси деганда компьютер технологиялари билан ишлаётган, бозор иқтисодиётини ҳар томонлама, чуқур ўрганаётган кадрлар кўз олдимиздан ўтади.

Сизларга муҳтарам Президентимиз ниҳоятда масъулиятли вазифани қўйган.

Мамлакатимиз ёшлари дунёни тушунадиган, оқу қорани ажрата биладиган, халқимизга чин дилдан яхшилик қилишни истаган сиздай соҳа ходимларини кутяпти.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Анжуман

⚡️⚡️⚡️ Ёшлар етакчисининг масъулияти


"Адабиёт — халқнинг юраги" мавзусида маънавий-маърифий тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов ҳам сўзга чиқди:

– Бежиз бу тадбир муҳтарам Президентимиз айтганидек, “Адабиёт – халқнинг юраги” дея номланмаган. Адабиёт деган тушунча дунёнинг турли мамлакатларида турлича жаранглайди.

Қайсидир миллатда адабиёт деганда мақол, ҳикоя ёки шеър тушунилади. Лекин ўзбек халқида адабиёт деган адаб, одоб, аҳлоқ, маънавият тушунилади.

Тадбир меҳмонлари адабиёт, маънавият, маърифат сизларнинг фаолиятингизда йўлчи юлдузга айланиши лозимлигини таъкидлашди.

Ҳа, етакчи бўлиш осон эмас. Ёшларни эргаштиришингиз учун бунга муносиб бўлишингиз керак.

Бунинг учун мард ва адолатли бўлишини, Ватаннинг хизматига шайликни амалда исбот қилишингиз керак.

Тадбирда ёшлар ўз ижодларидан намуналар ижро этиб, устозлардан таклиф ва маслаҳатлар олишди.

Шунингдек, ёшларга турли мавзулардаги бадиий китоблар топширилди.


Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI