Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.13K subscribers
21.5K photos
3.05K videos
126 files
10.3K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Тезкор_хабар

Ўзбекистонга яна аёзли кунлар қайтмоқда. Ҳарорат -10 даражагача тушиши кутилмоқда.

Юртдошларимиз ҳафта аввалида баҳорий илиқликка гувоҳ бўлишди. Ҳафа якунида эса қиш қаҳратонини қайта ҳис қилишларига тўғри келмоқда. Яъни 22 январдан об-ҳаво кескин совиши кузатилади.

Синоптикларнинг маълум қилишича, Волгабўйи ҳудудларидан кириб келаётган совуқ антициклон мамлакатимиз ҳудудларига қор ва аёзли кунларни олиб келиши кутилмоқда.

23 январда антициклон мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олади, ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам, лекин кучли совуқ кузатилади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража совуққача пасаяди, кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқни ташкил этади.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Тезкор_хабар
⚡️Ўзбекистонда президентлик сайлови октябрнинг учинчи 10 кунлиги 1-якшанбасида ўтказилиши мумкин

Бу масала Қуйи палатадаги сиёсий партиялар фракциялари йиғилишида муҳокама қилинган.

Давлат дастури лойиҳасига кўра, сайловга март ойидан тайёргарлик бошланади.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Тезкор_хабар
⚡️⚡️Ўзбекистонда “Sputnik V” вакцинасини рўйхатдан ўтказиш бошланди

Ўзбекистонда биринчи навбатда қуйидаги шахсларни эмлаш назарда тутилади:

🔹65 ёшдан ошган қариялар ва кексалар;
🔹сурункали касалликлари бор шахслар;
🔹тиббиёт ходимлари;
🔹мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда олий таълим муассасалари ходимлари;
🔹аҳоли билан бевосита мулоқотга киришадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Тезкор_хабар
⚡️Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳонлар хусусий секторга ўтказилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларга хусусий секторни жалб қилиш режалаштирилмоқда. Шу ҳақдаги ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага чиқарилди.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Тезкор_хабар
⚡️Саудия Арабистони Рамазон муносабати билан Ўзбекистонга 50 тонна хурмо совға қилди

Ушбу хурмоларни Рамазон ойи арафасида Ўзбекистондаги диний ташкилотлар, масжидлар, диний таълим муассасаларига хайрия сифатида тарқатилиши режалаштирилган. 👇

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Тезкор_хабар
⚡️Бугун 28 март Ўзбекистонда кучли ёмғир ёғиши кутилмокда.

Ўзбекистон Гидрометеорология хабарига кўра, бугун, 28 март кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади.

Ёмғир ёғиши, баъзи жойларда кучли бўлиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин, Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-18° илиқни ташкил этади.

Пойтахтимизда кундузи ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 13-15° илиқ атрофида бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Тезкор_хабар
⚡️Расман: 26 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Миллий Университети тўлиқ масофавий таълимга ўтади.

Бу ҳақида ЎзМУнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ботир Маллабаев Бугун.уз га хабар берди.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Тезкор_хабар
⚡️⚡️Ўзбекистонда ҳаво янада исиши кутиляпти

‼️3-5 июлда Ўзбекистон ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 39-41°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 42-44° гача бўлган иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.

💯6-8 июлда Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига, иссиқ кўтарилиши кутилмоқда.

📍Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 5-8° га юқори бўлади. Кундуз кунлари ҳаво 41-43° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-46° гача исийди, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Тезкор_хабар
⚡️Бугундан бошлаб Ўзбекистондаги телеканаллар навбатма-навбат фаолиятини вақтинча тўхтатишади.
(6–30 июль)

Марказнинг рақамли теледастурларни шакллантириш қурилмаларида, телерадио узаткичларида, антенна-фидер тизимларида ва сунъий йўлдош қабул қилиш-узатиш қурилмаларида ярим йиллик профилактика ишлари 6–30 июль кунлари ўтказилади.

Кечаси 00:00 дан 06:00 гача телеканалларда навбати билан прафилактика ишлари олиб борилади.

🇺🇿Каналга уланиш: 👇
@parkent_hokimiyati 👈
#Тезкор_хабар
⚡️⚡️Шавкат Мирзиёев президентлик сайловларида ЎзЛиДеП партиясидан қатнашади

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 2021 йилги президентлик сайловларига амалдаги президент Шавкат Мирзиёевни номзод сифатида кўрсатмоқчи эканлигини эълон қилди. Бу ҳақда партия марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленумида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Энг сўнгги муҳим хабарларни шу каналдан топасиз:👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFaczicxgPYOv3dkZg
#Тезкор_хабар
⚡️Алимент бўйича қарздорларнинг машинани бошқариш ҳуқуқи вақтинча чеклаб қўйилади

Янги қонун лойиҳасига кўра, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан алимент бўйича қарздор жисмоний шахснинг транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

👇👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_hokimiyati
#тезкор_хабар

⚡️ Паркент туманидаги 5-сонли Ўзбекистоннинг энг яхши 10 та мактабининг бири бўлди

🔰 Бугун, 3 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида умумтаълим мактаблари рейтингини эълон қилишга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

📊 Таълим сифати бўйича республика мактаблари рейтингида Паркент туманидаги 5-сонли мактаб энг юқори поғонадан ўрин олди.

◼️Минг афсуски, Оҳангарон туманидаги 43-сонли ва Қуйи Чирчиқ туманидаги 42-сонли мактаблар эса таълим сифати бўйича республика мактаблари рейтингида энг сўннги ўринлардан жой олди.

Yoshlar kundaligi
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/XL-gB-7fK7s2Mjdi