Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (756-сон, 16.12.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маказини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди
🔰 Низомга мувофиқ, қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
👉 хорижий (халқаро) молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг техник кўмак маблағлари ва грантлари;
👉 ҳомийлик хайриялари;
👉 Президент ёки Ҳукумат қарорларига мувофиқ ажратиладиган давлат бюджети маблағлари;
👉 тақиқланмаган бошқа манбалар.
🔘 Маблағлар қуйидагилар учун сарфланади:
▪️ илмий адабиётларни яратиш, чоп этиш, ноёб асарлар сотиб олиш орқали Марказ китоб фондини кенгайтириш;
▪️ илмий тадқиқотларга кўмаклашиш, тадқиқот учун грант ажратиш;
▪️ ижтимоий, илмий, маънавий ва маърифий тадбирлар ташкил қилиш;
▪️ кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, конференция, семинарлар ўтказиш;
▪️ мультимедиа ва тармоқ қурилмалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилиш.
📍Lotin alifbosida o‘qing
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Ҳокимликлар ҳузурида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ташкил этилди
👉 https://bit.ly/33BKNzW

Teletype

“Республика ҳудудларида тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони...
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Кичик тадбиркорлар учун 5 млрд сўмгача кредит ажратилади
“Ҳудудларда тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини молиялаштириш учун банкларга 300 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси ажратилади.
➡️ Бунда:
🔹кредит линияси тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 10 фоиз ставкада миллий валютада ажратилади;
🔹банклар томонидан кредитлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун йиллик 14 фоиз ставкада, 5 йилгача муддатга, шу жумладан, 2 йилгача бўлган имтиёзли давр билан 5 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади;
🔹тадбиркорларнинг фаолият даври 6 ойгача бўлганда 1 миллиард сўмгача, 6 ойдан 1 йилгача бўлганда 2 миллиард сўмгача, 1 йилдан 2 йилгача бўлганда 3 миллиард сўмгача, 2 йилдан 3 йилгача бўлганда 4 миллиард сўмгача ва 3 йилдан ошганда 5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади;
🔹кредит линияси маблағларининг камида 70 фоизи Нукус шаҳридан, вилоятларнинг маъмурий марказларидан ва вилоят бўйсунувида бўлган шаҳарлардан ташқари ҳудудларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларга ажратилади.

⚡️Фармон билан тасдиқланган рўйхатга кўра, 2022 йил 1 июндан 38 турдаги давлат хизматларини ЯИДХПда электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди

“Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасаси ташкил этилди
https://bit.ly/3LPTQhx

“Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган болалар учун мактабгача таълим ва тарбия ҳамда...
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Донни қабул қилиш ва омборлардан чиқариш бўйича d-xarid.uz ахборот тизими ишга туширилади
“Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–262-сон, 28.05.2022 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, 2022 йил ҳосилидан суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,5 тоннадан жами 2 550 минг тонна буғдойнинг:
➖1 783,5 минг тоннаси товар буғдой давлат ресурси сифатида ҳамда 266,5 минг тоннаси уруғлик учун Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилинади;
➖500 минг тоннаси фермер хўжаликлари ҳамда бошқа ғалла етиштирувчилар томонидан кейинчалик биржа савдоларида сотиш учун Жамғарманинг тижорат вакилида вақтинчалик сақлашга қабул қилинади.
☑️ 2022 йил ҳосили учун буғдой етиштирувчилардан тижорат вакилида вақтинчалик сақлаш учун қабул қилинган товар буғдой 2022 йилнинг июль-август ойларида биржа савдолари орқали сотилади.
✅ Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилинган ва буғдой етиштирувчилардан вақтинчалик сақлаш учун қабул қилинган:
▫️3 ва ундан юқори синфлардаги буғдой – биржадан харид қилинган буғдойнинг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги унни биржа савдолари орқали сотиш мажбуриятини олган, ун ишлаб чиқариш қувватларига эга тадбиркорларга;
▫️4- ва 5-синфлардаги буғдой – барча тадбиркорларга Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган график асосида биржа савдолари орқали ҳеч қандай чекловларсиз сотилади.
➡️ Олис, бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларга ун ва ун маҳсулотларини етказиб бериш бўйича транспорт харажатларининг50 фоизигача қисми қоплаб берилади.
⏩ Қарорга кўра, донни қабул қилиш ва омборлардан чиқариш жараёни тезкор ва шаффоф амалга оширилишини таъминлаш мақсадида d-xarid.uz ахборот тизими ишга туширилади.

❗️Яна 2 та давлат хизмати бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланди
Ҳукумат қарори (317-сон, 07.06.2022 й.) билан қуйидагилар бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди:
1️⃣ Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасидаги экспертларни аккредитация қилиш бўйича.
🔰 Регламентга кўра, ариза берувчи ДХМга бевосита ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали электрон мурожаат қилади.
▫️ Ариза берувчилар олий маълумотга, педагогика, ёшга оид психология ва физиология, болалар психиатрияси соҳаларида билимларга (диплом ёки сертификатга) эга бўлиши керак.
▫️ Сўровнома тўлдирилиб, 7 иш кунида ўрганиб чиқилади.
▫️Ариза берувчини аккредитация қилиш тўғрисида қарор қабул қилингач, талабгор 1 кун ичида аккредитациядан ўтказилади.
▫️Эксперт аккредитация қилинганлиги тўғрисида гувоҳнома 5 йил муддатга берилади.
2️⃣ Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарларини аттестациядан ўтказиш бўйича.
🔰 Регламентга кўра, ариза берувчи бунинг учун ДХМга бевосита ёки ЯИДХП орқали электрон мурожаат қилади.
▫️Сўровнома тўлдирилади ҳамда ваколатли орган (Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) 15 иш кунида ариза берувчини аттестацияга қўйиш ёки қўйилмаслиги тўғрисида қарор қабул қилади.
▫️Ваколатли орган аттестация гуруҳи шаклланишига қараб талабгорларни аттестациядан ўтказади (5–10 та саволдан иборат оғзаки суҳбат).
▫️Аттестацияда қатнашишдан четлаштирилган талабгор 6 ой давомида кейинги аттестацияларга қўйилмайди.
▫️Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари ҳар 3 йилда аттестациядан ўтади.
📌 Мазкур давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Солиқ назорати видеотасвирга олинади ва солиқ тўловчига тақдим этилади
“Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–758, 11.03.2022 й.) Президент томонидан имзоланди.
☑️ Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритилди.
➡️ Унга кўра, солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик ҳамда солиқ ва йиғимларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган ҳолда юридик шахснинг раҳбари ва якка тартибдаги тадбиркорнинг маъмурий жавобгарликка тортилишига асос бўлади.
📌 Шунингдек, товарлар ва кўрсатилаётган хизматлар учун нақд пул маблағлари билан ёки пластик карточкалар бўйича ҳисоб-китоб шаклига қараб, уларнинг нархларини сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш БҲМнинг 30 баравари (8 млн 100 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
✅ Қонун билан Солиқ кодексига солиқ назоратини амалга оширишга доир ҳаракатларнинг холислигини таъминлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.
➡️ Унга кўра, Солиқ назоратини амалга оширишга доир ҳаракатларнинг холислиги видеотасвирга олиш қурилмаларидан фойдаланиш воситасида, бундай имконият мавжуд бўлмаганда эса холислар иштирокида амалга оширилади.
❗️ Видеотасвирни ёзиб олиш тўхтовсиз ва изчил равишда олиб борилади. Видеотасвир материалларининг кўчирма нусхаси солиқ тўловчига ёки унинг вакилига солиқ назоратига оид тадбир тугагач тақдим этилади.
✍️ Қонунчиликда видеоёзув тақиқланган ҳолларда ёки холислар солиқ назоратини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаракатларга мажбурий тартибда жалб этилади.
🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati

Узумчилик учун субсидия беришнинг яна бир тури белгиланди
Ҳукумат қарори (327-сон, 10.06.2022 й.) билан Узум кўчатларини шпалерга (ёғоч ва бошқа синувчан устунлардан ташқари) кўтариш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
✅ Низомга асосан, субсидия:
🔹хўраки ва кишмишбоп токзорларни барпо этган талабгорга – Боғдорчиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан;
🔹саноатбоп токзорларни барпо этган талабгорга – Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ажратилади.
🗓 Субсидия барпо қилинган токзорларда узум кўчатларини кўтариш мақсадида шпалерни ўрнатиш (қуриш) ишлари якунлангандан сўнг фақат бир маротаба, бир дона шпалер учун 15 минг сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорини қоплаш учун ажратилади.
📋 Талабгор субсидия олиш учун шпалерни ўрнатиш (қуриш) ишлари якунлангандан сўнг хулоса олиш учун туман ишчи гуруҳига аризани ёзма ёки электрон шаклда юборади.
📁 Ўрганиш натижаси юзасидан 1 кунда ижобий ёки салбий хулоса берилади.
🔎Тегишли Агентликлар туманлар қишлоқ хўжалиги бўлимлари билан биргаликда 5 йил мобайнида шартномада кўрсатилган параметрларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг олиб боради.
❕Жамоатчилик назорати субъектлари томонидан субсидия предметидан мақсадли фойдаланилмаётган ёки яроқсиз ҳолдалиги аниқланса, бундай ҳолатлар видеотехника воситалари орқали ёзиб олиниб, 2 кун муддатда туман ишчи гуруҳига тақдим қилиниши мумкин.
💰Хабар ўз тасдиғини топган тақдирда тегишли Агентлик томонидан рағбатлантирилади. Рағбатлантириш талабгордан ундирилган субсидиянинг 5 фоизи миқдорида амалга оширилади.
🔘 Шунингдек, мазкур қарор билан тасдиқланган Виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг бир қисми (ҳар бир виночилик асбоб-ускуналарини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи, бироқ 300 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдори) қоплаб берилади.

Нодавлат спорт-таълим муассасаларига давлат бинолари бепул ижарага берилади
“Нодавлат спорт-таълим муассасаларида олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича спортчиларни тайёрлаш ва уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–302-сон, 01.07.2022 й.) қабул қилинди
✅ Қарорга кўра, 2022 йил 1 июлдан спорт соҳасидаги мактабдан ташқари нодавлат спорт-таълим муассасаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги чоралари жорий этилади:
🔹 ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ҳамда совриндор бўлган спортчилар томонидан ташкил этилган нодавлат спорт-таълим муассасаси учун давлатнинг бино ва иншоотларини 2024 йил 1 январгача ижара тўловларисиз бериш;
🔹 2024 йил 1 январдан 2026 йил 1 январгача нодавлат спорт-таълим муассасаси томонидан хизматларни кўрсатиш учун фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларини 50 фоизга камайтириш.
📋 Нодавлат спорт-таълим муассасасини божхона божини тўлашдан озод қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.
💰Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган нодавлат спорт-таълим муассасалари тренерларига бир марталик пул мукофотлари тўланади.