Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.11K subscribers
21.2K photos
3.01K videos
126 files
10.1K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Долзарб

💥 Бензин нархи қачон пасайиши айтилди!

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Қорабоев бензин нархи 10-15 кунда ўзгаришини маълум қилди.

Таъкидланишича, бензин нархларига таъсир қилувчи омиллар ўрганилган, кўрсатмалар берилган, чоралар кўрилмоқда. Ушбу масала бўйича идоралараро ишчи гуруҳ ишламоқда.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосарининг сўзларига кўра, бензин нархи ошишида ҳам манипуляция ҳолатлари, арзон нархдаги бензинни сунъий равишда аннуляция қилиш аломатлари аниқланган.

Ҳозир нима бўляпти? Йирик, улгуржи харидорлар жуда кичик рентабелликка ишлайди, уларнинг савдо жараёнида баландроқ таклиф бериш имкони кўпроқ.

Шунинг учун ҳам лотлар кичик ҳажмда қилинмоқда, бундан мақсад – оддий АЁҚШларнинг бензинни олиши ва захирасини тўлдиришига имконият яратишдан иборат. Бу нархлар сунъий равишда кўтарилишининг олдини олишга ёрдам беради.

👇👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_hokimiyati
#Долзарб

❗️Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари орасида "наркотик" истеъмоли йилдан йилга ортиб бормоқда.

Янги гиёҳванд модда — никотинли снюслар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиб, тарқатила бошлаганига деярли уч йил бўлмоқда

👇👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_hokimiyati
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️Маҳалла идораси вакилларининг масъулияти оширилмоқда

📌Айни дамда туман ҳокимлигида 2022 йил "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили", деб эълон қилингани муносабати билан жойларда бажарилиши лозим бўлган ишлар ва режалар бўйича маҳалла раислари ва фаоллари иштирокидаги йиғилиш ўз ниҳоясига етди.

Унда раҳбар ва ишчи ходимлар масъулиятини ошириш, идоралараро ҳамкорликни йўлга қўйиш, жиноятчиликни олдини олиш, эҳтиёжманд оилаларни хатловдан ўтказиш орқали "Темир дафтари",
"Аёллар дафтари" ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритиш каби масалалар кўрилди.

Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_hokimiyati

https://t.iss.one/parkent_tongi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

❗️Интернетдaги ишончсиз мaрузaлaрни тaрқaтмaнг

Яқинларингизга юбориб огоҳлантиринг

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Прокурор коррупцияга курашишда масъулларни ҳамкорликка чақирди


Туманимиз прокурори Шарифжон Акбаров коррупцияга муросасиз курашиш учун бугун ҳокимликнинг биносида ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари ва хотин-қизлар фаоллари, ҳудудий профилактика инспекторлари ҳамда маҳалладаги ёшлар етакчилари иштирокида “Коррупцияни олдини олиш” мавзусида семинар ўтказди.

Унда асосан иқтисодий ривожланиш ҳафталиги юзасидан ҳамда Президентимиз томонидан 2022 йилнинг 21 февралида имзоланган ПҚ-138-сонли “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарордан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида сўз борди.

Прокурор семинар иштирокчиларига бошқа ҳудудларда учраётган коррупцион ҳолатлардан мисоллар айтди.

Хуллас, прокурор иштирокчиларни коррупцияга курашишда ҳамкорликка чақирди.

Шунингдек, ер участкаларини фойдаланиш учун аукцион ўтказишда коррупцияга йўл қўймаслик, бунда аҳолига қонуний ёрдам кўрсатиш шартлиги тушунтирди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️Сессияда муҳим масалалар


Туман ҳокимлигида Халқ депутатлари туман Кенгаши олтинчи чақириқ, 47-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган жамоатчилик фикри асосида шаклланган ва овоз бериш якунига кўра “ғолиб” таклифларни танлаб олиш ҳамда уларга маблағ йўналтириш тўғрисидаги, туманда “Аёллар дафтари” III-босқич рўйхатини тасдиқлаш ҳақидаги масалалар кўрилди.

Шунингдек, сессияда биринчи масала юзасидан Ёрқин Абдуҳамидов сўзга чиқиб, “Open” бюджет тўғрисида ҳисоботи берди.

Халқ депутатлари Паркент туман Кенгаши раиси Шоҳрух Шоаҳмедов туман маҳаллалари ҳудудида спорт майдончаси, сув қудуғи қазиш ва ҳудудда сунъий ҳовуз қуриш масалаларида таклиф билдирди.

Депутат Хусниддин Муҳиддинов, Бобур Мирзо Йўлдошевлар мазкур масала юзасидан ўз фикрини билдириб, сунъий ҳовуз қуриш тадбиркорлар амалга ошириши мумкинлигини таъкидлади.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан туман Кенгашнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Хотин-қизлар ҳаётида нима гап?


Бугун ЎзЛиДеП раиси ўринбосари Мавлудахон Ходжаева, Маҳаллий Кенгаш депутати Бахтиёр Рухиддинов ҳамда партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси депутатлари туманимизга келди.

Шоҳрух Шоаҳмедов билан биргаликда депутатлар туманимизда хотин-қизлар бандлиги, уларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларни урганишди.

Депутатлар ўрганиш ишларини "Марказий" маҳалласидаги жойлашган "YASIN INVEST COLLECTION" МЧЖнинг текстиль корхонаси фаолиятини танишишдан бошлади.

Шунингдек, депутатлар жойларда тадбиркорлик билан шуғулланиб, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшаётган ўндан ортиқ тадбиркор аёллар фаолиятини ўрганишди.

Шунингдек, Шоҳрух Шоаҳмедов иштирокида "Эдельвейс" меҳмонхонасида депутатлар "Хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш" мавзусида бир гуруҳ ишсиз аёллар учун амалий-семинар ўтказилди.

Семинарда аёллар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Обуна бўлинг 👉@parkent_hokimiyati

@PARKENT_TONGI
#долзарб
#Паркент

📉Савдо нуқталарида вазият барқарорлашиб, жойларда кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган истеъмол моллари нархлари мақбуллашмоқда. Бу жараёнда худудий секторлар, хусусан, прокуратура органлари вакиллари алоҳида фаоллик кўрсатишмоқда.

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#долзарб
#муносабат

⚡️Мусулмонлар идораси ҳаж сафари атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

“Ҳаж-2022” мавсуми учун 1 нафар зиёратчига тўлов миқдори 62 миллион 900 минг сўм этиб белгилангани ва ушбу тўловга нималар кириши ҳақида:

1. Саудия ҳукумати томонидан ҳаж сафари нархига таъсир қилувчи қўшимча солиқ ва мажбурий тўловлар жорий қилинганини, шунингдек, коммунал, транспорт, электр-энергия ва бошқа хизматлар учун тўловлар миқдори бир неча баравар (30-40 фоиз) ошган.

Ўзбекистон томони Саудия билан олиб борилган узоқ музокаралар натижасида зиёратчиларимиз учун иқтисодий пакет нархига люкс даражасидаги хизмат кўрсатишга эришди ва тўлов учун ўрта нархни белгилади.

Эслатиб ўтамиз, айрим давлатларда энг қиммат пакетлар нархи 25 минг АҚШ долларигача этиб белгиланган.

2. Юртдошларимиз жорий мавсумда биринчи марта Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхоналарида истиқомат қиладилар. Макка шаҳрида эса “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасида яшайдилар.

3. Юртимиз зиёратчиларининг сафар давомийлиги айрим қўшни давлатлар зиёратчилари сингари 14-17-20 кун эмас, балки 26 кунни ташкил этади. Бу ҳам, табиий равишда, нархларга ўз таъсирини кўрсатади.

Ҳаж учун тўланган маблағ ичига қуйидагилар киради:

📄 Ҳаж визаси;
🎫 Авиабилет;
🚌Шаҳарлараро (Мадина-Макка-Жидда) транспорт хизмати;
🏨Мадина шаҳрида “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхонаси;
🕌Мадина шаҳрида Уҳуд тоғи, Қубо ва икки қиблали масжидларга зиёрат;
🏨Макка шаҳрида “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонаси;
🍴Мино, Арофат ва Муздалифа водийларидаги барча хизматлар;
💉24 соат тиббий хизмат;
☂️ Ҳожиларнинг тиббий суғуртаси;
🚕24 соат транспорт хизмати;
🌭 3 маҳал исиқ овқат: нонушта, тушлик ва кечки овқат;
📄Ҳаж қўлланмаси;
💼Давлат рамзлари туширилган нимча ва сумка;
💧«Замзам» суви (5 литр);
🤝Республиканинг 7 та ҳудудидан кузатиш ва кутиб олиш;
✈️ Мадинаи мунавварага тўғридан-тўғри авиарейс;
🐏 Қурбонлик.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
Ҳовлиқманг!

(Ток ҳам газ ҳам бўлади)

-------------------
🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

https://t.iss.one/AOKBToshvil

💬 Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram