Parkent tumani hokimligi Axborot xizmati
3.13K subscribers
21.5K photos
3.05K videos
126 files
10.3K links
Murojaat uchun: +99899 7946263
Telegram: @Botir_Shogulomov
Parkent tumani hokimligi Website
https://www.parkent-tum.uz/
Download Telegram
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ ЙПХ ходимларига электрошокерлар берилмоқда

Энди ГАИ ходимларига қўл кўтариш, қаршилик кўрсатиб қочиш каби кескин, ноқонуний ҳаракат қилган ҳайдовчиларга 220 волт токка эга электрошокерлар қўлланиллиши мумкин.

🌐Kanalimizga obuna bo'ling!⤵️
👇👇👇👇
@parkent_hokimiyati
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда газ босими кескин пасайиши мумкин


"Паркенттумангаз" газ таъминоти бўлими туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ва бир қатор ташкилотларнинг раҳбарларига огоҳлантириш хатини юборди.

Мазкур хатда газ қувурларида газ босимининг энг паст даражагача пасайиши кузатилаётганлиги учун барча маҳалла раисларига тегишли кўрсатма беришини сўраган.

"Паркенттумангаз" газ таъминоти бўлимининг хати “Ўзтрансгаз” АЖ газ конларида табиий газ қазиб чиқариш ҳажмлари камайиши кузатилаётганини хабар қилгани сабабли юборилмоқда.

“Ўзтрансгаз” АЖ хабарида бугунги кунда кўрилаётган чораларга қарамасдан ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши сабабли қувурларда газ босимининг пасайиши кузатилиши маълум қилинган.

❗️Шу боис, "Паркенттумангаз" газ таъминоти бўлими туманимиз аҳолисидан юзага келган вазиятни тўғри қабул қилиб, табиий газдан оқилона ва тежамкорликда фойдаланишларини сўрамоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Экин экишингиз учун ер бепул ажратилади

Ҳурматли фуқаролар!

Туманимизда ҳосилдан бўшаган ер майдонларига тўқсонбости экиш учун 20 сотихдан 1 гектаргача бўлган ер майдони бепул ажртилмоқда.

Қулай имкониятдан фойдаланишни хоҳловчилар совуққа чидамли сабзи, ош лавлаги, кўкатлардан – кашнич, петрушка, салат, редиска ва карам каби тўқсонбости экинларини экиш учун 2024 йилнинг 1 апрель ойига қадар бепул ажратиладиган ерларга бириктирилган маъсулларнинг қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиши мумкин.

“Бойқозон” ва “Чанги” ҳудудига масъул Аслан Жумаев, +998992520007

“Бўстон” ҳудудига масъул Азимжон Султонов, +998942986565

“Гулбоғ” ҳудудига масъул Tолибжон Салимов, +998990907969

“Заркент” ҳудудига масъул Элмурод Жалолов +998936292557

“Сўқоқ” ва “Номданак” ҳудудига масъул Салоҳиддин Соттиев, +998909373757

“Навбаҳор” ҳудудига масъул Миркомил Мирортиқов, +998998212291

“Ҳисорак” ҳудудига масъул Фахриддин Дадаматов, +998949415002

“Бошқизилсой” ҳудудига масъул Меҳриддин Алматов, +998998262955

👉 @PARKENT_TONGI
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Ҳурматли тумандошлар!

Туман Маданият бўлими ташаббуси билан Красногрск ҳудудидаги Чотқол маданият марказида "Қирқ кокиллик келинчак" спектакли намойиш этилади.

Кино ва театр санъатининг таниқли актёрлари ижросидаги ҳатётий, воқеаларга асосланган комедия жанридаги спектакль 17 декабрь куни соат 14:00 ва 16:00 да бўлиб ўтади.

Чипталар туман Маданият бўлими ҳамда Чотқол маданият марказида сотилмоқда.

Шошилинг, чипталар сони чекланган!

Чипта нархи 30 минг сўм.

Дам олиш кунларингизни мароқли ўтказишни истасангиз спектакль намойишига албатта келинг!

Мурожаат учун телефонлар:

📞 +998909804187

📞 +998935541125

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram 🌐Website
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда "Ташаббусли бюджет" лойиҳасига  қанча маблағ ажратилди?

Эслатиб ўтамиз, "Ташаббусли бюджет" жараёни 2024 йилнинг 1-мавсумида лойиҳа киритиш бошланишига 1 кун вақт қолди.

Бунда, ҳар бир лойиҳани амалга оширишнинг энг юқори қиймати 1 млрд. 360 млн. сўмни ташкил этади.

"Ташаббусли бюджет" учун туманимизда 15 млрд. 19 млн. сўм ажратилди. "Менинг йўлим" жараёнига эса 4 млрд. сўм йўналтирилди.

Қайси санадан бошлаб, лойиҳа таклифини киритиб, қайси кундан бошлаб овоз йиғиш мумкинлиги ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.

Ҳурматли туманимиз аҳолиси!

“Ташаббусли бюджет”да иштирок этиб, маҳаллаларимизда турмуш шароитларини яхшилашга ўз ҳиссангизни қўшишда фаол бўлинг!

❗️Дарвоқе, энди “Ташаббусли бюджет”да бир одамнинг номида нечта сим-картаси бўлишидан қатъий назар 1 киши фақат 1 марта овоз бера олади.

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram 🌐Website
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Меҳнат ярмаркасида иштирок эта олмаганларнинг мурожаати қабул қилинади

Туманимиздаги Маданият уйида ташкил этилган катта меҳнат ярмаркасига айрим сабабларга кўра кела олмаганлар учун яна бир имконият бор.

Туманимиздаги барча давлат ва жамоат ташкилотларидаги бўш иш ўринларига эга бўлиш истагини билдирганлар қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилиши мумкин.

📞 +998707221000

📞 +998998143013

⭕️ Албатта қўнғироқ қилинг, бўш иш ўринларидан бирига эга бўлинг!

Kanalga ulanish:
⬇️⬇️⬇️
💬
Telegram 🌐Facebook 🌐Instagram 🌐Website
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Бойқозон маҳалласидан туман марказига ўтиб борувчи йўл декабрь ойигача ёпилади

Хабарингиз бор, “Паркентсой” сойининг бўйида автомобиль йўли қурилиши бошланган.

Автомобиль йўлини қуриш ишлари йил якунига қадар якунланиб, фойдаланишга топшириш мақсадида Қизилтоғ – Паркент ш – Кумушкон дам олиш маскани автомобиль йўлининг 0,4 кмгача бўлган оралиқда транспорт воситаларининг ҳаракатланишига жорий йил сентябрь ойидан декабрь ойига қадар вақтинча чеклов ўрнатилмоқда.

Янада тушунарли қилиб айтганда, туман прокуратураси ёнидан Бойқозон маҳалласига ўтиб борувчи йўл декабрь ойига қадар ёпилади.

Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ёнидан ўтгадиган йўл ҳам декабрь ойига қадар ёпилади.

Хуллас, Бойқозон маҳалласидан туман марказига ўтиб борувчи йўл декабрь ойигача ёпилади.

❗️Йўлнинг мазкур қисми бугун, 10 сентябрь кундузги соат 10:00 дан бошлаб ёпилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ “Паркентсой” автомобиль йўли бўйида қурилаётган кўп қаватли уйлардан бирига арзон нархда ва қулай шартларда эга бўлишингиз мумкин

Хабарингиз бор, ҳоким Сардор Исоқулов қарорига кўра “Паркентсой” автомобиль йўли бўйида қурилаётган 5 қаватли уй-жойлар энг аввало, арзон нархларда уйга эҳтиёжи бор оилаларга берилиши белгиланган.

Бу жараёнларни адолатли ва шаффоф тарзда амалга оширилиши шахсан ҳоким томонидан алоҳида назоратга олинган.

“Паркентсой” автомобиль йўлида қурилаётган 2 ва 3 хонали уйларни ипотека кредитлари асосида ҳам сотиб олиш мумкин.

2 хонали 39,68 м² ҳажмдаги уйнинг нархи 234 миллион 5 минг 816 сўм бўлиб, бошланғич тўлови 15 фоиз – 35 миллион 100 минг 872 сўмни ташкил этади.

Бошланғич тўлов субсидия ҳисобидан бўлса, 30 миллион сўм давлат томонидан қоплаб берилади.

Қолган 85 фоиз қисми – 198 миллион 904 минг 944 сўми банк томонидан 17 ярим фоизлик ипотека кредити асосида 20 йил муддатга ажратилиб, мижоз ойига 2 мил. 993 минг 404 сўмдан тўлаб боради.

Агар мижоз субсидия олган бўлса, 5 йил муддат давомида кредит ойлик тўловининг 910 минг 354 сўм қисми давлат томонидан тўлаб борилади.

2 хонали 37,14 м² ҳажмдаги уйнинг нархи 219 миллион 26 минг 613 сўм бўлиб, бошланғич тўлови 15 фоиз – 32 миллион  853 минг 992 сўмни ташкил этади.

Бошланғич тўлов субсидия ҳисобидан бўлса, 30 миллион сўм давлат томонидан қоплаб берилади.

Қолган 85 фоиз қисми – 186 миллион 172 минг 621 сўми банк томонидан 17 ярим фоизлик ипотека кредити асосида 20 йил муддатга ажратилиб, мижоз ойига 2 мил. 801 минг 790 сўмдан тўлаб боради.

Агар мижоз субсидия олган бўлса, 5 йил муддат давомида кредит ойлик тўловининг 852 минг 490 сўм қисми давлат томонидан тўлаб борилади.

3 хонали 44,59 м² ҳажмдаги уйнинг нархи 262 миллион 961 минг 677 сўм бўлиб, бошланғич тўлови 15 фоиз – 39 миллион 444 минг 252 сўмни ташкил этади.

Бошланғич тўлов субсидия ҳисобидан бўлса, 30 миллион сўм давлат томонидан қоплаб берилади.

Қолган 85 фоиз қисми – 223 миллион 517 минг 426 сўми банк томонидан 17 ярим фоизлик ипотека кредити асосида 20 йил муддатга ажратилиб, мижоз ойига 3 мил. 363 минг 807 сўмдан тўлаб боради.

Агар мижоз субсидия олган бўлса, 5 йил муддат давомида кредит ойлик тўловининг 1 миллион 22 минг 502 сўм қисми давлат томонидан тўлаб борилади.

❗️Уй-жойга эҳтиёжи борлар туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими масъул ходимларининг қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиб рўйхатдан ўтиши керак. 

📞93-601-10-19

📞 33-539-52-52

⭕️ Хабарни уй олмоқчи бўлган яқинларингизга юборинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM